1. Телеянгиликларда нималар баён этилади ва у нима? Тасвир ва сўз уйғунлиги деганда нимани тушинасиз?



Download 15,36 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi15,36 Kb.
#116023
Bog'liq
Tahliliy


1.Телеянгиликларда нималар баён этилади ва у нима?
2.Тасвир ва сўз уйғунлиги деганда нимани тушинасиз?
3. Сиёсат ҳақида ёзадиган журналист нималарни билиши керак.
1.Янгилик бу –ноодатий яъни кишилар томонидан кутилмаганлигидадир.Яна бир жиҳати эса қизиқарли ва аниқ бўлиши билан аҳамиятли.Янгиликлар ким,нима,қаерда,қачон,нега ва қандай қилиб,жами олтита соволга жовоб бўлиши керак.Жавоб берганда ҳам маълум талаблар асосида жавоб бермоғи лозим.Тезкорлик мазкур талабларнинг энг муҳимидир.Чунки янгиликни оммага етказишда тезкорлик бўлмаса,яъни маъсулятсизлик,сусткашлик шунга ўхшаш сабаб билан бугунги эфирдан қолиб кетса ,эртага у эскиради ва унинг янгилиги қолмайди.Ривожланган давлатларда янгиликларга “истемол” учун энг зарур,лекин тез айнийдиган “маҳсулот” сифатида қарашади.Шу боис ҳам “Информацион” дастур ҳар бир телекалнинг юзи ҳисобланса,янгилик инфармацион дастурларнинг асосий манбаларидан бири.Телеянгиликларда ҳам асосан янгилик,хабар ва таҳлилий ахборотлар ва шоув-шувли хабарлар ўрин олади.Янгиликлар газета ва журналларнинг бош саҳифасидан ўрин эгалласа,Телеведение ва радионинг ахборот дастурининг илк лавҳаси сифатида эфирга узатилади.Янгилик қайси телеканалда биринчи бўлиб кетса,шу каналнинг обрўйи ошади.Ҳозирги кунда хусусий телекалларнинг жумладан “Севимли” телекалининг “Замон” инфармацион дастурининг янгиликларни етказиб беришга ёндашуви ўзгача,балки шу боис ҳам ҳозирда ушбу каналнинг аудиторияси кенгроқ.Лекин ушбу каналнинг янгиликлар дастурида кўпинча шоув-шувли хабарлар билан томошабинни ушлаб туришга ҳаракат қилишади.Таҳлилий ахборотлар камдан кам берилади.Аммо марказий каналларда ҳар бир ахюорот,хабар ёки янгилик эфирга кетгунга қадар аввал муҳаррир таҳриридан ўтади.Шундан сўнггина эфирга берилади.Тўғри бироз ёндашув эскирган бўлиши мумкин ,лекин ишончли хабар ва янгиликлар эфирга узатилади.Сифат борасида ҳам тўғридан –тўғри эфирларни узатишда техник жихатдан ҳам давлат каналлари етакчилик қилади.Чунки ушбу каналга оддий техникдан тортиб то муҳбир,бош муҳарриргача махсус синовлар асосида қабул қилинади.
2.Телевидениеда тасвирда ва сўз уйғунлиги ҳам муҳим.Телевилениеда матн ёзаётганда ижодкор ёзаётган матнга мос кадр топа олиши ҳақида ҳам ўйлаб ёзади.Чунки мухбирнинг кадр ортидаги сўзларига тасвир ва мусиқа мос келмоғи лозим. Масалан: Пахта далаларида қийғос очилган оқ олтинни тераётган теримчилар ҳақида сўз кетаётганда ,кадрда кўчлар ёки дархтлар,уй қураётган қурувчилар тасвирлари кетиб қолса ,бу жиддий хатолик хисобланади.Шу боис муҳбир қайси мавзуни ёритиши кераклиги матнда нимларни ёзиши ҳақида тасвирчи билан маслаҳатлашиб олиб,биргаликда ишлаши лозим.Чунки телевидениеда лавҳанинг мувофақиятли чиқиши фақатгина муҳбирга боғлиқ эмас.Режиссёр,тасвирчи ва монтажчининг ҳам маъсуляти ва фантазияси ,уларнинг ҳам меҳнати ҳамкорлиги бўлмоғи лозим.Айниқса,танқидий лавҳа ёки кўрсатувларда,танқид қилинаётган объектларнинг тасвири журналист учун асос бўлади.Чунки танқидий лавҳанинг маъсуляти катта.Эфирга узатилган лавҳага нисбатан мансабдорлар томонидан эътирозлар бўлган тақдирда,олинган кадрлар мухбир учун аниқ факт сифатида хизмат қилади.Бундан ташқари танқидий лавҳани очиб берадиган,томошабинни жалб қиладиган нарса ҳам бу танқидий мавзуга оид тасвирлар ҳисобланади.Баъзи пайтлар лавҳа орасида изоҳсиз тасвирлар ҳам кетади.Масалан ошхонадаги ушбу антисанитария ҳолатига ортиқча изоҳ шарт эмас-, деган сўзлардан сўнг ошхонанинг санитария ва гигиена талабларига жовоб бермайдиган кадрлари кетади.Ёки бадиий услубдаги кўрсатувларда ҳам таъсирчанликни оширишда,муаллифнинг бадиий сўзларига мос тасвирлар уйғунлиги ,кўрсатувни мувофақиятини таъминлайди.
3.Сиёсат ҳақида ёзадиган журналист жуда кенг фикирлаш доирасига эга бўлиши лозим.Энг аввало Ўзбекистон Республикаси конститутциясини яхши билиши ва сиёсий билимларни ҳам пухта эгаллаган бўлиши керак.Бундан ташқари мамкатимиздаги сиёсий партиялар фаолияти,Парламент ва унинг қуйи ва юқори палаталари сенеторлари,депутатларининг вазифалари ҳақида мукаммал хуқуқий ва сиёсий билимга эга бўлмоғи лозим.У нафакат Республикамиз,балки бошқа давлатларнинг ҳам энг муҳим қонунлари ҳақида тушинчага эга бўлиши,чет тилларини яхши билиши ва содир бўлаётган ҳар бир сиёсий вазиятларга экин баҳо бера олиши лозим.Сиёсий соҳани ёритувчи журналист мулоҳазали ,жиддий,ҳатто юриш туриши ҳам этика,эстетика қоидаларига мос келиши керак.Чунки у Давлат раҳбарлари,Президент,вазирлар,чет мамлакатлар элчилари ёки юқори лавозимларда фаолият юритувчи ҳодимлар билан мулоқатда бўлади,кези келганда улардан интервью олади.Шу боис ҳам сиёсий соҳани ёритувчи журналистлардан ҳар томонлама мукаммал билим ва тажриба,кези келганда дипломатлик қобиляти ҳам талаб қилинади.Сиёсий тадбирларни ёритишда мухбир энг аввало кимлар билан учрашиши ,улар қайси соҳа вакиллари эканлиги ҳақида маълумотларга эга бўлиши яъни суҳбатдошини ўрганиши.Уларга берадиган соволларни совлномасини олдиндан тузиб олиши лозим.Сиёсий соҳа ҳақида етарли билимга эга бўлмаган журналист ,сиёсий тадбирларни мукаммал ёрита олмайди.Ҳатто шундай тадбирларда интервью оладиган шахсга берадиган соволини тополмасдан қийналиб волиши мумкин.Шу боис ҳам сиёсий тадбирларни,учрашувларни ёритиш ,дуч келган тажрибасиз муҳбирга топширилмайди.Бу соҳани ёритишда биринчи ўринда билим ва тажриба муҳим саналади.
Download 15,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish