1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа



Download 0,81 Mb.
bet1/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
2 5447388776219282156




1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши
Режа:

  1. Цивилизация тушунчаси.

  2. Цивилизация турлари.

  3. Жаҳонда дастлабки цивилизация ўчоқлари.

Тарих фанида олиб борилган изланишлар кейинги вақтда уни ўрганишда кўпроқ цивилизацион методга таяниб иш кўришни маъқул кўришмоқда. Чунки, мазкур метод тарихни, жумладан, жаҳон тарихини комплекс тарзда тадқиқ этиш имконини беради. Совет тарихшунослигида “цивилизация назарияси” сохталаштирилиб, у мафкура доирасида ўрганилди. Шунга қарамай жаҳон тарихшунослигида ХХ асрда М.Вебер, О.Шпенглер, А.Тойнби, Ф.Бродел, К.Ясперс ва бошқалар ушбу соҳа бўйича ўз назария ва қарашларини эълон қилдилар. Умуман, жаҳон цивилизациялар тарихини ўрганиш тарихий жараёнларни якка ёки алоҳида эмас, балки умумийликда ҳамда комплекс тарзда таҳлил этиш имконини беради.


“Цивилизация” сўзи бугунги кунда тез-тез замонавий фанлар ва публицистикада ишлатилишига қарамай у кенг маънода ишлатилиши билан алоҳида ўрин тутади. “Цивилизация” сўзи лотинчадан олинган бўлиб “civis” – шаҳарлик, давлатники, фуқаролик каби маъноларни беради. XVIII асрдан “цивилизация” тушунчаси тарихчилар томонидан ишлатилиб, уни турли хил назариялари ҳам ишлаб чиқилади. Улар орасидан 2 та асосий йўналишни ажратиб олиш лозим.

  1. Даврий (давомий) цивилизация – кишилик жамияти ривожланишини ягона жараён сифатида маълум даврлардагисини аниқлаб ҳисобланди. Бу жараён энг қадим замонлардан бошланиб ҳозирги давргача давом этиб келмоқда.

  2. Локал (айрим) цивилизация – у маълум территорияда ўзига хос сиёсий-иқтисодий ва маданий ривожланишга эга бўлган жамиятни ўрганади. Локал цивилизациялар ўзида бир-бирига боғлиқ бўлган компонентлар (тизим)ни акс эттиради. Жумладан, унга таъсир этувчи қулай географик шароит, иқтисод, сиёсий қурилиш, ижтимоий тизим, қонунчилик, дин, фалсафа, адабиёт ва санъат, инсонлар турмуш тарзи ҳуқуқ-бурчлари ва бошқалар.

Шунга қарамай, локал цивилизациялар қайтарилмайди, деган фикр келмаслиги лозим. Чунки уларнинг ҳар бири маълум этапларда даврий цивилизацияни босиб ўтади ва боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, икки назарий ҳамжиҳатлик билан бир-бирини тўлдиради. Бироқ, ҳалигача тарихий жараёнларни ўрганишни “универсал” схемаси яратилмаган бўлиб, бу икки назарияни қўшиб юборишни иложи йўқ.
Милоддан аввалги III-II минг йилликда инсоният ибтидоий жамиятдан цивилизацияга дадил қадам қўйди. Мазкур жараёнда қишлоқ хўжалигидан ҳунармандчилик ажралиб чиқди, ирригация тизими вужудга келди. Жамиятда табақалар пайдо бўлди, алоҳида мавқега эга йўлбошчиларни обрўси ошиб борди, шаҳарлар пайдо бўлди, ёзув вужудга келдики, одамлар қонунлар ишлаб чиқиш ва авлодларга қолдириш имконини берди. Олимлар бу жараённи дастлабки цивилизация манбалари ва ўчоқлари сифатида баҳолайдилар. Қадимги цивилизациялар ҳамда уларнинг вужудга келиш шарт-шароитини ҳисобга олиб мутахассислар дарё ва денгиз бўйи цивилизацияларига ажратадилар.
Дарё бўйи цивилизациялари дастлаб мил.авв. III минг йилликда Нил водийсида Миср, Дажла ва Фрот бўйларида Бобил цивилизацияларига пойдевор қўйилди. Кейинчалик III-II минг йиллик бошларида Ҳинд цивилизацияси, II минг йилликда Хитой ва ҳамда Ўрта Осиё цивилизацияси вужудга келади.
Денгиз бўйи цивилизациялари – мил.авв. II минг йилликда Кичик Осиёда Ўрта ер денгизи бўйларида хеттлар, Олд Осиёда – финикияликлар, Фаластинда – қадимги Яҳудийлар ҳамда бироз кейинроқ Болқон яримороли жанубида крит-микен цивилизация вужудга келади. Милоддан аввалги I минг йилликда Кавказортида Урарту цивилизацияси. Эронда форс цивилизацияси ҳамда Рим цивилизацияси вужудга келди. Цивилизация ҳудуди Европадан ташқари Мезоамерикани ҳам қамраб олади. Бироқ бу жараён милод бошларида юз берди.
Олимлар қадимги цивилизация пайдо бўлишида табиат муҳим рол ўйнаганлигини алоҳида таъкидлашади. Бу назария машҳур инглиз филосифи А.Тойнби томонидан “чақириқ ва жавоб”, яъни табиатни чақиришга жавобан инсонлари деб таъриф берилди.
Шундай қилиб, қадимги дунё цивилизацияси ўзидан кейинги даврлардан кескин фарқ қилади. Бироқ, ўша даврдаёқ иккита регион – Шарқ ва Ғарб минтақалари ўзига хослиги билан алоҳида ажралиб қолади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish