Қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг ҳисоби



Download 25,12 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi25,12 Kb.
#186067
Bog'liq
Qurilish mashinalari va mexanizmlari ish faoliyatining hisobi

ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲИСОБИ


Қурилиш ташкилотларида махсус машина ва механизмлар иш фаолиятини алоҳида ҳисобга олиб боришнинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, махсус қурилиш машина ва механизмларининг қиммат туриши улардан унумли ва самарали фойдаланиш талабини қўяди; иккинчидан, қурилиш машина ва механизмларидан қурилиш ишларини бажаришда фақат тегишли босқичларда ва мақсадларда ишлатилиши улар иш фаолиятини ҳар бир қурилиш объекти бўйича ҳисобини олиб боришни тақозо этади;
учинчидан, уларнинг қурилиш майдончаларига етказиб келиниши, ўрнатилиши ва ишлатилиши маълум техника ва меҳнат хавфсизликлари шартларига қатъий амал қилишни, махсус тайёргарликни, касбий маҳоратни, шунингдек бу мақсадлар учун қўшимча сарф-харажатларни талаб қилади.
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятини ҳисобга олиш учун махсус меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган эмас. Қурилиш ташкилотларида бугунги кунда қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг ҳисобига доир дастлабки ҳужжатлар, уларни тузиш, ишловдан ўтказиш собиқ СССР даврида тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосланилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Қурилиш машина ва механизмлари иш фаолиятини акс эттирувчи бошланғич ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • кўтариш крани иши ҳақида билдирги (ЭСМ -1 шакл);

  • қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл);

  • қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл);

  • қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл);

  • қурилиш машинаси (механизми) иши ҳисоби картаси (ЭСМ-5 шакл);

  • қурилиш машиналари (механизмлари) иши ҳисоби журнали (ЭСМ-6 шакл);

  • бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл).

ЭСМ-1 шакл, ЭСМ-2 шакл, ЭСМ-3 шаклдаги ҳужжатлар балансида махсус қурилиш машиналари ва механизларига эга бўлган ва улар ёрдамида бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган қурилиш ташкилотларида қўлланилади.
Кўтариш крани иши ҳақида билдиргида (ЭСМ -1 шакл) унинг қайси объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги асосида кўтариш крани томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома бош пудратчи томонидан имзоланади ва унинг муҳри билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат бош пудратчи ва кўтариш кранида ишларни бажарган ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.
Қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл) машинистга объектга етказиш олдидан тўлдирилади. Унда машинанинг номи, техник маълумотлари, машинистнинг исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, топшириқни бажаришга киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл)да худди (ЭСМ -1 шакл)дагидек бошқа қурилиш машиналари (бетон қориш, экскаватор, бульдозер, гредер ваш у кабилар) томонидан ҳар бир объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги қурилиш машиналари томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотномани тузишга асос бўлади. Бу маълумотнома ҳам бош пудратчи томонидан имзоланади, унинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.
ЭСМ-4 шакл, ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар ўз балансида қурилиш машиналари ва механизмлари бўлган барча турдаги қурилиш ташкилотларида қўлланилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл) натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва бажарилган ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бу билдирги қурилиш ташкилотида қурилиш машиналари ва механизмлари учун масъул бўлган шахс томонидан бир нусхада тузилади ва машинстлар қўлига топширилади. Топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, буюртмачи корхона билдиргида топшириқ ва ишларни қабул қилиб олганлигини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди. Ушбу билдирги нафақат бажарилган ишларни ҳисобга олишга, балки машинистларга иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳам асос бўлиб ҳисобланади.
ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар йирик ва кичик қурилиш машина ва механизмларининг ҳар кунлик иш фаолиятини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ишлатилади.
Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл) махсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У пудратчи ва буюртмачилар (бош пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади.
Қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар ушбу техника ёрдамида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар учун даромад олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бундай ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ЭСМ-7, счёт-фактура) асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
Кредит 9030 «Бажарилган и шва хизматлардан олинган даромадлар»
Қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларни олиб бораётган пудратчи ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар қиймати умумпудрат ишининг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг таннархига киритилади.
Download 25,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish