O’zbekiston Respublikasi Oliy va O’rta maxsus ta’lim vazirligi O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi Toshkent Tibbiyot Akademiyasi “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi Mavzu: Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси Bajardi: Davolash fakulteti 224 –A guruh talabasi Turayev Aslibek Эркин сайловларни ўтказиш жараёнида қонунийлик, тенглик каби бир қатор умумий ҳуқуқий тамойилларга оғишмасдан амал қилиниши уларни муваффақиятли амалга оширишга ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг эътирофича, «демократия ва сайлов тушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Сайлов – демократия дегани. Демократия – бу сайлов дегани».Дарҳақиқат, сайловсиз демократияни, демократиясиз сайловни тасаввур қилиш қийин. Демократия сайлов асосида, эркин фикр муштараклигида, сиёсий плюрализм мавжудлигида намоён бўлади. - Сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлининг ҳозирги босқичида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини эркин, қонуний ва адолатли сайловлар асосида шакллантирилиши демократик жараёнлар ва янгиланишларнинг ижтимоий ҳаётда олий қадрият сифатида ифода этилаётганлигининг ёрқин намунасидир[1].
- \.
Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади[2]. Бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланиши демократик сайлов тамойиллари-нинг қай даражада рўёбга чиқишига ҳам бевосита боғлиқдир. - Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади[2]. Бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланиши демократик сайлов тамойиллари-нинг қай даражада рўёбга чиқишига ҳам бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |