Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet1/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps


ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИЯ МУАММОЛАРИ”

Юртимизда ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий вазифа бўлиб турибди.
Шу маънода, бугунги кунда юртимизда тобора кенг тарқалиб бораётган “Ўз болангни ўзинг асра” деган даъват фақат қуруқ шиор бўлиб қолмасдан, ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаронинг қалбига, юрагига чуқур кириб бориши, амалий ҳаракатга айланиши зарур.

Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзаб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.


Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Барчангизга аён, хозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда.
Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзот асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда.
Мана шундай ва бошқа кўплаб тахдидлар инсоният ҳаётида жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани – айни ҳақиқат ва буни ҳеч ким инкор этолмайди.


Шавкат Мирзиёев


Ижтимоий маънавий муҳит тушунчаси
Ҳар қандай жамиятда хавфсизлик, тинчлик, барқарорлик, тараққиётни таъминловчи омиллар мавжуд бўлиб, бу омиллар замонавий жамият қурилмасида ички: миллий маънавий қадриятлар, ҳокимият қурилмаларининг кучи ва бошқарувчанлик лаёқати, ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамияти тамойиллари тараққиёти даражаси ҳамда ташқи: бутун дунё, шунингдек минтақадаги умумий сиёсий вазият, давлатлараро муносабатлар, ҳар бир давлатнинг ташқи сиёсат концепциясидан келиб чиқадиган оқибатлар каби таркибий қисмлардан иборат бўлади. Санаб ўтилган омиллар биргаликда жамиятдаги маънавий муҳитни, унинг ёки ижобий, ёки салбий кўринишини белгилайди.
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини, маънавий хавфсизликни ҳар бир давлат фақат ўзигина, ўз миллий менталитет хусусиятлари, маданияти, миллий маънавияти ва мафкурасига таяниб таъминлаши мумкин, бу жараёнда бошқа бир давлатнинг ҳар қандай кўмаги тескари самара беради.
Ички омиллар таркибидаги ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамияти тамойиллари жамиятда адолат ва қонунчиликни таъминлаш орқали ижтимоий норозилик келиб чиқишининг олдини олишнинг муҳим шартидир. Жамиятда ижобий маънавий муҳит, тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда ҳокимият қурилмаларининг ўзаро мутаносиблиги, бошқарувчанлик лаёқати, шунингдек қалтис вазиятларда ўз вақтида жамиятда тинчлик ва омонликни ҳохлаётганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тўғри қарор қабул қила олиш қобилияти ўта муҳим сифат бўлиб ҳисобланади. Чунки сўнгги вақтларда дунёнинг турли бурчакларида “зўравонликсиз қаршиликлар” воситасида содир бўлган давлат тўнтаришлари ҳокимиятнинг лаёқатсизлиги, бошқарув жиловини йўқотганлиги, озчиликнинг талабига ён бериб кўпчиликка, шу ҳокимият учун ишониб овоз берганларга нисбатан ҳиёнат қилганлиги оқибатида амалга ошганлигидан далолат беради. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хозирги даврнинг энг хавфли ходисаларидан саналган терроризм ҳам ижтимоий-сиёсий соҳадаги зиддиятлар кескинлашган, ижтимоий муносабатлар, маънавий қадриятлар тизими ва давлат қурилиши бузилган, барқарорлик йўқолган минтақалар ва даврларда янада кучаяди. Ижтимоий кескинликнинг ниҳоятда ўсиши, сиёсий курашнинг кучайиши, миллатчилик ва сепаратизм, жиноятчиликнинг авж олиши каби ҳодисалар сиёсий мотивациялашган зўравонликнинг, терроризмнинг айрим сабаблари ҳисобланади.
Ҳар қандай жамиятнинг пойдеворини менталитет хусусиятлари, миллий маънавий қадриятлар ташкил қилади. Қадриятлар тизимининг бузилиши экзистенциал – мазмуний бўшлиққа сабаб бўлади. Бундай бўшлиқ эса бир зумда норозилик, экстремистик, миллатчилик, сепаратистик, терроризм ғоялари билан тўлдирилиши мумкин. Қаердаки миллий маънавий қадриятларга тўла амал қилинса, улар қадрланса, жамиятда қадриятларга нисбатан тўла ишонч мавжуд бўлса, яъни ижтимоий онг қадриятлар тизими билан тўлган бўлса унинг таркибида турли бузғунчи ғояларга жой, уларнинг онг таркибига ўрнашиш имконияти ҳам қолмайди.
Маънавий муҳит ўзида ижтимоий онг, маънавий қадриятлар, маданиятни бирлаштирадиган ва шахс, жамият ва давлатнинг миллий ўзига хослик ва халқнинг маънавий жипслигини сақлаш асосида ривожланиши ҳамда такомиллашиши учун зарур шарт шароитларни таъминлайдиган ижтимоий маданий муҳитнинг ўзига хос ҳолатидир.
Хозирги даврнинг энг муҳим хусусияти шундаки, давлатлараро қуролли тўқнашувлар, қуролли можаролар, ўзаро муносабатларда куч ишлатиш керакли самара бермаслиги тобора аниқ ва равшан бўлиб қолмоқда. Давлатлар тобора кўпроқ ўз манфаатлари доирасига киради, деб ҳисоблаган муаммоларни қурол кучи билан ҳал қилгандан кўра, ана шу манфаатларга ўзини ҳам дахлдор деб ҳисоблайдиган рақиб томоннинг маънавий муҳитига таъсир кўрсатиш воситасида турли қатламлар ва табақаларни рақиб давлат ҳокимиятига қарши қайраш, рақиб давлат жамиятида нотинчлик ва тартибсизликлар келтириб чиқариш воситасида ўз муаммоларини ўзига рақиб давлатнинг фуқаролари қўли билан ҳал қилишга уринишмоқда.
Хозирда маънавий муҳитга тахдид ва хуружларнинг хилма-ҳил воситалари ва кўринишлари пайдо бўлмоқда. Илмий тадқиқот марказларида тажрибали мутахассислар рахбарлигида махсус тайёргарликдан ўтган одам ёлловчи жарчилар варақалар матнига установка-сўзларни жойлаш орқали онг остини нейролингвистик режалаштириш, наркотиклар воситасида шахс психологик йўналишини ўзгартириш билан зомбилаштириш, установкаларни эмлаш йўли билан ишонтириш каби энг самарали усуллардан фойдаланишади.
Демократия шароитида янгича яшашга ўргатиш бахонасида турли давлатларда ташкил қилинадиган ўқувлар, кризис марказлари машғулотлари фаолияти орқали аёлларга ўз хақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашишлари кераклиги, болаларга ота-оналари томонидан шафқатсиз муомалага дуч келишлари, мавжуд қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормалари уларнинг хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозимлиги, ёшларга жамиятда уларни хеч ким тушунмаётганлиги, жамиятда коррупция авж олаётганлиги, уларга нисбатан катталарнинг лоқайдлиги оқибатида пайдо бўлаётган сунъий тўсиқлар уларнинг йўлига ғов бўлаётганлиги ва бу ҳолатни ўзгартириш фақатгина уларнинг қўлидан келиши мумкинлиги уқтирилади. Бунинг учун улар атрофларига ўзларига ўхшаган истеъдодли, гўёки истеъдодини жамият тан олмаган ёшларни тўплашлари, жамиятда радикал ўзгаришлар қилмасдан мақсадга эришиб бўлмаслиги ўқитилади. Бундай ғоялар тарғиботчилари, одам овловчилари ёшлар психологиясига хос бўлган қонуниятларни пухта ўзлаштиришган.
Хозирда маънавий хавфсизликка тахдид солувчи кучларнинг асосий мақсадларидан бири ўз таъсир объекти қилиб танлаган жамиятни диний мазҳаблар, миллатчилик ғоялари ва моддий мадад ҳисобига диний, миллий ва иқтисодий асосга кўра табақалаш ва шу асосда ўзаро низолар келтириб чиқаришга уринишдир. Давлат ичида яшаётган бошқа миллат вакилларига миллатчилик ва сепаратистик ғояларни сингдириш, уларнинг байналминал-маънавий қадриятлари тизимини барбод қилиш орқали маънавий хавфсизлик тизимига путур етказилади. Нафақат турли конфессиялар вакилларини ўзаро низолаштириш, балки бир динга эътиқод қиладиган одамлар онгига турли либослар, кийим элементлари ва аксессуарлар орқали айирмачилик ғояларини сингдириб ўзаро низолар келтириб чиқарилади. Одатда бундай асосга кўра вужудга келган низолар баъзан хатто оилада ота-оналар билан болалар, ака-ука, опа-сингиллар, қариндош уруғлар соҳасини ҳам қамраб олади, жамиятнинг маънавий асосларини емиради, унинг ўзга ғоялар ва қарашларга тобелигини кучайтиради, жамиятдаги айрим табақаларни тахдид солувчи давлатлар хоҳиш иродасининг оддий ижрочиларига айлантириб қўяди, охир оқибат давлат ва жамиятнинг ўзлигини йўқотишга олиб келади.
Маънавий хавфсизликка тахдид фақат ташқи омиллар билан чегараланиб қолмайди. Маънавий хавфсизликка тахдид солувчи ички омиллар хақида сўз юритганда мигрантлар (ишлаш учун, ўқиш учун, вақтинча яшаш учун мамлакат ҳудудидан чиқиб қайтганлар) ва мамлакат ичида фаолият олиб борувчи чет давлатлар агентлари бўлган, четдан молиялаштириладиган нодавлат, нотижорат жамоат ташкилотлари фаолиятини алохида категория сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Ишлаш учун, ўқиш учун, вақтинча яшаш учун мамлакат ҳудудидан чиқиб қайтган ҳар қандай шахс чет давлатда бўлган даврида вақтинча жамият назоратидан узилиб қолади, бундай шахсларга турли тахдид ва хуружлар эҳтимоли ниҳоятда юқори бўлади. Улар нимани ўрганиб келиши, нимани бошқаларга тарқатиб, тарғиб қилаётганлиги маънавий хавфсизлик масаласида ниҳоятда муҳим.
Мамлакат ичида фаолият олиб борувчи чет давлатлар агентлари бўлган, четдан молиялаштириладиган нодавлат, нотижорат жамоат ташкилотлари фаолияти хозирда турли мамлакатлар қонунчилик органларининг диққатини жалб қилмоқда. Нодавлат, нотижорат жамоат ташкилотларининг фуқаролик жамиятининг асоси сифатида тан олиниши ва бундай ташкилотлар фаолияти ички ҳамда халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳимоя қилиниши уларнинг айримларига маънавий тахдид ва хуружларни, айрим пайтда тўғридан тўғри қўпорувчилик фаолиятини амалга оширишларига имкон яратмоқда.
Маълумки инсондаги динамик стереотиплар-мустаҳкамланган хатти-ҳаракатлар тизимининг ҳар қандай кескин ўзгариши унда жуда катта психологик ўнғайсизлик келтириб чиқаради, айрим ҳолларда бундай ҳолат узоқ давом этса психиканинг силжишига, невротик ҳолатларга сабаб бўлади. Бозор иқтисодиётига босқичма босқич ўтиш, иқтисодий омилларнинг юмшоқ шаклда, ўнғайсизлик туғдирмасдан, аста-секинлик билан кескинлашиб бориши аслида жамият аъзоларида ана шундай ноқулайликнинг олдини олишга, психик мувозанатни сақлашга хизмат қилди.
Ҳар қандай иқтисодий омил ўзининг психологик оқибатларига эга бўлади. Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишнинг бевосита узвий давоми ҳисобланган кучли ижтимоий-сиёсат, кам таъминланган, ночор оилалар, пенсионерлар, талабалар турмуш шароити ҳақида давлат сиёсати даражасида ғамхўрлик қилиш оммавий экзистенциал фрустрацияга йўл қўймади, жамиятимиз аъзоларида бугунги ва эртанги кунга ишонч туйғусини, хотиржамлик ва осойишталикни сақлашга хизмат қилди.
Ҳар бир одамга жамиятда ўз шаъни, ғурури, интилишига яраша мавқе яратиб бериш жамиятимизнинг эзгу мақсади. Қонун устуворлиги ана шу мақсадни таъминлашга хизмат қилади. Қонун ҳамма учун бир ва унинг олдида ҳамма баробар деган ақида аслида ҳар бир жамият аъзосига, унинг ҳуқуқига ҳеч ким ва ҳеч нарса дахл қила олмаслигини кафолатлайди, демак ҳар бир одамга хотиржамлик ва осойишталик бағишлайди.
Соғлом насл учун руҳий саломатлик ва барқарорликнинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини аждодларимиз кўп таъкидлашган, жамиятимизда тарихий анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг тикланиши дунёқараш соғломлигини, яшашдан маъно ва мазмунини таъминлаётган бўлса маънавий соҳадаги ишлар бу жараёнга ўзига хос янги мазмун бағишламоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда Конституцияда белгилаб қўйилган виждон эркинлиги асосида диний омил турли миллатлар ва турли динга эътиқод қилувчиларни бирлаштирувчи кучга айланиши учун катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёндаги энг муҳим қадам диний бағрикенглик ғоясини амалга оширишдир. Диний бағрикенглик ғояси - хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олийжаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади.
Ҳозирги замонда динлараро бағрикенглик ғояси нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади, ҳамда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Азал-азалдан она юртимизда ислом, насронийлик, иудавийлик каби динлар ёнма-ён яшаб келган. Асрлар мобайнида йирик шаҳарларда масжид, черков ва синагогаларнинг мавжуд бўлиши, турли миллат ва динга мансуб қавмларнинг ўз диний амалларини эркин адо этиб келаётгани бунинг тасдиғидир. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар орасида диний асосда можаролар бўлмагани халқимизнинг динлараро бағрикенглик борасида улкан тажриба тўплаганидан далолат беради.
Реаллик инсоният олдига турли муаммоларни қўймоқда, дунёнинг турли бурчакларида уруш ва беқарорлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда. Бундай инсоният оғриқ нуқталарининг пайдо бўлишига айрим “ўйинчи” давлатларнинг ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида рақиб ёки учинчи давлатлар фуқаролари онги ва қалби учун олиб бораётган ахборот хуружлари, маънавий тахдидлари, шу давлатлар халқи маънавиятини бўйсундиришга бўлган уринишлари халокатли рол ўйнамоқда. Минтақада ва бутун дунёда фақат маънавий ва мафкуравий эътиқоди мустаҳкам, ўз олдига қўйган эзгу мақсадлари йўлида, ўз йўлбошчиси белгилаб берган йўлдан собитқадамлик билан олға бораётган халқларгина бундай тахдид ва хуружларга ўзининг юксак маънавияти, мустаҳкам эътиқоди ва келажакка бўлган қатъий ишончини қарши қўйиб курашмоқда. Ўзбекистон ана шундайлар сафида шу кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик ва тараққиёти билан бутун мустақиллик йилларида юксак маъанавиятни шакллантириш йўлида амалга оширган ишлари энг мақбул йўл бўлганлигини бутун дунёга исбот қилмоқда.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish