16- мавзу: менежмент маданияти ва услуби



Download 82,64 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi82,64 Kb.
#126836
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-mavzu


16- МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ МАДАНИЯТИ ВА УСЛУБИ


16.1. Менежмент ва унинг маданияти




«Маданият» тушунчаси ривожланиш даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир ќанча маънони билдиради. Жумладан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва нићоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти ћаќида сўз юритиш мумкин. Маданият инсоннинг ћам маданий ишлаб чиќариш, ћам маънавий ћаёт соћасида ривожланиши жараёнидаги ютуќларини ќамраб олади. У инсоният билимлари, унинг мећнати моћиятидан иборат бўлиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилган.
Инсоният маданияти ривожланувчи, ўзгарувчан, чунки ћозирги авлод, аввалги авлодлар маданий ќадриятларидан ижодий фойдаланиш асосидагина янада ривожланиши мумкин.
Инсон ћаёти фаолиятининг мућим таркибий ќисми бутун инсоният томонидан жамланган маданий бойликка эга бўлиши, шу жумладан менежмент маданиятини эгаллашдир.
Менежмент маданияти жуда мућимдир. Инсоният ўз ривожланиш жараёнида жуда катта менежмент тажрибасини жамлаган. Бозор шароитида бу тажриба менежмент самарадорлигини оширишга хизмат ќилиши керак. Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши, аввало менежмент маданияти даражаси юксалиши билан боѓлиќдир. Чунки, бошќариш йўллари, усуллари, восита ва услубларига танќидий баћо бериш йўли билан, уларнинг энг яхшилари жаћон тажрибасида ќўланиши учун ажратиб олинган.
Менежмент маданияти инсон маданиятининг таркибий ќисми бўлиши билан бирга ќатор ўзига хос хусусиятларга ћам эга. Маданиятга эга бўлиш раћбар учун фаќат зарур эмас, шартдир. Чунки ташкилотнинг ћар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга бўлишлари керак.
Менежмент маданияти даражаси ходимлар, айниќса, раћбарлар маданиятини, менежмент жараёни маданияти, бошќариш техникаси, мећнат шароитини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўйича баћоланади. Менежмент маданияти элементларининг турли-туманлиги менежмент жараёнида турли-туман меъёрларга, жумладан, ахлоќий, ћуќуќий, иќтисодий, ташкилий, техникавий, эстетик меъёрларга риоя ќилиш заруриятини келтириб чиќаради.
Ахлоќий меъёрлар инсоннинг ахлоќ ва одоб соћасидаги хулќини тартибга солади. Улар жумласига ижтимоий бурчни тўѓри тушуниш, киши ўртасида инсоний муносабат ва ўзаро ћурмат, виждонлилик, ћаќиќатгўйлик, камтарлик ва ћ.к.лар киради. Менежмент жаарёнида ахлоќий меъёрларга риоя ќилиш унинг маданияти юќори даражасидан далолат беради.
Менежментда ћуќуќий меъёрлар давлатнинг ћуќуќий ва ташкилий-ћуќуќий меъёрий ћужжатларида акс этади. Унинг жумласига «Корхоналар тўѓрисида»ги, «Тадбиркорлик тўѓрисида»ги, «Мулкчилик тўѓрисида»ги ќонунлар киради. Лекин ќонунлар ћар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятларини ћисобга ололмайди. Шу сабабли, ћар бир корхона, ќонунга асосланган ћолда, корхонада ишлаб чиќаришнинг ўзига хос хусусиятларини ћисобга олувчи меъёрий ќоидалар ўрнатилади.
Иќтисодий меъёрлар корхона фаолияти жараёнида эришилиши лозим бўлган иќтисодий кўрсаткичларни белгилайди. Улар жумласига молия-кредит меъёрлари, ссудалар олиш тартиби, амортизация меъёрлари, маћсулотнинг ћисобланган баћоси, фойда меъёри, рентабеллик меъёри, фондлар учун тўловлар, бюджетга тўловлар, иќтисодий раѓбатлантириш меъёрлари киради.
Ташкилий меъёрлар ташкилот таркибини, алоћида бўлинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини, ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни ќайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди.
Техникавий меъёрлар корхонанинг ва унинг бўлинмаларининг бошќариш учун зарур ускуна, техника ва транспорт воситалари, асбоблар билан ќуролланганлик даражасини билдиради.
Эстетик талаблар ва меъёрлар ћам бошќариш жараёнида ќўлланиладиган техника воситалари ва ускуналари, ћам бошќариш ходимларини ўраб турувчи ташќи мућит учун белгиланади.



Download 82,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish