Навоий қитъалари ҳақида


Ул бобдаким жаҳон аҳли бевафодур ва алардин вафо кўз тутмоқ хатодур



Download 96,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi96,49 Kb.
#40944
1   2   3   4
Bog'liq
Навоий қитъалари ҳақида

 
Ул бобдаким жаҳон аҳли бевафодур ва алардин вафо кўз тутмоқ хатодур
Алишер Навоийнинг қитъаларида ғазалчиликдаги анъаналарнинг янги бир жанр
имконияти доирасидаги давомини кўриш мумкин. Адиб қитъаларининг мавзу доираси
ниҳоятда ранг-баранг. Адиб бу ерда ҳам фалсафий, ижтимоий, маънавий, ахлоқ ва
одоб йўналишларига устуворлик беради. Қитъалардан бирига “Ул бобдаким жаҳон
аҳли бевафодур ва алардин вафо кўз тутмоқ хатодур” сарлавҳаси берилган.
Қитъа матни қуйидагича:
Агар оқил эсанг, узгил жаҳон аҳлидин улфатким,
Алардин жуз жафо келмас, агар юз йил вафо қилсанг.
Бирига юз Хито мулки хирожин айласанг исор,
Хатосиз қасди жонинг қилғусидур, гар хато қилсанг.
Кўринадики, сарлавҳа матн мазмуни билан ниҳоятда уйғун. Шеърнинг ҳажми ҳам
ихчам; бор-йўғи тўрт мисрадан ташкил топган. Тегишли талабларга кўра, мазкур икки
байтнинг тоқ мисралари очиқ қолган ҳамда жуфт мисралари ўзаро қофияланган.
Қофияда “вафо” ҳамда “хато” сўзлари иштирок этган. Бу қофиялар радиф (“қилсанг”)
билан бирга қўлланган. Агар радифларда такрорланаётган сўзнинг поетик мантиқни
таъкидлаш вазифасига эгалигини назарга оладиган бўлсак, шоирнинг муддаосини
англаш осон кечади.
Албатта, шеърнинг инсон ҳаётидаги оний лаҳзаларнинг ҳассос кўнгилларга
етказадиган беадо зарблари, ҳаяжон ва изтиробларининг ўзига хос ифодалари, акс-
садолари эканлиги ҳам бор ҳақиқат. Аммо ҳар қандай оний лаҳзалар эмас, балки инсон
қалбига мунтазам ҳузур ёки оғриқ бериб турадиган ҳодисаларнинг фавқулодда


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
ҳолатлардаги кучли таъсиригина шундай туйғулар пўртанасига сабаб бўлиши мумкин.
Энг аввало, шеърнинг мавжуд ижтимоий муҳитдаги алоҳида кишиларга
мўлжалланганини эътироф этиш керак. Бундай мўлжал тасодифий эмас. Гап олам ва
ундаги одамлар устида бормоқда.
Бу оламдаги одамларнинг аксарияти бир хил хусусиятга эга. Уларни фарқлаш,
ажратиш учун эса инсондан бошқачароқ хислат ва фазилатлар талаб этилади.
Мутафаккир адабининг назарида бу “оқиллик” билан белгиланади. Мутафаккир
назарида бу нарса “оқиллик” сифати билан белгиланади. “Оқил” сўзининг келиб
чиқиши “ақл” билан алоқадор. Демак, уни “ақл эгаси”, “ақли бор” деб тушунишимиз
мумкин. Шунинг учун ҳам адиб айнан мана шу тоифадаги кишиларга мурожаат
этаётир.
Албатта, қитъада шоирнинг ўзига хос бир кайфияти, озурда қалбнинг изтироб
чекаётган лаҳзалари акс этган. Шунинг учун ҳам у кўнгилга озор етказадиган
улфатларнинг бири ёки кўпроғи туфайли барчадан ҳам кўнгли қолган ҳолатни
тасвирга тортган. Жаҳон аҳли билан улфатчиликдан кўнгил узиш кераклиги ҳақидаги
хулоса жиддий, қатъий ва шафқатсиз бир тус олган.
Муайян фикр ва мулоҳаза тегишли тасдиқ ва асосга эга бўлмас экан, унга ишониш
қийин. Буни яхши билган шоир шу ернинг ўзидаёқ “далил”ини ҳам келтиради:
“Алардин жуз жафо келмас, агар юз йил вафо қилсанг”. “Жуз” – “бўлак”, “бошқа”
дегани, шунда мисра мазмунини “юз йил вафо қилганингда ҳам улардан жафодан
бошқа нарсани кўрмайсан” деган ҳукмни ифодалаётгани ошкор бўлади. Далилнинг
кучи шоирнинг ўзи учун пастроқ кўринади.
Энг ёмони, бу тоифадаги зотлар ёлғиз эмас. Матнда учинчи шахс кўпликдаги
олмошнинг қўлланаётгани бежиз эмас.
Шунинг учун уни яна бир поғона юқорига кўтаради: уларнинг кўнглини олиш учун
бисотингдаги айрим нарсаларни бериш билан чекланиш мумкин эмас, ундан рози
бўлишмайди. Бу ҳақда гапириб ўтиришнинг ўзи ортиқча. Адибнинг таклифи эса
уларнинг фақат биттасига “юз Хито мулки”нинг хирожини “исор айла”мак. Ажабмаски,


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 7
бундай пешкашлар бир эмас, юз, минг марта ҳам бўлгандир. Матндан уларнинг
кўплиги, уларнинг ҳар бирига шундай пешкашлар, совға ва туҳфалар қилинганини
илғаш мумкин. Аммо натижа ҳар доим бир хил бўлган, яъни уларнинг асл муддаоси
кишига озор беришдан, уни қийнашдан, ҳатто “қасди жон қилиш”дан иборат, холос.
Буларнинг барчаси ҳали сен уларга яхшилик ва вафо қоидаларига тўла риоя этиб
келаётган ҳолатингда рўй бериши мумкин бўлган ҳодисалар. Агар инсон сифатида
бирор хатога йўл қўйсанг, нималар бўлиши мумкин?!
Бу ерда гап, албатта, жаҳон аҳлининг “нооқил” гуруҳи устида бораётганини эсда
тутишимиз керак.
Қитъадаги умумий мазмуннинг поетик ифодаси ҳам гўзал. Энг аввало, байтдаги сўз ва
товушларнинг алоҳида поетик жаранг беришига эътибор берилгани диққатни тортади.
“Агар”, “хато”, “қилмоқ” сўзларининг такрори байтдаги маъно таъкиди учун тегишли
“хизмат”ларни адо этмоқда. Айрим унли (а) ва ундошлар (х) такрори эса унинг вазни,
қофия ва радифлари юзага келтираётган мусиқийликни оширган.
“Вафо”, “жафо” сўзлари туфайли юзага келаётган тазод санъати зиммасига эса
байтдаги умумий контраст ҳолат, ички мантиқий зиддиятни бўрттириб кўрсатиб бериш
юкланган. “Жуз” билан “юз” ҳам мисрадаги оҳангдошликни кучайтиришга ҳисса
қўшган. Улар орасида кўзга кўринмас мантиқий зиддият ҳам мавжуд. “Жуз”
айримликни, яккаликни, камликни англатади, “юз”да эса жамлик кўплик, бутунлик
маънолари мужассамлашган.
Худди шу ҳодиса кейинги байтдаги “бирига” ҳамда “юз” сўзлари билан боғлиқ ҳолда
ҳам майдонга келган. “Хито” ва “хато” сўзларининг ёзувдаги яқинликлари уларнинг
тажнис сифатида намоён бўлишини таъминлаган. Улар маънонинг товланишига, ярқ
этиб кўринишига имкон ҳозирлаган.
Буларнинг барчаси “оқил” одамларга нисбатан бир чақириқ, даъват йўсинида юзага
келган. Мутафаккир адибнинг асл муддаоси шуки, оқиллар нооқиллардан ўзини четга
олмоғи, таъма ва ҳирс домида яшайдиганлардан ўзини асрамоғи лозим.
Бунинг натижасида эса ўзи билдирмоқчи бўлган поетик фикрнинг такрорланмас


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 8
жаранг ва кучли таъсири ҳосил бўлган.
Навоий қитъалари мавзу ва шаклига кўра ранг-баранг. Қуйидаги қитъа комил инсон
ҳақидаги тасаввурларга аниқлик киритиши билан эътиборлидир:
Тавозуъ яхши, аммо яхшироқдур
Агар даъб этса ани аҳли давлат.
Эрур ҳам афв хўб-у, хўброқ ул –
Ки, зоҳир бўлғай эл топқонда қудрат.
Ато ҳам турфа ишдур, турфароқ бил,
Агар йўқдур анинг ёнида миннат.
Ҳаким инсони комил дебтур ани
Ки, бўлғай зотида бу неча хислат.
Тавозуъ – адаблилик, ўзини паст ва камтар тутиш дегани. У, Навоий талқинича, ҳамма
учун ҳам яхши, аммо “аҳли давлат”, яъни қўли узун кишиларнинг бу хусусиятни
ўзларининг доимий фазилатига айлантириши янада “яхшироқдир” (“даъб”нинг
маъноси “одат”, “қилиқ”, “хислат” демакдир).
Иккинчи хислат кечиримлилик. Навоий уни “афв” сўзи билан ифодалайди. Бу хислат
ҳам барчага бирдек тааллуқли. Аммо кишининг мавқеи баланд, имкони кўп бўлганда
(“қудрат топқонда”) шу хислатни кўрсата олса янада яхшироқ (“хўброқ”) бўлади.
Бошқаларга хайр-эҳсон, туҳфалар қилиш ҳам инсон камолотидан нишона бўла олади.
Аммо ҳиммат қилгандан кейин уни юзга солмаслик, миннат қилмаслик лозим. Беруний
айтганидек, “миннат ҳимматни йўқ қилади”.
Алишер Навоийнинг хулосаси шу: кимда мазкур хислатлар мавжуд бўлса, у “инсони


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 9
комил”дир!

Download 96,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish