1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]



Download 296,41 Kb.
bet2/10
Sana22.02.2022
Hajmi296,41 Kb.
#87677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2240 05.07.2011

ЙЎРИҚНОМА
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) ички ишлар органлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилаб беради.
2. Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади), мазкур Йўриқнома ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
3. Қоидаларнинг бузилишига доир ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
4. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунларда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.
II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) расмийлаштиради, бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома белгиланган тезликни ошириш ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига буйсунмаслик бўйича расмийлаштирилмайди.
Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) маъмурий баённома тузилмайди.
Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади.
Ҳуқуқбузар пиёда ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки жойида жарима тўлашга имкони бўлмаганда маъмурий баённома расмийлаштирилади ва унга бу ҳақда ёзиб қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
7. Ҳаракатни тартибга солишга ваколати бўлган ва хизмат вазифасини ўтаётган ички ишлар органи ходими (ДЙҲХХ ходимидан ташқари), ҳарбий автомобиль назоратининг мансабдор шахси хизмат ваколатини амалга оширишга мўлжалланган баённома варақаларидан фойдаланадилар. Унда ишни тўлиқ ҳал этиш учун зарур маълумотлар кўрсатилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ДЙҲХХ ходими белгиланган тезликка риоя этилмаган ҳолларда маъмурий баённомани расмийлаштирганда белгиланган тезлик кўрсаткичини албатта кўрсатган ҳолда қандай тезликда ҳаракатланиб келганлигини қайд этиши лозим. Масалан, «ҳайдовчи 50 км/с тезлик чегараланган йўл белгиси таъсири доирасида 95 км/с тезликда ҳаракатланиб келди». Тезлик тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар жамланган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Тезликни ўлчайдиган ускуна рухсат этилган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда маъмурий баённома тузилади.
Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
9. Агар маъмурий баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, маъмурий баённома тузишга ваколати бўлган мансабдор шахс яқин орадаги ички ишлар органларида, транспорт воситаларини тўхташ жойларида маъмурий баённомани расмийлаштириши мумкин.
10. Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс (кейинги ўринларда ҳуқуқбузар деб юритилади) томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.
11. Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир. Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.
Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома (ҳайдовчининг содир этган ҳуқуқбузарлиги факти ва унинг маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортиши ҳолати бўйича) тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади. Далолатнома илова қилинмаган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
12. Маъмурий баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда ушбу маъмурий иш қаерда ва тахминан қачон кўрилиши тушунтирилиб, бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
13. Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
14. Ҳуқуқбузар текширишдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки гувоҳ ёки холис иштирокида маъмурий баённома тузилиб, у транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилади.
Маъмурий баённомада мастлик белгилари ва ҳуқуқбузарнинг текширишдан бўйин товлаш ҳаракатлари батафсил кўрсатилади.
Маъмурий баённомага ҳуқуқбузарнинг бўйин товлаш сабаблари ҳақидаги тушунтириш хати ва икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилган далолатнома илова қилинади.
15. Қоидаларни бузиш натижасида транспорт воситалари, юклар, йўл ва бошқа иншоотларга ёки ўзгалар мол-мулкига моддий зарар етказилса, маъмурий баённомага мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳодисанинг чизмаси, шунингдек ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларининг тушунтиришлари илова қилинади.
Ҳодисанинг чизмасида транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини тиклаш имконини берувчи аниқ маълумотлар (уларнинг муқим объектларга нисбатан ҳолати) кўрсатилади. Чизма уни чизган мансабдор шахс, ҳайдовчилар, гувоҳлар ёки холислар томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳайдовчиларга тергов ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Транспорт воситаларининг шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади.
Ҳайдовчи вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқариш пайтида такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда унга бошқа вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда аввалги вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати қайд этилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
18. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган кундан бошлаб унинг талонидан, талон олинган кундан бошлаб вақтинчалик рухсатномадан ўттиз кун давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда (ўттизинчи куннинг соат 24:00 га қадар) фойдаланишга рухсат этилади, мазкур Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
19. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда талоннинг муддатини узайтириш шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ҳайдовчига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома расмийлаштирилиб бериш орқали амалга оширилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси келиб тушмаса, истисно тариқасида маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин.
Маълумотнома берилганлиги тўғрисида махсус китобга қайд этилади. Махсус китобни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Талон олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган тақдирда вақтинчалик рухсатноманинг муддати тугаб қолган ҳолларда унинг муддати шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам талон келиб тушмаса, истисно тариқасида вақтинчалик рухсатноманинг муддати ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин.
20. Агар ҳайдовчи сафарда бўлган вақтда талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.
Бунда талонга ёки вақтинчалик рухсатномага «Яшаш жойига етиб олгунга қадар» деб ёзиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилади.
21. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари уч ой муддат ичида тегишли органга келиб тушмаган ҳолларда хизмат текшируви ўтказилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони йўқолганлиги ҳақидаги хулосага келинган тақдирда ҳайдовчининг қўлида қолган ҳужжат олиб қўйилиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг дубликати имтиҳонсиз берилади. Хизмат текшируви ўтказилаётган вақт давомида талоннинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади. Маъмурий баённома, жарима квитанцияси, талон, вақтинчалик рухсатномага ёзувлар аниқ ҳолда кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш, воситалар ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
23. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, вақтинчалик рухсатнома, ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари бўлмаган шахслар транспорт воситасини бошқарганда уларга нисбатан Кодекснинг 135-моддаси иккинчи қисми асосида маъмурий баённома тузилиб, Кодекснинг 291-моддаси «а» қисмига мувофиқ транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва иш кўриб чиқилгунга қадар тўхташ жойларида ушлаб турилиши мумкин.
24. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талонининг дубликати берилгандан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони келиб тушган тақдирда улар белгиланган тартибда ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари ёки туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РИБ (ТРИБ) деб юритилади) томонидан йўқ қилинади.
Вақтинчалик рухсатнома йўқотиб қўйилган тақдирда ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс ҳуқуқбузардан бу ҳақда тушунтириш хати олади. Ҳуқуқбузар ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони олиб қўйилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарималарни тўлаган тақдирда унинг мурожаат этган кунидан бошлаб 15 кундан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони қайтариб берилади.
25. Маъмурий баённома, бошқа тегишли ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш
26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда, шунингдек юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
27. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
28. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишни қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани юборади.
Маъмурий ишларни кўриб чиқишда Кодекснинг 295 — 300 моддаларида (жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, таржимон) назарда тутилган шахслар қатнашиши мумкин.
29. Ҳуқуқбузарни иш қачон ва қаерда кўриб чиқилишидан ўз вақтида хабардор этилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида илтимоснома тушмаган тақдирда иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
30. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида ички ишлар органининг мансабдор шахси:
мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш-кирмаслиги;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;
ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;
зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
31. Мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:
ишни транспорт воситаси рўйхатга олинган жойга кўриб чиқиш учун юборади;
шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларидаги ДЙҲХХга кўриб чиқиш учун юборади;
ишни ҳуқуқбузар яшайдиган жойдаги вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссияларига кўриб чиқиш учун юборади;
суд томонидан ҳал этилиши лозим бўлган тақдирда ёки ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса ҳужжатларни судга юборади;
агар ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари бўлса, ҳужжатларни прокуратура органларига топширади.
32. Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий баённомалар ва ишга оид бошқа ҳужжатлар бир суткадан кечиктирмасдан буюртма хат орқали йўлланади ёки етказиб бериш китоби бўйича топширилади.
Маъмурий иш бўйича ҳужжатларнинг кирими ва чиқими ҳужжатларни ҳисобга олиш китобига қайд этилади. Ҳужжатларни ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
331. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги инобатга олинмасдан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўллаши мумкин.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Кодекснинг 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1282-моддасининг биринчи қисмида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 1282 ва 1283-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Кодекснинг 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддаси иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида, 136-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органлари ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик хусусидаги қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно).
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Кодекснинг 1351-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, мажбурий суғурта қилишни амалга оширишни тасдиқловчи белгиланган намунадаги суғурта полисининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг транспорт воситасини қўйиб юборишга рухсат берилади.
Транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага биркитилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади.
Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар тўхташ жойида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агарда маъмурий иш бўйича ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг рухсати билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.
(36-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
37. Ҳуқуқбузар ишга доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқишда адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
38. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш мазкур ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг ўзини таништиришдан бошланади.
Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий баённомани ўқиб эшиттиради. Ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахслар тингланади, далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
39. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу ҳолатлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённома, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлигини аниқлаши шарт.
Алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, авария ҳолатини келтириб чиқариш, одам ташиш қоидаларини бузиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришнинг топширилиши қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
40. Агар ҳуқуқбузар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаганлигини маълум қилса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқатдан бор-йўқлигини аниқлаш учун мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома унинг яшаш жойидаги РИБ (ТРИБ)ларга юборилади.
Агарда ҳуқуқбузар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатининг бошқа ҳудудда олиб қўйилганлигини маълум қилса, унинг тушунтириш хати асосида ўша ҳудуддаги РИБ (ТРИБ)ларга сўровнома жўнатилади.
41. Агар ҳуқуқбузар талонни белгиланган жаримани тўлаб қайтариб олиш вақтида ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этмаса, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекасида бор-йўқлиги ҳақидаги маълумот олиш учун ҳам РИБ (ТРИБ)ларга юборилади. Сўровнома ҳайдовчининг илтимосига кўра унинг ўзига бериб юборилиши ҳам мумкин.
Сўровномани олган РИБ (ТРИБ) ходими ҳудудий ИИБ ЙҲХБ(Г)га ёки фуқарога мазкур Йўриқноманинг 11-иловасидаги шаклдаги маълумотномани бир кун ичида расмийлаштириб бериши шарт.
42. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келинган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган тақдимнома билан судга юборилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилинишига ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш кераклигига боис бўлган сабаблар ва асослар баён этилади.
43. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган маъмурий жазони тайинлайди;
ишни юритишни тугатади.
44. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда қарор чиқаради.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, иш кўриб чиқилган сана, иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни, Кодекснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, иш юзасидан қабул қилинган қарор.
Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим.
45. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
ҳуқуқбузарлик зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида содир этилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;
(45-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 34-сонли (рўйхат рақами 2240-3, 01.03.2018 й.) буйруғига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2240-3/0836-сон)
амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
шахс иши юритила бошлаган пайтда вафот этган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
(45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
46. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.
47. Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади. Қарорнинг нусхаси олинганлиги ҳақида ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи имзо чекиши керак.
Айни вақтда қарор устидан шикоят бериш ва уни бажариш тартиби тушунтирилади.
Агар ишни кўриб чиқишда ҳуқуқбузар қатнашмаган бўлса, қарорнинг нусхаси уч кун ичида унга юборилиб, бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
48. Кодекснинг 131, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
49. Йўл ҳаракати қоидаларининг темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш бандининг бузилиши билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳужжатлар бўйича жазо чоралари Кодекснинг 130-моддаси асосида қўлланилади.
Шунингдек, темир йўл кесишмаси олдида 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси талабини бажармаслик ҳам Кодекснинг 130-моддаси бўйича маъмурий чораларининг қўлланилишига олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
52. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ўзларига берилган ваколатлар доирасида ва фақат хизмат бурчларини бажариб турган пайтлардагина қонунларда назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашлари мумкин.
53. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича алоҳида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Агарда шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айнан бир мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
54. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар Қоидаларни бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун улар хизмат қилаётган жойдаги ҳарбий автомобиль назоратига юборилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
56. Прокуратура ходимлари ҳамда судьялар томонидан Қоидалар бузилган тақдирда уларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратура ва суднинг юқори турувчи органларига юборилади.
57. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.
IV. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш ва протест келтириш
58. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида устидан шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилинган мансабдор шахс орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган мансабдор шахс шикоятни олгач, уни уч кун ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборади.
59. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят шу қарорнинг нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун ичида берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва ҳ. к.) ўтказиб юборилган тақдирда тегишли тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган мансабдор шахс томонидан қайта тикланиши мумкин.
60. Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.
61. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида жазо бериш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган ҳолларда талоннинг амал қилиш муддати шикоятни кўриб чиқиш тугагунга қадар узайтирилади.
62. Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
63. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоятни ёки протестни кўриб чиқиб, орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорлардан бирини қабул қилади:
чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;
чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;
чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тугатади;
жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
631. Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилади.
(631-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
64. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ДЙҲХХнинг ваколатли мансабдор шахси мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳал қилув қарори қабул қилади.
65. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор бунга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган бўлса, қарор бекор қилинади ва иш ваколатли орган (мансабдор шахс)га кўриб чиқиш учун юборилади.
66. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг бекор қилиниши олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномасини (талонини) қайтариб беришга асос бўлади.
67. Жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда ундирилган пул миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.
68. Қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги сабабли қарор бекор қилинган тақдирда ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади. Айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
V. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш
69. Агарда Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
(69-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 26 июлдаги 159-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-2, 08.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 822-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда – шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.
(70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
71. Жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси тақдим этилгач, ҳуқуқбузарнинг вақтинчалик рухсатномаси олиниб, квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси баённомага бириктириб қўйилади, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.
72. Агар жарима Кодекснинг 126, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун солинган бўлса, бу ҳақда белгиланган тартибда талонга белги қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда бу ҳақда талонга белги қўйилмайди.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда)
73. Ҳуқуқбузар жаримани белгиланган муддатда тўламаган тақдирда жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси жарима пулини мажбурий тарзда унинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, нафақа ёки стипендиясидан ушлаб қолиш учун мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги хат билан бирга ҳуқуқбузарнинг иш (ўқиш) жойи ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. Агарда жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, нафақа ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор асосида ҳуқуқбузарнинг шахсий мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 26 июлдаги 159-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-2, 08.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 822-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
75. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳуқуқбузар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини топширишдан бош тортса, уларни олиб қўйиш юзасидан зарур чоралари кўрилади.
76. Талонда ҳуқуқбузарликни қайд этиш бандлари тўлгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳайдовчининг талонини янгисига алмаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар (тавсиялар) беради.
77. Талонда ҳуқуқбузарликни қайд этиш бандлари тўлган тақдирда ҳайдовчи уни РИБ (ТРИБ)да белгиланган тартибда алмаштириб олиши лозим.
78. Бир йилдан камроқ муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик ҳужжатлари уларнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХда, бир йилдан кўпроқ муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг ҳайдовчилик ҳужжатлари эса РИБ (ТРИБ)ларида сақланади.
79. Агар шахс содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тоифаларнинг барчасидан маҳрум этилмаган бўлса, суд томонидан чиқарилган қарор келиб тушгандан сўнг транспорт воситаларини бошқариш учун қолган тоифалари кўрсатилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар РИБ (ТРИБ)га тақдим этилиб, белгиланган тартибда алмаштириб берилади.
80. Талон РИБ (ТРИБ)лар томонидан алмаштириб берилганда эски талонда қайд этилган бир йиллик муддати ўтмаган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги белгилар янги талонга кўчириб ёзилади.
VI. Чет эл фуқароларининг Қоидаларни бузганлиги тўғрисидаги ишлар юзасидан иш юритиш
81. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари Қоидаларни бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан мазкур Йўриқноманинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
82. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарга расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари бир сутка ичида буюртма хат орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуддаги судга маъмурий чора кўриш учун тақдим этилади.
Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида автосайёҳнинг эслатмасига, халқаро юклар (йўловчилар)ни ташиётган ҳайдовчининг бу сафарга асос бўлган рухсатномасининг «қўшимча маълумотлар» бандига ёзиб қўйилади.
83. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати тугагач, қайтариб олинмаган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Хатда ҳайдовчининг фуқаролиги, транспорт воситасининг рўйхат рақами, юки ташилаётган ташкилотнинг номи, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг олиб қўйиш вақти ва сабаби кўрсатилади.
VII. Якуний қоида
84. Мазкур Йўриқнома талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА


(11-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА

Ҳ О Д И С А Ч И З М А С И

Чизмада транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги


ҳолатини кўрсатувчи аниқ маълумотлар кўрсатилиши керак
(уларнинг жойлашиши қўзғалмас жисмларга нисбатан кўрсатилиши керак)

Чизма ва ҳодиса тафсилотларининг баённомадаги изоҳига розимиз:


Гувоҳлар:



1. Ҳайдовчи _____________________

1. ______________________________

(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми,

________________________________

яшаш жойи, иш жойи, телефон)

2. Ҳайдовчи _____________________

2. ______________________________

(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми,

________________________________

яшаш жойи, иш жойи, телефон)

________________________________

___________

(чизма тузувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унвони)

(имзо)

Бланкалар 5 миллиметрли сеткали қоғозларда тайёрланади.

Йўл ҳаракати қоидасини бузилиши ҳақида
тузилган 20__ йил «___» ___________даги ______________-сонли
баённомага қўшимча

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган транспорт воситалари:
1-транспорт воситаси _______________________________________________

(русуми, давлат рақам белгиси, рўйхатга олинган ДЙҲХХ органи)

___________________________________________________________________



(транспорт воситасининг шикастланган жойлари)

___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________

2-транспорт воситаси ________________________________________________

(русуми, давлат рақам белгиси, рўйхатга олинган ДЙҲХХ органи)

___________________________________________________________________

(транспорт воситасининг шикастланган жойлари)

___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________

Ҳайдовчилар ҳақида маълумот:
1-ҳайдовчи ________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони)

___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси, серияси, рақами)

2-ҳайдовчи _________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони)

___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси, серияси, рақами)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

__________________________________ суғурта ташкилотига

20____ йил «____»___________________

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ШИКАСТЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

________________________________________________________________________________________________ (ички ишлар органи, ДЙҲХХ бўлим (бўлинмаси) номи)

хабар қилади 20______ йил «____» _______________ соат ______________________________мин. ўтганда________

________________________________________________________________________________________________ (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойи ва вақти)

йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди __________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________ (ЙТҲ тури: тўқнашиш, ағдарилиш, пиёдани уриб кетиш, тўсиқни уриб кетиш, транспорт воситасини уриб кетиш, ҳайвонларни уриб кетиш ва бошқа ҳодисалар)

________________________________________________________________________________________________.

Йўл-транспорт ҳодисасида қатнашдилар:

1. Транспорт воситасининг русуми _________ давлат белгиси _____________________________________________

________________________________________________________________________________________________ (эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи ва манзили)

ҳайдовчи ________________________________________________________________________________________ (ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси _________________________________________________________

(бор ёки йўқ)

2. Транспорт воситасининг русуми __________ давлат белгиси _____________________________________________

________________________________________________________________________________________________ (эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми) ________________________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг номи ва манзили)

________________________________________________________________________________________________

ҳайдовчи ________________________________________________________________________________________ (ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси ________________________________________________________.

(бор ёки йўқ)

Транспорт воситасини ташқи кўриниши текширилган вақтда қуйидаги шикастланиш аниқланди:
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________. Йўл-транспорт ҳодисаси ____________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса кўрсатилади, аниқланган тақдирда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи чиқарган қарор ёки маъмурий ишнинг тартиб рақами ва вақти кўрсатилади)

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.

_____________________________________________ (ички ишлар органининг (ДЙҲХХ) номи) __________________________________________________________________________________________ (бошлиғи (суриштирувчи) _____________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________ (имзо)

М.Ў.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Берилди ушбу маълумотнома шу ҳакдаким, ________________________________________йилда туғилган ҳайдовчи

________________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади)

_____________________________________нинг _____________серияли _________________ рақамли ҳайдовчилик
гувоҳномаси талонининг амал қилиш муддати

20________йил ___________________________________________________________________________________

(санаси сўз билан кўрсатилади)

__________________________________________ шаҳар (туман) ИИБ ЙҲХБ (ЙҲХГ) маъмурий амалиёт инспектори

________________________________________________________________________________________________ (унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

20____йил «____»_____________________

____________________________________(имзо)

М.Ў.

Ушбу маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда берилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин ва амал қилиши муддати тугагандан сўнг қайтарилиши шарт.
Агар ҳайдовчи сафарда бўлган вақтда талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолса, унинг муддати ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан узайтириб берилади. Бунда ушбу маълумотномага «Яшаш жойига етиб олгунга қадар» деб ёзилиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилиши мумкин.
Маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси талони ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳақиқий ҳисобланади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА

Х А Б А Р Н О М А

Фуқаро _________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасини исми)

________________________________________________________________________________________________ (яшаш манзили кўрсатилади)

_____________________________________________________________

Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун 20___ йил «____» _____куни соат _______да қуйидаги манзилга__________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ келишингиз сўралади. Ўзингиз билан шахсий паспортингиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак.
Кўрсатилган муддатда келмасангиз йўл ҳаракати қоидасини бузганлигингиз тўғрисидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.

________________________________________________________________________________________________ (мансаби, фамилияси, исми, отасини исми)

20_____ йил «_____» __________________

_______________________________(имзо)

М.Ў.

________________________________________________________________________________________________

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

қирқиш чизиғи

Х А Б А Р Н О М А В А Р А Қ А С И

(ҳужжатларга тикиб қўйилади)


Фуқаро__________________________________________________________________________________________
20_______ йил «______» ________________________________ куни соат__________________________________га
_______________________________________________________________________________________________

(кимни ҳузурига)

бориш ҳақидаги хабарномани олдим __________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________ (ким олди)

20___ йил «_____» _______________

__________________________(имзо)




(7-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА


Download 296,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish