Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 43,25 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi43,25 Kb.
#71682
Bog'liq
макро якун


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ



ИҚТИСОДИЁТ (ТАРМОҚЛАР ВА СОҲАЛАР БЎЙИЧА”


таълим йўналиши 2-ОТ 2-курс (ўзбек) талабаси
Қиличов Дилёр
Статистика фанидан
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ


Рўйхатга олинди №__________
Манзил: Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Бердоли ҚФЙ
Телефон: +998902100095


Тошкент-2020


Билет №21
1. Пул-кредит сиёсати узатиш механизмининг самарадорлигини IS-LM модели ёрдамида баҳоланг
2. Тўлов баланси капитал ва молиявий операциялари таҳлили
3. Ишсизликнинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини таҳлил қилинг

1. Мамлакатнинг барча тижорат банклари ва Марказий банкни барча хорижий активлар ва пассивлар тўпланган ягона банк деб тасаввур қиламиз. Пул таклифи еса нақд пул ва депозитлардан иборат деб қараймиз. Бундай гепотетик банкнинг пассивида пул таклифининг барча компонентлари ( одатда М2 агрегати), активида еса банк тизимининг соф хорижий активлари (активлар-пассивлар, яъни хорижликларнинг уларга бўлган барча талаблари сўндирилгандан сўнг мамлакат ега бўладиган активлар) ва соф ички активлар ( ёки ҳукуматга, фирмаларга ва уй хўжаликларига соф ички кредитлар) жамланган бўлади. Соф хорижий активлар мамлакатнинг валюта заҳираларига мос келади. Бундай ҳолатда активлар ва пасивларнинг тенглиги шартини M=Res +DS кўринишида ёзишимиз мумкин. Бу тенглик пул таклифи ( банк тизимининг мажбурияти) валюта


резервлари ( соф хорижий активлар) ва банк тизимининг ички кредитлари йиғиндисига тенглигини англатади. Демак, пул таклифи ҳам ички, ҳам ташқи омилларга боғлиқ .
Пул таклифининг ўзгаришини ΔM=ΔRes +ΔDS кўринишида тасвирлаш мумкин. Бу ерда ΔRe тўлов балансининг тақчиллиги ёки ортиқчалигига мос келади. Ташқи балансни тиклаш, ўз навбатида валюта курсини сақлаб туриш зарурияти хорижий активларни сотиш ва сотиб олишни талаб қилади. Бу еса валютарезервларининг кўпайиши ёки кама йишини келтириб чиқаради. Лекин, резервларни сотиш баробарида Марказий Банк муомаладаги пулнинг бир қисмини чиқариб олади. Резервларни сотиб олиш билан еса пул таклифи ҳажмини кўпайтиради. Шундай қилиб, қайд қилинган валюта курси шароитида М ендоген ўзгарувчи бўлиб, тўлов балансининг юзага келадиган тақчиллиги ёки ортиқчалигига ( яъни алмашинув кеурсини пасайтириш ёки кўтариш борасидаги ҳаракатларга) боғлиқ бўлади. Бундай шароитда иқтисодиётни ривожлантириш прогнозлари тузилаётганда пулга талаб иқтисодий ўсиш ва инфляциянинг мақсадли (режадаги) кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади. Пул таклифи еса соф хорижий активлар ва ички кредитлар ҳажмига боғланган ҳолда аниқланади. Соф хорижий активлвр тўлов балансини тузиш прогнозларидан келиб чиқиб аниқланади. Ички кредитлар ҳажми еса қолдиқ принципипида аниқланади ҳамда ҳукумат ва хусусий сектор ўртасида тақсимланади. Хусусий секторга ички кредитлар миқдорини ўзгартириш учун пул-кредит сиёсатининг учала усули ҳам қўлланилади.
Марказий Банк тўлов балансининг иқтисодиётдаги пул таклифига таъсирини валюта резервлари ўзгаришини стериллаш орқали нейтраллаштириши мумкин. Масалан, (тўлов баланси тақчиллигини ёки алмашинув курси пасайишини бартараф қилиш мақсадларида фойдаланилиши натижасида) резервлар қисқарганида Марказий Банк ички активларни пул таклифи ҳажми ўзгармаслигини таъминлайдиган даражада кўпайтириши мумкин.
Яъни : M=↓Res +↑DS
Бунда у очиқ бозордаги операциялар ёки пул-кредит сиёсатининг бошқа воситаларидан фойдаланади.
Aммо стериллаш имкониятлари чекланган. Aгар тўлов балансининг тақчиллиги узоқ вақт сақланиб қолса, уни бартараф қилишга интилиш валюта резервларини тугаб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда, мамлакат, алмашинув курсининг пасайиш тенденциясини бартараф қилиш ҳамда пулнинг хорижга оқиб кетишини тугатиш учун ёки қайд етилган курсдан воз кечиши, ёки пул массасининг қисқаришига йўл қўйиб беришга мажбур бўлади. Тўлов балансининг барқарор ижобий қолдиғи шароитида резервлар ҳажми шунчалик кўп бўлиши мумкинки, ички кредит нолга тенг бўлиб қолади. Бу еса амалда мумкин бўлмаган ҳолатдир ( банклар ички кредитларни камайтирмаслиги, балки нобанк секторидан пул қарз олиши зарур бўлади).
Демак, ҳаттоки стериллаш ҳам пул масссасини тўлов баланси таъсиридан ҳимоя қила олмайди. Бу еса пул-кредит сиёсатининг ички балансга таъсирини кескин чеклаб қўяди.
Қайд қилинган валюта курси шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг самарадорлиги капиталнинг мобиллигига тўғридан-тўғри боғлиқ.. Давлат харажатларининг кўпайиши фоиз ставкасининг ўсишини келтириб чиқаради ( фонд бозорида қарзга маблағ олиб, давлат хусусий сектор фойдаланадиган пул массасини камайтиради) . Бу еса ўз навбатида хориждан капитал оқиб келишини рағбатлантирапди. Капиталнинг юқори мобиллиги шароитида давлат харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ савдо баланси тақчиллиги капитал ҳаракати счётининг мусбат (ижобий) қолдиғи билан амалда қопланади. Марказий Банк еса юзага келган алмашинув курсининг ўсиш тенденциясини бартараф қилиш учун хорижий валютани сотиб олиш ва муомалага миллий валютани кўп миқдорда чиқаришга, бу билан еса пул таклифини оширишга мажбур бўлади. Бу тадбир (давлат харажатларининг ўсиши билан биргалдикда) даромадларнинг кенгайиши учун қўшимча рағбат яратади.
Шундай қилиб, қайд қилинган валюта курси шароитида бюджет-солиқ сиёсати пул-кредит сиёсатидан фарли равишда даромад даражасига, ўз навбатида ички мувозанатга муваффақиятли таъсир кўрсата олдади. Тасир даражаси капиталнинг мобиллиги ўсиши билан ортиб боради.
2. Тўлов баланси – халқаро ҳисоб-китоб балансларида марказий ўрин-ни эгаллайди. У мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларининг масштаби, тар-киби ва хусусияти тўғрисида миқдор ва сифат тавсифини беради. Тўлов баланси – аниқ бир вақт мобайнидаги чет элдан келган тушумлар ва чет элга қилинган тўловлар миқдорининг нисбатидир.
Тўлов баланси даврли ва фурсатли бўлади. Даврли тўлов баланси аниқ бир вақт (йил, ой, чорак) оралиғида тушумлар ва тўловларнинг ўзгаришини ва давлатнинг ташқи иқтисодий фаолияти соҳасидаги ўзгаришлар ва иқтисоднинг ҳолати, ривожланишини ифодалайди. Фурсатли (аниқ бир муддатдаги) тўлов баланси статистик кўрсат-кичларни чоп этиш шаклида эълон қилинмаса ҳам, маълум бир вақтда бажарилиши лозим бўлган кунлик тўлов ва тушумлар нисбатини ифодалайди.
Агар валюта тушумлари тўловлардан ошса баланс актив, акс ҳолда пассивдир. Ҳисоб-китоб баланси ва тўлов баланси орасидаги фарқлар қуйидагидир:
– тўлов балансида мамлакатнинг валюта тушумлари ва тўловлари ўз ифодасини топади, ҳисоб балансида эса, давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича талаб ва мажбуриятлари ҳисобга олинади;
– тўлов баланси фақат реал тушум ва тўловларни ифодалайди, ҳисоб-китоб баланси эса ҳали тўланмаган қарз ва мажбуриятларини ҳам ўз ичига олади;
– тўлов балансининг ҳисоб-китоб балансида ўз ифодасини топ-ган ҳали «узилмаган», берилган ва олинган кредитлар ҳисобга олин-майди;
– тўлов ва ҳисоб-китоб балансларининг охирги сальдолари-актив ёки пассив бўлиши моҳияти жиҳатдан мос келмайди ва қара-ма-қаршидир. Чунки кредитор давлатларнинг ҳисоб-китоб баланслари асосан актив, тўлов баланслари эса пассив (АҚШ, ГФР, Япония ва бошқалар) бўлиши мумкин. Қарздор мамлакатларда эса пассив ҳисоб-китоб баланси сальдоси баъзи вақтларда актив тўлов баланси сальдо-сига тўғри келади;
– тўлов баланси фақат тўланган экспорт ва импортни ўз ичига олади, ҳисоб-китоб баланси эса ҳали тўланмаган, кредитга берилган товаро обортни ҳам ўз ичига олади.
Шундай қилиб, тўлов ва ҳисоб-китоб баланслари орасидаги фарқ халқаро кредит муносабатларининг ривожланиши билан аниқланади. Эълон қилинувчи тўлов баланслари операциялари хусусиятига кўра икки асосий бўлимни ўз ичига олади:
1 - бўлим - жорий операциялар бўйича тўлов баланси:
– ташқи савдо операцияларидан тушумлар ва савдо баланси;
– хизматлар (халқаро юк ташишлар, фрахт, суғурта ва бошқалар) ва нотижорат (патентлар бўйича ҳисоб-китоблар, техник ёрдам) баланси, инвестиция бўйича даромад ва тўловлар.
2 -бўлим - капитал ва кредит ҳаракати баланси (қисқа ва узоқ муддатли операциялар).
Тарихан ташқи савдо халқаро иқтисодий алоқаларни олиб бориш ва ривожлантиришнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланган. Шунинг учун ҳам, ташқи савдо тўлов балансида асосий ўринни эгаллайди. Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёни ташқи савдо балан-сида ўз ифодасини топади. Алоҳида олинган давлатнинг ташқи савдо баланси актив ёки пассив бўлиши мумкин. Бу ҳол мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражасига мамлакат-нинг жаҳон бозоридаги мавқеига, унинг экспорт қудратига ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади. Баъзи Япония, Германия каби риво-лан-ган мамлакатларнинг ташқи савдо баланси актив қолдиққа эга бўли-ши бу давлатларнинг бошқа хорижий мамлакатлар заминида иқти-содининг ривожланишига асос бўлмоқда.
Хизматлар баланси юкларни етказиб бериш, суғурталаш, элект-рон, телеграф, телефон - алоқанинг бошқа турлари, ҳалқаро туризм, тажриба алмашиш, дипломатик хизматлар, илм-маданият соҳасида анжуманларни ўтказиш, ярмарка, рекламалар ўтказиш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган хизматлар бўйича бўладиган чет эл валю-тасидаги тўловларни ва тушумларни ўз ичига олади.
Капитал ва кредитлар ҳаракати баланси давлат ва хусусий капиталнинг кириб келиши ва чиқиб кетиши ҳамда халқаро кре-дитлар бериш ва олиш билан боғлиқ бўлган операцияларни ифода қилади. Ўзининг муддатлилигига қараб капитал ва кредитлар оқими қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин.
Капитал ва кредит оқими балансига «хатолар ва ҳисобга олин-маган» моддаси бириктирилади. У қисқа муддатли капиталнинг ҳи-собга олинмаган ҳаракатини ифодалайди. Валюта захираларининг ўзгариши Марказий банкларнинг Халқаро валюта операцияларини белгилайди, улар тўлов балансини тенглаштириш ва миллий валюта курсини ушлаб туриш билан боғлиқдир. АҚШда жорий тўлов балан-си «доимий» пассивдир. Манфий сальдо 1988-94 йиллари 100 млн. доллар (йилига) атрофида бўлди, Ташқи қарзнинг табиий тўпланиши юз бермоқда. Шу билан бирга, АҚШда бошқа мамлакатларнинг мажбуриятлари йиғилмоқда. Бир қатор давлатларда (ГФР, Япония, Швейцарияда) актив сальдо кўзга ташланади. Шу давр ичида йиллик соф актив ГФРда 51 млн. доллар, Японияда 40,8 млн. доллардир. Ши-мол ва Жанубнинг ўзаро молиявий алоқалари натижасида «учинчи дунё» мамлакатларининг қарзи ХХ асрнинг 90-йиллари бошида 1,5 трлн. долларга етди.
Тўлов балансининг сальдоси аниқланганда, унинг моддалари асосий ва балансловчиларига бўлинади. Асосий моддаларга тўлов баланси сальдосига таъсир этадиган ва нисбий мустақилликка эга операциялар киради:
– жорий операциялар ва узоқ муддатли капитал ҳаракати.
Балансловчи моддаларга мустақилликка эга бўлмаган ёки чек-ланган мустақилликка эга операциялар киради.
Булар:
– тўлов баланси сальдосини тугатиш манбалари ва воситалари.
– валюта захиралари ҳаракати;
– қисқа муддатли активларнинг ўзгариши;
– хорижий ёрдамнинг баъзи бир турлари;
– ташқи давлат заёмлари ва бошқалар.
Асосий ва балансловчи моддаларнинг якуний кўрсаткичлари бир - бирини қоплайди, яъни тўлов баланси расман мувозанатлашади.
Агар тўловлар тушумлардан ошса, тақчилликни қоплаш муаммоси пайдо бўлади. Бунинг учун анъанавий манбалар ва усуллар, яъни заём ва тадбиркорлик капиталини киритишдан фойдаланилади. Бу вақтинчалик усулдир. Чунки қарздор давлат фоиз, дивиденд ва заём суммасини тўлаб бериши лозим.
Пассив сальдо балансини қоплашнинг янги усули Марказий банк-ларнинг миллий валютада берадиган своп келишуви бўйича қисқа муддатли кредитидир.
Тўлов балансининг вақтинчалик тақчилликни қоплаш учун ХВФ аъзо давлатларга захира (шартсиз) кредитини беради (квотанинг 25% чегарасида).
Ривожланган давлатлар ўз тўлов баланси тақчилликни қоплаш учун банк консорциумлари кредитлари, облигацияли заёмлардан фой-даланади.
Тўлов баланси тақчилликни вақтинчалик қоплаш усулларига шу-нингдек «хорижий ёрдам» линиясидан олинган имтиёзли кредитлар киради.
Тўлов балансини баланслашнинг охирги усули бу расмий олтин валюта захиралардан фойдаланишдир.
Тўлов балансини якуний баланслашнинг асосий усулига чет эл конвертирланадиган валюта захираси киради.
ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб тўлов баланси тақчилликни қоплаш учун хорижий валютани сотиб олишда СДРдан фойдаланила бошлади. 1979 йилдан бошлаб ЕВТ давлатлари бу мақсадда ЭКЮдан ҳам фойдаланади. Тўлов баланси тақчилликни қоплашнинг охирги воситаси субсидия ва беғараз ёрдамлар тарзидаги хорижий ёрдам ҳисобланади.
Тўлов балансини мувозанатлашнинг ёрдамчи усулларига чет эл ва миллий қимматли қоғозларни чет эл валютасига сотиш киради.
Масалан, АҚШ пассив сальдони қоплаш мақсадида хазина облига-цияларини хорижий давлатлар Марказий банкларида сақлайди.
Тўлов балансини тузиш услуби.
Халқаро иқтисодий алоқалар натижасини баҳолаш ва кўламини ҳисоблашга уринишлар ХИВ аср охирларига тўғри келади.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Англияда тўлов балансини тузиш усуллари кенг ривож топди. 1923 йилда АҚШда 1922 йилги кўрсат-кичлар натижалари бўйича тўлов балансини тузиш ва уни эълон қи-лишга уриниш бўлган. 1943 йили америка иқтисодчиси Х. Лэри АҚШнинг 1919-1939 йилги тўлов балансини тузди. Унинг асосида И Жаҳон урушидан кейин тўлов баланси тузилди. 1946 йилдан бошлаб чорак ва йиллик тўлов баланслари ҳисоботлари АҚШ савдо вазир-лиги журнали «Сурвей оф cуррент бусинесс»да чоп этила бошлади.
1947 йили БМТ ҳужжати сифатида тўлов баланси схемаси яратил-ди. У ХВФнинг тўлов балансини тузиш шакллари ва тамойилларини ишлаб чиқишга асос бўлди. ХВФ «тўлов баланси бўйича қўлланма» чиқариб ривожлантиришни давом эттирди. Улар ўз схемаларини универсаллаштиришга ҳаракат қилишади, чунки бу ривожланган ва ривожланаётган давлатлар балансларини солиштириш имконини беради. Жорий маълумотларни қайта ишлаб, ХВФ экспертлари аниқ-ликлар киритади, норасмий маълумотлардан фойдаланишади, тўлов баланслари моддаларини қайта гуруҳлашади ва бошқа ишларни бажа-ришади. Бу текширилаётган жараённинг кўлами тўғрисида фикр юри-тиш имконини беради.
ХВФ қўлланмасига биноан, тўлов баланси моддалари таснифи.
А. Жорий операциялар.
– Товарлар.
– Хизматлар.
– Инвестициялардан даромадлар.
– Бошқа хизматлар ва даромадлар.
– Хусусий бир томонлама ўтказмалар.
– Расмий бир томонлама ўтказмалар.
Жами А: жорий операциялар баланси.
В. Тўғри инвестициялар ва узоқ муддатли капитал
– Тўғри инвестициялар.
– Портфель инвестициялар.
– Бошқа узоқ муддатли капитал.
Жами: А+В (АҚШнинг базис баланси консепциясига
мувофиқ)* *
С. Бошқа узоқ муддатли капитал.
Д. Хато ва ҳисобга олмайдиган қисмлар.
Жами; А+В+С+Д (АҚШ ликвидлик консепциясига
мувофиқ)*
Е. Балансловчи моддалар.
Олтин – валюта захираларининг қайта баҳоланиши,
СДРнинг тақсимланиши ва ишлатилиши.
Олтин – валюта захираси ҳаракати.
Cальдони қоплашнинг фавқулотдаги манбалари
Хорижий расмий қўмиталарнинг валюта захираларини ташкил этувчи мажбуриятлар.
Жами: А+В+С+Д+Е+Ф+Г (АҚШнинг базис баланси
консепциясига мувофиқ)*
Н. Резервларнинг якуний ўзгаришлари.
– Олтин.
– СДР.
– ХВФ нинг захира ҳолати.
– Хорижий валюта.
– Бошқа талаблар.
– ХВФ кредитлари.
___________________________
Миллий ва халқаро даражада тўлов балансини бошқариш.
Тўлов баланси давлат бошқаруви талаб қиладиган объектлар-дандир. Тўлов баланслари ўз табиатига кўра, доимий актив ва пассив бўла олмаса ҳам, уларнинг ўзгариши валюта курси ва капитал оқими, айниқса, «иссиқ пуллар» оқимининг беқарорлигини кучайтиради. Бу ўз навбатида пул муомаласига, охир-оқибатда эса иқтисодиётга сал-бий таъсир этади. Бунда тўлов балансини нарх бошқаруви автоматик жараёни орқали стихияли тенглаштириш механизми жуда кучсиз таъсир этади. Шунинг учун халқаро ҳисоб-китоблар мувозанатини тиклаш мақсадли давлат ташкилий ишларини талаб қилади.
Халқаро ҳисоб-китобларни мувозанатлаштириш масаласи давлат-нинг асосий иқтисодий мақсадлари қаторига киради (иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция ва ишсизликка қарши кураш билан биргаликда). Тўлов балансини давлат томонидан бошқариш – тўлов балансининг асосий моддаларини шакллантиришга қаратилган иқтисодий, шу жумладан, валюта, молия, пул-кредит чора-тад-бирлари йиғиндисидир. Тўлов балансини бошқаришнинг кўплаб усуллари бор: булар халқаро ҳисоб-китобларнинг валюта-иқтисодий аҳволига мувофиқ ташқи иқтисодий операцияларни рағбатлантирув-чи ёки чегараловчи усуллардир. Тўлов баланси дефицит давлатлар экспортни рағбатлантириш, импортни чеклаш, чет эл капиталини жалб этиш, капиталнинг чиқиб кетишини чеклаш учун қуйидаги-лардан фойдаланади:
Дефиляцион сиёсат, девальвация, валюта чекловлари, молия ва пул-кредит сиёсати, тўлов балансига таъсир этишнинг махсус усул-лари(унинг асосий моддаларини ташкил этиш чоғида).
Актив сальдони тўлов балансида бошқариш бу ортиқча актив сальдони йўқотишга қаратилган. Бунда молиявий, кредит, валюта усуллари ва ревальвация импортни кенгайтириш, экспортни чеклаш, капитал экспортини ошириш ва импортни камайтиришда қўлла-нилади. Актив сальдо ташқи қарзни тўлаш, хорижий давлатларга кре-дит бериш, олтин-валюта захираларини оширишда фойдаланилади.
Тўлов балансларини халқаро усулларда бошқаришга:
– экспорт кредитлари шартларини келишиш;
– икки томонлама давлат кредитлари, своп келишувига мувофиқ Марказий банкларнинг миллий валютадаги қисқа муддатли кредитлари;
– Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотларининг (аввалом- бор ХВФ) кредитлари ва бошқалар киради.
3. Ишсизлик кўпчилик одамларга тўғридан-тўғри ва қаттиқ таъсир қиладиган макроиқтисодий муаммо ҳисобланади. Кўпчилик учун ишдан ажралиш бу яшаш стандартларининг пасайиши ва психологик тушкунлик дегани. Aжабланарли емаски, ишсизлик сиёсий дебатларнинг тез тез такрорланиб турадиган мавзулари ва ўша сиёсатчилар ўзларининг мақсадли сиёсатлари иш яратишга ёрдам беришини такидлашади. Иқтисодчилар ишсизликни унинг сабабларини билиб олиш ва ишсизликка тасир қиладиган жамият сиёсатларини ривожлантиришга ёрдам бериш учун ўрганишади. Шундай сиёсатлардан базилари масалан жоб-траининг дастурлари одамларга иш топишда ёрдам беради. Бошқалари, ишсизликдан суғурталаш бази бир зарурат, еҳтиёж, йўқчиликларни йенгиллаштиради. Юқори минимал иш ҳақи қонунлари мисол учун, ишчи кучининг енг кам лаёқатли ва тажрибали аъзолари орасида ишсизлик даражасини кўтариб юборади деб ўйлашади. Бизнинг ишчи кучи бозори тўғрисидаги музокараларимиз ҳалигача ишсизликни инкор қилиб келмоқда. Aйниқса, миллий даромад модели иқтисодиёт ҳар доим тўлиқ бандликда бўлади деган фараз билан қурилган. Ҳақиқатда, ишчи кучи таркибидаги ҳар бир шахсда иш мавжуд емас. Барча очиқ бозор иқтисодиётида, ҳар қандай вақтда бази одамлар ишсиз бўлиб келишган.
Иқтисодиётнинг беқарор ривожланиши оқибатида, иқтисодий пасайиш даврида ишлаб чиқариш ресурслари тўлиқ фойдаланилмай қолади.
ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг енг асосийларидан бири бўлган меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмаслик ишсизликда намоён бўлади.
Макроиқисодий таҳлилда меҳнат ресурслари емас балки ишчи кучи категориясидан кўпроқ фойдаланилади.
Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.
Меҳнат бозорида бошқа ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Ишчи кучининг баҳоси ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса ишчи кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади, ишчи кучи таклифи еса камаяди. Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради. Ишсизлар – бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни хоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир. Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:

Ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100


Ҳар куни бир нечта одамлар ўз ишларини йўқотишади ёки ташлаб кетишади, ва баъзи ишсизлар ишга ёлланади. Бу даврий инқироз ва оқим ишсиз бўлган ишчи кучининг бир қисмини белгилайди. Бу қисмда биз ишсизлик табиий даражасини нималар белгилашини кўрсатадиган ишчи кучи динамикаси моделини ривожлантирамиз2. Биз бироз мулохаза билан бошлаймиз, келинг Л ишчини белгиласин. Е ишлаётган ишчи кучи сони ва У ишсизлар сони. Ҳар бир ишчи ёки ишли ёки ишсиз бўлгани учун, Ишчи кучи ишсизлар ва иш билан бандларнинг йиғиндисидир. Л=Е+У Бунда- ишсизлик даражаси У/Л га тенг. Ишсизлик даражасига қандай омиллар тасир қилишини кўришимиз учун, фараз қилайлик ишчи кучи Л ўзгармас ва ишчи кучидаги ишлилар Е ва ишсизлар ўртасидаги шахсларнинг кўчишига боғланган. Келинг с ишдан айрилишнинг даражасини белгиласин, ишлайдиганлардан ҳар ойда ишини йўқотган ёки ташаб кетганлар қисми. Ф иш топишнинг даражасини ифодаласин, ишсиз шахсларнинг ҳар ойда иш топадиган қисми. Жоб сепаратион даражаси с ва жоб финдинг даражаси ф биргаликда ишсизлик даражасини кўрсатиб беради. Aгар ишсизлик даражаси ошмаса ҳам пасаймаса ҳам, бундай ҳолат ишчи кучи бозори барқарор бўлган вазиятда бўлади, унда иш топадиган одамлар сони фУ, ишини йўқотадиган одамлар сони с Ега тенг бўлиши керак. Бундай барқарор ҳолатни қуйидагича ёзишимиз мумкин. фУ=сЕ Биз бу тенгламадан ишсизликнинг барқарор даражасини топишда фойдаланишимиз мумкин. Ишчи кучи ҳақидаги тарифимиздан, Е=Л-У; бу иш билан бандлар сони ишчи кучидан ишсзизлар сонини айирганга тенг. Aгар барқарорлик шароитида Е ни (Л-У) билан алмаштирсак, топамиз фУ=с(Л-У). Ишсизлик сабаби ҳар хил бўлганидек унинг шакллари ҳам турлича. Ишсизликнинг асосий шакллари:

фриксион ишсизлик — турли сабабларга кўра (янги яшаш жойига ўтиш, касбни ўзгартириш, бола боқиш, янги иш танлаш) вақт-вақти билан ишсиз қолиш. Бу ихтиёрий ишсизлик ҳисобланади.


таркибий ишсизлик — ишлаб чиқариш тузилмаси ўзгартирилган шароитда ески тармоқларда ишлаб келган кишиларнинг янги тармоқларга керак касбни ҳали ўзлаштирмаган кезларида юз беради.
сиклли ишсизлик — иқтисодий тангликлар билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши натижасида юзага келадиган ишсизлик. Бу мажбуран ишсиз қолишдир.
мавсумий ишсизлик — мавсумий ишда банд бўлганларнинг мавсум тугагач, ишсиз қолиши.
яширин ишсизлик — расман иш билан банд бўлганларнинг фақат қисман ишлаши. Унга қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтасига ўтганлар, иш йўқлигидан ҳақ берилмайдиган таътилга чиққанлар киради.
Ишсизлар ишлаётганлар билан бир қаторда мамлакат иш кучини ташкил қилади. Иқтисодиётда ишсизлик муаммосини ўрганишдан асосий мақсад аҳолининг иш билан бандлигини яхшилаш орқали мамлакат (корхоналар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга алоқадор тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ишсизлар сафига, одатда, нафақат турли сабабларга кўра ишдан бўшатилганлар, балки ўз ихтиёрига кўра ишдан кетганлар ва янги иш топишга ҳаракат қилаётган шахслар ҳам киритилишини қайд етиш лозим. Ишсизлик таркиби унинг сабабларига кўра иш кучининг 4 асосий тоифасини ўз ичига олади:



ишдан бўшатилиши натижасида иш жойини йўқотганлар;
ишдан ихтиёрий равишда бўшаганлар;
танаффусдан сўнг иш қидираётганлар;
биринчи бора иш қидираётганлар.
Бу тоифаларнинг ўзаро нисбатлари иқтисодий ривожланиш босқичларига боғлиқ. Мамлакат миқёсида 3—5% даражасидаги ишсизлик иқтисодиёт учун нормал ҳолат (ишсизлик нинг табиий чегараси) ҳисобланади. Ишсизлик даражасини пасайтириш учун аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурлари ишлаб чиқилади, корхоналар қурилиб, янги иш ўринлари ташкил етилади, ходимларни янги касбларга ўқитиш, қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилади, бандликка ёрдам жамғармаси ташкил қилинади.

Меҳнат қонунларига кўра, ишсизларга меҳнат биржалари орқали ишсизлик нафақаси тўланади.
Download 43,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish