1. Инвестицияларни бошқариш функцияси. Минтақанинг инвестицион жозибадорлиги тушунчаси



Download 79 Kb.
Sana19.02.2022
Hajmi79 Kb.
#459869
Bog'liq
in


Оралиқ назорат
15 вариант
1. Инвестицияларни бошқариш функцияси.
2. Минтақанинг инвестицион жозибадорлиги тушунчаси.
3. Инвестицион лорйиҳалар турлари.

1. Асосий капиталга инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида амалга оширилади, ҳамда ўзида янги қурилишга, кенгайтиришга, реконструкцияги ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник қайта жихозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулотлар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. Иқтисодий фанлар ва амалиёт “инвестиция” ва “капитал қўйилма” терминларини бир хил нарса, яъни синоним сўзлар эмаслигини таъкидлайди. Инвестициялар капитал қўйилмага нисбатан кенг мазмунли, қамровли тушунчадир. /арб адабиётларида инвестициялар борасида сўз юритилганда асосий эътибор фонд бозорига қаратилади, чунки ривожланган мамлакатларда инвестициялар асосан қимматли қоғозлар ёрдамида амалга оширилади. У. Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: “Реал инвестициялар асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигациялар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир”.
Инвестиция тушунчасига ягона ва тўлиқ белги беришлик учун анчагина кенг бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий фаннинг турли қисмларида ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция мазмуни ўзининг хусусиятларига эга.
Макроиқтисодиётда инвестициялар ишлаб чиқаришда янги воситаларга, турар-жойларга инвестициялар ва товар заҳираларининг ўсишига қилинадиган харажатлардан ташкил топадиган ялпи харажатларнинг бир қисми ҳисобланади. Инвестициялар – бу жорий даврда истеъмол қилинмаган ва иқтисодиётда капитал ўсишини таъминловчи ЯИМ нинг бир қисмидир.
Ишлаб чиқариш назарияси ва умуман макроиқтисодиётда инвестициялар янги капитални (ишлаб чиқариш воситаларини ҳамда инсон капиталини қўшиб ҳисобланганда) яратиш жараёнидир.
Молия назариясида эса инвестиция деганда реал ёки молиявий активларни олишни тушунилади, яъни бугунги сарфларни мақсади келажакда даромад олиш бўлиб ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда, инвестициялар – муайян қийматни, бўлиши ноаниқроқ бўлган келажак қийматга алмашишдир.
Гитман Л.Дж. ва Джонк М.Д.ларнинг «Основы инвестирования» китобида инвестицияларга қуйидагича таъриф берилади: Инвестиция молиявий натижалар олишни кўзлаб акция ва облигацияларни сотиб олишни англатади: булар реал активларни белгилайди, масалан, у ёки бу молни ишлаб чиқариш ва сотиш учун машиналарни олишни назарда тутади. Умуман кенг маънода инвестициялар мамлакат иқтисодиётини ўстириш ва ривожлантиришни молиялаштириш учун зарур бўладиган механизмларни таъминлайди.
Маълумки, “Инвестициялар” тушунчаси иқтисодиёт учун янги эмас. Бугунги кунда “Инвестициялар” тушунчасининг маъносини англаш, унинг моҳиятини тўғри таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Собиқ иқтисодий тузум даврларида инвестициялар тушунчаси кўпроқ капитал қўйилмалар билан боғланиб, капитал қурилишлар, капитал таъмирлашлар ва илмий-техника тараққиёти учун сарфланадиган капитал қўйилмаларини англатар эди ва бу қўйилмалар асосан марказлашган фондлар ва давлат бюджетидан юқори давлат идоралари тасдиқлаган режалар асосида ажратилар эди. Кўпгина адабиётларда «инвестиция» терминида ноаниқликлар учрайди.
Биринчидан, «инвестициялар»га фуқароларнинг «истеъмолчилик инвестициялари» (маиший техника, автомобиль, кўчмас мулк ва бошқ) қўшиб юборилади. Бундай инвестициялар эса капитални ўсишини ва фойда олинишини таъминламайди.
Иккинчидан, “инвестициялар” ва “капитал қўйилмалар” терминларини тенглаштиришади. Капитал қўйилмалар - корхонанинг молиявий маблағларини асосий капиталга аванслаштириш билан боғлиқ инвестиция фаолиятининг шаклидир. Инвестициялар эса номоддий ва молиявий активларга қўйилиши ҳам мумкин.
Учинчидан, кўпгина манбаларда инвестицияларни пул маблағларини қўйиш деб таърифланади. Амалиётда эса, барча ҳолларда бундай бўлмайди. Инвестициялашни бошқа шаклларда ҳам амалга ошириш мумкин. Масалан, корхонанинг устав капиталига бадал кўринишида кўчиб юрувчи ва кўчмас мулк, қимматли қоғозлар, номоддий активлар ва бошқалар.
Тўртинчидан, кўпгина таърифларда инвестицияларни маблағларнинг узоқ муддатли қўйилмалар кўринишида бўлишини таъкидлашади. Тўғри, капитал қўйилмалар узоқ муддатга инвестицияланади. Лекин қисқа муддатли инвестициялар ҳам бўлади (масалан, монтаж қилишга зарурат бўлмаган ва қурилиш сметасига кирмаган машина ва ускуналарни сотиб олиш).
Инвестицияларнинг ўсиш суръатлари кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор инвестициялар ҳажми олинган даромадни истеъмол ва жамғармага тақсимланишига боғлиқ. Аҳолини ўртача даромади паст бўлган ҳолда уларнинг асосий қисми (70-80%) истеъмолга сарфланади. Аҳоли даромадларини ўсиб бориши жамғаришга юбориладиган қисмни ортиб боришига сабаб бўлади. Умумий даромадда жамғариш улушининг ортиб бориши инвестициялар ҳажмини ўсишига олиб келади, ва аксинча. Аммо бу шарт, аҳолини давлатга ишончи юқори бўлганда, давлат фуқароларнинг инвестицион фаоллигини таъминлаганда ва кафолатлаганда бажарилади. Инвестициялар ҳажмига кутилаётган даромад нормаси ҳам таъсир кўрсатади, чунки кўрилаётган фойда инвестициялашга ундайди. Кутилаётган фойда нормаси қанчалик юқори бўлса, инвестициялаш ҳажми шунчалик юқори бўлади, ва аксинча.
Инвестициялар ҳажмига ссуда фоизи ставкаси катта таъсир кўрсатади, чунки инвестициялаш жараёнида қарзга олинган маблағлардан ҳам фойдаланилади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси ўртача ссуда фоизи ставкасидан юқори бўлса бу қўйилмалар инвестор учун даромадлидир. Шунинг учун ўртача фоиз ставкасини ўсиши инвестициялаш жараёнини сусайишига олиб келади.
Инвестициялар ҳажмига кутилаётган инфляция суръатлари ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса инвесторнинг келажакдаги фойдаси шунчалик қадрсизланади ва инвестицияларни рағбатлантирувчи омиллар қисқариб боради.


2.Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашда ҳудудларнинг ўрни, у ерда амалга оширилаётган комплекс тадбирлар, тадбиркорлик учун яратилган шароитлар ҳамда рақобатбардошликни таъминлашга хизмат қиладиган институционал тузилмаларнинг ривожлангани алоҳида аҳамият касб этади. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг йилдан-йилга ошиб бориши иқтисодиётда банд аҳоли даромадларининг ошишини, фирмалар фойдасининг ва давлат бюджетига тушаётган маблағларнинг кўпайишини таъминлайди. Даромаднинг кўпайиши эса, ўз навбатида, товар ва хизматларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Ҳудудларда яратилган бойлик мамлакат иқтисодиётининг ўсишига тўғридантўғри боғлиқ эканлигини иқтисодчи олимлар ўз тадқиқотларида эконометрик таҳлиллар орқали исботлаб беришган. Миллий даромад кўрсаткичининг аҳоли табиий ўсишига нисбатан юқорироқ даражада кўпайиши, табиийки, жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ортишига олиб келади. Хусусан, бизнинг юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, иқтисодий сиёсатнинг адолатлилик принципи асосида олиб борилаётгани, шунингдек, ҳудудий инвестицион дастурларнинг ўз вақтида тўғри ва тезкорлик билан татбиқ этилиши иқтисодиётда янги иш ўринларининг кўпайишига, оқибатда эса, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг таъминланишига хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳукуматнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратаётган иқтисодий сиёсати замирида мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишдек асосий мақсад ётади.
Ижобий инвестицион муҳитни яратиш масаласида иқтисодиётнинг глобаллашувини асосий жараён сифатида талқин қилиш ва бунинг натижасида инвестицион ресурсларга эга бўлиш кўламининг кенгайишини, ўз навбатида эса, инвесторлар ўртасида ҳам рақобатнинг кучайишини назардан четда қолдирмаслик лозим. Агар биз четдан келадиган хорижий инвестициялар ҳажмини оширишни истасак, албатта, инвестицион муҳитни, ҳудудий шарт ва шароитларни бошқаларга (рақобатчиларга) қараганда янада мақбул ва юқори даражага чиқаришни, шунингдек, ички (миллий) инвестицияларни фаоллаштириш учун ҳам «иқлим»нинг қулай ва ортиқча рискдан ҳоли бўлишини таъминлашга эътибор қаратишимиз зарур.
3. Лойиҳа тўғрисида гап борар экан авваламбор, инсонлар онгида намоён бўладиган ғоялар тўғрисида фикр юритилади. Лойиҳани вужудга келиши, намоён бўладиган инсонларнинг маънавияти, маданияти ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ғояларни амалга ошириш учун тузиладиган режалар тўплами тушунилади. Лойиҳанинг белгилари ва таърифлар таҳлили асосида лойиҳанинг қуйидаги таърифлаш мумкин: “Лойиҳа – бу алоҳида тизимнинг вақт билан чегараланган, мақсадга йўналтирилган ўзгариши бўлиб, у капитал ва ресурслар ҳамда махсус ташкилотлар харажатларининг таҳминий доирасида белгиланган талаблар билан натижаларнинг сифатига қаратилгандир”.
1. Ўлчамчилик – лойиҳа бўйича фаолият ва кутилаётган натижаларни миқдорий ифодалаш имкониятларини мавжудлиги.
2. Вақт бўйича чекланганлиги – лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш муддатларининг чекланганлиги.
3. Алоҳида фаолият турлари билан боғлиқ ҳодисаларнинг аниқ белгиланган кетма-кетлиги.
4. Мақсадга йўналтирилганлиги. Ҳар бир лойиҳани белгиловчи 4 та асосий омил мавжуд.
Булардан биринчиси лойиҳа кўлами бўлиб, у ўз навбатида кичик лойиҳа ва мегалойиҳага бўлинади.
Кичик лойиҳа – кўламига кўра катта бўлмаган содда ва чекланган ҳажмдаги, Яъни, қиймати 15 млн. АҚШ долларигача бўлган лойиҳаларга айтилади.
Мегалойиҳалар мақсадли дастурлар бўлиб, мақсадлар умумийлиги, ресурслар ва вақт бўйича ўзаро боғланган бир неча лойиҳани ўз ичига олади. Бундай лойиҳанинг қиймати 15 млн.доллардан 1 млрд. долларгача ёки меҳнат сиғими 20 млн. киши соатидан кўп бўлади.
Иккинчидан, амалга ошириш муддатлари бўйича: қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли лойиҳалар. Учинчи сифатли (деффектсиз лойиҳа) ва тўртинчи – ресурсларнинг чекланганлиги (мультилойиҳа).
Шунингдек, модуль лойиҳалар, халқаро ва инвестиция лойиҳалари фарқланади.
Биз ушбу қўлланмада инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқамиз ва Жаҳон банки томонидан инвестиция лойиҳаларини баҳолашда қўлланиладиган баъзи тартибларга асосланган ҳолда фикр юритамиз. Инвестиция лойиҳалари тушунчаси икки маънода қўлланилади:
1. Белгиланган мақсадларни амалга оширишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар мажмуини амалга оширишни кўзда тутувчи иш, фаолият, тадбир сифатида.
2. Бу фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий ва ҳисоб-молия хужжатлари тизими сифатида.
Бундан ташқари, лойиҳаларни киритилиш соҳалари, фан соҳасининг таркиби, кўлами, давомийлиги, қатнашувчиларнинг таркиби, қийинлик даражаси, натижалар таъсири ва ҳаказолар бўйича катта фарқ қилиши мумкин.
Шу боис лойиҳаларни таҳлил қилинишига адабиётларда турлича таърифлар берилган. Биз улардан энг соддасини келтирамиз. Лойиҳа чекланган вақт давомида ҳамда белгиланган бюджет билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир.
Лойиҳаларнинг таҳлили ва синтези қулайлиги учун турли хил бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин.
Қуйида бир қатор олинган таснифлар тизими келтирилган. Аммо шуни ҳам ёдда сақлаш лозимки, у тизим ягона тизим эмас. Лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш.
Лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан соҳаси бўйича): монолойиҳа, мультилойиҳа, мегалойиҳа. Монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ва ҳажмдаги алоҳида лойиҳадир. Мультилойиҳа – бу бир неча монолойиҳалар ташкил топган ва кўп лойиҳали бошқарувли тадбиқни талаб қилувчи комплекс лойиҳадир. Мегалойиҳа – бу таълим соҳалари ва хакозо. Ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари бўлиб, бу тартибга бир қатор моно ва мультилойиҳалар киритилади.
Лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг хажми, қатнашувчилар сони ва атроф-мухитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар. Лойиҳаларнинг бундай тақсимоти жуда шартлидир. Лойиҳа кўламларини аниқроқ шаклда кўриш мумкин. Давлатлараро, халқаро, миллий минтақалараро ва минтақа, тармоқлараро ва тармоқлар бўйича, кооператив, ташкилий лойиҳалар. Лойиҳа давомийлиги (лойиҳани амалга ошириш вақти давомийлиги бўйича): қисқа муддатли (3 йилгача), ўрта муддатли (5 йилдан ортиқ).
Лойиҳаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси бўйича): оддий, мураккаб, жуда мураккаб.
Лойиҳаларнинг турларига таснифланиш ва бўлинмаларига мос равишда лойиҳаларни бир-биридан ажратиб турадиган бир неча хусусиятлари ва одатий шартларни ажратиш мумкин.
Лойиҳанинг фан соҳаси характери бўйича бир неча турларга ажратилади. Инвестицион лойиҳаларга одатда, инвестицион қўйилмаларни талаб қилувчи, бош мақсади асосий фондларни ишлаб чиқариш яъни янгилаш бўлган лойиҳалар киритилади.
Инновацион лойиҳаларга, тизимлар ривожланишини таъминлайдиган, бош мақсади янги технологияларни, ноу-хау ва бошқа янгиликларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўлган лойиҳалар киритилади.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун албатта, молиялаштириш талаб этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ҳозирги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициянинг кўпроқ қисми ишлаб чиқариш тармоқларига йўналтирилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ишлаб чяиқариш корхоналарини ривожлантириш лойиҳасига йўналтирилаётган инвестияларни тайерлаш ва таҳлил қилиш асосан корхонанинг мақсадларига, яъни инвестиция ёрдамида нимага эришмоқчи эканлигига боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан инвестицион лойиҳаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
I. Иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган инвестицион лойиҳалар. Бундай лойиҳалардан асосий мақсад ускуналарини алмаштириш, ходимларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини самарали ҳудудларга кўчириш асосида корхоналарнинг харажатларини камайтириш учун шароит яратишдан иборат.
II. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қилинадиган инвестицион лойиҳалар. Бундай инвестицион лойиҳалардан мақсад мавжуд қувватлар ҳисобига олдиндан шаклланган бозорлар учун товарлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш учун қилинадиган инвестицион лойиҳалар. Бундай лойиҳалар илгари ишлаб чиқарилмаган товарлар ва кўрсатилмаган хизматлар турларини вужудга келтириш, ёки илгари ишлаб чиқарилган товарларни сифат даражасини яхшилаш билан янги бозорларга чиқиш имконини беради.
IV. Давлат бошқарув идоралари талабларини бажариш учун қилинадиган яъни, экология ва маҳсулот стандартлари талабларини бажариш учун ишлаб чиқилган лойиҳалар. Инвестицион лойиҳаларни бундай таснифлашда таваккалчилик даражаси ҳар хил бўлиши асос қилиб олинган.
Юқорида келтирилганлардан биринчи ва тўртинчи тур инвестицион лойиҳаларда таваккал хавфи даражаси паст, қолган иккитасида эса юқори ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бозорда аввал маълум бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва янги бозорларни эгаллаш учун инвестиция сарфи катта таваккалчиликни талаб қилади. Шу боис ҳам учинчи гуруҳ инвестициялари таваккал хавфи энг юқори бўлган инвестициялардир.
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қилинган инвестицияларда таваккал хавфи янги ишлаб чиқаришга қилинган инвестицияларга қараганда пастроқ. Айни пайтда самарадорликни оширишга қилинадиган инвестициялар бозор аллақачон қабул қилган товарларнинг сифатини ошириш, таннархини камайтиришни кўзда тутгани учун ҳам, уларда таваккал хавфи даражаси иккинчи ва учинчи гуруҳлар инвестициялариникидан анча паст бўлади. Худди шу каби давлат бошқарув идоралари талабларини бажаришга сарфланган инвестицияларнинг таваккал хавфи даражаси анча кичик ҳисобланади. Лойиҳаларга киритилаётган инвестицияларнинг таваккал хавфи даражаси лойиҳа муҳитига ҳам боғлиқ бўлиб, лойиҳа муҳити унгинг молиялаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Корхонанинг ривожланиш стратегиясидан келиб чиқиб, раҳбарият мутахассисларнинг алоҳида талабларини умумлаштиради Шу боис, аввал корхонанинг ёки тармоқнинг инвестиция ёрдамида ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконияти бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Бундан кейин инвестиция ҳақидаги фикрларни чуқур ўрганиб чиқиш ва шу асосда бизнес-режани вужудга келтириш лозим. Агар бу режа инвестор ва буюртмачида қизиқиш уйғотса ишни кейинги босқичларда давом эттириш лозим. Бу йўналиш бизнес-режани чуқур таҳлил-қилиш ва уни иқтисодий-молиявий томондан баҳолашдан иборат.
Агар бу изланишлар натижаси ижобий бўлса, лойиҳаларни вужудга келтириш билан боғлиқ бўлган охирги хулоса чиқариш йўналишига ўтиш тавсия этилади. Индустриал ривожланган мамлакатларда инвестиция олди босқичини вужудга келтириш лойиҳа қийматининг 1,5-5 фоиз ҳажмидаги харажатни талаб этади. Албатта, бу ерда лойиҳа қиймати ҳажми асосий роль ўйнайди. Умумий инвестиция харажатларидаги инвестиция олди босқичининг йўналишлари бўйича харажатлар улуши қуйидагича: биринчи йўналишда 0,2 - 1,0%, иккинчи йўналишда 0,25 - 1,5 %, учинчи йўналишда катта лойиҳалар бўйича 0,2 - 1,2 %, кичиклари бўйича эса 1,0 - 3,0%ни ташкил этади. Инвестиция олди босқичида муқобил вариантларга эга бўлган бир неча лойиҳалар ўрганилади ва улардан самарадорлиги пастлари ёки самара бермайдиганлари чиқариб юборилади. Бундай лойиҳалар келгуси йўналишларда кўрилмайди ва бу билан жуда катта маблағ тежаб қолинади.
Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish