1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин



Download 51,36 Kb.
Sana09.06.2022
Hajmi51,36 Kb.
#649394
TuriКодекс
Bog'liq
814 11.10.2017




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, икки йўлакли тизим қуйидагиларда:
Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида;
халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро аэропортларда икки йўлакли тизимни ишлашини таъминлаш учун керакли инфраструктура ишлари бир ой муддатда ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган ҳамда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг сафар мақсади, мамлакати, ёши ва региони бўйича шаклланишини таъминлайдиган давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқилсин ва амалиётга киритилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги 97-сонли «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 октябрь,
814-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлак тизимини қўллаш талаблари ва тартибини, шунингдек божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида «яшил» ёки «қизил» йўлакни танлаш қоидаларини белгилайди.
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«яшил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг кўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
«қизил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойи — чегара ёнидаги божхона комплекслари ва постлари, халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортлар, Ўзбекистон Республикасининг чегара ва божхона назорати амалга ошириладиган, шунингдек фуқаролар, транспорт воситалари ва товарлар ўтказиладиган Давлат (божхона) чегараси орқали ўтказиш пунктларида жойлашган темир йўл станциялари (вокзаллар).
2-боб. Божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойларида икки йўлак тизимига нисбатан қўлланиладиган талаблар
3. Божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойларида икки йўлак тизимини қўллаш учун камида битта «яшил» ва «қизил» йўлак ажратилади. Йўлаклар умумий сони божхона органи томонидан йўловчилар оқими ва мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4. Ҳар бир йўлак томонга ҳаракатланиш ва ҳар бир йўлакка кириш йўналиши аниқ белгиланиши ҳамда фарқланиши зарур.
«Яшил» йўлакка кириш оқ фонда яшил рангли саккиз бурчак шаклидаги, шунингдек яшил рангда давлат тили. рус ва инглиз тилида «Yashil yo'lak», «Зелёный коридор» ва «Green channel», «Yozma deklaratsiyalanmaydigan tovarlar», «Товары, не подлежащие письменному декларированию» ва «Nothing to declare» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.
«Қизил» йўлакка кириш оқ фонда қизил рангли тўртбурчак шаклидаги, шунингдек давлат тили, рус ва инглиз тилида «Qizil yo'lak», «Красный коридор» ва «Red channel», «Yozma deklaratsiyalanadigan tovarlar», «Товары подлежащие письменному декларированию» ва «Goods to declare» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.
Ёзувлар учун давлат тили, рус ва инглиз тилидан ташқари фаолият кўрсатадиган ҳудудида божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойи жойлашган божхона органлари қўлланилишини мақсадга мувофиқ деб биладиган бошқа ҳар қандай тилдан фойдаланишга йўл қўйилади.
5. «Яшил» ва «қизил» йўлакларга кириш ва улардан чиқиш жойлари эни 50 сантиметр бўлган тегишли рангдаги линиялар билан белгиланади.
Кириш ва чиқиш жойларини англатадиган линиялар ўртасидаги масофа камида 2 метр бўлиши зарур.
6. «Яшил» ва «қизил» йўлаклар:
а) божхона ҳудудига кириб келиш жойларида (халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортлардан ташқари) — чегара назоратидан ўтгандан сўнг;
б) божхона ҳудудидан чиқиш жойларида (халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортлардан ташқари) — чегара назоратидан ўтишдан олдин;
халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларда:
кириб келишда — жисмоний шахс йўлакни танлашда кузатиб бориладиган багажга эга бўлиши учун багаж бериладиган жойдан сўнг;
в) чиқиб кетишда — жисмоний шахс йўлакни танлашда кузатиб бориладиган багажга эга бўлиши учун йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва багажни топшириш жойидан сўнг жойлаштирилиши зарур.
7. Халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларда божхона ҳудудидан чиқиб кетишда йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда багажни топшириш жойларида божхона назоратини амалга оширишгача авиаташувчига топширилган кузатиб бориладиган багажда олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона қонунчилиги бузилишларига риоя этилиши ва бундай бузилишларни, шунингдек бундай қонунбузарликларни содир этган шахсларни ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган шароитлар яратилган ҳолатда, «яшил» ва «қизил» йўлакларни жойлаштиришга рухсат этилади.
8. «Яшил» ва «қизил» йўлаклар бошқа йўлак орқали ўтадиган шахсларни кузатишни истисно этадиган услубда ажратилиши лозим.
9. Божхона органи божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойларида бевосита икки йўлак тизими олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудудини ташкил этиши лозим.
10. Ахборот ҳудудида жисмоний шахсларнинг божхона чегараси орқали шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни олиб ўтиш масаласи бўйича божхона қонунчилиги ва бажарилишини назорат қилиш божхона органларига юкланган бошқа қонун ҳужжатларининг асосий қоидалари, икки йўлак тизимини қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш жойлаштирилиши керак.
11. Ахборот ҳудуди давлат тили, рус ва инглиз тилидаги, шунингдек фаолият кўрсатадиган ҳудудида божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойи жойлашган божхона органлари қўлланилишини мақсадга мувофиқ деб биладиган бошқа ҳар қандай тилдаги ахборот материалларини ўз ичига олган стендлар, шчитлар, табло ва бошқа қурилмалар билан жиҳозланиши даркор.
Ахборот ҳудудида йўловчи божхона декларациялари бланкларини тўлдириш жойлари, тоза бланкалар ва давлат тили, рус ҳамда инглиз тилида тўлдириш намуналари бўлиши лозим.
3-боб. Жисмоний шахсларнинг «яшил» йўлак орқали ўтиш тартиби
12. «Яшил» йўлакда товарлар қуйидаги товарлардан ташқари оғзаки декларациялаштирилади:
олиб кириш ёки олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қиймати ва (ёки) миқдори республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ва республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетган товарлар;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағлар чекланган нормалари.
13. Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар қўл юки ва кузатиб бориладиган багажда олиб ўтадиган товарлар унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан декларациялаштирилади.
14. Жисмоний шахснинг «яшил» йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.
Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.
15. Жисмоний шахс «яшил» йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган ёхуд қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарларни олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёхуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шаклини қўллаш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
15-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
16. «Яшил» йўлак орқали ўтадиган ёки жўнаб кетадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
16-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
4-боб. Жисмоний шахсларнинг «қизил» йўлак орқали ўтиш тартиби
17. «Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиради.
18. Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар қўл юки ва кузатиб бориладиган багажда олиб ўтадиган товарлар унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан декларациялаштирилади.
19. Божхона органлари «қизил» йўлакда божхона назорати шаклларини қўллашда танлаш принципига асосланади ва божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шакллари билан чекланади. Божхона назорати шаклини танлаш божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланади.
20. «Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларациялаштириши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни республикадан олиб чиқиб кетишнинг чекланган нормаларидан ошадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган шахслар тўғрисида уларнинг бориш мақсадлари, мамлакатлар, ёши ва минтақалар бўйича ҳар чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлари кетган ва келган шахслар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади».
2. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемасида:
а) «Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора» устунида 1 ва 5-сатрлардаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) «Қаерга тақдим этилади» устунининг 2 ва 4-сатрларидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) «Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора» устунида» 2-сатрдаги «Меҳнат вазирлигининг» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
г) 3-сатр қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази маълумоти

Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

».



(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/814/0099-сон, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон; 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон)

Download 51,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish