Шахс маънавиятини тарбиялашда



Download 94,5 Kb.
bet1/3
Sana02.06.2023
Hajmi94,5 Kb.
#948293
  1   2   3
Bog'liq
Шахс маънавиятини тарбиялашда Навоий ижодининг ўрни


Шахс маънавиятини тарбиялашда Навоий ижодининг ўрни


Режа:

  1. Алишер Навоий ижодининг шахс маънавиятини тарбиялашдаги ўрни.

  2. Қалб қўри билан яратилган образлар.

  3. Навоий ғазаллари ва байтларида меҳр-муҳаббат ва одамийлик.




  1. Алишер Навоий – сўз мулкининг султони ва халқпарвар инсон.

Сўз билан дунёни забт эта олган, асрлар оша ўз ижоди ва мероси, қилган яхши амаллари билан дилларда яхшилик уруғини сепа олган буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига яна бир бор назар ташлар эканмиз, беихтиёр курраи заминнинг ҳар нуқтасига бир хил нур сочаётган қуёш кўз олдимизга келади. Навоийни қуёшга ўхшатиш бежиз эмас. Навоийнинг ҳар сатрида қуёш нурларидек илиқлик, сахийлик, меҳр-муҳаббат уфуриб туради. Навоийнинг нафақат байтларидан, балки қилган яхши амалларидан, давлат бошқарувида, обондончилик ишлари олиб боришидан ҳам, шаҳрларда қурдирган иморатларидан ҳам ибрат олса мақсадга мувофиқ бўлади.
Навоийнинг замондоши, тарихчи олим, навоийнинг моддий ва маънавий кўмагидан бир умр баҳраманд бўлган ва тарихий асарлар яратиб қолдирган Хондамир навоийни катта меҳр ва мурувват билан тилга олади, унинг халқ учун, зиё ихлосмандлари учун бир умр садоқат ва саховат билан 52 работ, 20 та ҳовуз, 16 та кўприк, 3 та ҳаммом, кўпгина тўғон ва масжидлар қурдирганини номма-ном санаб ўтади. Навоий қурдирган иншоотларнинг сони 300 дан ошган экан.
Ҳазрат Алишер Навоий – бутун туркий ижодкорлар орасида энг куп ва энг хўп ижод қилган. Навоийнинг минглаб ғазаллари, достонлари ва арузнинг турли йўлларида битилган байтларидан асрлар оша диллар баҳраманд бўлмоқда. Навоий туркийда биринчи бўлиб ижод қилган адиб ҳисобланади.
Истиқлол шарофати билан миллий қадриятларимиз, маънавий меросимизни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ҳозирги ҳамда келгуси авлодга етказиш вазифаси энг долзарб масалага айланди. Баркамол инсон тарбиясида миллий маданиятимиз, миллий маънавиятимиз, қадриятларимиз беқийс кучдир. Ана шундай бой маънавий ижод маҳсули Алишер Навоийга тегишлидир.
Ҳозирги кунда ҳар томонлама камол топган билимли, зиёли, тарбияли, шахсни вояга етказиш ғояси юқори ўринда туради. Бу вазифаларни амалга оширишда маънавий меросимизнинг, айниқса Навоий ижодининг аҳамияти беқиёсдир.
Президентимиз И.А. Каримов айтганларидек, ахлоқ – маънавиятнинг ўзагидир. Навоий асарлари айнан инсон қалбида ватанпарварлик, эл юртга садоқат, одамийлик ва инсонпарварлик ғояларини пайдо қилади, тарбиялайди.
Алишер Навоий биргина “Ҳайратул – аброр” асари инсон учун ҳам фарз ҳам фарз бўлган барча инсоний фазилатлар ҳақида сўз юритади. Айниқса, ёшларимизда маълум бир маънода етишмаётган чин маънода қалб гўзаллиги, жисмоний камолот билан руҳий баркамолликнинг уйғунлиги, хушмуомалалик, меҳр-оқибатли бўлиш, гўзал хулк саналмиш саҳоватлилик, сахийлик, меҳнатсеварлик, ўзини тута билиш, бировларнинг гапини тинглай олиш, зарур пайтда қай ҳолатда ёки қандай кўринишда кулиш ва нафратланиш, ачиниш, аччиқланиш каби ҳолатларнинг ҳам ўта даражада гўзал ва меъёрида бўлишининг етишмаслиги шундан далолат беради. Одобсизликнинг биринчи белгиси беҳуда кулгидир. Ҳаддан зиёд,меъёридан ортиқча кулгандан кўра, йиғлаган афзалроқдир, дейди.
Навоий инсон кўнглининг шиша каби нозиклигини, уни синдириш катта гуноҳ эканлигини, бировнинг кўнглини олиш, кўтариш катта савоб эканлигини ҳам уқтиради. Бировнинг ғамини ейиш инсонийликнинг энг юксак мартабаси деб билади. Инсон кўнглини муқаддас Каъбага тенглаштиради, кўнглининг синиқлигини, яъни бировнинг кўнглини синдиришни Каъбани вайрон қилиш билан тенг деб кўрсатади. Битта нотўғри йўлдан кетаётган кишини тўғри йўлга солиш, кишидаги ёмон фазилатларни йўқотишга сабаб бўлиш, хатосини англатиш ва шу хатодан қайтариш ҳам вайрон бўлган Каъбани тиклаш билан баробар дейди:
Кимки, бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борки, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.
«Ҳайрат-ул аброр»нинг 13 мақолатида элу юртга фойда келтирувчиларни булутга ўхшатади. Халққа фойда келтирмоқни, бировларга яхшилик қилмокни бошқаларга эмас, балки ўзига фойда келтириш ва яхшилик қилишдир деб уқтиради:
Нафинг агар халққа бешакдирур,
Балки бу наф ўзинга кўпракдурур.
Навоий бу ғоясини барча асарларида давом эттиради ва тўлдириб боради. Суюкли қахрамони Фарҳод меҳнатсеварликни шарафлайди, меҳнатга ижодий ёндошади. Ширинни излаб Арманистонга бораркан, тоғда канал қазиш учун ниҳоятда қийналиб ишлаётган кишиларни кўриб:
Ҳунарни асрабон нетгумдир, охир,
Олиб туфроққаму кетгумдур, охир , дея уларга чин маънода ёрдам беради. Ҳунари ва маҳоратини ишга солиб мингларча кишиларнинг меҳнати ва машаққатини енгиллаштиради.
Навоий инсон тарбиясида меҳнатга катта эътибор беради. Меҳнатни севувчи ҳар бир одам биринчида ўзи бахтли бўлади, ҳурмат-эътибор топади, иккинчидан бундай одамнинг қалбида, характерида бировларга ёмонлик қилиш, фирибгарлик нуқсонлари ҳеч қачон бўлмайди дея таъкидлайди. Шунинг учун Навоийнинг ижобий образлари ҳамма вақт меҳнатга зўр ҳурмат билан қарайдилар. Ўзлари танлаган соҳанинг фидойи захматкашлари даражасигача кўтариладилар. Навоийнинг образларидаги бу фидойилик бугунги кун учун, бугунги кун ёшлари учун ҳам жуда зарурдир. Меҳнатсеварлик,ўз меҳнатининг қадрига етиш ҳалолликка олиб келади. Бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, омонатни авайлаш каби фазилатларнинг шаклланишига сабаб бўлади. Ҳалол меҳнат қилиб, ҳурмат-эътибор топган одам ҳеч қачон ўғрилик қилмайди. Бировнинг ҳаққидан хазар қилади.
Навоий, кимки дарахтни яхши парвариш қилса, кўп мева олади. Агар зарар етказишни одат қилса, элга эмас, ўзига жабр қилади дейди. Одамларга нарса бериб фойда бермасанг,ҳеч бўлмаса яхши сўз билан наф келтир, яхши сўз айтиб яхшилик қилгин, дейди. Сўз билан элгаўлимдан нажот топиш, Сўз билан эса ўлик танга ҳаёт бағишлаш мумкин деб сўзнинг нақадар қудратли эканини тушунтиради. Асарда яхши сўзнинг жон озиғи эканлигини, яхши сўз билан илон ҳам инидан чиқиши мумкинлигини уқтиради.
Навоий «Қуш тили» асарида қушлар тимсолида Семурғ қушини излаб, Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Тавҳид, Ҳайрат, Факру, Фано водийларидан машаққатлар билан ўтиб, охир оқибатда ўзлигини таниган, билган кишилар сиймосини яратади. Бу билан Навоий Олам, яъни Борлиқ Оллоҳнинг зуҳуридан иборатлигини айтади. Одамлар-қушлар эса дарвеш каби Ҳакни излаб умрларини сарф қилади. Руҳга айлангач эса Худо билан қовушадилар. Гўёки Оллоҳ-Қуёш, барча нарсалар ва одамлар эса нур зарралари. Туғилиш эса зарранинг Қуёшдан узилиб, нурга айланиб кетиши, ўлим эса зарранинг аслига қайтиб Қуёш бағрига етишишидир, дейди. Навоий ўзлигини йўқотган одам Оллоҳни ҳам йўқотади, оламни ҳам, демак,ўз қадрини, ўз миллатини, ўзининг илдизларини йўқотмаслик керак, бунинг учун умрни беҳуда ўтказмаслик, аксинча умрни яхшилик ва эзгулик билан ўтказиб яхши ном қолдириш кераклигини уқдиради:
«Эл нечун деб топдим мениким, мен ўзимни топмасам».
Баркамол инсон тарбиясида миллий маданиятимиз, миллий маънавиятимиз, қадриятларимизнинг ўрни беқиёсдир. Навоий ижодини ўкиш, сидқидилдан ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Чунки, бундай жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган маданий меросимиз дурдоналари нафакат ўзбек халқининг, балки бутун жаҳон халқларининг маънавиятини, маърифатини бойитиб келган. Уларга ҳеч топилмас маънода билим берган. Ана шундай маънавий бой ижод маҳсули Алишер Навоийга тегишлидир.


  1. Download 94,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish