1 Вирусларнинг мофологиясига асосланган гуруҳ+лари


Изометрик заррали вируслар



Download 0,83 Mb.
bet4/7
Sana01.06.2022
Hajmi0,83 Mb.
#624764
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Вирусларнинг классификацияси

2. Изометрик заррали вируслар


8. Кукумовируслар гуруҳ+и [R/1:1,3/19қ0,8/19:S:S/Ар]
Бодринг мозаикаси вируси (Cucumber mosaic virus ) ва унга яқин томат аспирмияси вируслари изометрик шаклга эга бўлиб, диаметри 30 нм. Улардан ажратилган РНК тўрт фрагментдан иборат бўлиб, молекула массаси 0,4 • 106 - 125- 106га тенг. Вируснинг юқумлилиги сақланиши учун 3 та катта фрагмент зарур. Бодринг мозаикаси вируси 40га яқин ёпиқ уруғлиларга мансуб ўсимликларни касаллантиради. Кўпгина ўсимликларда мозаика ва баъзан некрозлар ҳ+осил қилади. Улар механик йўл ва ширалар ёрдамида тарқалади.
9. Тимовируслар гуруҳ+и. [R/1:2/37:S/S :S/С1]
Бу гуруҳ+нинг асосий вакили, турнепсни сариқ мозаика вируси (tymovirus: turnip yellow mosaic) бўлиб, вирионларининг диаметри 25 - 30 нм. Уларга ҳ+арактерли хусусиятларидан бири, баъзи зарраларида нуклеин кислота бўлмай, касаллантириш қобилиятига эга эмас. Тарқалиши механик усулда ва баъзан эса қўнгизлар ёрдамида амалга ошади
10. Комовируслар гуруҳ+и [R/1:2,3/34қ1,5/28:S/S :S/Cl]
Гурух ўз ичига мол нўхоти мозаикаси вируси ( ) редис мозаикаси вируси ва хокозоларни олиб , верионларнинг диаметри 25 - 30 нм. Баъзи заррачалари нуклеин кислотасиз бўлса, баъзиларида 28 - 34 % нyклеин кислота булади. Уларнинг ҳ+аммаси механик усулда ва қўнгазлар ёрдамида тарқалади.
11. Неповируслар гуруҳ+и [R/1:2,4/43қ1,4-2,1/30--40±Σ2,8/46):S/S:SNе]
Бу вируслар нематодлар (nematode) ёрдамида тарқалади: уларнинг заррачалари кўп қирралик полиэдр шаклида бўлиб, диаметри 30 нм. Вакилларидан, ток ва кўпгина мевали дарахтлар касалликлари вируслари, тамаки ва томат баргларининг халқали доғ вирусларини кўрсатиш мумкин. 12. Тамаки некрози вируси [R/1:1,5/19:S/S :S/Fu]
Уларнинг заррачалари шарсимон шаклга эга бўлиб, диаметри 26 нм; механик усулда осон тарқалади, касалланган ўсимликларда некроз ҳ+осил қилади. Табиий шароитда замбуруғларнинг зооспоралари орқали тарқалиши мумкин.
13. Йўлдош-вирус R/1:0,4/20:S/S :S/Fu
Бу анча майда вирус бўлиб, у кўпайиш жараёнида доимо тамаки некрози вируси билан бирга учрайди. Диаметри 17 нм. Механик усулда осон тарқалади, тамаки некрози вируси каби замбуруғлар зооспоралари орқали тарқалади.
14. Бром вируслар гуруҳ+и
Бу гуруҳ+га ялтирбош мозаикаси вируси каби шарсимон шаклли вируслар кириб, уларнинг диаметри 25 нм атрофида. Уларнинг геномлари учта фрагментдан иборат. Вирус осонлик билан механик равишда юқади, табиий тарқатувчилари маълум эмас.
15. Томбасвируслар гуруҳ+и [R/1:1,5/18:S/S :S/*]
Помидорнинг пакана шохланиш вируси ва яна тўртта вирус шу гуруҳ+га киради. Заррачаларини диаметри 30 нм атрофяда бўлиб, бир - бирларидан катта-кичиклиги билан фарқ қилади. Бу вируслар механик равишда осон тарқалади, тарқатувчиси номаьлум. Бу гуруҳ+нинг баьзи вакиллари тупроқ орқали тарқалиши мумкин.
16. Картошка баргининг буралиши вируси ва шунга ўхшаш вируслар [R/1:2/*:S/S :S/Ap].
Бу гурухга, картошка баргининг буралиши вирусидан ташқари, ловия баргининг буралиши вируси каби бир қатор вируслар киради. Вирионларининг диаметри 25 нм. Бу вирусларнинг бирортаси ҳ+ам механик усулда юқиш қобилиятига эга эмас. Улар ширалар ёрдамида персиcтент усулда тарқатади.
Баъзи олимларнинг фикрича, улар ширалар организмида ҳ+ам кўпайиши мумкин.
17. Икки ва ундан ортиқ беқарор заррачали вируслар.
Кўпгина мевали дарахтлар вируслари шу гуруҳ+га кириб, заррачаларининг диаметри 20-35 нм, заррачада 15 - 20% РНК бор. Бу вирусларнинг баъзилари ўсимлик чанглари ёки уруғлари ёрдамида юқади. Уларнинг тарқатувчилари аниқланмаган. Вирионлари 3 хил зичликка эга, заррачалардаи иборат. Фракцияларга ажратилмаган вирус препаратидан РНК нинг 3 хил асосий ва 2 минор фрагменти ажратилган. Бу вируслар, олма мозаикаси вирусига серологик томонидан яқин. Бу гуруҳ+га мансуб маълум вируслар иларвируслар (ilarvirus: isometric labile particles - беқарор изометрик зарралар,) гуруҳ+ига киритилади.
18. Нўхот шаклининг ўзгариши мозаикаси вируси. [R/1:1,6/28қ1,3/28:S/S :S/Ap]
Бу гуруҳ+ вируслари дуккакли ўсимликларни касаллантиради ва баргларида мозаика ва деформация каби симптомлар ҳ+осил қилади. Икки қисмлик геномга эга. Ширалар ва ўсимлик шираси ёрдамида соғ ўсимликка ўтади. Заррачаларининг кўпгина хусусиятлари вируслариникига ўхшайди.
19. Каулимовируслар гуруҳ+и [D/2:4,5/16:S/S :S/Ap]
Бу гуруҳ+нинг энг яхши ўрганилган вакили гулкарам мозаикаси вирусидир (caulimovirus: cauliflower mosaic virus). Унинг нуклеин кислотаси ДНК типида. Бу вируснинг серологик хусусиятлари картошка гули мозаикаси вирусига ўхшаш бўлиб, зарраларининг диаметрлари 50 нм. Бир ўсимликдан иккинчисидан механик усулда ва ширалар ёрдамида ўтади. Гулкарам мозаикаси вируси ҳ+амма континентларда учрайди.
20. Беда жарохати шиши вируси ва унга ўхшаш вируслар.
[R/2:Σ10-16/11-22:S/S :S,l/Au]
Беда жарохати шиши, шоли паканалашиши вируси ҳ+амда жўхорининг ғадир-будур паканалик вируси умумий хусусиятларга эга бўлиб, изометрик зарраларининг диаметри 70 нм: заррача 2 занжирчали РНК нинг бир қанча фрагментларини тутади. Шакли ва вирион таркиби билан реовирусларга ўхшайди. Бу вируслар цикадкалар ёрдамида тарқалади. Уларнинг ташувчи ҳ+ашорат организмида кўпайиши бу вирусларга хос хусусиятларидан биридир.
21. Томат бронзалашиши вируси. (R)/*:*/*:S/*:S/Th
Бу вируслар трипслар ёрдамида бу вируслар тарқалади. Касал ўсимликда мозаика ва некроз ҳ+осил қилади. Механик усулда бошқа ўсимликка осон ўтади, ўсимлик ширасида беқарор Заррачаларининг диаметри 80 нм, липидлар тутади. Бу вируслар ҳ+айвон вирусларига ўхшаб кетади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish