Чўзилиш ва сиқилиш деформациясида учрайдиган статик ноаниқ масалалар

Download 4,31 Mb.
Sana27.05.2022
Hajmi4,31 Mb.
#611163

1.1-Маъруза Ички кучларни аниқлаш. Кесиш усули. Кучланиш ва уларнинг турлари.

  • PЕЖА:
  • Механикнинг энергиянинг сақланиши, бир турдан иккинчи турга ўтиши тўғрисидаги қонунига асосан жисмга қўйилган ташқи кучларнинг таъсири йўқолиб кетмайди. Аксинча, жисмни ҳосил қилувчи заррачалар, атомлар орасидаги ички кучлар кўринишини қабул қилади. Бу кучларни ички зўриқиш кучлари деб аталади. Ташқи кучлар таъсир этмаган ҳолда мазкур кучлар нолга тенг деб қабул қилинади, ташқи кучлар қийматлари ортиб бориши билан пропорционал ҳолда ички зўриқиш кучлари ҳам ортиб боради. Жисмнинг, конструкциянинг мустаҳкамлиги ана шу зўриқиш кучларига боғлиқ бўлганлиги учун бу кучларни аниқлаш масаласи материаллар қаршилиги фанининг асосини ташкил этади.
  • Ички зўриқишларнинг қийматлари қўйидаги мазмўнга эга бўлган қирқиш усули асосида аниқланади:
  • Ташқи кучлар таъсирида мувозанатда бўлган жисм, брусни бирор жойидан ҳайолан қирқамиз.
  • Брус кесимларидаги ички кучларни аниқлаш. Кесиш усули.
  • Бруснинг бир бўлагини, масаланни ташлаб юборамиз. Ташлаб юборилган бўлагини олиб қолинган (А) бўлагига таъсирини ички кучлар (зўриқишлар) билан алмаштирамиз.
  • Умуман олганда ички кучлар қурилаётган кесимда жойлашган заррачалар, молекулаларга қўйилган вектор кўринишидаги миқдорлардир.
  • Статика қоидаларига асосан кесим нуқталаридаги барча ички кучларни кесим оғирлик марказига кўчириб келиб ички кучларнинг тенг таъсир этувчилари – “Q” – бош вектор, “М” – бош моментни аниқлаш мумкин.
  • Бош вектор ва бош моментларнинг координата ўқлари бўйлаб ташкил этувчилари расмда тасвирланган.

  • Ички кучларнинг ташкил этувчиларини бруснинг (А) бўлагига қўйилган ташқи ва ички кучларнинг (барча кучларнинг) мувозанат шартларини ифодаловчи тенгламалардан аниқланади.
  • N= (Pi)x;
  • Qy= (Pi)y;
  • Qz= (Pi)z;
  • Брус деформациясининг энг оддий кўринишлари
  • 1. Оддий деформациялар
    • Чўзилиш ва сиқилиш,
    • силжиш,
    • буралиш,
    • эгилиш
  • Бир неча оддий деформацияларни биргаликда учраши.
  • Масалан: Эгилиш билан чўзилиш Эгилиш билан буралиш, Марказий бўлмаган сиқилиш
  • Юқорида брус кесимларида умумий ҳолда ички куч тенг таъсир этувчилари 6 та ташкил этувчилардан (N, Qy, Qz, Mx, My ,Mz) иборат эканлиги таъкидлаб ўтилган (5-расм). Аммо кўп ҳолларда амалда мазкур ички кучлардан брус кесимларида фақат айримлари ҳолос бўлиши кўп учрайди.
  • 1.Агар брус фақат ўқи бўйлаб йўналган ички куч «N» таъсирида бўлса, брус чўзилиш ва сиқилиш деформациясига ишлайди. Ички куч “N” ни бўйлама куч деб аталади, брусни эса стержен деб аталади, агарда унинг ўлчамлари унча катта бўлмаса (6-расм)
  • Сиқилишга ишлайдиган қурилиш конструкцияларини устун, калонна деб аталади.
  • 2. Брус кесимидаги ички кучлардан Qy, Qz ≠ 0, бўлиб қолганлари нолга тенг бўласа брусда силжиш, кесилиш деформацияси содир бўлади
  • Бу кўринишдаги деформациялар асосан машина, иншоот элеменларининг бирикмалари: болтли, парчин мих, электр газ пайванд бирикмаларида, металларни кесиш жиҳозларида ва ҳ.к. содир бўлади.
  • 3. Агар брус кесимидаги ички кучлардан Мх≠0, қолганлари нолга тенг бўлса брусда буралиш деформацияси содир бўлади.
  • Буралишга ишлайдиган машина қисмларини вал деб аталади. Брусни кесимидаги ички кучни (Мх=Мб) буровчи момент деб аталади.
  • 4. Брусга унинг ўқига тик бўлган ташқи кучлар таъсир этиш натижасида брус кесимларида М - эгувчи момент, Q - кўндаланг куч кўринишидаги ички кучлар ҳосил бўлади. Бруснинг ўқи тўғри чизиқли шаклдан эгри чизиқли шаклга ўтади. Бу кўринишдаги деформацияни эгилиш деб аталади. Эгилишга ишлайдиган брусларни балка деб аталади.
  • Брус кесимларида бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги ички кучларнинг биргаликда таъсири брусда деформациянинг мураккаб турларини ҳосил бўлишига олиб келади.
  • Юқорида аниқланган ички кучлар брус кесим юзаси бўйлаб тарқалган ҳақиқий ички кучларнинг тенг таъсир этувчилари эди. Улар ички кучларнинг брус узунлиги давомида тарқалиши қонуниятини аниқлаш имкониятини беради. Жисмнинг мустаҳкамлиги, ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш қобиляти эса жисмнинг нуқтасида ҳосил бўлаётган зўриқиш, яъни ҳақиқий ички кучларга боғлиқ бўлади.
  • Ташқи кучлар таъсирида мувозанатда бўлган жисмнинг ички нуқталарида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш учун яна қирқиш усулидан фойдаланамиз (7-расм).
  • Қирқим ўтказилгандан сўнг жисмнинг ўнг томонини (В) ташлаб юборамиз ва унинг (А) га таъсирини кесим нуқталарига қўйилган ички зўриқиш кучлари (p) билан алмаштирамиз.
  • Кесимдан ажратиб олинган элементлар юзаси ∆F га тўғри келган ички кучни ∆P, унинг кесим нормали “n” , ва кесим текислигининг уринмаси “t” бўйича ташкил этувчиларни мос равишда ё∆N ва ∆T билан белгилаймиз.
  • Жисмнинг бир бирлик юзасига тўғри келган тўлиқ нормал ва уринма ички кучларининг ўртача қийматлари деб,
  • нисбаларга айтилади.
  • лимитларнинг қийматларини мос равишда жисмнинг нуқтаси-даги тўлиқ, нормал ва урунма кучланишлар деб аталади.
  • Мазкур кучланишлар орасида боғланиш мавжудлиги 8-расмдан кўриниб турибди. Кучланишларни жисм нуқталаридаги ички кучларнинг интенсивлиги деб ҳам аташ мумкин. Кучланишларнинг ўлчов
  • бирликлари куч таҳсим юза, яъни дан иборат.

E’tiboringiz uchun rahmat

Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish