1-мавзу: фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари фуқаролик жамияти ғоялари эволюцияси. Режа


Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги



Download 81,03 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi81,03 Kb.
#61136
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу

Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.

Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумеътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.


1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумеътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир.
Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилади.

Илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш.


Тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқич лари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш.
Мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функсиялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш.
Тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини кўрсатиш.
Қиёсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
Фуқаролик жамияти фанининг методологик функсияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади.
Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функсияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин.
«Эркин фуқаролик жамиятига дунёдаги кўп-кўп давлатлар ХХ-асрлар давомида тўпланган тажриба ва демократик анъаналарни ривожлантира бориб этиб келган, - деб таъкидлаган эди И.А.Каримов. – Биз бундай жамиятни қуришни, барпо этишни орзу қилмоқдамиз ва шунга интилмоқдамиз»5.
Фуқаролик жамияти тушунчаси абсолютизм ағдарилганидан сўнг шаклланган янги ҳаётни, яъни фуқароларнинг шахсий ҳаётини давлат тазйиқидан халос этишни акс эттиради. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатда мансбдорлар фуқаролар билан ўзаро муомалаларда қонунга қатъий риоя қилиши ғоялари илгари сурилди.
Европа ва Америка мамлакатларининг, катта минтақаларида фуқаролик жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини Уч босқич га ажратиш мумкин. Бунда бир босқич дан кейинги босқич га ўтишда жамият ва давлат тузумида катта ўзгаришлар, ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, синфларнинг тўқнашувлари, жамият мафкурасида туб ўзгаришлар юз берган.
Биринчи босқич шартли равишда ХВИ-ХВИИ ХХ-аср. Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.
Иккинчи босқич и ХВИИИ ХХ-аср охиридан ХИХ ХХ-аср охиригача давом этди. Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинликка, тадбиркорлик эркинлиги ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди.
Учинчи босқич (ХИХ ХХ-аср охири ва кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп ХХ-асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари Учун жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эгабўла бошлади.

Фуқаролик жамиятининг амалда юзага келишига Ҳуқуқлар ҳақидаги билл (Англия, 1689 й.; АҚШ, 1791 й.) ёки Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси (Франсия, 1789 й.)нинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Фуқаролик жамияти – ўз шахси, ижодий ташаббусини эркин намоён этувчи тенг ҳуқуқли одамлар жамияти, ортиқча тақиқлар ва кераксиз маъмурий тартибга солишдан холи тенг имкониятлар жамияти сифатида шаклланди.


ХХ-асрда фуқаролик жамияти ғояси янада муҳимроқ аҳамият касб этди. Бунга аввало тоталитар ва авторитар тузумларнинг пайдо бўлиши ва уларга қарши демократия Учун кураш олиб бориш зарурияти сабаб бўлди. Плюрализм назарияси кенг тарқалди. Бу назарияга биноан, демократик жамиятнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
- фуқаролар тотувлигига эришиш йўлларини излаш;
- аҳолининг турли гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олиш;
- қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва низоларнинг олдини олиш.
Табақавий имтиёзларнинг тугатилиши ва фуқаролик ҳуқуқларининг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омили ҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий негизи бўлиб хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти ўзининг давлатдан мустақил ўзини ўзи ривожлантириш ички манбаларига эгадир.
Фуқаролик жамияти – ҳуқуқий демократик давлат билан уйғунликда яшайди. Бу эрда инсон ва фуқаронинг табиий ва ўзлаштирилган ҳуқуқларини тан олиш, таъминлаш ва ҳимоя қилиш боғловчи омил сифатида амал қилади.
Фуқаролик жамиятининг асосий унсури айрим шахс бўлса, фуқаролик жамияти институтлари, ташкилотлар, гуруҳлар ва ҳоказолар уни шакллантирувчи омиллардир. Улар шахс, унинг манфаатлари, мақсадлари, ниятлари ва ҳоказоларни рўёбга чиқаришга кўмаклашади. Шу сабабли иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятни ажратиш, ҳақиқий фуқаролик жамиятининг юзага келиши ва қарор топишининг бош омили ҳисобланади. Иқтисодий ҳокимият сиёсий ҳокимият билан қўшилганида муқаррар тарзда иқтисодий ҳокимиятнинг бир марказ, бир одам ёки шахслар гуруҳи қўлида жамланиши юз беради. Агар сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятлар турли марказлар, қўлларда жамланса, улар бир-бирини чеклаб туради.



Download 81,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish