1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


-МАВЗУ: ХАЛҚАРО БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМЛАРИДА ҚЎЛЛЛАНИЛАДИГАН СЧЁТЛАР РЕЖАСИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ



Download 0,73 Mb.
bet9/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

3-МАВЗУ: ХАЛҚАРО БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМЛАРИДА ҚЎЛЛЛАНИЛАДИГАН СЧЁТЛАР РЕЖАСИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ


3.1. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимларининг счётлар режаси ва тузилишининг умумий тамойиллари.
Атрофимизни ўраб турган дунёнинг қанчалик хилма-хил ва мураккаблиги
ҳамда иқтисодий тараққиёт корхоналар иқтисодий ҳаётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бундай шароитда бухгалтер корхоналар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳамда можароларни хал қилишда судя сифатида майдонга келади. Мозийга назар ташлайдиган бўлсак, бухгалтерия ҳисоби XIV-асрнинг охири XV-асрнинг бошларида Италиянинг қадимий Венеция шаҳрида куртак ота бошлаган .
Венеция шаҳри сув йўлида жойлашган бўлиб, у ерда савдо-сотиқ жуда ривожланган. Бу ўз навбатида бир томондан, совдогарлар фолиятини кенгайишига ва иккинчи томондан, улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни қийинлашувига олиб келди. Ҳисоб-китобларни қийинлашуви совдогарлар ўртасида ҳар-хил низоларни келтириб чиқарди. Бундай вазият Италиянинг монархи, математик Лука Пачолини ташвишга солди ва 1494 йилда у ўзининг “Счётлар ва ёзувлар тўғрисида”ги асарини эълон қилди. “Бу - яхши савдогар учун жуда фойдали, яъни, агар у ўзини яхши бухгалтер ҳисобламаса, ишда ўзини кўрмайдиган одамдай хис қилади, уни катта йўқотишлар кутаётган бўлиши мумкин”.
Лука Пачоли ўз асарида оддий қилиб савдо китобларида қуйидаги бухгалтерия счётларидан фойдаланишни таклиф қилди:
Дебет Кредит
+ -
Бу ерда счётнинг “Дебет” томонига киримни, “Кредит” томонига чиқимни ёзиш кераклигини тушунтирган. Шу тарзда илк бор “Бухгалтерия ҳисоби” фан сифатида шакллана бошлади. Баъзи холда нисбийликдан абсолютлилик кате-гориясига ўтилади. Мисол учун, муайян бир маҳсулот қийматини (ягона бир пул бирлигига келтириш) аниқлаш бошлаши биланоқ, уни изоҳлаш учун хар-хил фикрлар билдирилади. Бир бухгалтер маҳсулотни қиймати 100000 сўм, иккинчи бухгалтер бир ой олдин шундай бўлганини, хозир бозорда бу махсулотнинг баҳоси 120000 сўм эканлигини ҳамда учинчиси 130000 сўмга харидор борлигини айтиши мумкин. Яна бир мисол. Ҳисобот даврида, бир хил турдаги (масалан, мих) материаллар, ҳар хил нархларда сотиб олинган ва шу нархларда омборга кирим қилинган. Бундай холатлар жуда кўп бўлиши мумкин. Эди савол туғилади: Қайси нархда материаллар омбордан ишлаб чиқаришга берилади ва маҳсулот таннархига қўшилади?
Жавоб бир неча:
а) ҳар бир михни тури ва нархи бўйича алохида сақлаб,уларга инвентар рақам қўйиб, шу бўйича ишлаб чиқаришга бериш;
б) кетма-кетликда яъни,олдин биринчи келган партияни биринчи нарх
бўйича, кейин иккинчи келган партияни иккинчи нархда ишлаб чиқаришга
бериш ва хокозо;
в) умумий михнинг ўртача нархни аниқлаб шу бўйича ҳисобдан чиқариш. Яна бир мисол, уч хил молиявий холатдаги корхона. Бухгалтер ҳисоб маълумот-ларини бир неча вариантда холисона акс эттириш ҳуқуқига эга. Корхонага нисбатан у ёки бу ҳисоб маълумотларини акс эттириш вариантини танлаш ҳисоб сиёсатини ифодалайди.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари режаларини яратиш такомиллаштириш ва тадбиқ этиш масалаларига охирги юз йилликда алоҳида эътибор берилмокда. Бухгалтерия ҳисобига ишонч туғдириш ва унинг тўғрилигини таъминлаш, унинг бошқарув вазифалари асосида унинг солиққа тортиш фаолият тизимини тадбиқ этиш мақсадида олим ва мутахасисларнинг диққати қаратилмоқда.
Бухгалтерия ҳисоби тарихчиси Эрнест Стевелинкнинг таъкидлашича 1889 йилда Париждаги Дунё кўргазмасида бухгалтерия ҳисоби соҳасида Мотей ва Гибонинг «ҳамма учун тушунарли счётлар илми» китоби олтин медални олди. Отле 1913 йилдаги Нобель мукофоти лауреанти Ляфонтен билан бирга 1896 йилда биринчи бор счётларни таснифланишининг ўнлик тизимини ишлаб чиқди.
1903 йилда Ежен Леонтей счётлар режаси ва 4 бўлим: “Капитал”, “Заҳиралар”, “Пул воситалари”, “Жалб этилган қиймат ва мажбуриятлар” ва 52- счёт-моддалардан иборат “Рационал ва интеграцияланган” балансни таклиф этди.
Француз стётлар режасини нормаллаштиришнинг отаси деб тан олинган Фор 1909 йилда фоефорит шахтасида счётлар режасини тадбиқ этди. 1912 йилда эса бухгалтерия ҳисоби счётлари режасининг умумий концепциясини ишлаб чиқди.
1937 йилда Германия миллий счётлар режаси ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилган. Унда биринчи бор молиявий ва ишлаб чиқариш (цех) бухгалтерияси аниқ тақсимланган. Улар орасидаги алоқа корхонанинг катта кичиклигига боғлиқ ҳолда уч хил восита ёрдамида ўрнатилган.
Франциянинг миллий счётлар режаси 1947 йилда тадбиқ этилган, 1957 йилда унинг биринчи ревизияси ўтказилган. 1971 йил Франция Молия ва иқтисодиёт вазирлиги 1957 йилдаги счётлар режасини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор қилди. Франциянинг умуммиллий счётлар режаси лойиҳаси 1979 йил 15 июнда чоп этилиб, 1982 йилдан 1984 йилгача бўлган даврда амалиётга тадбиқ этилди.
Кейинчалик юздан ортиқ миллий счетлар режалари яратилди:
Монако-1946 йил, Тунис-1968 йил, Модагаскар-1969 йил, Сенегал-1972 йил, Алжир-1974 йил, Белгия-1976 йил ва ҳоказо.
Англия-Саксония бухгалтерия тизимига кирувчи ўтизга яқин давлат ягона миллий счетлар режасини ташкил этмай, профессионал счётлар режаси (Англия, АҚШ, Канада, Япония ва ҳоказо)дан фойдаланади.
Америка ҳисоблар тизими энциклопедияси 73 тармоқлар счётлар режасини келтиради.
1960-1980 йилларда уч минтақавий (миллатлараро) счётлар режаси яра-тилди:
1. Европа иқтисодий ҳамжамиятининг счётлар режаси.
2. Африка бирлиги ташкилотининг счётлар режаси.
3. Лотин Америкаси давлатларининг счётлар режаси.
1969 йилда ишлаб чиқилган Африка бирлиги счётлар режаси кенг тарқалди. У Африка мамлакатларининг кўпчилигида миллий счётлар режаси сифатида тадбиқ этилди, кейинчалик эса ривожланаётган мамлакатлар халқаро ташки-лотлари томонидан, шунингдек, Жанубий-Шарқий Осиё, Якин Шарқ, Ливан, Чили учун тавсия қилинган.
Ҳозирги кунда қатор профессионал бухгалтерлик ташкилотлари бутун дунё бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини яратиш зарурати ҳақидаги масалани қўйди. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича халқаро комитет талабларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини меъёрлаштиришнинг асосий босқичларини белгиловчи умумий чизма.
Счётлар режасини тузишнинг умумий бухгалтерия ҳисоби тамойили қуйи-дагиларни ўз ичига олади: счётлар режасини тузишнинг халқаро тамойиллари ва бухгалтерия ҳисобига нисбатан ундан келиб чиқувчи талаблар (фирманинг молиявий ва мулкий ҳолатини аниқ акс эттириш) восита ва манбаларини баҳо-лаш, эҳтиёткорлик, бухгалтерия даврларини тақсимлаш, фойдаланаётган усул-ларнинг доимийлиги, ахборотнинг сифатлилиги ва фаолиятни давом эттириш.
Счётлар режасида счётларнинг тўрт тойифасини аниқ ажратиш:
- баланс счётлари (актив, пассив, актив-пассив). Одатда бу гуруҳга счёт-ларнинг бухгалтерия балансини тузиш имконини берувчи беш гуруҳ киради;
- фаолият турлари бўйича корхонадаги натижаларни аниқлашга мўлжал-ланган “сарфлар-чиқим-натижалар” счётлари: фойдаланиладиган молиявий фавқулотда. Бу гуруҳда ҳисоб тизимларига боғлиқ ҳолда счётларнинг икки-учинчи гуруҳи тақдим этилган;
- тактик ва стратегик қарорларни қабул қилиш, таннархни аниқлаш ва таҳ-лил қилиш, жавобгарлик марказлари ўртасидаги ишлар натижалари учун фойдаланадиган бошқарув, маржинал, таҳлилий ёрдамчи бухгалтерия счетлари. Бошқарув бухгалтерияси тизимларига боғлиқ ҳолда счётларнинг бир-учинчи гуруҳларини ўз ичига олади;
- молиявий ва бошқарув бухгалтерияси орасидаги алоқани амалга оширувчи счётлар (акс этувчи, қўшилиб кетувчи, параллел, йиғилувчи-тақсимланувчи ёки элементлардан моддаларга нисбатан харажатни қайта гуруҳлашга мўлжал-ланган). Одатда бундай счётлар бошқарув бухгалтерияси синфларига кирити-лади.
Бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини меъёрлаштириш тамойиллари ва тар-киби:
1) умумий бухгалтерия тамойиллари;
2) халқаро бухгалтерия меъёрлари;
3) бухгалтерия ҳисобининг гармонлашуви;
4) бухгалтерия ҳисоби счётларнинг умумий режаси (миллий);
5) бухгалтерия ҳисоби профессионал счётларнинг умумий режаси (жамият бўғинлари режалари);
6) хўжалик юритувчи субъектларнинг счётлар режаси.
Кўрсатилган тамойилдан Европа иқтисодий ҳамжамиятининг счётлар режа-сида фойдаланилади. Шунингдек, ундан Африка бирлиги ташкилоти, Лотин Америкаси давлатлари, АҚШ счётлар режасини ишлаб чиқилади.
Жаҳон ҳисоб амалиётида бу тамойилдан фойдаланиш икки асосий бошқарув муаммосини ҳал қилиш имконини берди.
Молиявий бухгалтерия маълумотлари бўйича корхонани молиявий бош-қаришни ташкил этиш (эксплуатация, молия ва фавкулотда фаолият бўйича фойда ва зарарлар, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш, фирманинг мулкий ҳолати, акция ва облигация ва ҳоказоларга эҳтимолий дивидентлар).
Молиявий бухгалтерия маълумотлари бўйича фирмани тактик ва стратегик бошқаришни ташкил этиш (жавобгарлик марказлари бўйича фаолият нати-жалари, сотиб олинган “Нау-хау”, лисанслар (имловий луғат ), лизинг операция-лари, капитал қўйилмаларининг самарадорлиги, аҳоли ва бошқалар категория-лари, дунё ва мамлакат туманлари бўйича маҳсулот ва хизматлар реализацияси натижалари).
Корхона фаолиятининг молиявий натижаларинг 4 хил усул билан бухгал-терия ҳисоби счётлар счётларнинг 4 категорияси бўйича аниқлаш мумкин: баланс, сарфлар-чиқим, молиявий ва бошқарув ҳисобини бошқарувчи ва боғ-ловчи.
Бунда фирманинг биргина молиявий натижаси турли усуллар билан деталлаштиришнинг турли даражалари билан аниқланади (умуман корхона бўйича-актив ва пассив счётларнинг қолдиқларини ўлчаш билан фаолият турлари бўйича-чикиш билан харажатларни ўлчаш, жавобгарлик марказлари бўйича назорат мақсадлари учун акс этувчи счётлар бўйича).



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish