15 -ma’ruza. Халақитлар



Download 128,21 Kb.
bet1/4
Sana09.07.2022
Hajmi128,21 Kb.
#759203
  1   2   3   4

15 -ma’ruza. Халақитлар

Reja:


  1. Радиоҳалақитлар.

  2. Электромагнит ҳалақитлар, уларнинг турлари ва қабуллаш қурилмаларига таъсири.

  3. Турли ҳалақитларнинг РЭВга таъсири.

  4. Махсус шакллантирилмаган ҳалақитларнинг қабуллаш қурилмаларига таъсири.

  5. РЭВ электромагнит мослашувига сабаб бўлувчи кўрсаткичлар.

Радиоэлектрон қурилмага таъсир этиб унинг ишлаш сифатини ёмонлаштирувчи электромагнит энергия электромагнит ҳалақит дейилади. 9 кГц-3000 ГГц частоталар диапазонига мос келувчи электромагнит ҳалақитлар радиоҳалақитлар деб аталади.


Радиоэлектрон воситалар уларга турли электромагнит ҳалақитлар таъсир этадиган муҳитда ишлайдилар, ўз олдиларига қўйилган вазифаларни бажарадилар. Радиоҳалақитлар пайдо бўлиш сабаби, манбаи, таркиби, спектри ва вақт тавсифлари бўйича турлича бўладилар. Улар табиий ёки сунъий усулда шаклланган бўлишлари мумкин.
Табиий ҳалақитлар инсон фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳосил бўладиган электромагнит жараёнлардир. Уларнинг юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • атмосферада юзага келувчи электр жараёнлари асосида (чақмоқлар, қумли ва тупроқли бўронлар натижасида юзага келувчи статик электр разрядлари, қор кўчкилари ва шимолий қутб ёритувчанлиги ва ҳ.к.);

  • ер юзининг ўзидан иссиқлик чиқариши, тропосфера ва ионосферадаги геофизик жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи радионурланишлар;

  • ер атрофидаги космик манбалар тарқатувчи радионурланишлар.



Табиий ҳалақитлар ўз табиатига кўра вақт бўйича узлуксиз ва узлукли (маълум вақт оралиғида радиоэлектрон воситаларга таъсир этувчи) кенг спектрга эга бўлган, радиоқабуллаш қурилмалари сигнал ўтказиш спектрал полосасига нисбатан нормал тақсимот қонунига бўйсунувчи оқ шовқин деб қаралиши мумкин.
Сунъий усулда ҳосил бўлувчи ҳалақитларга инсон фаолияти натижасида, турли электротехник қурилмалардан фойдаланиш натижасида юзага келувчи электромагнит жараёнлар сабаб бўлади. Бу ҳалақитлар икки турга бўлинади: махсус шакллантирилган радиоҳалақитлар ва махсус шакллантирилмаган ҳалақитлар.
Махсус шакллантирилган ҳалақитлар маълум турдаги радиоэлектрон восита(лар)нинг ишлаш шароитини ва натижада фаолиятини сифат кўрсаткичларини ёмонлаштириш учун хизмат қиладилар. Бундай ҳалақитларни шакллантириш ва улар таъсирига қарши курашиш радиотехника фанининг махсус қисмини ташкил этувчи радиоэлектрон кураш вазифасига киради. Бу масала ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, электромагнит мослашув муаммосига кирмайди.
Махсус шакллантирилмаган ҳалақитлар сунъий манбалар томонидан юзага келтирилади ва бу ҳалақитлар РЭВ ишлаш шароитини атайин ёмонлаштириш учун яратилмаган. Бу ҳалақитлар турли радиоэлектрон, радиотехник ва электротехник қурилмалардан фойдаланиш натижасида юзага келади. Махсус шакллантирилмаган ҳалақитларни икки гурухга бўлиш мумкин: турли радиоалоқа қурилмалар иш фаолиятида юзага келувчи ҳалақитлар ва турли электрон, электротехник қурилмалар ишлаши натижасида ҳосил бўлувчи ҳалақитлар (электр транспорт, юқори частота медицина қурилмалари, пайвандлаш қурилмалари ва ҳ.к.).
Сигнал қабуллаш қурилмасига нисбатан ташқи электромагнит ҳалақитлар ва ички шовқинлар таъсири энергетик нуқтаи назардан эквивалентлиги асосида ягона (кельвинларда ўлчанувчи) антенна шовқин температураси Та орқали баҳоланади.
Антенна шовқин температурасига антенна ички қаршилиги шаклида қаралиб, антенна билан мослашган қабуллаш қурилмаси киришига антеннадан берилаётган шовқинсимон ҳалақит Раш қувватини аниқлаш имконини беради. Бунда Раш қабуллаш қурилмаси сигнал ўтказиш полосаси 2∆ω бўлгандаги қувватини англатади, яъни


Раш=2kTa∆ω (15.1)

бўлади. Бунда k=1,38·10-23 Дж/К – Больцман доимийси.


Антенна шовқин температураси тушунчасини киритиш ташқи ва ички шовқинсимон ҳалақитларни ягона сигнал ўтказиш полосаси 2∆ω га тенг бўлган қабуллаш қурилмаси ички шовқин гепотетик температураси (ҳарорати) Ta орқали аниқлаш имкиниятини яратади. 15.1-расмда турли хил ҳалақитларга тегишли антенна температураси нисбий қиймати Ta/T0 нинг частота бўйича тақсимоти келтирилган (T0=273К).





15.1-расм. Турли хил ҳалақитларга тегишли антенна температураси нисбий қиймати Ta/T0 нинг частота бўйича тақсимоти.

Ушбу расмдан кўринадики саноат ҳалақити шаҳар ҳудудида энг катта қийматга эга, қишлоқ жойларда нисбатан кам қувватга эга.


Махсус шакллантирилмаган электромагнит ҳалақитларни икки турга бўлиш мумкин: табиий ва сунъий. Уларнинг турларга бўлиниши (классикафикацияси) 15.2-расмда келтирилган. Табиий ҳалақитлар ўз навбатида шартли равишда иккига бўлиниши мумкин: биринчиси – электромагнит ҳалақитлар манбаи ер устида, шу жумладан атмосферада жойлашган бўлиши мумкин; иккинчиси қуёш, юлдузлар, планеталар ва бошқа фазовий жисмлар нурлатаётган электромагнит нурланишлар (ҳалақитлар).


Ер усти – атмосферадаги ҳалақитларга момақалдироқ вақтида чақмоқлар ҳосил қиладиган электр разрядлар (зарядсизланиш) биринчи навбатда мисол бўлади. Бундай ҳалақитларнинг частоталар спектри жуда кенг бўлиб, назарий нуқтаи назаридан чексиз кенг ва узоқ масофаларга тарқалади. Қор, ёмғир ва намгарчилик вақтида зарядларнинг йиғилиши, уларнинг антенналар, уларнинг қисмлари яқинида ва ерга уланиш қисмларига яқин жойларда зарядсизланиши ҳам электромагнит ҳалақит (ЭМҲ) ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Алоқа каналларини ташкил этувчи турли радиоканаллар ва сигналларни улар орқали ўтиши натижасида юзага келадиган бузилишлар ҳам ҳалақитлар қаторига киради.

15.2-расм. Электромагнит ҳалақитлар классификацияси.


Қуёшнинг фаол ишлаши (портлашлар) даврида катта энергия ажралиб чиқади, натижада ерда электромагнит ҳалақитлар сатҳи кескин катталашади. Қуёш тизими планеталарининг, юлдузларнинг ва бошқа фазовий жисмлар радионурлатишлари ҳам қўшимча космик ҳалақитлар келиб чиқишига сабаб бўладилар ва уларни ультра юқори ва ўта юқори ва бундан ҳам юқори частоталар диапазони радиоқабуллаш қурилмаларини ҳисоблашда (ўлчашда) эътиборга олиш керак бўлади.
Сунъий электромагнит ҳалақитлар турли электромеханик ва радиоэлектрон воситалар иш жараёнида келиб чиқади. Уларнинг баъзилари 15.2-расмда санаб ўтилган. Ишлаш принципи электромагнит тўлқинларни қабуллашга асосланган РЭВларга, ишлаши натижасида кераксиз электромагнит нурланишлар келиб чиқишига сабаб бўладиган турли электродвигателлар, генераторлар, двигателларнинг ўт олдириш қисмлари, саноат ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа турли жиҳозлар ҳам юзага келадилар. Ушбу ҳалақитлар – саноат ҳалақитлари деб аталадилар. Бу ҳалақитларни РЭВлардан айниқса радиоқабуллаш қурилмаларидан фойдаланишда албаттаэътиборга олиш керак. Турли манбалар нурлатадиган саноат ҳалақитлари сатҳи ва частоталар диапазони ва полосаси турлича. Кўп ҳолларда саноат ҳалақитлари спектри бир неча юз мегагерц, бир неча гигагерц диапазонни эгаллайди. Саноат ҳалақитлари бирнеча километр узоқликдаги радиоқабуллаш қурилмаларига ҳам таъсир этиши мумкин.
Ҳалақитлар сатҳини электромагнит майдон кучланганлиги (В/м, мкВ/м, дБмкВ/м) ларда баҳоланади (бунда дБмкВ/м – 1 мкВ га нисбатан дБ ларда баҳолашни англатади). Баъзан дБВт/м2, Вт/м2 шаклида ҳам баҳоланади (бунда дБВт/м2 – юзаси 1 м2 бўлган майдончадан ўтувчи ваттга нисбатан ўлчанган қувват оқимини англатади). Частоталар диапазонида ҳалақитлар сатҳи тақсимоти дБМВт/м2·кГц бирликларида ўлчанади.
15.2-расмда келтирилган жадвалда ҳалақитларни улар қайси манбага тегишлилиги ҳам ўз ифодасини топган. Электромагнит ҳалақитлар улар эгаллаган частоталар спектри ва таъсир этиш вақти давомийлигига қараб қуйидаги турларга бўлинадилар: булар, флуктуацион, импульс ва тўпланган ҳалақитлар. Тўпланган ҳалақитлар деб – ташкил этувчилари спектри нисбатан тор полосада жойлашган ҳалақитларга айтилади. Мисол учун, қўшни радиоузатгичлар тарқатаётган радиосигналлар.

Download 128,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish