1. Эксперт тизимлари ва сунъий интеллект. Билимлар базаси, хусусияти ва улардан фойдаланиш технологияси


Эксперт тизимни яратишнинг босқичлари



Download 83,81 Kb.
bet7/9
Sana29.05.2022
Hajmi83,81 Kb.
#617034
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАРИ 260422095633

5.Эксперт тизимни яратишнинг босқичлари
Эксперт тизим(ЭТ)ни яратиш оддий дастурий маҳсулотни яратишдан
фарқ қилади. ЭТ яратишдаги тажрибалар шуни кўрсатадики, анъанавий
дастурлаштиришда қабул қилинган услубиётни ЭТ ларни яратишга қўллаганда ЭТ яратиш жараёнини янада узоқлаштиради ЁКИ салбий натижаларга олиб келади. Эксперт тизимдан фойдаланиш мумкин, қачонки
ЭТ ни яратиш мумкин бўлса, ўзини оқласа ва билимлар инженерининг усуллари ечилаётган масалага мос келса.
ЭТ ни яратиш берилган соҳа учун мавжуд бўлса, у ҳолда қуйидаги
талабларнинг бир вақтда бажарилиши муҳимдир:
- мавжул соҳада ишни энди бошловчи мутахасисларга кўра масалани
яхши ечадиган эксперт мавжуд бўлса;
- таклиф қилинган ечимни баҳолашда экспертларнинг хулосаси мос келса, акс ҳолда ишлаб Чиқилган ЭТ нинг сифатини баҳолашнинг имкони бўлмайди;
- экспертлар ўзларининг қўллаган усулларини табиий тилда оддий тушунарли қилиб тушунтира билишлари лозим, акс ҳолда экспертлар билимларини ЭТга киритилган деб ҳисоблаб бўлмайди;
- масалаларнинг ечими ҳаракатларни эмас, балки фақатгина фикрлашларни талаб қилса;
- масала жуда ҳам мураккаб бўлмаслиги керак (яъни, унинг ечими билан эксперт бир неча ҳафта эмас, балки соат ва кунда банд бўлиши лозим);
- масала формал кўринишда тасвирланмаган бўлса ҳам, лекин етарлича «аниқ» ва структуралашган соҳага тегишли бўлиши керак, яъни асосий тушунчалар, муносабатлар ва (ҳеч бўлмаганда экспертга) маълум бўлган масаланинг ечими йўллари ажратиб кўрсатилиши керак. ЭТ ни қўллаш қуйидаги факторлардан бирида ўзини оқлаш мумкин:
- масаланинг ечими маълум самара олиб келса, масалан иқтисодий;
- инсон - экспертдан фойдаланишнинг мумкин эмаслиги экспертлар миқдорининг етарли бўлмаслигидан ЁКИ бир вақтнинг ўзида турли хил
жойларда экспертиза ўтказиш лозимлигидан боғлиқ бўлса;
- эксперт маълумотларни узатишда кўп вақт ЁКИ айрим маълумотларни йўқотиши мумкин бўлса;
- атроф - муҳитнинг инсонга салбий таъсири бўлган ҳолда масалани
ечиш c мажбурий бўлса.
ЭТ ни маълум соҳага қўллаш мумкин, агарда ечилаётган масала қуйидаги ҳарактеристикалар тўпламига эга бўлса:
- масала математик усуллар ва анъанавий дастурлаштиришда қабул қилинган сонлар манипуляцияси воситасида эмас, балки табиий ҳолда символлар манипуляцияси воситасида ечилиши мумкин (яъни, белгили таҳлиллар ёрдамида) бўлса;
- масала алгоритмик эмас, эвристик табиатга эга бўлиши керак, яъни унинг ечими эвристик қоидаларни қўллашни талаб қилиши лозим. Ечими кафолатланган масалаларда баъзи формал протседуралар қўлланилган бўлса,
ЭТ ни қўллашга ҳожат бўлмайди;
- ЭТ ни яратишга сарфланган ҳаражатларни оқлаш учун масала етарлича мураккаб бўлиши керак. Лекин ЭТ ечаётган масала жуда ҳам мураккаб бўлмаслиги лозим (эчим экспертдан ҳафталарни эмас, балки соатларни талаб қилиши керак);
- масала ЭТ усуллари билан ечилиши учун етарлича қисқа соҳага тааллуқли бўлиши ва амалий аҳамиятга эга бўлиши керак.
Қоида бўйича, ЭТ ни ишлаб чиқишда «тез прототип» контсепциясидан фойдаланилади. Бу контсепциянинг мақсади шундан иборатки, ЭТ ни яратувчилар дарҳол охирги маҳсулотни кўришга ҳаракат қилмайдилар. Бошланғч поғонада улар ЭТ нинг протип(лар)ини ҳосил қиладилар. Прототиплар иккита қарама - қарши талабни қаноатлантириши керак:
бир томондан, улар аниқ соҳанинг типик масалаларини ечиш cи керак,
бошқа томондан - (билимлар инженери ва Дастурчи томонидан амалга ошириладиган) дастурий воситаларни танлаш жараёни билан (эксперт
томонидан амалга ошириладиган) билимларни тўплаш ва тартиблаш
жараёнини максимал даражада параллель олиб бориш учун ишлаб чиқишга
кетадиган вақт ва меҳнат ҳажмининг сарфини эътиборга олмаслик керак.
Кўрсатилган талабларни қаноатлантириш учун, қоида бўйича, прототипни
яратишда лойиҳалаш жараёнини тезлаштирувчи турли хил воситалардан
фойдаланилади.
Прототип берилган соха учун билимлар инженери усулларининг зарурлигини намойиш этади. Ютуққа эришилган ҳолда эксперт билимлар инженери ёрдамида муаммо соҳаси ҳақида прототип билимларни кенгайтиради.
Ёмон натижага эришганда ЭТ янги прототипни ишлаб чиқишга эҳтиёж
туғилади ЁКИ ишлаб чиқувчилар берилган соха учун ЭТ усуллари тўғри
келмайди деган хулосага келган ҳолда прототип берилган сохадаги барча
масалаларни осонгина еча оладиган даражани қўлга киритиш мумкин.
ЭТ ни яратиш ишлари давомида қуйидаги 6 поғонани ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришнинг аниқ технологияси юзага келади. Бу поғоналар идентификациялштириш, концептуаллаштириш, формаллаштириш, бажариш, синовдан ўтказиш ва тажрибадан ўтказиш кабилардан иборат.
Инденфикациялаш босқичида ечимини кутаётган масалалар аниқланади, ишлаб чиқишнинг мақсади, экспертлар ва фойдаланувчи типлари аниқланади.Концептуаллаштириш босқичида муаммо соҳасининг таркибий таҳлили ўтказилади, қўлланилувчи тушунчалар ва уларнинг ўзаро алоқаси
аниқланади, масаланинг ечилиш усули белгиланади.
Формаллаштириш босқичида техник воситалар танланади ва барча кўринишдаги билимларни намойиш этиш усуллари аниқланади, асосий тушунчалар шакллантирилади, билимларни интерпретациялаш усуллари
аниқланади, тизимнинг иши моделлаштирилади, тизимнинг мақсадига кўра
тушунчаларнинг адекватлиги, ечиш c усуллари, намойиш этиш воситалари
ва билимларнинг манипуляцияси баҳоланади.
Бажариш босқичда эксперт томондан билим базасини тўлдириш амалга оширилади. Шу билан бирга, ЭТ нинг асоси билимлар ҳисобланганлиги
учун, ушбу босқич жуда муҳим ва кўп меҳнат талаб этадиган босқич ҳисобланади. Билимларни ҳосил қилиш жараёни экспертдан билимларни олиш, тизимнинг самарали ишлашини кафолатловчи билимлар мажмуаси ва билимларни ЭТ да тушунарли қилиб намойиш этишдан иборат.
Билимларни ҳосил қилиш жараёни билимлар инженери томонидан реал
масалаларни ечиш c бўйича эксперт фаолиятининг таҳлили асосида амалга
оширилади.



Download 83,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish