Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 101,57 Kb.
bet1/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


АРХЕОЛОГИЯДА ТАРИХИЙ
РЕКОНСТРУКЦИЯ
Ўқув қўлланма

Фарғона – 2021


КИРИШ
Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин Олий таълим муассасаларида, шу жумладан халқ таълими вазирлигига тегишли даргоҳларда ҳам таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Ҳақиқатдан ҳам мустақил давлат ўзининг ўқиш ва ўқитиш тизимига эга бўлиши керак эди ва бу йўлда ҳаракат қилган давлатимиз Олий ўқув юртларини жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари қаторидан жой олишига ҳаракат қилмоқда. Мамлакатимиз тараққиётига ёт бўлган фанлар Олий таълим муассаларининг программаларидан олиб ташланди, аксинча, мамлакатимизнинг ривожига ёрдам бериши мумкин бўлган фанлар ушбу программалар қаторидан жой олди.
Худди шундай фанлар қаторига тарих фани ҳам кирган бўлиб, бу фан орқали халқимиз ўзлигини англашда жуда ҳам катта аҳамият касб этишини давлатимиз раҳбарлари ҳам билишган эди. Шунинг учун давлат раҳбарлари билан тарихчи олимлар бевосита учрашишиб, тарихимизни чуқур ва объектив ўрганиб, уни ўз эгаларига қайтариб беришга даъват қилинган.
Тарих фанининг асосий таянч базаси ёзма манбалар бўлиб, жамиятдаги барча воқеа ва ҳодисалар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт худди шу ёзма манбаларга асосланиб ёзилади. Аммо, инсониятнинг яқин 1,5 – 2 млн йиллик тарихи ёзувсиз даврларга тўғри келиб, бу даврлар тарихини қандай ўрганиш мумкин? Албатта моддий маданият қолдиқларига ёки қисқа қилиб айтганда археология фани далилларига таянган ҳолда ўрганилади. Ўрта Осиё ҳудудларида ёзувнинг пайдо бўлган даври, шу жумладан тарихий манбаларнинг ҳақиқий “тилга кирган” даври асосан грек-рим тарихчиларининг асарлари кенг тарқалган даврлардан бошланади. Ёзма манбаларнинг кейинги босқичи Хитой элчиларининг, сайёҳларининг ва миссионерларининг сайёҳатлари даврларидан қолган маълумотлар антик давр ёзма манбалари бўшлиғини тўлдиради. Ўрта асрларга келиб араб сайёҳлари ҳам бизнинг ҳудудларимизга оид шаҳарлар, катта қишлоқлар, тижорат йўллари, дарё ва сувлари ҳамда аҳолиси тўғрисида турли маълумотларни ёзиб қолдиришган. Аммо, нима бўлганда ҳам бу тарихчи ва сайёҳлар томонидан ёзиб қолдирилган маълумотлар бу ҳудудда яшаётган халқнинг тарихини тўлиқ ёритиб бериш имкониятини бермайди. Бу маълумотларнинг деярли ҳаммаси юнон, хитой ёки араб тилларида ёзилган улар ёзиб қолдирган шаҳар ёки қишлоқни, дарёларни номларини ҳам қайси шаҳар, қайси қишлоқ тўғрисида гап кетаётганлигини англаб етишнинг ўзи ҳам жуда катта меҳнатни талаб қилади. Буларнинг ҳаммасини, қолаверса ёзма манбалар қолдириб кетган тарихий маълумотларни фақат археологик изланишлар ёрдамида тиклаш мумкин бўлади.
Шунинг учун археология фани мамлакатимиз тарихи ва қолаверса қўни қўшни бўлиб яшаб келаётган халқларнинг тарихи бўйича ҳам жуда кўплаб маълумотларни беради. Бунинг учун археологлар археологик обидани қазиш усулларини билишдан ташқари ўша археологик қазишмалар натижасида олинган барча маълумотларни йиғиб ундан тарихий реконструкция қилишни “ҳамма археологлар ҳам билишади” десак тўғри бўлмайди. Чунки, археологларнинг ичида ҳам археологик маълумотдан тарихий хулосаларни чиқариш усулларини билмайдиганлари айрим пайтларда учраб туради. Бундан ташқари ёш тарихчилар, тарих факультетининг талабалари ҳам, ҳали нафақат ёзма манбалардан, балки архив материалларидан ҳам фойдалана олмайдиган талабалар ҳам кўп учрайди. Шунинг учун Олий таълим вазирлиги томонидан магистратура босқичидаги тарихчилар учун “Археологияда тарихий реконструкция” фани илгари биронта ҳам олий ўқув юртида алоҳида йўналиш сифатида ўтилмас эди. Ҳозирда бу фанни Олий таълим йўналишида таълим олаётган тарихчи магистрларнинг фан дастурларига киритилишининг аҳамияти жуда катта.
Археологик маълумотни реконструкция қилишни билиши керак бўлган ёшларнинг сонини тобора ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлашимиз керак бўлади. Ҳар қандай археологик обидани методик жиҳатдан тўғри қазилган тақдирдагина ўша обида “ўз бағрида яшириб келаётган” тарихий материалларни археологларга “айтиб бериши” мумкин. Агар обида нотўғри қазилган бўлса, ёки археолог бўлиб туриб археологик материални “бўяб” кўрсатишга ёки материални даврини атайлаб қадимгироқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилган бўлса бундай археологик материалдан нотўғри тарихий хулоса келиб чиқиши мумкин.
Ҳозирги глобал миқёсда техника тараққиёти ривожланаётган замонда тобора археологик обидаларимизни ўзи ҳам камайиб бормоқда. Бундай ҳолат ҳам масалага жиддий ёндашишни, археологик меросни ўрганиш жараёнида унинг тарихий реконструкцияси масаласини ҳам тез ва мукаммал ўрганиш масаласини қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Тарихни ўрганиш жараёнида жуда кўплаб манбаларга таянилади. Энг муҳим биринчи манба археологик манба бўлиб, бу манба барча ёзувлар пайдо бўлгунга қадар бўлган тарихни ўрганишда биринчи даражадаги асос бўлиб хизмат қилади, чунки бу даврлар учун археологиядан кўра муҳимроқ маълумот берадиган бирорта ҳам фан йўқ. Шу билан бирга археология фанининг тарихни ўрганишдаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда, чунки айнан археология туфайли қадимги этномаданий жарраёнлар, этник алоқалар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар ҳамда қадимги миграцияларни аниқлаш масалалари бўйича маълумотларни қамраб олган бўлади.
Археологик материалларни тарихий реконструкциясининг назарий асослари бўйича илмий тадқиқот ишларини Л.С.Клейн каби бир қатор олимлар олиб боришган1. Шу билан бирга Ўрта Осиёнинг энг қадимги археологиясини тарихий реконструкцияси бўйича дастлабки ишлар С.П.Толстов2 ва В.М.Массон қаламига мансуб3.
Ўтган асрнинг 60-70 йилларида бутун шўролар ҳудудида археологик материалларни ўрганишда табиий фанлар, шу жумладан математика ёрдамига таяниб туриб моддий маданиятнинг турли бўлимларини ўрганиш ўз даврининг устивор йўналишига айланди. Жумладан, ўша даврнинг йирик олимлари бу янги йўналиш бўйича биринчи марта алоҳида китоб чиқаришга муваффақ бўлишди. Китобнинг биринчи қисми археологияни математикалаштириш масалалари қўйилган бўлса, китобнинг иккинчи қисми археологик материалларни формализациялаш масалаларига бағишланган4.
Археологик материалларни математик усуллар билан ўрганиш усуллари Ўзбекистон ҳудудларига эндигина кириб келган пайтларда Ўзбекистонлик ёш археолог Рустам Ҳамидович Сулаймонов Тошкент воҳасидаги Обираҳмат ғорининг тош индустриясини математик усуллар билан ўрганиб бўлиб жуда ҳам яхши монографияни чоп этишга улгурган эди5. Ўз пайтида Р.Ҳ.Сулаймонов томонидан ибтидоий давр тош қуролларини ўрганишнинг янги усулларини ўрганганлиги тўғрисида СССР Фанлар академияси Археология институтининг Ленинград бўлими палеолит секторининг бошлиғи Б.Б.Борисковский шундай деган эди. “Совет Иттифоқининг палеолитшунослик фани ўзининг ўрганиш методларида доимо Франция археологларидан намуна олганлар ва буни ҳамма тан олади. Аммо ёш ўзбек олими Р.Ҳ.Сулаймоновнинг “Обираҳмат ғорининг тош индустриясини математик усуллар билан ўрганиш” деган китоби чиққандан кейин СССР палеолитшунослик фани Франциянинг палеолитшунослик фанидан 10 йилга ўтиб кетди” деган эди. Ўша давр олимлари юқоридаги масалалар бўйича қатор конференциялар уюштиришиб тўпланиб қолган назарий муаммоларни муҳокама қилдилар.
Ўрта Осиёнинг археологик материалларини тарихий реконструкцияси бўйича анчагина ишлар қилинмоқда, аммо бу қилинган ва қилинадиган ишларни Олий таълим тизимида барча бўлажак тарихчи талабаларга, айниқса магистратура босқичи талабаларига маъруза сифатида киритиш ишларига А.С.Сагдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлган бўлса керак деб ўйлайман. Чунки, айнан кейинги йилларда нафақат Олий ўқув юртларининг археология йўналишидаги талабалар учун, балки тарих факультетларида ўқиётган магистрлар учун ҳам “Археологияни тарихий реконструкцияси” деган фан киритилди.
Шунинг учун тарих фанининг энг қадимги даврларидан бошлаб ўрта асрларгача бўлган даврларни ўрганишнинг муҳим бўғини археология фани бўлиб, ундан тарихий маълумотларни олиш учун ҳар қандай тарихчи археологик манбани қазиш усулларини мукаммал билиши ва фақат шундай яхши, ҳозирги замон қазиш усулларини қўллаган ҳолда қазилган археологик обиданигина тарихий реконструкция қилиш мумкин бўлади. Шунинг учун барча археологлар, тарихчи магистрлар археологик материални тарихий реконструкция қилиш усулларини билишлари керак. Шунинг учун Ўзбекистон тарихи йўналиши бўйича магистрантурада ўқиётган талабаларга бу фан бўйича умумий маълумотлар берилмоқда.



Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish