1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг


Фуқаролар (оила) ижтимоий таъмнот ҳуқуқи субъекти сифатида



Download 78,37 Kb.
bet14/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
d1

1.11. Фуқаролар (оила) ижтимоий таъмнот ҳуқуқи субъекти сифатида.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ (18-модда) Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади.
Ижтимоий таъминот соҳсида фуқароларга тенг ҳуқуқ лаёқати берилган бўлиб, ёши, жимониё ва руҳй холатидан қатъий назар тенг ҳуқуқ лаёқатидан фойдаланадилар. Тегишли ҳолларда хомила ҳолида бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олиниши мумкин.(масалан, марҳум боқувчи тириклиги пайтида хомила ҳолида бўлган ва у вафот этганидан сўнг тирик туғилган фарзанди).
Фуқароларнинг ижтимоий таъминот соҳсидаги ҳуқуқлари вояга етганларидан сўнг бевосита ўзлари томонидан амалга оширилади.
Вояга етмаган, руҳий касаллги ёки ақли заифлиги туфали, шунингдек, жисмоний нуқсонлар мавжудлиги сбабли ўз ҳуқуқларини бевосита амалга ошираолмайдиган фуқароларнинг тижтимоий таъминот олиш ҳуқуқлари уларнинг ҳомийлари, васийлари, қонуний вакиллари томонидан ишончномага асосан амалга оширилади.
Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин.
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.


Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилади:
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари;
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал
ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса -ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари;
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари.
Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва кашфиётчиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин.
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календар сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади.
Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин.
Даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Умумий даъво муддати - уч йил.
Айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, юқоридаги қоидалар махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади.
Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади.
Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса - янги муддатга қўшилмайди.
Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди:
шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади;
жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга ҳамда қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.
Фуқаролар суднинг қарорига кўра муомалага лаёқатсиз деб эълон қилинишлари (руҳий касал ёхуж ақли заиф бўлсалар), муомала лаёқати чекланиши (сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик касалига дучор бўлса) мумкин. Бундай ҳолларда суўнинг қарори билан ҳомий(васий) тайинланади ва уларга тегишли ҳуқуқ ва мжбуриятлар ҳомийлар ёки васийлар томонидан амалга оширилади.
Жисмоний нуқсони борлиши туфайли (мас. кўзи ожизлиги, ҳаракатланаолмаслиги ва х.к.з) уз фуқуқларидан бевосита фойдаланишда қийналадиган фуқароларга нис батан ҳам ҳомий тайинланиши мумкин.
Фуқаролар ижтимоий таъминот соҳасидаги ўз ҳуқуқларидан бевосита ўзлари ҳам, шунингдек, ўзлари танлаган вакиллар орқали ҳам фойдаланишлари мумкин. Бундай ҳолларда ваиллик белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома асосида амалга оширилади (оддий ёзма ёки нотариал гувоҳлантирилган шаклдаги ишончнома орқали). Ваколатноманинг шакли, расмийлаштирилш тартиби ва амал қилиш муддати қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ижтимоий таъминот олиш соҳасида ваколатномалар бериш чекланган муайян ҳоллар мавжуд бўлиши мумкин.
Вакиллик ва ваколатномага тааллуқли масалалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган (ФКнинг 10 боби(129-144-моддалар) бўлиб, вакил бўлолмайдиган фуқаролар доираси ҳам белгилаб қўйилган.
Фуқароларнинг ижтимоий таъминот соҳасидаги ҳуқуқ лаёқатлари ва муомала лаёқатларини қонунга зид равишда чеклаб қўйишга йўл қўйилмайди
ва ана шундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар (мансабдор ёки оддий фуқаролар қонунга мувофиқ жавобгар қилинадилар.

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish