1-савол: Мустақиллик — ўзбек халқининг азалий орзуси, ибораси доирасида мустақилликни қўлга киритилиши, миллий давлатчиликни тиклаш ва ривожлантиришда унинг тарихий аҳамияти ҳақида гапириб беринг



Download 228,44 Kb.
bet1/7
Sana26.02.2022
Hajmi228,44 Kb.
#470352
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
New Microsoft Word Document


1-савол: Мустақиллик — ўзбек халқининг азалий орзуси, ибораси доирасида мустақилликни қўлга киритилиши, миллий давлатчиликни тиклаш ва ривожлантиришда унинг тарихий аҳамияти ҳақида гапириб беринг.
“Мен ҳар доим бугунги тинч-осойишта, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳақида ўйлаганимда, бундай ёруғ кунларга етиб келишда қанча-қанча авлод вакиллари, ота-боболаримиз тинимсиз меҳнат қилганлари, ўз бошига тушган барча синов ва машаққатларни сабр-матонат билан енгиб ўтганларини чуқур миннатдорлик билан эслайман. Улар ўзлари қийналиб бўлса ҳам бизни шундай тинч ва дориломон кунларга етказганлари – бу ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган улкан жасорат, фидойилик ва қаҳрамонликдир”
Ш.Мирзиёев.
Ҳар тонг уйқудан уйғонарканман, янги кунни янги умидлар билан қарши оламан. Янги тонг инсонга яхши кайфият бағишлайди. Ишхонага борарканман, кўчаларимиз бўйлаб ҳар куни қад кўтараётган янги иншоотлар, истироҳат боғлари баҳри дилимни очади. Ватанимиз мустақиллигига ўттиз йил тўлаётган бугунги фараҳбахш кунларда бир зум ўткан кунларнинг хаёли олиб қочади.
Инсон табиатнинг гултожи сифатида ҳамиша озодлик ва хурриятга интилиб яшайди. У ҳамиша ҳар жиҳатдан ўзини эркин ҳис қилишга, таҳликасиз турмуш кечиришга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда, Ер шарининг барча минтақаларида озодлик учун кураш ҳодисаларини кўп кўрган. Ана шу ҳолат орқали инсон орзу-умидлари ва иродаси тарихий жараён мазмун ва моҳиятини белгилайди.
Мустақиллик – бу шундай улуғ неъматки, у асрлар тўфонидан соғ-омон ўтиб, ўзимиз ва ўзлигимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни англаш имконини берган муқаддас бойлик. Узоқ йиллар ҳукмронлик қилган зўравон ва мустабид тузумнинг қурбони бўлган ота-боболаримизнинг орзуси, истак ва мақсадлари истиқлол туфайли рўёбга чиқди.
Мустақиллик, энг аввало, миллий ўзлигимиз, миллий давлатчилигимиз, қадрият ва анъаналаримиз, беқиёс тарихимиз ва маънавиятимиз, асосийси, ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни қайтариб берди. Собиқ иттифоқ даврида азалдан ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган она тилимиз, миллий маданиятимиз, анъаналаримиз камситилиб келингани сабаб буюк алломаларимиз ҳақида деярли ҳеч қандай маълумотга эга бўлмадик. Уларнинг номлари қораланиб, тарих саҳифаларидан ўчириб юбориш даражасига етиб келган, миллий байрамлар ва халқ ўйинларимизга эскилик сарқити сифатида қаралганлиги каби аянчли ҳолатларнинг шоҳиди бўлганмиз.
Шукрким, она халқимиз дориломон кунлар келишига умид билан қараб, курашга бел боғлаши самарасида истиқлолга эришди. Ҳеч иккиланмасдан айтиш жоизки, кейинги йилларда мустақиллик деб аталмиш улуғ неъматнинг қадр кимматини, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини янада теранроқ англай бошладик. Чунки истиқлол туфайли барчамиз эркин, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш, истеъдод ва қобилиятимизни тўла намоён этиш, хуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлдик.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда кабул килинган Мустақиллик Декларацияси мустақиллик учун ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтади. Ушбу Декларацияга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги Асослари тўғрисида” қонун қабул қилди. Мазкур қонун аждодлар интиқиб кутган, “ҳақ олинур, берилмас” шиори остида курашган мустақиллигимизни ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берди. Шу қонун замирида 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул килинди. Конституциянинг 1-моддасида “Ўзбекистон суверен демократик Республика” деб ҳисобланиши қайд этиб қўйилди.
Дунёда 250 дан ортиқ давлатлар бўлса, Ўзбекистон мустақиллик туфайли тенглар ичида тенг бўлган, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлган давлатлардан бирига айланди.
Мустақиллик ҳақида сўз кетганда, албатта, унга эришиш йўлидаги мураккабликлар ва уни мустаҳкамлаш жараёнлари кўз ўнгимиздан ўтади. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг барча йўқотилган моддий ва маънавий қадриятларимиз қайта тикланди, республикамиз ўз тақдирига ўзи эгалик қиладиган бўлди. Биз ҳам мустақил давлат сифатида миллий ўзлигимиз, давлат рамзларимиз, тилимизга эга бўлдик.
Келинг, миллий ўзлик ҳақида тўхталиб ўтамиз, зеро, миллий ўзлик нима ўзи, унинг негизида нима ётади, шу каби саволларга жавоб бермасдан туриб фикримизни ифода қила олмаймиз.
Миллий ўзлик деганда, умумий маънода муайян миллатга мансублик, умумий руҳий ҳолатлар, тил, маданият, маънавият, иқтисодий-ижтимоий қадриятлар тасаввуримизга келади. Лекин миллий ўзликни англаш тушунчаси бирор-бир давлат, жамиятда яшовчи халқларга тегишли тушунча сифатида ифодаланади. Миллий ўзликни англаш орқали, халқимиз мустақилликни қўлга киритди, унинг бебаҳо неъмат эканлигини англади, ҳозирда эса амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар мазмунини тўғри тушуниб келмоқда.
Ўзбекистоннинг мустаҳқиллик йилларини қуйидаги даврларга бўлиб ўрганишимиз мумкин:
Биринчи давр-мустақилликни қўлга киритилиши ва уни мустаҳкамланиш даври (1991-2017й.й.);
Иккинчи давр-Янги Ўзбекистон даври (2017 йилдан бошланади).
Бугунги мавзуимизда иккинчи давр, яъни Янги Ўзбекистон даврини ўрганиш орқали, мустақиллик нечоғлик улуғ неъмат эканлиги ва уни асраб-авайлашимиз кераклиги кўз олдимизда намоён бўлади.
Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир.
Бу янги даврни таҳлил қилар эканмиз, бу борада давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир бўғинига алоҳида тўхталиб чиқишни ўзимизга жоиз, деб биламиз.
1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида
Бу соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Халқнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Ташкил этилган Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишнинг фаол тизимига ўтди. Уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлиги кучайтирилди.
Халқ қабулхоналарига давлат органларининг фаолиятини ўрганиш, уларга тақдимномалар киритиш, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш ваколатлари берилди. Аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” ҳамкорлик тизими жорий қилинди.
Парламент ва сиёсий партияларнинг роли янада кучайтирилди. Олий Мажлис палаталари фаолиятида энг муҳим ўзгариш ‒ бу Парламент, шунингдек, депутат ва сенаторларнинг фақат киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш билан чекланмасдан, бевосита жойларга бориб, халқнинг турмуш даражасидан хабар олиш, уни қийнаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва ҳал этишда иштирок этишлари бўлди. Қонунчилик палатасида «Ҳукумат соати» амалиёти йўлга қўйилиб, ҳар икки палатада Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил этилди.
Давлат бошқарувида аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш, халқ билан мулоқотни янада кучайтириш сиёсати доирасида “Mening fikrim” махсус веб-портали орқали юборилган электрон жамоавий мурожаатларни Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари Кенгашлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқилиши тартиби жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва "ақлли" бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 959-сонли қарори қабул қилинди.
Давлат органларининг “Халққа – кўмакчи, тадбиркорга – бизнес ҳамкор” сифатида фаолият кўрсатишини кенгайтириш мақсадида махсус электрон платформа яратилади ва ишга туширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. 24 та давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиб, Ягона портал орқали жорий этилди ва жорий этилган электрон давлат хизматлари сони 157 тага етди.
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
Бу борада амалга оширилган ишларга назар солсак, 2016 йилдаги ислоҳотларнинг мантиқий ва изчил давоми сифатида жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик–процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд муҳокамасини ўз вақтида ва адолатли ўтказиш, жазонинг адолатлилиги ва инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган ҳолда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.
Суд тизимини изчиллик ва тизимли равишда ислоҳ этишни таъминлаш мақсадида Республика Президенти томонидан 2017 йил 17 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинганди. Унга кўра 2017 йил 1 июндан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хужалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш масаласи ҳал этилди. Ушбу ислоҳот нафақат суд органлари тизимини бошқаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этишга хизмат қилди, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларини бир хилда қўлланишини, бир-бирига ўхшаш масалалар юзасидан ягона қарор қабул қилиб, қонунларни бир хил татбиқ этилишини ҳам таъминлашга хизмат қилди. Маъмурий судлар фаолиятини тартибга солиш учун иккита қонун ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилганини яхши биламиз.
2018 йил 4 апрелда эса “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилишига олиб келган ислоҳот бўлди.
2019 йил 14 январдаги «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилишнинг қонуний кафолатларини белгилаб берди. Ушбу Қонуннинг аҳамияти шундаки, унда жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизими, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартиби аниқ белгиланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони навбатдаги яъни, 2021 йил 1 январдан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаган ҳуқуқий асоси бўлди.
3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири саволларига жавобларида қуйидаги фикрларни қайд қилиб ўтдилар.
Она заминимиз бағридаги бой хом ашё ва қазилма бойликларни эл-юртимиз манфаатлари йўлида ишлатиш мақсадида юқори самарали, замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилмоқда. Шу борадаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли кейинги йилларда Қандим газни қайта ишлаш комплекси, Тошкент металлургия заводи каби йирик ва ноёб объектлар ишга туширилди, Навоий кон-металлургия мажмуаси ҳамда Ўзбекистон металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилди. Ана шу ишларимизнинг давоми сифатида яқинда етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланганидан хабарингиз бор.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берди.
Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда замонавий уй-жойлар қуриш бўйича янги давр бошланди, деб бемалол айтиш мумкин. Бунинг тасдиғини сўнгги тўрт йилда аввалги йилларга нисбатан 4-5 баробар кўп уй-жойлар барпо этилгани, бу йилнинг ўзида 54 минг оилани янги уй-жойлар билан таъминлаш бўйича кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилаётгани мисолида яққол кўриш мумкин.
Биргина энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, 2 минг 700 мегаватт қувватга эга.
Тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ва илк бор 18 километрли ер усти метроси фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.
2020 йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.
Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди. Тадбиркорлик субъектларига 100 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп кредитлар ажратилди.
“Иқтисодий эркинлик” рейтингида ҳам мамлакатимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги яна бир эътирофи бўлди.
4. Ижтимоий ривожланиш соҳасида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири саволларига жавобларидаги қуйидаги фикрларни қайд қилишни жози, деб билдим:м амлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган, рақобатдош кадрлар тайёрлаш мақсадида олийгоҳлар сони 141 тага етказилди, 26 та хорижий олий таълим муассасасининг филиаллари очилди. Ҳолбуки, 2016 йилда республикамиздаги олийгоҳларнинг сони 77 та эди. Қисқа муддатда бу борада қарийб икки баробар ўсишга эришганимиз, ҳеч шубҳасиз, ёшларимиз, бутун жамиятимизнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, замонавий билим, касб-ҳунарларга янада яқинлаштириш йўлидаги ҳаракатларимиз натижасидир.
Кейинги беш йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ёшлар учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу – умумий қамров 28 фоизга етди, деганидир. Ўзингиз қиёслаб кўринг, 4 йил аввал бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди. Бу борада давлат грантлари 21 мингтадан 47 мингтага кўпайтирилгани, ўтган йилги тажрибамизни янги босқичга кўтариб, эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 минг нафар қизларга бу йил олийгоҳларга кириш учун алоҳида грантлар ажратилгани ёшларимиз келажагини таъминлашга қаратилган амалий эътиборимиз намунасидир.
Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга албатта эришамиз.
Бу йил Тошкент шаҳрида энг юксак халқаро талабларга жавоб берадиган “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди. Ушбу университет мамлакатимиздаги барча олий ўқув юртлари учун намуна бўлади. Энг билимли ва истеъдодли ёшларимиз шу ерда ўқийди.
Биз узлуксиз миллий таълим-тарбия тизимининг барча босқичларини уйғун ва мутаносиб ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Охирги тўрт йилда болаларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси илгариги 27,7 фоиздан 2 баробар ортиб, 60 фоизга етгани, боғчалар сони эса 3 марта кўпайиб, 14 мингдан ошгани ана шундай ислоҳотларимиз натижасидир.
Ҳозирги вақтда юртимизда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган ғоя асосида мактаб таълими тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда республикмиз бўйича жами 10 минг 8 та мактаблар мавжуд бўлиб, сўнгги икки йилда 556 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 77 та янги мактаб қурилди. Улуғ алломаларимиз Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исоҳон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Халима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, шунингдек, Президент мактаблари ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар очиб бермоқда.
Соғлиқни сақлаш борасида ҳам мамлакатда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Кейинги икки-уч йил ичида бу йўналишда 140 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 634 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилди. Ҳозирда соғлиқни сақлаш тизимида 75 минг нафар врач фаолият кўсатмоқда. Мамлакатимиздаги хусусий клиникалар сони 5 мингдан ошди. Жорий йилнинг ўтган олти ойида мамлакатимиз бўйича 434 та янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди. Соҳага 12,1 триллион сўм йўналтирилди, бу ўтган йилдагига қараганда 1,3 баробар кўпдир.
Кейинги йилларда Маҳалла институтини янада такомиллаштириш мақсадида “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги” ташкил этилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 10 мингдан зиёд маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Бунга 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм кўп маблағ сарфланди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди.
Ижтимоий ҳаётимизда маданият ва санъат соҳаларининг ўрни алоҳида. Мазкур соҳаларда кейинги икки-уч йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг илк самаралари бўй кўрсатмоқда, десак, хато бўлмайди. Жумладан, Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди, маданият ва санъат ташкилотларининг «дўстлар клублари» фаолиятини йўлга қўйиш орқали уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мутлақо янгича самарали тизим яратилди, музейлар реновация дастури қабул қилинди, ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган «Хоразм лазгиси» ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди, маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш бўйича миллий мактаб, шунингдек, халқ чолғулари, миллий рақс, мақом йўналишларида республика кўрик-танловлари қайта тикланди, мамлакатимизда мунтазам равишда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахшичилик санъати фестивали, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор санъати фестивали ҳамда «Рақс сеҳри» халқаро фестивали ташкил этилиб, ўзбек мумтоз ва фольклор санъатининг ноёб намуналари ва анъаналарини ҳамда маданий мулоқотни янада ривожлантириш бўйича самарали тизим йўлга қўйилди. “Илҳақ”, “Жалолиддин Мангуберди” каби ватанпарварликни, инсонийликни садоқат ва меҳр-муҳаббатни улуғловчи фильмлар яратилаётгани ўзбек киносинининг ютуғидир.
Ҳозирги кунда юртимизда 39 та театр фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда Фарғона вилоятида Марғилон шаҳар мақом театрининг ишга туширилиши муҳим воқеа бўлди. Республикамизда 8 минг 200 дан зиёд маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 500 таси туризм маршрутларига киритилганлиги анъанавий туризмни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллади.
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида
Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда турли миллат ва конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш, маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ҳамда тинчлик-тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган сиёсат халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда. Эътиборлиси, 2017 йили 19 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида 2018 йили БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади – барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Ҳужжатда бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймасликка муҳим аҳамият қаратилган.
“Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда экстремизм, терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан айниқса аҳамиятлидир. Таъкидлаш жоизки, дунёнинг турли минтақа ва давлатларида инсоннинг яшаши, таълим олиши, меҳнат қилиши ва ўз иқтидорини намойиш этиш ва ўз диний эътиқодига амал қилиш каби ҳаётий ва табиий ҳақ-ҳуқуқлари турли даражада поймол этилаётган бир даврда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари эса жамият барқарорлигида устувор жиҳат ҳисобланади. Таҳлилларга эътибор берсак, ҳозирги кунда Ўзбекистонда жами 2307 та диний ташкилот ва 16 та диний конфессия фаолият юритмоқда.
Бир сўз билан айтганда, 2017 йилга қадар 3 та олий (1 та исломий 2 та ноисломий) ҳамда 9 та ўрта махсус диний таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда республикамизда 5 та олий (3 та исломий ва 2 та ноисломий) ҳамда 10 та ўрта махсус диний таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур таълим муассасаларида ислом маърифатини тарқатиш, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли илмий- тадқиқотчилик фаолияти йўлга қўйилди.
2019-2021 йилларда ташкил этилган «Меҳр» операцияси доирасида Яқин Шарқнинг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди. “Меҳр” инсонпарварлик дастурлари бўйича Яқин Шарқнинг можароли ҳудудлари ва Афғонистондан олиб келинган 400 нафарга яқин фуқаролар билан жойларда бириктирилган мутасадди ва мутахассислар иштирокида 2060 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Янги Ўзбекистоннинг нуфузини халқаро майдонда ошиб бораётганлигини қуйидаги омилларда кўришимиз мумкин.
Мамлакатимиз 120 та давлат билан дипломатик, сиёсий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатди. Хорижий давлатларнинг 43 та элчихонаси, 4 та фахрий консулхонаси, 2 та савдо ваколатхонаси, 7 та халқаро ташкилот бўлими пойтахтимизда фаолият кўрсатмоқда. 88 та хорижий ваколатхона, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг сармоялари иштироки билан 3000 дан ортиқ қўшма корхоналар иш юритмоқда. Жаҳондаги 80 дан ортиқ хорижий банклар Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларини ўрнатишди. Хорижнинг 25 мамлакатида Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва 10 та Бош консулхонаси ташкил этилди. БМТ, ЕҲХТ, Европа Иттифоқида Ўзбекистон Республикасининг ваколатхоналари очилди.
Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритилди.
2017 йили Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти билан Қирғизистон Республикаси билан ўзбек ва қирғиз халқлари манфаатларига хизмат қилувчи қатор келишувлар имзолади, ташриф давомида Андижон ва Ўш шаҳарлари ўртасидаги “Дўстлик” чегара пункти тантанали равишда очилди. Шундан сўнг икки давлат чегарасидаги яна 6 та чегара пункти тўлақонли ишга туширилгани хабар қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари муносабатларини ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий мукофотларидан бўлган «Данакер» ордени билан мукофотланди.
2017 йилда Афғонистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди. Ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 19-сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Афғонистон муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва мурожаатларини тақдим этди.
2017 йил 4-7 декабрь кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари халқаро саммитларда (Араб мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити (2017 йил 5 май), ШҲТнинг Остона саммити (2017 йил 9 июнь), МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Сочидаги саммити (2017 йил 10-11 октябрь) МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси (2017 йил 2 ноябрь) ўзаро келишувларга эришди. Натижада 2017 йилнинг апрелида 25 йиллик танаффусдан сўнг Душанбе ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов яна тикланди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди.
2035 йилга келиб, жаҳон иқтисодий ва молиявий тизимига муваффақиятли ва изчил интеграциялашув орқали Ўзбекистоннинг дунёнинг 50 та иқтисодий ривожланган мамлакати қаторига киришига эришиш мақсад қилинган.
Олий даражадаги мунтазам учрашувлар, шу жумладан, давлат раҳбарларининг 2017-2020 йиллардаги музокаралари натижасида Ўзбекистон-Хитой стратегик шерикчилиги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. 2019 йилда Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялари ҳажми 9,8 миллиард доллардан ошди, 100 миллион долларга яқин миқдорда турли грантлар жалб этилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги Сеулга ҳамда Президент Мун Чжэ Иннинг 2019 йилдаги Ўзбекистонга қилган давлат ташрифлари якунида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамловчи 20 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги битимлар имзоланди. Ҳозирги кунда юртимиздаги 13 та университет, 48 та мактаб ва лицейда корейс тили ўргатилмоқда. Мамлакатимизда Жанубий Кореянинг Инха, Пучон, Йожу ва Корея халқаро университетлари каби юқори рейтингли филиаллари фаолият юритмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга биринчи расмий ташрифи ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, технологик, илмий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга янгича руҳ бағишлади.
Ўзбекистон Президентининг 2018-2020 йилларда Ҳиндистонга ташкил қилинган давлат ва амалий ташрифлари, уларнинг якунлари бўйича имзоланган 20 та шартнома салмоқли аҳамиятга эга.
Хулоса ўрнида шуни қайд қилиб ўтиш керакки, ҳар бир тарихий даврнинг ўз мафкураси ва ўз ғояси бўлгани каби, Янги Ўзбекистон даврининг ҳам “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу ғояниниг халқимиз онгига сингдиришда маънавий-маърифий жараёнларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Маънавият ва маърифат-жамият баркамоллигини устунларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2021 йил 26 март куни қабул қилган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040 сонли қарорининг қабул қилиниши Республикада маънавий-маърифий жараёнларни янги босқичга олиб чиқди.


Download 228,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish