1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсиялари Давлат кредити классификацияси Давлат кредитини бошқариш



Download 241,09 Kb.
bet8/8
Sana09.02.2023
Hajmi241,09 Kb.
#909595
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 МАВЗУ ДАВЛАТ КРЕДИТИ

6. ДАВЛАТ ҚАРЗЛАРИНИ БОШҚАРИШ
• Ўзбекистон Республикасида давлат қарзини бошқаришнинг олий органи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидир. Олий Мажлис бюджет дефицитини молиялаштириш учун жалб қилиниши лозим бўлган маблағлар ва бюджет маблағлари ҳисобидан кредитлаштиришнинг максимал миқдорларини белгилайди. У ёки бу кўринишдаги қимматли қоғозларни чиқаришнинг чегаравий ҳажмини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрнатади.
Давлат ички ва ташқи қарзларини бошқаришни оптималлаштириш учун икки дастурни ишлаб чиқмоқ мақсадга мувофиқ:
• ташки қарзларни олиш давлат дастури;
• ички қарзларни олиш давлат дастури.
Бу дастурлар мақсадлари, манбалари ва қайтарилиш муддатларини кўрсатган ҳолда навбатдаги молиявий йилда олиниши лозим бўлган қарзлар рўйхатидан иборатдир. Дастурлар навбатдаги йил бюджетининг лойиҳаси билан Олий Мажлисга тақдим этилади ва тасдиқланиши керак.
Хусусан, ташқи қарзлар олиш давлат дастурида икки гуруҳга бўлиб, акс эттирилади:
• боғланмаган (молиявий) қарзга олишлар (қарзлар);
• мақсадли хорижий қарзга олишлар (қарзлар).
Буларнинг ҳар иккаласи учун ҳам юқоридаги дастурда алоҳида-алоҳида қуйидагилар ўз ифодасини топиши керак:
• боғланмаган (молиявий) қарзга олишлар:
(қарзлар) бўйича:
а) жалб қилиш манбалари;
б) қарзга олиш суммалари;
в) қайтариш муддатлари.

• мақсадли хорижий қарзга олишлар:


(қарзлар) бўйича:
а)якуний олувчи;
б)қарзга олишнинг максади ва фойдаланиш юналиши;
в)қарзга олиш манбаси;
г)қарзга олиш суммаси;
д)қарзни қайтариш муддатлари;
э)маблағларни бюджетга қайтариш бўйича учинчи шахснинг кафолати;
ё) навбатдаги молиявий йил бошлангунга қадар фойдаланилган маблағлар ҳаæмининг баҳоланиши;
ж)навбатдаги молиявий йилда маблағларнинг фойдаланиш ҳаæми прогнози (башорати).
• Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларининг ягона эмитенти бўлиб, Молия вазирлиги ҳисобланади ва у Ўзбекистон ҳукумати томонидан аниқланган чегараларда уларнинг чиқарилиш муддатлари ва ҳаæмини белгилайди.
• Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларини мақсадли ва барқарор сарфланишини таъминлаш, бюджетдан молиялаштирилаётган ташкилотларнинг қарзларини камайтириш мақсадида ижроия ҳокимият органларига давлатнинг қимматли қоғозларини чиқариш, кредитлар ва қарзлар олиш йўли билан қарз маблағларини жалб қилиш тақиқланган (ҳукумат томонидан тўғридан-тўғри ўрнатилган ҳоллардан ташқари). Бу жиҳат давлатнинг бюджетдан ташқари жамғарларига ҳам тегишлидир.

• Давлатнинг ички қарзларига хизмат қилиш бўйича бош вакил функсиясини мамлакатнинг Марказий банки бажаради. Ҳар бир облигацияни чиқариш эмиссиясида барча ягона ва жамланма сертификатлар Молия вазирлиги томонидан сақлаш ва ҳисобга олиш учун депозитарийга берилиши керак. Депозитарий функсиясини Марказий банк ёки у томонидан ваколати белгиланган бошқа ташкилот бажариши мумкин. Марказий банк Молия вазирлигининг топшириғига кўра ва республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан облигацияларнинг эгаларига бу облигациялар қайтарилаётган пайтда тўловларни амалга оширади.


• Давлат қимматли қоғозларини тартибга солиш ҳукуматнинг Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликдаги энг муҳим ва масъулиятли функсияларидан биридир.
Ҳозирги амалиётда давлат қимматли қоғозларини тартибга солиш чораларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
• “оловли” чоралар - қайта молиялаштириш ва ломбард ставкаларини ошириш (кўтариш), қимматли қоғозлар ва валюта бозорларида Марказий банкнинг интервенсияси. Бироқ бундай чоралар қисқа вақт - 2 ёки 3 кун учун таъсирчан ҳисобланади;
• хорижий қарзга олиш. Қимматли қоғозлар бозорига таъсир кўрсатиш учун қарз олишнинг ўзи эмас, балки кредитларнинг олиниши тўғрисида ишонч бўлишининг ўзи етарлидир. Юқоридаги чоралар цингари бу гуруҳга кирувчи чоралар ҳам, маълум даражада ва маънода, таназзулни орқага сурувчи ва унинг илдизларига барҳам бермовчи “оловли” чоралар ҳисобланади;
• давлат қимматли қоғозлар миллий бозори нобарқарорлигининг олдини олишга самарали ва узоқ муддатли таъсир кўрсатишга узоқ муддатли монитар чораларга молиявий бозорнинг чегарасидан четга чиқувчи чоралар (хусусан, солиқ тизими ва солиқларнинг ундирилишини тартибга солиш, бюджет дефицитини қисқартириш, иқтисодиётнинг ўсишига эришиш ва ҳ.к.лар) қўлланилсагина, эришиш мумкин.


• Давлат қарзларини бошқариш мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатлари ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатининг муҳим қисми ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда давлат қарзларини бошқаришда аниқ бир концепцияга эга бўлиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу концепцияда давлат қарзларини бошқариш ҳамда пул-кредит сиёсати ва валюта сиёсати ўртасидаги алоқаларни давлат қарзларининг давлат молия тизимидаги ўрнини, ташқи ва ички давлат қарзларининг бир-бирлари билан боғлиқлигини аниқлаш жуда муҳимдир. Давлат қарзларини бошқариш концепциясини ишлаб чиқишда эски мажбуриятларни уларнинг янгиларини жалб этиш ҳисобидан қайтарилиши етарли даражада хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги инобатга олинмоғи керак. Шунингдек, давлат қарзларини тартибга солишнинг ягона концепцияси ишлаб чиқилаётган пайтда бу қарзлар ҳаæмининг асосланмаган тарзда оширилиб юборилиши иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўлида таъсирчан тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳам назардан четда қолмаслиги лозим.
Download 241,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish