2-машғулот Бухоро амирлигининг ички сиёсати. Давлатни марказлаштириш учун кураш. Амир Дониёл ва Шоҳмуродлар даврида амирлик. Амир Ҳайдар фаолияти. Мамлакатдаги ички урушлар. Насруллахоннинг амирлик тахтига чиқиши



Download 41,15 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi41,15 Kb.
#49525
  1   2
Bog'liq
2-seminarshohuzb


2-машғулот

  1. Бухоро амирлигининг ички сиёсати. Давлатни марказлаштириш учун кураш.

  2. Амир Дониёл ва Шоҳмуродлар даврида амирлик.

  3. Амир Ҳайдар фаолияти. Мамлакатдаги ички урушлар.

  4. Насруллахоннинг амирлик тахтига чиқиши. Давлатни марказлаштириш йўлидаги курашлар.

1.Buxoro amirligining ichki siyosati va davlatni markazlashtirish uchun kurash bobida o’qigan birinchi adabiyotim – bu A. Ziyoning “O’zbek davlatchiligi tarixi” nomli kitobi bo’ldi. Ushbu kitobning 278 – 283-sahifalarida bevosita shu rejaga tegishli ma’lumotlar mavjud.
Demak, ashtarxoniylar sulolasi hukmronligiga amalda 1747-yilda chek qo’yildi. Bu mang’itlar sulolasi vakili Muhammad Rahimning shu yilda hokimiyatni amalda o’z qo’liga olganligi bilan bog’liq. Muhammad Rahim rasman taxtga ashtarxoniylardan bo’lmish Abdulmo’min va Ubaydullaxonlarni xon sifatida ko’taradi. Bular u uchun soxta xon vazifasini o’tab beradi, xolos.
Muhammad Rahim qattiqqo’l siyosatchi bo’lganligi to’g’risida ma’lumotlar bor. U zaiflashib qolgan davlat markaziy hokimiyatini kuchaytirish yo’lida e’tiborga molik ishlarni amalga oshiradi. Jumladan, u markaz ta’siridan chiqib ketgan Samarqand, Miyonqol, Qarshi, Xuzor, Shahrisabz, Karmana, Chorjo’y, Karki hududlarini markazga qaytadan itoat ettiradi. Lekin Muhammad Rahimning vafotidan so’ng yana vaziyat keskinlashib ketadi. Shu o’rinda aytib o’taylik, Muhammad Rahim mamlakatni 1747-yildan 1758-yilgacha idora etadi. Undan so’ng taxtga amakisi Doniyol ko’tariladi. Doniyol zamonida mahalliychilik kuchayib, Nurota, Karmana, Xuzor, Sherobod, Boysun, O’ratepa va Xisor beklari boshboshdoqlik yo’liga o’tishadi. Doniyol ularni markazga qaytadan bo’ysundiradi, ammo bu muammo uzil-kesil hal bo’ldi degani emas edi. Chunki Shahrisabz amalda mustaqil bo’lib olib, Buxoroga kattagina xavf solib ham turmoqda edi. Doniyol mamlakatni 1758-yildan 1785-yilgacha idora qildi.
Davlatni markazlashtirishda kattagina ishlarni amalga oshirgan hukmdorlardan deb Shohmurodni keltirib o’tish mumkin. U mang’it sulolasi vakillari orasida alohida ahamiyatga ega. Masalan, shaxsiy fazilatlari bilan ham ajralib turgan ekan. Bir tomondan nihoyatda hudojo’y bo’lgan bo’lsa, ikkinchi tomondan qattiqqo’l siyosatchi ham bo’lgan deyishadi. Taxtga kelishi bilanoq sulolani rasmiy jihatdan mustahkamlashga harakat qilgan. Ya’ni o’tmishdoshlari soxta xonni tayinlab, a,malda o’zlari idora etgan bo’lsalar, Shohmurod o’zini rasman amir deb e’lon qiladi va taxtga chiqadi. Ma’lumot o’rnida aytib o’taylik, Doniyol davrida ham ashtarxoniylardan Abulg’oziy xon hisoblangan.
Shohmurod o’zini amir deb e’lon qilishiga ham sharoit yetilgan edi, avvalo. Chunki mang’itlarning hokimiyatni amalda idora etib kelayotganiga 40 yildan oshgandi. Sulolaning hukmronlik mavqeyini mamlakatdagi barcha siyosiy kuchlar anglab yetgan edi.
Shohmurod o’z siyosatida doim xalqqa va lashkarlariga tayangan holda shahdam qadamlar tashlar edi. Uning ichki siyosatda amalga oshirgan ishlaridan bizga ma’lum bo’lganlaridan biri muhtasib lavozimining obro’sini oshirganligidir. Ya’ni bozorlarda narx-navo, tarozi va shunga o’xshash qallobliklar ustidan nazorat olib borishni kuchaytirdi. Otasi davridagi yoki undan avvalroq joriy etilgan soliqlarni kamaytirdi yoki bekor qildi. Bu ishlari bilan xalq qalbidan joy oldi. Aslida, davlatning haqiqiy hukmdori mana shunday bo’lishi lozim. Albatta, bu mening fikrim. Lekin ba’zi holatlarda ko’rishimiz mumkinki, hukmdorlar xalqqa yon bosuvchi qaror va qonunlar chiqarib qo’yishsa ham, quyi amaldorlar tomonidan ular toptaladi. Natijada xalq hukmdordan norozi bo’ladi. bunday holatni rahbar vaqtida anglab yetib, bartaraf etmas ekan, oqibat xalq nafratiga duchor bo’ladi. Shohmurodning ham ichki siyosatdagi yutuqlaridan biri, aynan, xalqining qo’llab-quvvatlashiga erishganligidir.
Manbalarda yozilishicha uning kundalik turmus tarsi ham oddiy edi. Bor-yo’g’i 1 tanga bilan bir kunini o’tqazarkan.
2. Amir Doniyolbiy amirlar, amaldorlar, ko’chmanchi urug’ beklari irodasiga bo’ysunib, 1163-yil (1749 – 1750) taxt merosxo’ri sifatida Rahimxonning nabirasi Fozilto’rani hali yosh bolaligiga qaramay, haramdan olib, uni xonlik taxtiga o’tqazdi, o’zi esa hokimi mutlaq unvoniga erishib, butun kori davlatni kuchli qo’llariga olib, mamlakatni qat’iyatkorlik ila idora eta boshladi… 1
Бухоро тахтида ҳукм сурган ҳукмдорлар ўзларига хос феъл-атворга эга шахслар эдилар. Улар орасида эл олқиши ва меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган бир зот борки, уни оддий халқ “Амири маъсум”, “Жаннатмакон” каби унвонлар билан эъзозлаган. Бу - Амир Шоҳмурод эди.
Унинг отаси Дониёлбий Муҳаммад Раҳимхон вафотидан кейин тахтни эгаллайди ва мамлакатни 27 йил бошқаради. Амирнинг ўн иккита ўғли бўлиб, уларнинг тўнғичи 1742 йилда Насаф шаҳрида туғилган Шоҳмурод эди. Отаси тахтга ўтирган вақтда Шоҳмурод 17 ёшда бўлган. Илм олишга иштиёқи баландлиги боис у Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олади, тасаввуфга жиддий қизиқади ва сўфиёна ҳаёт кечиради.
Ўша давр муаррихлари Шоҳмуродни “сўфийталъат”, “дарвешсурат” дея таърифлашган ва унинг юксак мартабали оиладан чиққан бўлса-да, ҳаммоллик қилиб кун кечиргани ҳақидаги маълумотларни келтиришган. Отаси Дониёлбий бир неча бор уни бу йўлдан қайтаришга уринади. Унга давлат хазинасидан маош тайинлайди. Лекин ўғил бу имтиёзлардан воз кечади. Таниш-билишлари уни девонага ҳам чиқаришди. Шоҳмуроднинг феъл-атворида ҳукмдорлик ва сўфийлик сифатлари мавжуд бўлиб, мужаддидия-нақшбандия сулукини ихтиёр этган эди. У кунларнинг бирида ўз даврининг етук сўфийларидан бири охунд Муҳаммад Сафар ҳузурига бориб, ундан ўзини шогирдликка олишни сўрайди. Устози амирзодадан: “Сен золим ва золимзодадирсан. Шайх хизмати ва бу йўлдаги риёзатга қандай тоқат қилурсан?” деб сўрайди. Шоҳмурод ўз аҳдида қатъийлигига устозини ишонтиради ва оғир касб бўлган ҳаммоллик билан кун кечира бошлайди...
Орадан йиллар ўтиб амир Дониёлбий кексаяди ва салтанатни бошқариш унга қийинлик қила бошлайди. Асли келиб чиқиши эронлик бўлган Давлат қушбеги ва қозикалон Саййид Низомиддин ҳукмдорнинг иродаси заифлашиб қолганидан фойдаланиб, улусга солинадиган турли солиқ ва мажбуриятларни оширадилар. Албатта, буларнинг бари халқнинг қаҳр-ғазабини келтиради. Ана шундай қалтис пайтда Шоҳмурод амир саройига яширин йўл орқали кириб, отаси билан учрашади. Бошқарув жиловининг Давлат қушбеги ихтиёрига деярли ўтиб бўлганини тушунтириб, исботлаб беради ва чора кўришни сўрайди. Ота аҳволни ўзи ҳам фаҳмлаб, билиб-кўриб турганини, лекин бирор чора кўришга ожизлигини билдиради. Шоҳмурод бу муаммони ўзи бартараф қилишга киришади: Қўқондан элчилар келганини баҳона қилиб, қушбегини саройга таклиф этади ва уни қатлни ижро этишга шай турган жаллод қўлига топширади. Кўп ўтмай қозикалон Саййид Низомиддин ҳам шундай ўлим топади.
Муаррихларнинг турли манбаларда ёзишича, Шоҳмуроднинг қозикалон билан зиддиятга боришига яна бир сабаб бор эди. Қозикалон Шоҳмуродни ёқтирмасди. Кунларнинг бирида Амир Дониёлбий ўғлининг ҳаммоллик қилиб юрганидан шикоят қилиб, қозикалондан жўяли маслаҳат сўрайди. Қози эса: “Яна қанча ақлли, фаросатли ўғилларингиз бор. Бунинг ақли ноқис. Бу юриш-туриши давлатингиз шаънига ярашмайди”, дейди ва уни салтанатга яқинлаштирмасликни маслаҳат беради. Аммо Дониёлбий Шоҳмуродни яхши кўрар ва унга ишонарди. Қозикалоннинг бу гаплари эса тезда Шоҳмуроднинг қулоғига етиб боради ва ёш йигит қалбида жароҳат қолдиради.
Ҳар икки золим амалдорнинг қатл этилиши халқ орасида Шоҳмуроднинг обрўйини янада оширади. Кўп ўтмай отаси уни Самарқандга ҳоким этиб тайинлайди. Бу пайтда шаҳар хароб ҳолга келган, аҳоли қашшоқлашган, яшаш шароити қийинлашганди. Янги ҳокимнинг одил ва фидойилиги туфайли тез орада Самарқанд яна фаровонлашади. Шаҳар гавжумлашиб, бозорларда тўкинчилик бошланади. Маданий ҳаёт ўз изига тушиб, илм-фан ривож топади. Тақчиллик туфайли ёпилиб, хароба аҳволга тушган Хожа Аҳрор Валий ва Шайбонийхон мадрасалари қайта таъмирланиб, илм-маърифат ўчоғига айлантирилади. Амир Шоҳмурод Самарқанддаги мадраса-масжидларга мударрис ва имомларни шахсан ўзи суҳбатдан ўтказиб тайинлаган. 
Амир Дониёлбий васияти ва аъёнлар истаги билан Шоҳмурод 1785 йилда Бухоро ҳукмдори бўлди. Бу йилларда Бухоро хонлиги оғир даврни бошдан кечираётган эди. Амир Шоҳмурод бошқаруви туфайли мамлакатда кенг кўламдаги ислоҳотлар ўтказилиб, шаръий қонунлар мустаҳкамланади, қаттиқ тартиб-интизом қарор топади. Бухоронинг фахри бўлган ва кейинги йилларда хароб ҳолга келган мадрасалар, масжиду карвонсаройлар, бозорлар таъмирланади. Бу даврда ўнлаб мадрасалар қурилади. Улардан бизнинг давримизга қадар сақланиб қолганлари XVIII аср меъморий санъати ёдгорликлари сифатида қадрлидир.
Янги ҳукмдор “Хатти тархоний”ни эълон қилади. Бу фармонга кўра аҳоли тинкани қуритадиган турли солиқлардан озод қилинади. Амир Шоҳмурод гарчи олий ҳукмдор бўлса-да, турмуш тарзи аввалгидек қолаверади. У ўзи танлаган тариқат йўлидан бориб, фақирона яшайди. Ўша давр муаррихлари Амир Шоҳмуроднинг бир йилда битта кўйлак, битта олача чопон ва иштон, оёғига эчки терисидан тикилган сахтиён маҳси ва калиш кийгани, бошига бўз салла ўрагани, эгнидаги пўстинининг нархи икки тангадан ошмаганини қайд этишган. Амирнинг жами либослари қиймати ўн танга атрофида бўлгани, лекин бир мадраса талабаларининг бир ойлиги ўша даврда 15 тангани ташкил этган. Ихтиёрида бутун салтанат бўлган ҳукмдор ана шундай дабдабасиз ҳаёт кечирган. Унинг кунлик овқати арпа нон, атала ва ёвғон шўрва бўлган. Шоҳмурод пичоқ қини ясаб тирикчилик қилган.
Кунларнинг бирида амир саройига яқин бўлган ва катта мол-дунё эгаси ҳисобланган амалдорлардан бири тўй қилиб, уни зиёфатга чақиради. Шоҳона безатилган дастурхон атрофида “олинг, олинг” бошланади. Ҳамма Шоҳмуроднинг биринчи бўлиб қўл узатишини кутарди. Шунда амир бир коса сув сўрайди ва чопони орасидан қотган нон олиб, мушти билан оҳиста синдиради-да, сувга ботириб тановул қила бошлайди. Дастурхон атрофидагилар ҳайратда қолади ва унинг яқинида ўтирган мулозимидан пичирлаб сўрашади: “У киши нима қилаяпти?” Жавоб шундай бўлади: “Амиримиз нафси билан жанг қилмоқда”. 
Амир Шоҳмурод давлатини юксалтириш мақсадида қўшни мамлакатлар билан иқтисодий ва савдо алоқаларини яхшилашга эришган. Хусусан, Русия билан савдо-сотиқ ишларини олиб боришга ҳаракат қилган. Амир Шоҳмуроднинг шахси ва фаолияти ҳақида 1795 йилда Бухорога келган Русия фуқароси Т. Бурнашев шундай ёзади: “Унинг саройида заррача дабдаба йўқ эди... Халқ унга алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўларди. Уни Муҳаммад шариатига ҳақиқий амал қилувчи ва ҳатто авлиё даражасида билишарди...”
Амир Шоҳмурод ҳаёти давомида “Фатовийи аҳли Бухоро” номли китоб битишга киришган, бироқ тугатишга улгурмаган. Китобни унинг тўнғич ўғли Амир Ҳайдар охирига етказган. Яна бир ўғли Мир Ҳусайний тарихнавис бўлиб, “Махазин ат-тақво” номли асар ёзгани маълум.
Амир Шоҳмурод 1800 йилда 62 ёшида вафот этган ва васиятига биноан устозлари Ҳожи Муҳаммад Ҳабибуллоҳ ва Муҳаммад Сафар Хоразмийлар қабри пойига дафн этилган. У давлатни бор-йўғи ўн беш йил бошқарди. Лекин шу қисқа фурсат ичида уни таназзул ботқоғидан олиб чиқди. Сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказди. Ҳақпарастлиги ва адолатпешалиги боис манғит сулоласига мансуб ҳукмдорлар орасида энг кўп ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлди.2
Amir Mirshod 1758-yil Rahimbiy vafotidan soʻng mangʻitlar amirlik taxtiga uning amakisi Miyonkoʻl hokimi Doniyorbiy (1758-1785-yillar) nomzodini surishadi. Lekin u qatʼiy markaziy hokimiyatni saqlab qololmadi. Mangʻitlarning tarafdorlari va gʻanimlari oʻrtasidagi oʻzaro janjallar, joylardagi hokimlarning mustaqillikka boʻlgan intilishlari oʻn yillarga choʻzilib ketdi. 1784-yili Doniyorbiyning boʻshligidan norozi boʻlgan Buxoro ahli qoʻzgʻolon koʻtardi va amir hokimiyatni oʻgʻli Shohmurodga (1785-1800-yillar) topshirdi. Shohmurod yangiliklarni Arkda saroy ahli guvohligida ikkita yirik amaldor - Davlat qushbegi va Nizomiddin qozikalonni qatl etishdan boshladi. Shundan soʻng Shohmurod Buxoro ahliga ularni bir necha soliqdan ozod etuvchi imtiyozli hujjatni tantanali tarzda topshirdi. Hujjatning matni tosh lavhada kesilgan boʻlib, u katta jomeʼ masjidining ayvoniga oʻrnatildi. Shohmurod „joʻl“(„jul“) deb nomlangan va urush holatida qoʻshin saqlash maqsadida foydalaniladigan yangi soliq turini joriy qildi. Hokimiyatni oʻz qoʻlida jamlab olgach, u xonlik unvonidan voz kechdi va amirlik darajasida qoldi. Taxtga esa Shohmurod Chingizxon avlodlaridan boʻlgan Donishmandchini, keyinroq esa Abulgʻozini koʻtardi, lekin ular amalda hokimiyatga ega emasdilar. 1785-yili Shohmurod pul islohotini oʻtkazdi hamda 0,7 misqollik (3,36 g) toʻla qimmatli kumush tangalar va bir xil shakldagi oltin tangalarni zarb etishni yoʻlga qoʻydi. U sud mahkamasiga ham shaxsan rahbarlik qildi. Shohmurod Buxoro amirligi tarkibiga Amudaryoning chap sohilidagi hududlarni, jumladan, Balx va Marvni qaytardi. 1786-yili u Karmanada xalq qoʻzgʻolonini bosdirdi, keyin Shahrisabz va Xoʻjandga muvaffaqiyatli yurishlarni amalga oshirdi. Shohmurod afgʻon hukmdori Temurshohdan ustun kelib, asosan o`zbeklar va tojiklar yashaydigan janubiy Turkistonni oʻz qaramogʻida saqlab qolishga erishdi.3
3. Amir Haydarning o’qimishli hukmdor bo’lganligi manbalarda qayd etilgan. Jumladan, Abdulazim Somiyning “Mang’it sultonlari tarixi” kitobida ham aytib o’tiladi. “Talabalarga dars o’tgan va shogirdlari davrasi mingdan kam bo’lmas edi”, – deya yoziladi manbada. 1801 – 1802-yillarda taxtga o’tiradi.
Amir Haydarning onasi ashtarxoniylardan Abulfayzxon qizi Bonu Shams boʻlgan. Buxoro madrasalarida 10 yil tahsil olib, Qurʼoni karim sharhi va hadis ilmlarini puxta egallagan. Amir Shohmurod Haydarni Qarshi viloyatiga hokim qilib tayinlagan. Shohmurod vafot etgach, Buxoro amirligi taxtiga oʻtirgan va "amir al-moʻminin" unvonini olgan (1800.2.12). Buxoro amirligida vujudga kelgan keskin siyosiy vaziyatni yumshatishga harakat qilgan. Haydar ayirmachilik kayfiyatlarni namoyon qilayotgan Shahrisabz, Kitob, Urgut bekliklari, Miyonqol va Samarqand hokimlariga qarshi janglar olib borishga majbur boʻlgan.
Haydar Xurosonga ham harbiy yurishlar qilib, Balx (1817), Badaxshon, Qunduz va Maymanani Buxoro amirligiga qaytargan.
Marv hokimi Din Nosirbek (o’zining ukasi) Xiva xoni Eltuzarxon qutqusiga uchib, akasiga qarshi bosh koʻtaradi (1804) va magʻlubiyatga uchraydi. Shu asnoda Xiva xoni Eltuzarxon bir necha marta Buxoroga harbiy bosqinlar uyushtirgan. Ana shunday yurishlarning birida Niyozbek parvonachi boshchiligida 20 ming kishilik Buxoro qoʻshini xorazmliklar qoʻshinini magʻlubiyatga uchratgan. Eltuzarxon Amudaryodan qochib oʻtayotganda daryoda gʻarq boʻlib oʻlgan. Eltuzarxonning 3 birodari va koʻplab xivaliklar asir tushishgan. Amir Haydar Eltuzarxonning kichik birodari Qutlugʻmurodxonni 400 asir bilan ozod qilib, Urganchga joʻnatgan.
1821—25-yillarda amir Haydarning soliq siyosatiga qarshi xitoy-qipchoqlar koʻtargan Miyonqol qoʻzgʻoloni ham katta qiyinchilik bilan bostirilgan.
Ahmad Donishnnng yozishicha, Haydar hukmronlik qilgan davrda Buxoroda ilm-fan, xususan, tarix va islom ilmlari rivojlangan. Haydar madrasalarda tahsil olib borish uchun Istanbul, Kobul va boshqa shaharlardan koʻplab qoʻlyozma kitoblarni oldirgan. Uning oʻzi muntazam ravishda saboq bergan, madrasalarda dars oʻtgan. "Al-Fa-void al-alfiya" nomli fiqhning xanafiya mazhabiga oid asar ham yozgan.
U hukmronligi davrida Buxoroda Chor minor va Xalifa Niyozqul madrasasi (1807), masjidlar, xonaqohlar, hammomlar qurilgan, Xalfa xudoydod majmuasi qurilishi davom ettirilgan. Buxoroda uning onasiga atab maxsus madrasa, Qarshida Ali madrasasi va Mir Muhammad madrasasini ham qurdirgan. Haydar Buxorodagi Joʻybor mavzeidagi Eshoni Imlo qabristonida otasi Shohmurod yonida dafn etilgan.4
Шоҳ Муроддан фаркди ўлароқ, унинг вориси амир Ҳайдар (1800—1826) ҳукмронлик йиллари мамлакатда нотинчлик ҳукм суради. Яъни марказ ва вилоятлар ҳамда кечагина вилоят мақомида бўлган, лекин эндиликда алоҳида сиёсий бирлик — хонликка айланган Хива ва Қўқон билан қарама-қаршиликлар авжига чиқади.
Миёнқол, Шаҳрисабз, Карки, Марвдаги маҳаллий кучлар яна ўзбошимчалик қила бошлаганлар. Чунончи, Марвнибошқариб турган Дин Носир (амирнинг укаси) Хива хони Элтузар (1804—1806) кўмагига ишониб бош кўтаради. Амир Ҳайдар учун бу ниҳоятда хавфли ҳолатэди. Чунки бу шунчаки бир вилоятнинг марказга бўйин эгмаслиги эмас, балки расмий сулола намояндасининг, минтақадаги рақиблардан — хиваликлар билан тил би-
риктириб, олий тахтга қарши ҳаракати эди. Шунинг учун ҳам амир Ҳайдар унга қарши лашкар тортади. Дин Носир бас келолмай Машҳадга қочади. Шоҳ Мурод даврида бўлганидек, амир Ҳайдар Марвни эгаллагач, маҳаллий аҳолининг бир қисмини Зарафшон водийсига кўчиртириб, бу ерга туркманларни ўрнаштиради. Бухородаги ички зиддиятлардан Хива хонлиги бундан кейин ҳам фойдаланишга кўп уринганини биламиз. Чу- нончи, Дин Носирга ёрдам бериш баҳонасида Бухоро амирлиги ҳудудига кириб борган Элтузархондан сўнг1821—1825 йиллари амир Ҳайдар Миёнқолда хитой- қипчоқлар исёнини бостириш билан оворалигида хива- ликлар Чоржўй ва Марвга ҳарбий юриш уюштирадилар. Хиваликлар ҳатто Марвни забт этишга ҳам муваффақ бўлганлар. Бунгача ҳам амирликнинг шарқий қисмида анча йўқотишлар ва ўзгаришлар бўлган.5
4. Nasrullaxon (1806.1.6 - Buxoro 1860.21.9) — Buxoro amiri (1826 — 1860), mangʻitlardan. Amir Haydarning oʻgʻli. Otasining hukmronligi davrida Qarshida hokimlik qilgan. Amir Xaydar vafotidan soʻng hokimiyat uchun kurashlarda akalari amir Husayn (1797— 1826) va amir Umar (1826 yil v.e.)ni oradan koʻtarib, Buxoro taxtiga oʻtiradi (1826).
Nasrullaxon oʻz hukmronligi davrida islom shariati koʻrsatmalariga qatʼiy amal qilgan. Nasrullaxon jasur va dovyurak kishi boʻlganligi bois unga "bahodir", "botir" unvonlari berilgan. Nasrullaxon davlat hokimiyatini mustahkamlash maqsadida urugʻ va qavm boshliqlari boʻlgan koʻplab amaldorlarni quyi tabaqalardan chiqqan yosh va gʻayratli kishilar bilan almashtirdi. 1837 yilda harbiy sohada islohotlar oʻtkazib, oʻz qoʻshinining jangovar holatini yaxshiladi. Har biri 800 kishidan iborat 50 ta sarbozlar boʻluklari va 250 kishilik toʻpchilar guruhi tashkil qilingan. Muntazam piyoda qoʻshinining soni 40000 kishidan ortiq boʻlgan.
Nasrullaxon Xiva va Qoʻqon xonliklarini Buxoro atrofida birlashtirishga uringan. Mamlakatning hududiy yaxlitligini tiklash uchun Qoʻqon xonlari tomonidan tortib olingan Xoʻjand, O’ratepa, Toshkent, Jizzax va Zominni Buxoro amirligiga qaytardi (1840—42). Fargʻona vodiysi ulamolarining talabi bilan Qoʻqonga yurish qilib, xonlik hududini egallagan (1842). Biroq u Qoʻqon xoni Muhammad Alixonni qatl qilish bilan cheklanmasdan, uning onasi — mashhur shoira Nodirabegimni ham oʻldirtiradi. Nasrullaxon tomonidan Qoʻqonga Ibrohim parvonachi mangʻitning noib qilib qoldirilishi salbiy oqibatlarga olib kelgan. Noib mahalliy aholiga zulm oʻtkazib, soliqlarni koʻpaytirdi. Natijada tez orada Qoʻqon qoʻldan ketadi. Nasrullaxon Marvni ham Buxoroga boʻysindiradi (1843). Shuningdek, Nasrullaxon qoʻshini 20 yilda olib borgan 32 ta harbiy yurishidan soʻng Shaxrisabzni uzil-kesil egallagan (1856). Shahrisabz markaziy hokimiyatga boʻysungach, u sulh ramzi sifatida mahalliy hukmdor Iskandar Valloma (valineʼma)ning singlisi Kenagasxonimga uylandi.
Nasrullaxon hukmronlik qilgan yillar Turkiston mintaqasida Rossiya-Angliya manfaatlari oʻzaro toʻqnashgan davr hisoblanadi.
Nasrullaxon tomonidan va uning davrida Buxoroda Qozi Hasanxoʻja, Olimjonboy, Eshoni Pir, Mirzo Ubayd, Modorixon, Ismoilxoʻja (1829) Aliy Choʻbin, Mirzo Abdulgʻaffor, Tojiddin madrasalari (1860) qurildi, Xalifa Xudoydod meʼmoriy majmuasining qurilishi yakunlandi (1855). Bu paytda tarixchi Muhammad Mirolim Buxoriy "Fathnomai sultoniy" ("Sulton fathnomasi") asarini yozgan. Keyinchalik mashhur alloma boʻlib yetishgan yoshAhmad Donish Nasrullaxon nazariga tushib, saroyga xizmatga olingan. Nasrullaxon Buxoroda dafn etilgan.6

Download 41,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish