Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

1.3-расм. Туйилган заррача ўлчамининг (r) 
солиштирма сирти билан боғлиқлиги.
14


логияси фанидаги яна бир умумийлик майдаланган минерал тош 
доналаридаги (қум, шағал, чақиқ тош) чанг ва тупроқни тоза сув- 
да ёки тўлдиргич фаоллигини ошириш мақсадида сувга кимёвий 
модда қўшиб ювишдан иборат. Хом ашёни тайёрлаш технология- 
сида уларни қиздириш ёки куйдириш жараёнлари алоҳида ўрин 
тутади. Майдаланган минерал хом ашё қуритилади ёки керак бўлса, 
юқори ҳароратда куйдирилади. Минерал тош таркибидаги сувнинг 
камайиши ҳисобига унинг намлиги камаяди. Бир хил ҳароратда 
иситилган тошдаги майда ва йирик ғовак ёки капиллярларда сув­
нинг буғланиб кетиш тезлиги ҳар хил бўлади. Йирик ғоваклардаги 
сув тез, м^йдасида эса секин буғланади. Ашёнинг қизиши, ундаги 
намликнинг йўқолиши, яъни иссикдик билан совукдик орасидаги 
боғланиш жараёнини ўрганиш иссикдикни узатиш қонуниятига 
боғлиқбўлади.
Тайёрлаш технологиясига оид ишлардан бири майдаланган хом 
ашёни қориштиришдир. Қориштиришдан аввал хом ашё иссиқбўлса 
совимаслик, тоза бўлса ифлосланмаслик, қуруқ бўлса намланмас- 
лик, майда-йирик доналарга ажратилган бўлса, ўзаро аралашиб 
кетмаслик чораларини кўриш керак. Кўпинча қоришмани тайёр­
лаш жараёни билан уни ташиш бир вақтда бажарилади. Ҳар бир 
технологик жараёнда хом ашёларни сакдаш тадбирлари кўрилган 
бўлиши керак. Майдаланган ва туйилган хом ашёларни узоқ муд- 
дат сакданса, улар қотиб қолиши мумкин. Шу сабабли заррачалар^ 
нинг ўзаро таъсирига қараб, уларни сакдаш муддати аникданган 
бўлиши лозим.
Хом ашёлар асосан механик усулда аралаштирилади. Аралаш- 
тириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда хом 
ашё қуруқ ҳолатда аралаштирилади, иккинчи босқичда эса суюқ- 
лик билан аралаштирилади. Ҳамма хом ашёлар суюкдик билан осон- 
гина аралашмайди. Агар майдаланган заррачалар сирти гидроксид 
модда ионлари билан қопланган бўлса, минерал кукуни тезда нам- 
ланади ва осон аралашади. Бундай хом ашёлар гидрофил моддалар 
гуруҳига киради. Заррача сирти оғир темир ионлар билан қоплан- 
ган бўлса, сувдан кўра ёғ билан осон аралашади. Бундай тош зар­
рача гидрофоб (намланмайдиган) моддалар гуруҳига киради. Осон 
намланадиган хом ашёлар суюқликда осонгина эрийди ва ҳақиқий 
тўйинган гомоген қоришма ҳосил қилади. Тўйинган заррача сирти 
ўзаро чегараланган икки хил ионлар билан қопланган бўлиши мум­
кин. Заррачалар сирти ўзига мос зарядланган молекулалар тўдаси- 
га йиғилади ва ёпишади. Уларнинг зичлиги ортади ва чегараланган
15


сиртга молекулалар ботиб киради. Модда сиртининг энергияси 
ортади. Бу жараён адсорбция ва абсорбция ёки «сорбция» деб атала­
ди. Аксарият эритмаларда кам эрийдиган моддалар катта куч билан 
сорбцияланади. Адсорбция одатда, диффузия жараёни билан бир 
вақтда рўй беради. Юза қатламлардаги молекулалар эркин ҳолатда 
иссикушк манбаини ўзаро бири иккинчисига узатади. Диффузия 
жараёнида намликни ёки иссикдикни кичик заррачалардан йирик- 
ларига ўтиш тезлиги катта бўлади. Қаттиқ дона юзасига ёпишган 
адсорбция қатлами моддалар юзасининг ўзаро тошиш кучини ка- 
майтиради.
Қоришманинг қулай жойланувчанлиги ҳамда қўзғалувчанлиги 
ундаги ўзаро аралашмаган қуюқ ва суюқ қисмнинг борлигига бог- 
лик. Янги тайёрланган қоришма кераклича аралаштирилмаса, унинг 
тузилиши қониқарсиз бўлади. Демак, мустаҳкамлиги пасаяди. Оқув- 
чанлик жараёни бузилади. Қуюқ ва суюқ қоришма ёки эритмаларнинг 
оқувчанлиги, аввало уларнинг таркиби ҳамда унга таъсир этувчи 
кучга боғлиқ. Қоришмаларга, биз истагандек, шакл беришда, унинг 
қуюқ-суюқлигини ўрганувчи йўналиш оқувчанлик (реалогия) фаии 
деб аталади. Қуюқ оқувчан қоришмага (Ньютон оқувчанлиги) куч 
таъсир этганда унда қуйидаги тенгламага кўра букилиш ва эгилиш 
(деформация) жараёнлари бошланади.
<7=7] 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish