13-мавзу: тарбиявий тадбирларни ташкил этиш шакллари (2 соат) режа


Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариши



Download 34,97 Kb.
bet3/5
Sana10.07.2022
Hajmi34,97 Kb.
#767576
1   2   3   4   5
Bog'liq
@13

Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариши. Педагог мустақил тайёргарлик даврида ўқувчилар билан ишлашни табакалаштирилган тарзда олиб боради, уларни гуруҳларга тақсимлайди, айримлари билан эса якка тартибда иш олиб боради. Педагог фан кабинетларидаги мустақил ишларни ташкил этиб, билимлар эгаллашни таъминловчи топшириклар системасини ишлаб чикади, мунтазам равишда ўқишнинг боришини назорат килади, ўқувчиларнинг китоб, асбоблар, қулланмалар, ўқув телекурсатувлари, қўшимча адабиётлар ва бошкалар билан ишлаш малака ва кўникмаларини мунтазам шакллантиришни таъминлайди.
Мустақил тайёргарликни ташкил этишда лаборант ўқувчилар ало ҳида урин тутади. Улар мураккаб тажрибаларни амалга оширишда ёрдам берадилар, диапозитивлар, фильмларни намойиш этадилар, ҳариталарни тайёрлайдилар, алмаштириладиган стендларни безатадилар, кабинетларда инвентаризация ўтказадилар, дарсликлар ва дастурларга доир адабиётлар фондига мудирлик киладилар ва ҳоказо.
Мустақил машғулотларда педагог билан ўқувчининг ҳамкорлик килиши зарурлиги бекор қилинмайди, лекин у дарсдагига нисбатан бошкача—асосан бавосита, ўқув материали (схемалар, жадваллар, йўл-йуриклар, махсус тўзилган маълумотномалар ва ҳоказолар)ни тегишли тарзда ташкил этиш оркали амалга оширилади.
Келгусида ўрта бўғинда дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этишда педагогнинг цўналтирувчи таъсири остидаги ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш, ўзини-ўзи назорат килиши асосига курилган ва фан кабинетларида, кутубхонада ва уйда якка тартибдаги режа асосида ўтказиладиган мустақил машрулотлар етакчи шаклга айланиши керак. Бунда дарсдан ташкари ишда таълимнинг моддий базаси: қўшимча ва маълумотнома адабиётлар, лаборатория ускуналари, кўргазмали қўлланмалар, дидактик материаллар, техника воситаларидан окилона фойдаланиш кўзда тутилади.
Ўз ичига:
— дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашнинг хилма-хил шаклларини олган, назарий билимларни узлаштиришни таъминловчи;
— тажрибалар, ижодий тусдаги ишларни бажаришни, асбобларни лойи ҳалашни, макетлар, моделлар ва ҳоказоларни тайёрлашии олган мустақил ишлаш учун топшириклар системаси мақсадга мувофикдир.
Юқорида кайд этилган топширикларни бажариш жараёнида ўқувчилар турли қўлланмалар, асбоблар, аппаратлар, дидактик материаллардан фойдаланишни урганадилар, ўзини-ўзи текшириш учун турли маълумот ва таянч материалларни жалб этиш кўникмаларини эгаллайдилар. Айни пайтда уларда топширикларни бажариш учун зарур материалларни танлаш, ишнинг кетма-кетлигини белгилаш, вақтни ҳисобга олиш каби ташкилий кўникмалар шаклланади. Бунга ўхшаш машғулотлар ўқувчиларга улар учун янги бўлган шароитларда меҳнат килиш кўникмасини эгаллашга ёрдам беради, ўқитувчига эса ўқувчиларда таълим-тарбия жараёнига фаол кушилиш учун зарур бўлган фазилатларни аниқ, мақсадни кўзлаб, изчил шакллантириш имконини бе;ради.
Натижада ўқувчилар учун ўқув машғулотларини ташкил этишнинг янги шакллни кироат ҳона ва буш аудиторияларда педагогсиз мустақил машғулотларни аста-секин жорий этиш мумкин бўлади. Шуни айтиш керакки, бундай иш шаклининг даставвал айрим кисмлари узлаштирилади. Ўқувчилар гуруҳларига тарбиячисиз, ўзлари шуғулланишлари учун имконият яратилади. Бундай машғулотлар каттик, тартибга солинади: иш жойи, тарбиячига такдим этилиши керак бўлган ҳисобот материаллари ва бу ишларни амалга ошириш вақти аниқ белгилаб қўйилади. ўқувчиларни гуруҳларга тақсимлаш олдидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилади: тарбиячилар билан улар меҳнатини ташкил этиш усуллари ҳакида суҳбатлар, қироат ҳонада ва бўш аудиторияларда мустақил машғулотларни ташкил этиш юзасидан дастлабки синовлар, бу тажрибани муҳокама килиш ва унга зарур тузатиш киритиш каби ишлар бажарилади.
Кузатишларнинг курсатишича, ишнинг янги шаклларига утиш бутун педагоглар жамоасининг куч-ғайратларини бирлаштиришни, бўш хоналарни тақсимлашда, тартиб ва интизомга риоя этилишини назорат килишда алоҳида аниқликни талаб этади.
Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш ва ўзини-ўзи назорат килиш асосига қурилган гуруҳ. ва якка тартибдаги иш шакллари аста-секин асосий иш шакллари бўлиб қолади. Улар ўқувчиларда интизом ва масъулиятни шакллантиришга кўмаклашади.
Бир қанча ҳолларда мустақил тайёргарлик юзасидан айрим машғулотларни тарбиячи иштирокида уюштириш зарурати вужудга келади. Бу унчалик мустаҳкам бўлмаган ва янада кучайтирилиши зарур бўлган малака ва кўникмаларни тиклаш ёки шакллантиришни давом эттириш мақсадида ўтказилади. Бинобарин, тарбиячи иштирокидаги мустақил машғулотларни ўқувчилар мустақиллиги шаклланишининг муайян боскичида тўла бардам топадиган шакл сифатида карамаслик керак. У ўқув машғулотларидан кейинги дарсларни ташкил этиш шакллари системасида зарур жиҳат сифатида сакланиб қолади, лекин ундан фойдаланиш меъёри ўзгаради.
Мустақил тайёргарликни ташкил этиш жараёнида шахсларнинг зўриқишига йўл қўймаслик муҳимдир. Шу мақсадда шахсларда ўқув ишининг окилона усулларини, илмий ва ижтимоий-сиёсий ахборот окимида йўл топа олиш, мустақил тажрибалар килиш ва кузатиш олиб бориш кўникмаларини шакллантириш зарур.
Фанлараро алокалар ғояларини руёбга чикариш учун: дарс ва дарсдан ташкари ўқув ишлари-мустақил тайёргарликни уйғун бирлаштириш; мустақил тайёргарлик даврида турли фан ўқитувчиларининг узаро алокаси; фан ўқитувчиси билан тарбиячининг ҳамжиҳатлиги; турли режим пайтларида ягона талабларни амалга ошириш каби янги имкониятлар вужудга келади ва ҳоказо.
Ўқувчиларнинг барча фанлар юзасидан мустақил ишлаши факат дарсдан ташкари фаолиятдагина эмас, шу билан бирга дарсда ҳам бошкача сифат касб этади. Дарс ва мустақил тайёргарликнинг бир-бирига сингиб кетиши, ўқув ва қўшимча адабиётлардан, қомуслардан, маълумотномалардан ва бошкалардан кенг фойдаланиш имконияти объектив тарзда ўқув материалини энг кўп даражада узлаштиришга, мустақил ишни жадаллаштириш ҳисобига (уни бирмунча кискартирган ҳолда).ўқув вақтидан самарали фойдаланишга, энг муҳими, ўқувчиларда меҳнатсеварлик, мустақиллик, масъулиятни тарбиялашга кўмаклашади.
Ўқувчиларнинг мустақиллиги турли даражада бўлганида мустақил тайёргарлик амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш му ҳимдир, албатта, бу эса улар ша ҳсининг шаклланишига шуб ҳасиз таъсир курсатади. Айрим ўқувчиларнинг ишдаги фаол ва мустақил ҳолати тарбиячининг аралашувини талаб этмайди, чунки ўқувчиларнинг узлари олдиларида турган вазифаларни ва уларни ҳал этиш йўлларини анча яхши тушунадилар. тарбияланувчилар тарбиячи ёрдамисиз ишлайдилар. Бу ерда тарбиячининг аралашуви макбўл эмас, чунки бундай ҳолат тарбияланувчиларнинг мехнатсеварлигини, билиш эҳтиёжларини шакллантиришда энг катта имкониятга эгадир.
Ўқувчи мустақил ҳаракат килиб, лекин уз ишини тарбиялашнинг фикри ва ба ҳосига боглик килиб куйган пайтда тобе мустақил ҳолат вужудга келади. Иш кизикиш ва иштиёк билан бажарилса ҳам, мустақил ишни бажараётган шахснинг ҳаракатларида ишончсизлик жи ҳатлари мавжуд бўлади.
Тарбиячининг тула раҳбарлиги ва назорати остида ҳаракат киладиган ўқувчилар тоифасида мажбурий-ижро этиш ҳолати пайдо бўлади. Бунда ўқувчилар ишга унчалик кизикиш билдирмайдилар. Улар кўпинча тар-биячининг ёрдамини сураб мурожаат киладилар, кучли ўқувчиларнинг қўллаб-кувватлашидан фойдаланишга интиладилар, агар бундай куллаб-кувватлаш бўлмаса, ишни давом эттиришда иродаларини ишга солмайдилар. Бундай шахсларда ташкаридан мажбур килиш вақтида ҳаракат килиш одати мустаҳкамланади. Агар бундай ҳолат баркарор бўлиб колса, у ўқувчининг фақат ақлий эмас, шу билан бирга маънавий ривожланишига ҳам, тускинлик килиши мумкин.
Мустақил тайёргарликнинг назоратсиз—ижро этиш ҳолати расмий ижрочилик билан, ишгиёк. ва ҳавас билан ме ҳнат килишни истамаслигини яширишга интилаётган ўқувчиларда кузатилади. Бундай ҳолатнинг узоқ вақт мавжуд бўлишига йўл куйиб бўлмайди, акс ҳолда ўқувчиларда ишга нисбатан расмий муносабат жи ҳатлари пайдо бўлади, бу эса уларнинг меҳнатдаги ташки фаолликларини йукка чикаради.
Ва, ниҳоят, беихтиёр ҳосил бўладиган ҳолат ҳам руй бериши, бундай ҳолат «ҳоҳласам—ўйнайман, ҳоҳламасам—ўйнамайман»; «ёкса—ишлайман, ёкмаса—ишламайман»; «осон бўлса—бажараман, кийин бўлса—бажар-майман» деган сузларга риоя этадиган ўқувчилар фаолиятида намоён бўлади. Бу ўқувчилар гуруҳи тарбиячига юқорида кайд этилган ўқувчилар гуруҳига нисбатан кам кийинчилик ва ташвиш келтирмайди. шахсларнинг мустақил тайёргарлигидаги беиҳтиёр ҳолатни бошка ҳолатга айлантириш анча қийин ишдир. Бу шахсларнинг факат уз ша ҳеий истаклари бўйича иш бажаришга доир ноҳуш майлларини бартараф этиш учун узок. вақт тер тўкиб меҳнат килишга тўғри келади.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларнинг ҳар бирида шахсларни билиш жараёнига жалб этиш, уларнинг кизикишларига таяниш, ўқувчиларга ўқув фаолиятида муваффакиятга эришишни ҳис этиш имконини бериш, уларни рагбат-лантириш ва албатта ўқишга ўргатиш керак.
Кузатишларнинг курсатишича, тарбиячиларнинг узлари кўпинча шахсларнинг мустақил тайёргарлиги, уларнинг ишга муносабатидаги ҳолатнинг хилма-хиллигини билмайдилар. Педагог эса, ана шундай ҳолатларнинг намоён бўлишига таяниб, якка тартибда яҳширок, ёндашишни амалга ошириш мумкин, мустақил тайёргарлик даврида тарбияланувчиларга ўз таъснрини мувофиклаштириши ва таккослаши, уни ша ҳсни шаклланти-ришнинг самарали воситасига айлантириши мумкин. Бунда унга ўқувчиларнинг феъл-атворидаги узгаришлар жараёўини ва ўз тарбиявий фаолиятининг пировард натижаларини олдиндан кура билиш, ҳар бир ўқувчининг ҳусусиятларини, унинг шахс сифатида меҳнатга муносабатини яхши билиш ёрдам беради.
Ўқувчиларнинг мустақил тайёргарлигини ташкил этганда, шахслар мустақиллигини пасайтирувчи ортикча васийлик килишга йўл куйиб бўлмайди. Кузатишларнинг курсатишича, тарбиячилар мустақил тайёргарликнинг турли боскичлари (бўлажак ишнинг бориши тушунтирилади, уй иши, унинг мазмунини, ўқувчи фаолиятининг тартибини тўла тушунтириб бериш ҳоллари учрайди ва ҳоказо)да ўқувчиларнинг ишига аралашиб, кўпинча улар мустаккиллигинииг ривожланишига ҳалакит берадилар, мустақил фаолнят кўникмалари шаклланишига тускинлик киладилар. Мустақил тайёргарлик жараёнида ўқувчилар мустақиллиги мунтазам ошиб бориши ва ёрдам бериш мунтазам камайиб боришига эришиш муҳимдир, албатта.
Ўз гуруҳининг имкониятларини, шахсларнинг ўзига хос ҳусусиятларини, улар мустақил ишининг услубини ҳисобга олувчи тарбиячи мустақил тайёргарлик даврида ғоят талабчан бўлади, шахсларни мустақил фаолиятга йўналтиради, мустақил тайёргарликии ўқувчилар билимларини муста ҳкамлашнинг ва уларда ташкилий-амалий малака ва кўникмаларии ривожлантиришнинг воситаси сифатида караб, ўз ёрдами даражасини аста-секин пасайтиради.
Таълим муассасалари ўқувчиларининг мустақиллиги ҳакида гапирар эканмиз, биз бу жараёининг икки томонини ифодалайдиган тушунчалардан: ўқувчилар фаолиятида-мустақиллик даражасидан, тарбиячи фаолиятида—ёрдам бериш даражасидан фойдаланамиз. Мустақиллик даражаси деганда биз ўқувчиларнинг педагог ёрдамига бўлган эҳтиёжини назарда тутамиз. Ёрдамга бўлган эҳтиёж қанчалик юқори бўлса, ўқувчиларнинг мустақиллиги шунчалик паст бўлади. Шахсларга ёрдам курса;тиш даражасининг мезони сифатида биз ўқув муассасаси чиларининг топширикларни бажариш жараёнига тарбиячининг аралашувини қабул киламиз.
Айни вақтда шуни ҳисобга олиш муҳимки, мустақил тайёргарлик мустақил фаолият шакли бўлиб, у шахсни ўқишга ўргатар экан, тулик; равишда тарбиячининг раҳбарлигисиз, муайян даражадаги тарбиявий куч-райрат сарфлашисиз ўтиши мумкин эмас.
Педагогларнинг мустақилликни тарбиялаш вазифаларини ҳал килишга сарфлаган куч-ғайрати ўқувчиларнинг руҳий-физиологик кайфиятига мутаносибдир. Агар шахслар мустақил тайёргарликни ўз фаолияти занжи-ридаги табиий бўғин сифатида қабул килсалар, педагоглар томонидан ҳам, шахслар томонидан ҳам катта куч-ғайрат сарфлаш талаб этилмайди. Аксинча, машғулотга ёмон тайёргарлик куриш ҳамма учун қўшимча кийинчиликлар туғдиради. Тарбиячининг ўқув муассасаси ўқувчиларига иродавий таъсир курсатиши талаб этилади, уларнинг эса уз организмлари ва руҳиятларининг а ҳволини муайян фаолиятга цўналтириш учун иродавий зурикишларига тўғри келади. Ҳар кандай ҳолатда тарбиячи томонидан ҳам, ўқувчилар томонидан ҳам кўп ёки оз мидорда куч-ғайрат сарф этишни талаб этадиган вазиятлар вужудга келади. Мустақил тайёргарлик давомида таълим муассасаларининг ўқувчилари мустақил фаолиятининг у ёки бу кўникмаси шаклланаётганда ҳам ҳудди шундай вазиятлар вужудга келади. Бу вазиятни зарур тарбиявий мақсадни амалга оширишга ёрдам берадиган педагогик жи ҳатдан мақсадга мувофиқ ҳолатга айлантириш тарбиячининг ма ҳоратини билдиради.
Ўзини-ўзи тарбиялаш ўз устида онгли ва режали иш олиб бориш, жамият ва ривожланиш шахсий дастури талабларга жавоб берувчи хусусият ва сифатларни шакллантиришга йўнатирилгандир. Ўзини-ўзи тарбиялаш тарбия жараёнида шаклланади.
Бу усулларни шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин.
Ўзини-ўзи тарбиялаш шахсининг ўзини-ўзи англашдан бошланади. Бунинг учун қуйидаги усуллар қўлланилади. Улар 1-гуруҳга тегишли:
Ўзини-ўзи кузатиш ;
Таққослаш;
Ўзини-ўзи таҳлил қилиш;
Эмпатия;

Ўзини-ўзи баҳолаш.


Бу усулларнинг барчаси ўзини-ўзи англаш савиясини ўстиришни маромлаштиради. Бу беш усул ёрдамида шахсни ўзини-ўзи баҳолаши амалга оширилади. Қолган усуллар ўзини-ўзи тарбиялаш учун қўлланилади:
Ўзини-ўзи танқид қилиш;
Ўз-ўзига мажбурият юклаш;
Ўзини-ўзи бошқариш;
Ўз-ўзига буйруқ бериш;
Ўзини-ўзи жазолаш;
Ўз-ўзига таъсир кўрсатиш;
Ўзига ишонч.

Download 34,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish