1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Бошқарув тизимини мақсадга мувофиқ яратиш қуйидаги омиллар



Download 183,8 Kb.
bet20/43
Sana24.06.2022
Hajmi183,8 Kb.
#699606
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

2.
Бошқарув тизимини мақсадга мувофиқ яратиш қуйидаги омиллар билан шартлан-ган:

  • бошқарув фаолияти субъектлари кучларини интеграциялаш, педагогик жараён таркибий қисмлари(мақсадли, мазмунли, ташкилий-фаолиятли, баҳо- натижали)нинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш;

  • бошқарувда табиий ва ижтимоий муҳитни жалб этиш ва ўзлаштиришни ҳисобга олиш учун имконият даражасини ўстириш;

  • қўйилган бошқарув вазифалари мувафаққиятини таъминлашда бошқарувни амалга оширувчи методлар, мазмундаги узлуксизлик ва диалектликка эришиш учун педагогик жамоа кучи ва вақтни тежаш;

  • жамоада иш ва шахслараро муносабатларни инсонпарварлаштириш, индивидуаллигини намоён этувчи, уларнинг ўз ижодий дунёқарашини оширишга имкон берадиган ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар шахсини ўзини-ўзи реализациялаши ва ўзини ўзи намоён этиши учун шароит яратиш.


3.
Таълим муассасаси бошқарув тизими юқоридан берилмайди, аксинча педагогик жараённинг барча иштирокчилари – раҳбар ходимлар, маъмурий ходимлар, ўқитувчилар, болалар, ота-оналарнинг кучлари билан яратилади. Уларнинг ҳаракати жараёнида унинг мақсад ва вазифалари шаклланади, уларни амалга ошириш йўллари аниқланади, фаолият шакллантирилади. Таълим муассасаси бошқарув тизими турғун эмас, аксинча динамик ҳодисадир. Шунинг учун уни самарали амалга ошириш учун унинг ривожланиши механизмлари ва ўзига хосликларини билиш зарур.
Тизимни яратиш ҳар доим ҳаракатларни яхлитликка, унинг таркибий қисмларини тартиблиликка йўналтириш билан боғлиқ. Шунинг учун бошқарув тизимини шаклланиши ҳар доим интеграция жараёнидир. Интеграция дезинтеграцияланишга, тизим турли таркибий қисмларининг мустақиллигини ошиб боришида, улар орасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишида маълум бўлади. Интеграция ва дезинтеграция жараёнлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ҳал этиш бошқарув тизими ривожланишини ҳаракатлантирувчи кучдир.
Интеграция энг аввало, тизим моддий таркибий қисмларини яратиш ва қайта яратиш, барқарор шахслараро муносабатларни ҳосил қилувчи вазиятларни стандартлаштиришда, жамоани жипслаштиришда намоён бўлади. Дезинтеграция – тизим моддий таркибий қисмларининг емирилиши, қабул қилинган меъёр ва қадриятларга боғлиқ бўлмаслиги, вазиятларни намоён бўлишида индивидуал ва гуруҳли фарқларнинг кучайиши, турғунликнинг бузилишидир.
Бошқарув тизимидаги интеграция ва дезинтеграция жараёнлари орасидаги умумий қарама-қаршиликлар тафсилотлари аниқланмаган бўлиши мумкин. Агар яхлит тизим интеграция ташувчиси бўлса-ю, унинг бирор элементи дезинтеграция ташувчиси бўлса, у ҳолда бу элементнинг характеридан келиб чиқиб қарама-қаршилик ажратиб кўрсатилади.
Тизим субъекти – инсон унинг энг ностабил элементи ҳисобланиб, доимо озодлик ва мустақилликка интилади. Тизим инсон автономлигига объектив риоя қилади, чунки таълим муассасасида қабул қилинган меъёрларни, мажбуриятларни бажариб бориши керак. “Таълим муассасаси тамойили”нинг ўқувчи ёки ўқитувчига ёқмаслик сабаблари турлича бўлиши мумкин: девиант сабаблар, маданият савиясининг пастлиги, индивидуализм, худбинлик. Бу ҳолда инсон анъаналарга, обрў-эътиборга бўйсуниши сабабли тизимнинг турғунлиги қарама-қаршиликни енгишга ёрдам беради.
Бошқа ҳолда (масалан, таълим муассасасида ижодкор, ностандарт фикрловчи педагогнинг мавжуд бўлиши ёки пайдо бўлиши) дезинтеграцияловчи тизимнинг янгиланишига олиб келади. Тизимнинг интенсив ривожланиши (шаклланиш, синишдан кейинги ҳолат) даврида фаолият тури ва шаклларини танлаш диапазони энг катта бўлганида бундай қарама-қаршилик ёрқин намоён бўлади. Бу ҳолда инсон ўзини тизим ижодкори деб қилади ва унга бўйсунишга интилади. Шундай қилиб тизим тараққиёти шахс ривожланишининг муҳим шартидир.
Бошқарув тизимининг моддий-фазовий муҳити ҳам дезинтеграция элементи бўлиши мумкин. Тизим объектлари тизим билан қарама-қаршиликда бўлади: бинолар, мебеллар эскиради. Бу объектлар ривожланишга қодир эмас. Бундай қарама-қаршилик тизим тараққиётига қаршилик кўрсатиши мумкин(иккинчи смена, кичик зал). Шу билан бир вақтда жамоанинг моддий муҳитни ўзгартириш юзасидан бажарадиган ишлари бу қарама-қаршиликни конструктив ҳал этиши мумкин.
Ижтимоий-сиёсий аҳвол, жамият қадриятлари – тизим тараққиётига ёрдам берувчи яна бир элемент ҳисобланади. Уларнинг кескин ўзгариши, масалан ўтган асрдаги бошқарув тизими тизимни вайрон қилишга қодир. Шу билан бир пайтда сиёсий ва ижтимоий аҳволнинг ўзгариши мактаб жамоасини ўзи қадриятлар ва ғояларни мустақил яратишга мажбур этишга қодир бўлиб, бу нарса бошқарув тизимини индивидуаллаштиради, ўзгарувчан ижтимоий муҳитга нисбатан янада мустаҳкароқ қилади.
Ва ниҳоят тизимнинг маълум вақт оралиғидаги ҳолати дезинтеграциянинг муҳим элементи бўлиши мумкин. Ўқитиш ва ўқитишдан ташқарида юзага келадиган ҳолатлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар энг оддий кўриниш бўлиши мумкин. Кўпинча дарсдан кейин ташкил этилган иш фаолияти туфайли ўкитувчилар ўзларини ижодкор шахс сифатида намойиш этишлари дарс бериш жараёнига қарама-қарши туради. Ва аксинча, кўпчилик ўкитувчилар учун қизиқарли бўлган дарс жараёни дарсдан ташқарида қизиқарсиз шунчаки ташкил этилган ишларга қарама-қарши туради. Ҳар икала ҳолат ҳам тарбиявий тизим ишини фаоллаштириш мумкин.

4.
Педагогик жараёнга унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорликда қонуний жой эгаллаши бирлигини ўзида ифода этувчи ягона тизим сифатида қараш мумкин. Тузилиш(структура) – бу таркибий қисм(элемент)ларнинг тизимдаги жойлашувидир. Тизимларнинг тузилиши таркибий қисмларни қабул қилиш мезонларида белгилангани бўйича, бундан ташқари улар орасидаги алоқадорликда ташкил этилади. Педагогик жараённинг ўзи мақсад, вазифа, мазмун, методлар, педагог ва тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳаракати шакллари, шу билан бирга эришилган натижалар билан характерланади.
Педагогик жараёнда иштирок этадиган тизим таркибий қисмларига қуйидагилар киради:
- педагоглар;
- тарбияланувчилар;
- тарбиявий шарт-шароитлар.
Жараённинг аниқ мақсадли таркибий қисми педагогик фаолиятнинг барча кўп образли мақсад ва вазифаларини: бош мақсад – ҳар томонлама ва баркамол шахсни тарбиялашдан – алоҳида сифатларни шакллантиришнинг аниқ вазифасигача ўз ичига қамраб олади.

Download 183,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish