Rovzatov Jamshid 316 b qolgan 12 ta savoll



Download 27 Kb.
Sana08.04.2022
Hajmi27 Kb.
#536991
Bog'liq
12 ta qolgan savoll Rovzatov Jamshid 316 b


Rovzatov Jamshid 316 b qolgan 12 ta savoll
1.Махсус ишлов бериш майдончасини тўғри ташкил қилинишини назорат қилиш. 2.Маҳсулотнинг тури, ўрами (идиши), зарарланиш турига мувофиқ дезактивация ва дегазация қилиш усулларини танлашда маслаҳатлар бериш. 3.Махсус ишловдан ўтказишнинг ҳамма босқичларини назорат қилиб бориш (зарарланган маҳсулотни қабул қилиш, назорати ва сараланиши, махсус ишловдан ўтказилиши, қайта назорат, сақлаш). 4.Кимёвий хизмат билан биргаликда дезактивация ва дегазациянинг самарадорлигини назорат қилиш. 5.Махсус ишловдан ўтказувчи ходимларнинг хавфсизлиги тадбирларига риоя қилишини назорат қилиш (махсус кийимлар, шахсий гигиена, санитария ишловлари). 6.Махсус ишловдан ўтказилмайдиган маҳсулотлар, ҳамда чиқиндиларнинг (зарарланган идишлар, маҳсулотларнинг зарарланган қисмлари, чиқинди сувлар) тўғри йўқотилиши назорат қилиш. 7.Махсус ишлов бериш майдончасини ишлар тугагандан сўнг тартибга келтириш ва назоратдан ўтказиш.

2. Қуйидаги мавзулар бўйича маълумот беринг. 1) Маҳсулотларнинг сифати бузилмаганлиги экспертизасини ўтказиш тартибини ёзинг.


2) ОҚҚ қўлланилганда озиқ-овқат ва сув таъминотини назорат қилишдаги тиббий хизматнинг асосий вазифаларини ёзинг.
2.ЎзР Ички Хизмат Низомига ва ЎзР МВ нинг 1994 йилдаги №54-буйруғига мувофиқ оммавий қирғин қуроллари қўлланилган шароитда сув ва овқат маҳсулотларини махсус ишловдан ўтказиш ва унинг тўлиқлигини назорат қилиш тиббий хизмат муҳим вазифасидан бири ҳисобланади.
3) РМ билан ифлосланган маҳсулотлардан фойдаланиш имконияти тўғрисида хулоса бериш кетма-кет ёзинг.
3. Бунинг учун топилган доза қуввати бўйича №1 графикдан намунанинг тахминий солиштирма активлигини аниқлаймиз (Ки ёки Бк /л (кг), кейин №2 график бўйича аскарларга 1 кунда бериладиган сув ва овқат маҳсулотлари таркибида бўлиши мумкин бўлган ЯПМ миқдорини топамиз. Ҳар бир маҳсулот бўйича ЯПМ активлигининг қиймати қўшилади ва 1 кун давомида 1 одам организмига тушиши мумкин бўлган ЯПМ ларининг умумий қиймати топилади. Кейин номограмма бўйича, зарарланган сув ва овқат маҳсулотларини у ёки бу муддат ичида истеъмол қилиш билан қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
4) ПХР – МВ (ОВ) асбоби билан ишлаш тартибини ёзинг.
4. Асбобнинг ишлаш принципи: ичига овқат намуналари солинган дрекселли склянкага уланган индикатор найчалари орқали насос ёрдамида ҳаво ўтказилганда, агар намунада шубҳа қилинган ЗМ бўлса, найчадаги кукуннинг ранги ўзгаради. Ҳар бир ЗМ ни индикация қилиш учун асбоб таркибига киритилган қўлланмадан фойдаланиш керак бўлади.
5) Сувни дезактивация қилиш усуллари (РМ) 1 хақида ёзинг.
5. Сувни дезактивация қилишда унинг таркибидаги муаллақ ва эриган ҳолдаги РМ тозалаш керак. Муаллақҳолдаги РМ коагуляциялаш, тиндириш ва фильтрлаш орқали йўқотилиши мумкин, эриган РМ эса, сувни ҳайдаш (дистилляция) ёки ион алмашинув фильтрлар орқали ўтказилади. Бундай фильтрлар катионитлардан ташкил топган бўлиб, радиоактив катионлар билан реацияга киришади, анионитлар эса, анионлар билан киришади. ЯПМ асосан катионитлардан иборат бўлганлиги сабабли, дала шароитида сувни дезактивация қилиш учун фақат катионитлардан (сульфо - кўмир) фойдаланиш мумкин.
6) Сувни дезактивация қилиш усуллари (РМ) 2 хақида ёзинг.
6. Сувни энг самарали дезактивация қилишга (99,99% гача) қуйидаги схема қўлланилганда эришиш мумкин: сувни гиперхлорлаш, коагуляция, карбоферрогель -М (КФГ-М) орқали, тиндириш, кўмирли сорбент сўнгра сульфокўмир орқали фильтрлаш.
7) Сувни дегазация қилиш усуллари (ЗМ)ни айтиб беринг.
7. Қайнатиш орқали юқори ҳарорат билан ишлов берилганда парчаланиб ва буғланиб кетувчи ЗМ йўқотиш тозалаш мумкин. Қайнатиш очиқ ҳавода ўтказилиши лозим. Сувни кимёвий моддалар билан дегазация қилиш учун аввал уни гиперхлорланади (хлор билан парчалаш), сўнгра коагуляция (ЗМ ва унинг парчаланиш маҳсулотларини коагулянт ипири билан ютилиши учун), тиндириш ва КФГ-М орқали фильтрланади. Дегазациянинг самарадорлигини ПХР-МВ ёрдамида назорат қилиш мумкин.
8) Озиқ-овқатларни дезактивации қилиш усуллари (РМ) хақида айтиб беринг. 9) Ишлатишга яроқсиз бўлган маҳсулотларни йўқ қилиш тартиби хақида айтиб беринг.
9. Зарарланган нон ва тайёр овқат маҳсулотлари дезактивация қилинмайди, балки йўқотилади. Маҳсулотларни йўқотиш тиббий хизматнинг хулосаси асосида қисм командирининг буйруғига асосан амалга оширилади. Бунинг маҳсулотлар 1,5 м дан кам бўлмаган чуқурларга кўмилади. Дезактивация ишлари тугатилгандан сўнг махсус ишлов бериш майдончасидаги барча чуқурлар, ариқлар кўмилади;
10) Озиқ-овқат маҳсулотларини дегазациялаш усуллари (ЗМ) хақида айтиб беринг.
10. -суюқ-томчи ЗМ билан ёппасига ва кучли зарарланган маҳсулотлар, нон ва тайёр овқат маҳсулотлари дегазациядан ўтказилмайди, балки йўқотилади; -ЗМ нинг томчилари билан зарарланган маҳсулотларни, устки қаватини ва томчиларни олиб ташлаш орқали ва кейинчалик уларни шамоллатиш ёки қайнатиш орқали зарарланиш даражаси камайтирилади; -ЗМ нинг буғлари билан ифлосланган маҳсулотларни шамоллатиш ёки иссиқ ишловдан ўтказиш орқали дегазация қилинади; -герметик идишларга солинган маҳсулотларни ювиш воситаларини қўллаш билан ювиш орқали дегазация қилинади; -крафт-қопларга солинган маҳсулотларни идишнинг устки зарарланган қаватларини олиб ташлаш орқали зарарсизлантирилади; 11) Сочилувчан маҳсулотларни дегазация усуллари хақида айтиб беринг.
11. -оддий қопларга солинган тўкилувчи маҳсулотларни қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали дегазация қилинади: а) ун солинган қопнинг устки қисми сув билан ҳўлланади, бирнеча дақиқадан сўнг, қопни очилади, зарарланган ва қопга ёпишган маҳсулот билан бирга қопни ўраб, уни йўқотилади, уннинг қолган тоза қисмини бошқа тоза идишга солинади; б) қопнинг устки қисми (туз, шакар, гуруч, қанд ва б.) эритилган парафин қуйилади ёки қуюқ клейстерга лой аралиштирилиб ёпиштирилади. Парафин қотгандан сўнг (ёки клейстернинг қотиши) қоп кесилади ва қопга ёпишган маҳсулот билан ўралиб йўқотилади, тоза қисми эса тоза идишларга солинади; в) қопларга солинган тўкилувчи маҳсулотларнинг тоза қисмини олиш учун қоп очилади, қопнинг устки қисмидаги бир қават зарарланган маҳсулот қисми олиб ташланади ва қоп диаметридан 4-5 см кичик, ҳамда икки томони тешик бўлган тунукали цилиндрсимон найни қопга жойлаштирилади
12) Истеъмолга яроқсиз озиқ-овқатларни йўқ қилиш тартиби кетмакетлигини ёзинг.
12. зарарланган маҳсулотларни чуқурлиги 1,5 дан кам бўлмаган ўралар ёки чуқурларга аввал карбол кислотаси ёки нефт маҳсулотларини қуйгандан сўнг, солиниб кейин кўмиб ташланади. Маҳсулотларни йўқотиш қисм командирининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish