10-Мавзу: Корхоналарда янгиликларни ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик тайёрлаш асослари Режа


Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш ва башоратлаш



Download 82,7 Kb.
bet5/6
Sana02.07.2022
Hajmi82,7 Kb.
#729293
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 мавзу

3. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш ва башоратлаш
Ишлаб чиқаришни фирма миқёсида ташкилий-техник ривожлантириш технологияни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш бўйича инвестицион ва инновацион лойҳаларни амалга ошириш асосида амалга оширилади.
Фан-техника тараққиёти ва иннвацион сиёсатнинг натижалари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражаси (ИЧТТД) да акс эттирилади. ИЧТТД инновацион сиёсатнинг натижавийлиги, технология ва жараёнларни ташкил этиш даражасини тизимга “кириш” талабларига мослиги даражаси ёрдамида ифодаланади. Агар “кириш”-бутловчи буюмлар, хомашё, материаллар ва бошқаларнинг сифати рақобатбардошлик талабларига мос келса, у ҳолда “кириш” ни қайта ишлаб чиқариш “жараёни” нинг сифати тизимнинг “чиқиши”да юқори бўлиши керак . Масалан, “кириш” нинг сифати 5 га баҳоланса, яъни рақобатбардошлик талабларига жавоб қайтарса, “жараён” нинг сифати 3 бўлса, у ҳолда чиқишда 3 бўлади. Сармоядор “кириш” сифатини оширишга катта маблағ сарфлаб, “чиқиш”да исталган натижани ола олмайди, чунки технология ва жараёнларни ташкил этиш “кириш”ни сифатли қайта ишлашга қодир эмас. Бошқа вазият: технология ва жараёнларни ташкил этиш раҳобатбардошлик талабларига жавоб беради, аммо “кириш”нинг сифати, масалан, ишлаб чиқариш ҳужжатларидаги сифат кўрсаткичлари ва товарнинг ресурслар истеъмоли рақобатбардош эмас, бунда “чиқиш”даги сифат ҳам рақобатбардош эмас. Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: тизимда “кириш” ва “жараён” сифатининг мутаносиб даражасини (яхшиси ташқи ёки ички бозорда рақобатбардошлигини) таъминлаш керак1.
ИЧТТД кўрсаткичларини мажмуавий (кўрсаткичлар дарахтининг нолли даражаси, умумлаштирувчи (биринчи даража) ва хусусий (иккинчи даража)га ажратиш мақсадга мувофиқ. Мажмуавий кўрсаткич бўйича жамоанинг келажакни кўзда тутиб, стратегик мақсадларга ишлаши ҳақида фикр юритилади. Агар стратегик мақсадлар, фирманинг обрўси, ташкилий-ишлаб чиқариш сиёсатига жавоб қайтарилса, у ҳолда тактик мақсадлар, шу билан бирга тизимнинг “чиқиши” талаблари, аниқ бозор талабларига жавоб берилади.
ИЧТТД нинг мажмуавий кўрсаткичини қуйидаги формулалардан бири билан белгилаш тавсия этилади :
, (1)
, (2)
, (3)
бу ерда КТУ-ишлаб чиқариш техник даражасининг умумлаштирувчи кўсаткичи, бирлик улушлари;
Коу-ташкилий ишлаб чиқаришнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи, бирлик улушлари;
а0 ва а5-регрессия тегламаларининг эркин аъзолари;
а1 ва а2-ИЧТТД тегишли умумлаштирувчи кўрсаткичлари оғирлик коэффициентлари, а1 ва а2=1,0 уларнинг аниқ миқдорлари омилли таҳлил усули ёки эксперт йўли билан белгиланади (а1 ни 0,5...0,7 доирасида қабул қилиш тавсия этилади, автоматлаштириш даражаси ошиши билан миқдор ошади, а2-тегишли равишда 0,3...0,5);
а3 ва а4-тенглама регрессиясининг омиллар алоқаси тўғри чизиқли шакли бўйича коэффициенлари;
а6 ва а7-даражали шаклидаги коэффициенлари.
(1) формула бўйича кўрсаткичлар эксперт йўли билан, (2) ва (3) формула бўйича-корреляцион-регрессив таҳлил усулини қўллаш орқали белгиланади.
Ишлаб чиқаришнинг техник даражасиТУ) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиши ва технологиянинг тарққий этганлиги босқичлари таърифлайди.
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий даражасиОУ) ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этишнинг ривожланиш даражаси, жараёнларнинг ташкилийлик даражасини ифодалайди.
Ишлаб чиқаришнинг техник ва ташкилий даражалари (КТУ ва КОУ)нинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари хусусий кўрсаткичлардан вазифа сифатида белгиланади:
, (4)
, (5)
бу ерда, f1, f2-умумлаштирувчи кўрсаикичлар ва омиллар ўртасидаги боғлиқлик вазифалари;
x1, x2…. xnту кўрсаткичларига таьсир кўрсатувчи хусусий кўрсаткичлар:
х1, х2..... хnоу га таьсир кўрсатувчи хусусий кўрсаткичлар.
ИЧТТД хусусий кўрсаткичларни қуйидаги формулалардан бири бўйияа белгилаш тавсия этилади:
(6)
(7)
бу ерда, Пфi-ИЧТТД нинг умумлаштирувчи кўрсаткичига таьсир кўрсатувчи i-омиллининг ҳақиқий миқдори;
Пni-меъёри ёки режавий худди ўзи.
(6) формула билан омилнинг ҳақиқий миқдори меъёридан ўшиб кетиши ИЧТТД га ижобий таьсир кўрсатган ҳолда фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, технологик жараёнларнинг тараққийлик даражаси, қисман жараёнларнинг қуввати бўйича мутаносиблиги коеффициенти ва ҳоказо.
(7) формуладан тескари ҳолда, янги омилнинг ҳақиқий миқдорини меъёридан ошиб кетиши ИЧТТД га салбий таъсир кўрсатган ҳолда фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, фирма технологик ускунасининг ўртача ёши, технологиянинг ўртача ёш, жароҳатларни тез-тез бўлиши, ходимлар қўнимсизлиги кўрсаткичига ва бошқалар
Ишлаб чиқаришнинг техник даражасига таъсир кўрсатувчи омилларга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:

    1. Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси (автоматлар орқасидан кузатиш бўйича ва машиналар ёрдамида ишловчи асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг умумий сонига нисбати).

    2. Технология жараёнларининг тараққиёт даражаси (тараққий этган жараёнларни расмий услубиётларга мувофиқ уларнинг умумий сонига нисбати).

    3. Технологик жараёнларнинг ўртача ёши.

    4. Технологик ускуналарнинг ўртача ёши.

    5. Фирма ходимлари меҳнатининг фонд билан таъминланганлиги (асосий ишлаб чиқариш фондлари фаол қисми қийматининг фирма ходимлари сонига нисбати).

Ишлаб чиқаришнинг ташкилий даражасига таъсир кўрсатувчи омилларга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:
1. Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлиги даражаси (масалан, соҳавий маҳсулотнинг йиллик ҳажми қийматини ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбати).
2. Ишлаб чиқаришнинг кооперацияганлиги даражаси (бутловчи маҳсулотлар умумий ҳажмининг ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбати).
3. Технологик ускуна ишининг алмашув коэффициенти.
4. Фирма штат жадвалининг тўлдирилганлиги, %да.
5. Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг фирма ходимлари сонидаги салмоғи, %да.
6. Ходимларнинг йил давомидаги қўнимсизлиги коэффициенти, %да, жароҳатларнинг тез-тез бўлиши кўрсаткичи (ҳисоботга кўра).
7. Иш вақтининг йўқотилиши, %да.
8. Жароҳатларнинг тез-тез бўлиши коэффициенти (кўрсаткичи-статистик ҳисоботга кўра).
9. Қисман ишлаб чиқариш жараёнларининг қуввати бўйича мутаносиблиги коэффициенти (кўрсаткичи).
10. Ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлиги коэффициенти.
11. Ишлаб чиқариш жараёнлари реаллиги коэффициенти.
12. Ишлаб чиқариш жараёнлари тўғри/шахслилиги коэффициенти.
13. Ишлаб чиқариш жараёнлари бир маромдалиги коэффициенти.
ИЧТТД санаб ўтилган омилларини тактик бошқариш уларни ошириш резервларини топиш имконини беради. ИЧТТД омилларини стратегик бошқаришни амалга ошириш учун уларнинг келгуси ўзгаришларини башоратлаш зарур.
ИЧТТДнинг хусусий, умумлаштирувчи ва мажмуавий кўрсаткичларининг олинган миқдоридан уларнинг тараққий этганлигини таҳлил қилиш, ИЧТТДни ошириш учун тор жойларни топиш ва стратегик башоратлаш учун фойдаланилади.
ИЧТТДни шартли маълумотларда баҳолаш, таҳлил қилиш ва башоратлашнинг мисолини келтирамиз (16-жадвал).

Download 82,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish