1. маъруза машғулотлари



Download 316,75 Kb.
bet2/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Социологиянинг соҳавий структураси. Социология кўплаб тадқиқот соҳаларига – социологларнинг қизиқиш соҳаларига, масалан, ўсмирлар орасидаги жиноятчиликни ўрганишга бўлинишади. Социологиянинг конкрет муаммосига муайян ижтимоий истиқбол позициясидан қаралганида соҳа ҳосил бўлади, масалан, интеракционизм соҳаси. Социологиянинг соҳавий матрицаси деганда социологиянинг тармоқли йўналишлари, социологик билимлар дифференциацияси жараёнида ажралиб чиққан ва ҳозирги кунда кўп тармоқли мураккаб тизимдан иборат бўлган мавзуга оид соҳалар ва доираларнинг йиғиндиси тушунилади. Масалан, социология доирасида ХХ асрда меҳнат социологияси ва шаҳар социологияси, маданият социологияси ва дин социологияси каби тармоқлар ажралиб чиқди. Янги соҳаларнинг вужудга келишини умумий назария бошқарса яхши бўларди, аммо социологияда бундай умумий қабул қилинган назария йўқ. Соҳаларни таснифлаш борасидаги биринчи уриниш О.Контга тегишли. У социологияни «ижтимоий статика» ва «ижтимоий динамика» га ажратади. Ушбу тасниф узоқ вақт амал қилиб келди. Ундан Э.Спенсер ва Лестер Ф. Уорд (1883) фойдаланишган.
Ихтисослаштириш жараёни билимнинг ички структурасини мураккаблаштиришга олиб келди. Ҳар бир мутахассислик ўз ичида бир қатор кичик мутахассисликларга ажралди. Хусусан, ижтимоий структура (жамият морфологияси) ичида ижтимоий стратификация ва ижтимоий мобиллик бўйича ихтисослашув юзага келди. Ижтимоий институтларга ихтисослашган янги соҳалар: иқтисодиёт ва жамият, сиёсий социология, саноат социологияси, таълим, дин, тиббиёт, қонун, бўш вақт ва спорт, илм-фан, маданият, оммавий коммуникациялар ва жамоатчилик фикри социологиялари пайдо бўлди. Бугунги кунда маданият социологияси доирасида кино социологияси, театр социологияси, оммавий маданият социологияси, мутоала социологияси ва бошқа йўналишлар мустақил равишда мавжуд. Иқтисодий социология доирасида меҳнат социологиясини, бандлик ва ишсизлик социологиясини, бозор социологиясини, банклар социологиясини, менежмент социологиясини, ташкилотлар социологиясини ва бошқаларни ажратиш мумкин.
Социологиянинг соҳавий матрицаси қуйидаги бошланғич элементлардан иборат:
Билим даражалари ва турлари. Дунёнинг илмий манзараси – бу ушбу фан томонидан ўрганиладиган воқеликни тасвирловчи умумназарий ва фалсафий категориялар йиғиндисидир.
Умумий назария – бу ушбу фан томонидан ўрганиладиган воқеликнинг бир қисмини тушунтириб берувчи мантиқан ўзаро боғлиқ назарий тушунчалар ва мулоҳазалар йиғиндисидир.
Хусусий назария – бу фундаментал тадқиқот асосида эмпирик тасдиқланган алоҳида ҳодиса (ҳодисалар гуруҳи) ёки жараёнларни (жараёнлар йиғиндиси) тасвирловчи конкрет-илмий тушунчалар ва мулоҳазаларнинг мантиқан ўзаро боғланган тизимидир.
Эмпирик тадқиқот – бу илмий метод талабларига мувофиқ равишда ўтказилган ва хусусий назарияни тасдиқлашга йўналтирилган фундаментал тадқиқот. Асосий мақсад илмий билимларни кўпайтириш, янги қонуниятларни кашф этиш ва номаълум ижтимоий тенденцияларни аниқлашдан иборат. Эмпирик тадқиқотни тайёрлашга 3 йилдан 10 йилгача вақт кетади. Уни ташкил этишда кўплаб жамоа аъзолари меҳнат қилади. У фақат социологлар томонидан амалга оширилади. Мисол: мамлакатлараро, умуммиллий, минтақавий тадқиқотлар ва ҳ.к. Репрезентатив (ҳаққоний ва ишончли) ахборотни олиш эмпирик тадқиқотнинг асоси ҳисобланади.
Амалий тадқиқот – бу вазиятга ижтимоий ташҳис қўйиш, конкрет ҳодисани (жараённи) тушунтириш ва амалий тавсияларни тайёрлаш мақсадида қисқа муддатда битта объектда (корхона, банк, қишлоқ) ўтказилган тезкор тадқиқот. Мисол: корхонада доимий хизматдаги ишчиларни қисқартириш, менежерларнинг мотивациясини ошириш. Бундай вазифани ечиш учун социолог қандайдир хусусий назарияларни, эмпирик маълумотларнинг чекланган доирасини, самарали технологиялар ва методларни жалб этиши, кейин буларнинг барчасини конкрет объектга татбиқ этиши зарур. Амалий тадқиқотнинг мазмуни ана шундан, яъни фундаментал фанни амалий муаммоларга татбиқ этишдан иборат. Амалий тадқиқот янги билимларни оширишни, янги назарияларни кашф этишни ўз олдига мақсад қилмайди, унда намунавий методикалар, яъни ижтимоий технологиялар кўринишида расмийлаштирилган маълум билимлар қўлланилади.
Методология – бу метод ҳақидаги назариядир, яъни илмий билимнинг табиати қандай, илмий назария қандай тузилган ва қандай ривожланади, гипотезалар қандай тузилади ва уларнинг эмпирик тасдиғи қандай юз беради, тушунчани қай тарзда концептуаллаштириш ва операционаллаштириш керак, қандай қилиб танлов йиғиндисини тузиш, маълумотларнинг мантиқий таҳлили ҳақидаги назарий қоидаларнинг йиғиндиси ҳисобланади.
Методика ва техника – бу танлов йиғиндисини тузиш, сўровномалар, бланкалар тузиш, кузатувлар ёки интервью, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича конкрет усуллар ва жараёнлардир. Соҳавий матрицани қуйидагича тушуниш лозим. Социологиянинг ҳар бир тармоғида, айтайлик, оила социологияси ёки меҳнат социологиясида дунё манзарасидан тортиб, то методика ва техникагача бўлган барча элементларни топиш мумкин. Янги тармоқларнинг пайдо бўлиши камдан-кам ҳолларда фаннинг эҳтиёжлари томонидан буюрилади. Аксарият ҳолларда жамият ундовчи рағбат ҳисобланиб, унда турли даврларда биринчи ўринга у ёки бу ижтимоий муаммолар чиқади. Совет даврида меҳнат мавзуси етакчилик қилган ва меҳнат социологияси фаол ривожланган, 90-йилларда эса жамиятнинг мулкдорларга ажралишининг ўсиши, аҳолининг моддий фаровонлиги пасайиши муносабати билан социализм пайтида ҳеч қачон гапирилмаган қашшоқлик ва тенгсизлик муаммолари («ижтимоий тузилма ва стратификация» йўналиш мавзусига киритилган) кенг ривожланди.
Ижтимоий билим даражаси ва мураккаблиги билан жамият ривожининг даражаси ва мураккаблиги орасида нафақат яқин алоқа, балки бевосита мувофиқлик ҳам бор. Социологияни ушбу жамият структураси ва динамикасининг объектив кўзгуси деб ҳисоблаш мумкин.


  1. Download 316,75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish