1. Ish xaqi yo’l xo’jaligida ish xaqi xarajatlarni hisoblash Иш



Download 22,61 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2022
Hajmi22,61 Kb.
#685975
  1   2
Bog'liq
ISH XAQI VA YO’L XO’JALIGIDA ISH XAQI XARAJATLARINI HISOBLASH


MAVZU; ISH XAQI VA YO’L XO’JALIGIDA ISH XAQI XARAJATLARINI HISOBLASH


Reja:
1.Ish xaqi
2.yo’l xo’jaligida ish xaqi xarajatlari
3. xarajatlarni hisoblash

Иш ҳақи
Иш ҳақи бу ходимга унинг сарфлаган меҳнатининг миқдори ва
сифатига мос равишда тўланадиган ижтимоий маҳсулот улушининг пул
кўринишидаги ифодасидир. Бундай тақсимот меҳнат унумдорлигини
оширишга ходимларнинг ҳам индивидуал, ҳам бутун жамоа меҳнати
натижаларидан моддий манфаатдорлигига шароит яратади.
Иш ҳақининг ташкил этиш асосида ишчиларнинг иш ҳақларини
диференция ва тартибга солувчи нормативлар мажмуасидан иборат бўлган
тариф тизими ётади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тариф тизимининг асосий
элементлари тариф ставкалари, тариф сеткаси ва тариф квалификацияси маълумотномасидир.
Тариф стафкалари ҳар хил ишчилар гуруҳлар учун иш вақти бирлигига
меҳнатлари учун йўлланадиган мутлақ ҳақ миқдорини пул кўринишида
ифодалайди, қабул қилинган вақтининг ўлчов бирлигига мувофиқ равишда
соатбай, кунбай ва ойлик тариф стафкалари белгиланади. Тариф ставкалари
барча категория ишчиларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини
аниқловчи асосий норматив қийматдир. Улар мазкур тармоқда ишловчи
ишчиларнинг меҳнат шароити ва интенсивлигини ҳамда тармоқнинг
иқтисодиётда тутган ўрнини ҳисобга олади.
Тариф сеткаси меҳнатнинг мураккаблик даражаси, қийинлиги ва
жавобгарлигини ҳарактерловчи тариф разрядлари мажмуидан ҳамда ҳар бир
разрядга тўғри келадиган тариф коэффицентларидан иборат. Тариф
коэффициентлари бирон бир разряднинг тариф ставкаси 1 разряднинг тариф
ставкасидан неча марта ортиқ эканлигини кўрсатади, яъни .
Тариф квалификация маълумотномаси маълум бир разряд ва касбга
тегишли ишчининг касби бўйича зарурий билимлар ҳажми ва малакасини
аниқлаш бўйича кўрсатмалардан иборат.
Тариф квалификация маълумотномаси асосида ишчилар тарификация
қилинади, яъни ишларни қайси тариф разрядига тегишлилиги аниқланади
ёки ишчининг малака даражасига кўра унинг тариф разряди белгиланади.
Ишчининг разряди унинг малакасини аниқлайди, иш разряди эса ушбу
ишни бажариши керак бўлган ишчининг малака даражасини белгилайди.
Ишчилар гуруҳининг ўртача малакасини аниқлаш учун ишчиларнинг ўртача
разряди, ишлар гуруҳи учун эса ишларнинг ўртача разряди ҳисобланади.
Қурилишда ва таъмирлаш қурилиш ишлаб чиқаришда олти разряддан
иборат бўлган ягона тариф сеткаси амал қилади. Унда қурилиш ва
таъмирлаш қурилиш ишларида оғир ва зарарли меҳнат шароитларида
ишловчи ишчиларнинг соат тариф ставкалари ҳам белгиланган.
Ишлаб чиқариш топшириқларини доимий равишда юқори сифат билан
бажарувчи, янги касб-ҳунар ўзлаштирган ишчиларга иш ҳақи фонди тежами
ҳисобидан қўшимча ҳақлар белгиланади ва тўланади. Иш сифати пасайса ёки
брак маҳсулот ишлаб чиқарилса қўшимча ҳақ тўланмайди.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, меҳнат сарфининг камайиши,
ишловчилар сонинг қисқариши, иш вақти йўқолишига чек қўйилиши иш
ҳажмининг ортиши ҳисобига иш ҳақи фондининг тежалиши
юқорилаштирилган разрядни амалга киритиш учун маблағ таъминотининг
муҳим манбалари ҳисобланади. Автомобиль йўллари қурувчи ва уларни
таъмирловчи йўл ташкилотларининг фаолиятлари самарадорлигини ошириш
ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ва унинг тараққийпарварлигига кўп
жиҳатдан боғлиқ.
Меҳнатга ҳак тўлашнинг турлари ва тизимлари ишчиларда меҳнатнинг
илмий асосланган услублари ва усулларини қўллашга, иш вақтидан машина
ва ускуналаридан самарали фойдаланишга ва пировард натижада, маҳсулот
ишлаб чиқаришни, ҳамда уни сифатини оширишга манфаатдорлик уйғотиши
керак. Хўжалик ислоҳоти ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг самарали
турлари ва тизимларини аниқлашда корхоналарга кенг мустақилликлар
берилишини кўзда тутади.
Йўл хўжалигида ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки тури
мавжуд: ишбай ва вақтбай. Ишчининг малакаси ва бажарилган ишининг
миқдорига мувофиқ равишда иш ҳақи ҳисобланадиган меҳнатга ишбай ҳақ
тўлаш, идивидуал звенога ёки бригадага нисбатан қўлланилиши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги индивидуал ишчи (звено, бригада) нинг иш
шароитига малакаси ва меҳнати интенсивлигига боғлиқ бўлган ҳолларда
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай турини қўллаш мақсадга мувофиқ. Ундан
ташқари маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган меъёрий, қатъий ҳисобкитоби ва бажарилган ишлари сифатини назорат қилишнинг мавжуд бўлиши
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай турини қўллашнинг зарур шартлари
ҳисобланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тури тўғридан тўғри ишбай,
мукофотли ишбай, аккорд ва мукофотли аккорд турларига бўлинади.
Тўғридан тўғри ишбай тизим бир бирлик маҳсулотга тўланадиган ҳақ
асосида ҳамма бажарилган иш ҳажмига иш ҳақи тўланишини кўзда тутади.
Тўғридан тўғри ишбай тўлашнинг яна бир тури аккорд ҳақ тўлаш бўлиб,
бунда иш ҳақи тугалланган иш мажмуи учун тўланади. Бригада (звено)га
бериладиган аккорд нарядда ишнинг бошланиш ва тугатилиш муддатлари,
калькуляция бўйича аниқланган иш ҳақининг миқдори кўрсатилади.
Мукофотли ишбай тизимда, ишбай тўланадиган ҳақдан ташқари
эришилган маълум бир миқдорда ёки сифат кўрсаткичлари учун мукофотлар
ҳам тўланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришига ишчи ўз таъсирини ўтказа
олмайдиган, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқ назорат қилиб
бўлмайдиган, ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган меъёрлари
мавжуд бўлмаган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тури
қўлланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай турида ишчининг иш ҳақи
бажарилган ишлар ҳажмига боғлиқ бўлмайди ва унинг миқдори ишчининг
разрядига мувофиқ тариф сеткаси асосида ҳисоб-китоб қилинаётган даврда
ишчининг ишлаган вақтига кўра аниқланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тури оддий вақтбай ва мукофотли
вақтбай турларига бўлинади.
Мукофотли вақтбай ҳақ тўлаш қурилиш машиналарига ҳизмат
кўрсатувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади. Бу тизимда
машина ва механизмларни бошқариш ва таъмирлаш, электр, иссиқлик
ускуналари, сув ўтказиш тармоқларини таъмирловчи ишчиларга ойлик тариф
ставкасидан 20-60 фоиз миқдорида мукофотлар тўланади. Иш режанинг
бажарилишига бевосита таъсир этадиган машина ва механизмларга хизмат
кўрсатиш ва таъмирлаш, ускуналарга хизмат кўрсатувчи ва бошқа ишчиларга
ойлик тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Мукофотлар тўланиши учун зарурий шарт участка томонидан ойлик
қурилиш - монтаж ишлари режасининг бажарилиши, вақтбай ишловчилар
айби билан бекор туриб қолишлар ва авариялар содир этилмаслиги саналади.
Иншоотларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат ишлашни таъминлаш
учун масъулиятли ишларда банд бўлган ишчилар учун ҳам мукофотли
вақтбай тизим бўйича тариф ставкасидан 30-40 фоиз миқдорида мукофот
тўланади.
Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг янада
ривожланган тараққийпарвар тури бригада пудратидир. Бригада пудратининг
иқтисодий асосида, бригада фаолиятига боғлиқ равишда ўзгарадиган,
режалаштирилган ва амалда сарфланган меҳнат ҳамда моддий-техник
ресурслар миқдорини солиштириш ётади. Ишлаб чиқариш
топшириқларининг бажариш муддатларига амал қилинган ва иш сифати
таъминланганда бригаданинг иш ҳақи ишбай бўйича тўланадиган,
режалаштирилган харажатларнинг камайиши туфайли эришилган тежам
учун тўланадиган мукофотдан иборат бўлади. Иш ҳажмини бажариш учун
режалаштирилган харажатларни камайтириш ҳисобига эришилган тежам
учун қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўланади: материаллар тежами учун
60 фоизгача, қурилиш машиналарини тасарруф этиш ва устама харажатлар
тежами учун 40 фоизгача, тегишли модда бўйича тежалган суммадан
мукофот тўланади. Умумий тўлов суммасининг 80 фоизи ишчиларга, 20
фоизи раҳбар ходимлар ва мутахассисларга тўланади. Бу мукофотлар
ишловчиларга мукофотларнинг юқори чегарасидан ташқари тўланади.
Раҳбар ходимлар, мутахассислар ва хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш
белгиланган мансаб ойликлари асосида, улардан талаб этилаётган малака,
жавобгарлик даражаси ва йўл ташкилоти томонидан бажариладиган йиллик
иш ҳажмига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳозирги пайтда барча қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимлар
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича гуруҳларга дифференцияланган.
Бажарилган ишларнинг мураккаблигини ҳисобга олиш ва ташкилотлар
фаолиятлари шароитларини солиштиришни таъминлаш мақсадида қурилишмонтаж ишлари ҳажмига тўғрилаш коэффицентлари белгиланган. Масалан,
автомобиль йўллари ва кўприклар қуришда ташкилотнинг тасдиқланган
йиллик режасида шу турдаги ишлар асосий профил бўйича камида 75 фоизни
ташкил этиши керак.
Ойлик иш ҳақларида мутахассислик, бажариладиган ишларнинг
мураккаблиги ва жавобгарлигини тўлароқ ҳисобга олиш, мутахасисликлар ва
айниқса инженерлар ва иқтисодчилар меҳнатининг қадрини кўтариш
мақсадида малака категориялари киритилган (инженер, II категория
инженери , I категория инженери, етакчи инженери) бу ўз навбатида
минимал ва максимал маошлар ўртасидаги фарқни ҳосил қилади.
Мансаб маошлари тизими ҳар бир ишловчи учун босқичма-босқич
маош миқдори бўйича илгарилаб бориш имконини беради, ундан ташқари
унинг маоши малака категорияси бўйича силжиш ҳисобига ҳам ортиб
бориши мумкин (оддий инженердан етакчи инженер даражасигача).
Малака категорияси ҳар бир мутахассис учун алоҳида берилиб, у
мутахассис меҳнатининг натижаларига, сифатига ва эришган
муваффақиятларига берилган баҳо саналади.
Мансаб маошларини белгилашда мутахассислар ва хизматчилар
мансабларини бажариладиган ишларнинг мазмуни ва уларнинг юкланганлик
даражаларини ҳисобга олган ҳолда биргалаштириш имкониятлари ҳисобга
олинади. Бўлим раҳбарлари, мутахассислар ва хизматчилар учун қўшимча
тўловлар белгиланиши мумкин.
Барча турдаги мутахассис инженерлар, иқтисодчилар, конструкторлар,
технологлар геодезистлар, мастерлар, катта иш бажарувчилар ва бошқа
мутахассисларнинг мансаб маошлари ташкилотнинг иш ҳақи тўлаш бўйича
қайси гуруҳга мансублигидан қатъий назар белгиланади. Бунда катта иш
93
бажарувчилар ва иш бажарувчиларнинг маошлари улар ишлаётган ташкилот
ва хўжалик ҳисобидаги участкаларнинг бош мухандислари ва бошлиқлари
маошларидан юқори бўлмаслиги керак.
Йўл хўжалиги ишловчилари меҳнатларига ҳақ тўлашни
такомиллаштириш тадбирлари тизимида ҳар бир ишловчининг бутун жамоа
меҳнатининг энг яхши натижаларидан манфаатдорликни таъминловчи
мукофотлашга катта аҳамият берилади, бунда энг кам ишлаб чиқариш
харажатлари билан энг юқори сифат кўрсатгичларига эришиш асосий омил
саналади. Йўл хўжалиги ходимлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида
топширилганлиги, қурилиш объектларини ўз вақтида фойдаланишга
топширилганлиги, асосий фаолиятлари натижалари, янги техникаларни
ишлаб чиқиш интенсивлигини ва самарадорлигини ошириш бўйича
эришилган натижаларга кўра мукофотланадилар.
Бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг ўзига хос функцияларини тўла
ҳисобга олиш мақсадида уларнинг раҳбарларига касаба уюшмаси билан
келишилган ҳолда ишловчиларни мукофотлаш тўғрисида низомлар ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилган.
Мукофотлаш тизимлари автомобиль йўллари ривожланишининг
конкрет кўрсатгичлари, уларнинг транспорт тасарруф савиясини яхшилаши,
меҳнат унумдорлигининг ўсиши, қурилиш-монтаж, йўллар ва йўл
иншоотларини таъмирлаш ишлари таннархининг пасайиши, моддий, меҳнат
ва молиявий ресурсларнинг тежалиши йўлида алоҳида ишловчилар гуруҳи ва
ҳар бир ишловчининг реал имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга
йўналтирилган.


Download 22,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish