7- ma’ruza
.
Temiryo’l transporti.
Temiryo’llarning tavsifi. Umumiy va maxsus stantsiyalar. Temiryo’l vokzallari,
asosiy
turlari
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимиз темир йўл тармоғида жуда
катта ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, дунё ҳамжамиятининг
эътиборини тортган, бундан ташқари юртимизда яхлит темир йўл тизимини
ташкил қилишга замин яратган йирик лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши
темир йўл иқтисодиётнинг қон томирларидир деган иборанинг қанчалик
ҳақиқат эканлигини яна бир бор исботлади. Рақамларга эътибор қаратадиган
бўлсак, ҳозирги кунда диёримизда мавжуд темир йўлларнинг узунлиги 7 минг
километрдан, электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги эса 2 минг 700
километрдан ошди. Шунингдек, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни янада
мустаҳкамлаш мақсадида темир йўл соҳасида ҳам янги йўлаклар очилди.
Галдаги вазифа бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш,
транзит
ташувларини янада кўпайтириш, бунинг учун малакали кадрларни тайёрлаш
тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Шуларни инобатга олиб, 2018 йил 5 декабр куни "Ўзбекистон
темир
йўллари” акциядорлик жамиятида поездлар ҳаракатини ташкил этиш, қабул
қилинаётган юкли вагонлар сонини икки баробар ошириш, мутахассисларда
тегишли кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида, "Ўзбекистон темир йўллари"
АЖ раҳбариятининг №2187-НЗ сонли буйруғи қабул қилинди ҳамда
жорий йилнинг 5 декабридан 20 декабригача "Юк ташув-2018" ўқув
машғулоти эълон қилинди.
22 банддан иборат буйруқда асосан станцияларда иш
унумдорлигини
орттириш, келаётган юкларни ўз вақтида қабул қилиш, вагон айланиш
тезлигини ошириш, экспорт, импорт салоҳиятини кўтариш ҳамда ишчи-
ходимларнинг тажрибасини юксалтириш бўйича топшириқ ва
вазифалар
белгилаб берилган. Бунинг учун махсус штаб ташкил этилди.
Статистик маълумотларга қараганда “Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 11 ойида республикамиз
худудига умумий миқдорда 16 миллион 100 минг тонна импорт юклари қабул
қилиб олинди. Бу ўтган йилнинг ҳисобот даврига қараганда 4 миллион 500
минг тоннага кўп деганидир. Таҳлилларга кўра, импорт юкларининг 81 фоизи
яъни 10 миллион 700 минг тоннаси мамлакатимизни Қозоғистон Республикаси
билан боғлаб турган Келес халқаро туташув пункти орқали қабул қилинган.
Унинг қарийб 60 фоизи Тошкент минтақавий темир йўл
узели унитар
корхонаси бекатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса узел таркибидаги
бекатлар ўзининг техник имкониятидан икки баробар кўп ишни
бажараётганидан
далолат беради, я`ни уларда бир суткада режа 145-196
фоизга ортиғи билан бажарилмоқда.
Шу вақтга қадар Сариёғоч бекати орқали ўртача 17 та юк поезди қабул
қилинаётган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 22 тага етди. Бу бир ойда 150
дан ортиқ поезд қабул қилин деганидир. Иш хажмининг ортганлиги сабаб
кечки ва икундузги сменалар ташкиллаштирилган.
Божхона хизмати ва чегара қўшинлари билан изчил ҳамкорлик
ўрнатилган. Тошкент узелига кираётган юкларнинг кўплигини инобатга олиб,
бошқа узеллардан қўшимча манёвр тепловозлар ва
ишчи ходимлар жалб
этилди. Бир суткада 26+2 юк поездини қабул қилиш режалаштирилган.
Ҳозирда юклар асосан қўшни мамлакатлар Тожикистон ва Афғонистонга
транзит қилинмоқда.
Албатта, бундай саъй ҳаракатларни тўла-тўкис амалга ошириш учун
малакали
кадрлар
эҳтиёж
ортмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа
учун етук
мутахассислар тайёрлаш бўйича мукаммал тизим мавжуд. Жамиятнинг
кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, раҳбар кадрлар заҳирасини
шакллантиришга қаратилган ишларни янада ривожлантириш ҳамда уларнинг
менежмент, маркетинг, АКТ ва маъмурий бошқарувнинг замонавий усуллари
бўйича билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган дастурларни амалга
ошириш мақсадида, 2018 йил 14 июнда №1144-НЗ-сонли буйруқ имзоланди.