7-амалий машғулот фильтрлар ҳисоби



Download 313,39 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.11.2022
Hajmi313,39 Kb.
#867790
  1   2   3
Bog'liq
7-амалий



7-амалий машғулот 
ФИЛЬТРЛАР ҲИСОБИ 
Суспензия ва чангли газларни фильтр тўсиқлар орқали ўтказиб 
тозалаш жараёни фильтрлаш дейилади. Фильтр тўсиқлар қаттиқ 
заррачаларни ушлаб қолиб, суюқлик ёки газни ўтказиб юбориш қобилиятига 
эга. Фильтр тўсиқлар ёки фильтр сифатида майда тешикли тўрлар, турли 
газламалар, сочилувчан материаллар (қум, майдаланган кўмир, бентонитлар), 
керамик буюмлар ва бошқалар ишлатилади. Фильтр сифатида пахта, юнг ва 
синтетик газламалардан тайёрланган материаллар ҳам ишлатилади. 
Фильтр тўсилар бир қатор талабларга мос келиши керак. Энг аввало 
фильтрловчи материал ғоваксимон тузилишга эга бўлиб, ғовакларнинг 
ўлчами шундай бўлиши керакки, бунда чўкма заррачалари тўсиқнинг устида 
қолиши керак. Бундан ташқари фильтр муҳит таъсирига кимёвий барқарор, 
юқори ҳароратга бардошли, механик жиҳатдан пишиқ бўлиши мақсадга 
мувофиқ бўлади. Фильтр тўсиқнинг устида ҳосил бўлган чўкма ҳам 
фильтрловчи материал вазифасини бажаради. 
Фильтрлаш пайтида материаллар ҳам ишлатилиши мумкин. Бундай 
материаллар қаторига фаоллаштирилган кўмир, майдаланган асбест, 
диатомит, 
перлит 
ва 
ҳоказолар 
киради. 
Қўшимча 
материаллар 
фильтраланиши лозим бўлган суспензияга қўшилади ёки фильтрнинг иш 
юзаси бундай материаллар билан қатлам қилиб қопланади. Қўшимча 
материаллар чўкма билан аралаштирилиб, унинг ғоваклигини оширади ва 
гидравлик қаршилигини камайтиради. Бундан ташқари, диатомит, перлит, 
фаоллаштирилган кўмир ва бошқа моддалар адсорбциялаш хусусиятига эга, 
шу сабабдан фильтрдан чиқаётган тайёр маҳсулот анча тозаланган бўлади. 
Фильтрлаш пайтида суспензия таркибидаги майда заррачалар 
фильтрловчи материалнинг устки қисмида чўкма ҳолида ёки фильтрловчи 
материалнинг ўзида тешикларни тўлдирган ҳолда ўтириб қолиши мумкин. Бу 
ҳусусиятларга кўра фильтрлаш жараёни иккига бўлинади: а) чўкма қатлами 


ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш; б) фильтрловчи материалларнинг 
тешикларини тўлдириш орқали фильтрлаш. Саноатнинг кўп тармоқларида 
чўкма ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш кенг қўлланилади. 
Фильтрлаш жараёнида сиқилувчи ва сикилмайдиган чўкмалар ҳосил 
бўлади. Сиқилувчи чўкмалардаги заррачалар босим ортиши билан 
деформацияга учраб, уларнинг ўлчами кичиклашади. Сиқилмайдиган 
чўкмаларда босим ортиши билан заррачаларнинг шакли ва ўлчами деярли 
ўзгармайди. 
Фильтрлаш жараёнининг унумдорлиги ва олинадиган фильтратнинг 
тозалиги, асосан, фильтр тўсиқларнинг ҳусусиятларига боғлиқ. Фильтр 
тўсиқларининг тешиклари катта ва гидравлик қаршиликлари кичик бўлиши 
зарур. Фильтр тўсиқлар таркибий тузилишига қараб эгилувчан ва эгилмас 
бўлади. Фильтр тўсиқлардан олдинги ва кейинги босимлар фарқи ёки 
фильтрловчи материалларга суюқлик босимини ҳосил қилувчи марказдан 
қочма кучлар фильтрлаш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи вазифасини 
бажаради. 
Ҳаракатлантирувчи кучлар турига қараб фильтрлаш икки гуруҳга 
бўлинади. 1. Босимлар фарқи таъсирида фильтрлаш. 2. Марказдан қочма 
кучлар таъсирида фильтрлаш (центрифугалаш). 
Фильтр тўсиқнинг иккала томонидаги босимлар фарқи ∆Р қуйидаги 
усуллар билан ҳосил қилиниши мумкин: а) суспензия устунининг массасидан 
фойдаланиш (∆Р 0,05 МПа гача); б) вакуум ҳосил қилиш (∆Р 0,05-0,09 МПа 
гача); в) суюқликни насослар ёрдамида ҳайдаш (∆Р
0,5
МПа гача); г) сиқилган 
ҳаво бериш (∆Р 0,05-0,3 МПа гача). 
Саноатда фильтрлашдан сўнг қуйидаги қўшимча жараёнлар амалга 
оширилади: 1) чўкмани ювиш; 2) чўкмани оддий ҳаво (ёки инерт газлар) 
ёрдамида дудлаш; 3) чўкмани иссиқ ҳаво ёрдамида қуритиш. 
2.12-расмда фильтрлаш жараёнининг схемаси берилган, бу ерда Р
1

2

ҳаракатлантирувчи куч босимлар фарқи билан белгиланади: ∆Р=Р
1
–Р
2

1
– суспензиянинг устидаги босим, Р
2
– фильтр тўсиқдан кейинги босим). 


2.12-расм

Суспензияни ажратишга мўлжалланган фильтрнинг схемаси:
1-қобиқ; 2-суспензия; 3-чўкма; 4-фильтр тўсиқ; 5-фильтрат.
Фильтрлаш жараёни уч хил режимда олиб борилади: 1) доимий 
ўзгармас босимлар фарқи билан фильтрлаш (∆Р=const); 2) доимий фильтрлаш 
тезлиги билан фильтрлаш (dV/dτ=const); 3) бир вақтнинг ўзида босимлар 
фарқи ва фильтрлаш тезлиги ўзгариб турган ҳолатда фильтрлаш. Ўзгармас 
босимлар фарқи таъсирида чўкма қатлами ҳосил қилиш йўли билан 
фильтрлаш энг кўп қўлланилади. 

Download 313,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish