Асосий назарий саволлар:
1. Стрессга ҳужайра адаптацияси:
■ Гипертрофия: ҳужайра ва органлар ҳажми катталашган, одатда, иш зўриқиши оқибатида вужудга келади; механик зўриқиш ёки бошқа таъсирларга жавобан вужудга келадиган ўсиш; одатда, ҳужайраси бўлиниш хусусиятига эга бўлмаган тўқималарда кузатилади.
■ гиперплазия: гормонлар ва бошқа ўсиш фактордарига жавобан ҳужайра сонининг кўпайиши; одатда, ҳужайраси бўлиниш хусусиятига эга бўлган ва кўп сонли ўзак ҳужайралари бўлган тўқималарда кузатилади.
■ атрофия: ҳужайра ва органлар ҳажми озуқ моддалар билан таъминланиш камайгани ва функциянинг бажарилмаётгани натижасида кичрайган; ҳужайра қурувчи тизимларининг синтези камайгани ва ҳужайра органеллаларининг парчаланиши кучайгани билан боғиқ;
■ метаплазия: дифференцияланган ҳужайраларфенотипининг одатда, сурункали таъсирларга нисбатан ўзгариши бўлиб, ҳужайраларни зўриқишга чидамлилигини оширади; одатда, тўқиманинг ўзак ҳужайраларининг ўзгарган дифференцировка йўллари томонидан ишга туширилади; функциянинг пасайишига ёки ёмон сифатли трансформацияларгамойилликни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |