C3 20. To'lqinova Donoxon мавзу: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини



Download 34 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi34 Kb.
#109851
Bog'liq
C3 20. To'lqinova Donoxon

C3 20. To'lqinova Donoxon


МАВЗУ: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд – ҳуқуқ тизимини


янада ислоҳ қилининг устувор йўналишлари
Режа
1. Суд ҳокимияти тушунчаси, суд тизимини демократлаштириш ва
такомиллаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикаси
суд тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти
самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида‖ги фармони
3. Судларни ихтисослаштириш. Суд аппаратини мустаҳкамлаш.
4. Одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифати. Суд иш
юритилишининг процессуал асослари.
Калит сўзлар: стратегия, устувор йўналиш, фуқаролик, жиноий,
маъмурий ва иқтисодий суд, Судьялар олий кенгаши, юридик хизмат,
коррупция, экстремизм ва терроризм, одил судлов, ахборот-коммуникация
технологиялари, суд аппаратини, “Хабеас корпус”
5
Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли
фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк
устуворлигига асосланган иқтисодиѐтни ривожлантиришга, халқнинг
осойишта ва фаровон ҳаѐт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга,
халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган
чора-тадбирлар амалга оширилди.
Босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибани холисона баҳолашдан,
мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни таҳлил қилишдан ҳамда замон
талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳукуматимиз олдида демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиѐтини
жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини
белгилаш вазифаси турган эди.
Мазкур вазифани амалга ошириш йўлида аҳолининг кенг қатламлари,
жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг
раҳбарлари ва мутахассислари билан амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб
борилди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро
ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузалари, тавсиялари
ва шарҳлари ўрганилди, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси
таҳлил қилинди. Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда
умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан:
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди;
Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари
йили»да эса уни амалга оширишга доир Давлат дастури тасдиқланди.
Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаѐтган ислоҳотлар
самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама
ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан,
6
мамлакатни модернизациялаш ва ҳаѐтнинг барча соҳаларини
эркинлаштиришдан иборатдир.
Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор
йўналиши белгиланган:
1.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
2.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ
қилиш;
3. Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи
сиѐсат юритиш.
Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва
янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда
тутилмоқда, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни
амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади. Давлат дастурининг
иккинчи йўналиши қонун устуворлигини ва суднинг чинакам
мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади.
Жумладан, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши
керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини
шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек ушбу йўналиш 2018 — 2021 йилларда жиноят ва жиноятпроцессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш концепциясини
ишлаб чиқишни, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари
ходимларини ўқитиш, танлаш ва жой-жойига қўйиш тизиминитакомиллаштиришни, мурожаатларни мунтазам таҳлил қилишни ҳамда
вақти-вақти билан унинг натижаларини эълон қилиб боришни, адвокатурани
ривожлантиришни, нотариат тизимини ва ФҲДЁ органларини ислоҳ
қилишни ҳам ўз ичига олади.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада


ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг
нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва
такомиллаштириш:
— судьялар ва суд аппарати ходимларининг мавқеини, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш, судларнинг моддийтехника базасини мустаҳкамлаш;
— судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишга йўл қўймаслик бўйича
таъсирчан чоралар кўриш;
— суднинг мустақиллиги ва беғаразлиги, суд процессида томонларининг
тортишуви ва тенг ҳуқуқлик тамойилларини ҳар томонлама татбиқ этиш;
— «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов
устидан суд назоратини кучайтириш;
— судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш;
— судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш.
2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш кафолатларини таъминлаш:
— фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни
кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш
ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини
таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур
чораларини кўриш;
— суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлаш;
8
— фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш
кафолатларини мустаҳкамлаш;
— фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш;
— суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини
ошириш.
3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини
такомиллаштириш:
— жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва
либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш,
жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш;
— одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш,
маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал
асосларини такомиллаштириш;
— жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқиш тартибини
такомиллаштириш, бир-бирини такрорлайдиган ваколат ва инстанцияларни
қисқартириш;
— электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва
усулларини жорий этиш.
4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш тизимини такомиллаштириш:
— жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
— диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа
шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни
кучайтириш;
— коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини
такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг
самарадорлигини ошириш;
9
— аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат
тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:
— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ишини самарали
режалаштириш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш, тизимли
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда уларга имконият яратаѐтган сабаб ва
шароитларни бартараф этиш;
— суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ходимларини
ўқитиш, танлаш, тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш, ротация
қилиш тизимини такомиллаштириш;
— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ходимлари орасида
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш
бўйича идоравий назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолияти устидан
жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш,
фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини
мустаҳкамлаш.
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish