16-мавзу. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими режа


-расм. Корхона инновацион фаолиятини молиялаштириш манбалари



Download 63,45 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi63,45 Kb.
#215922
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16 Krill

2-расм. Корхона инновацион фаолиятини молиялаштириш манбалари
Инновацион лойиҳанинг маҳсулот ҳаётийлик сикли  барча босқичларида зарур молиявий ресурслар билан таъминланганлигининг юқори даражаси бозор томонидан маҳсулот етарли даражада қабул қилинмаслиги билан боғлиқ хатарни камайтиради ва унинг самарадорлигини оширади. Қуйидагилар инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимининг елементлари ҳисобланади:
● Инвестицион ресурслар манбалари;
● Молиявий маблағларни жамлаш ва уларни инновацион лойиҳаларга инвестициялаш механизми;
● Инвестицион ресурслар самарадорлиги ва қарз капиталининг қайтарилишини таъминлашга қаратилган бошқариш механизми.
Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига инновацион фаолиятни молиялаштириш бирмунча мураккаб масала ҳисобланади. Одатда кичик бизнес таркибига киритилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолият билан шуғулланиш учун етарли даражада маблағлари бўлмайди. Аксарият ҳолларда инновацион фаолиятни олиб бориш йирик корхоналар, яъни аксиядорлик жамияти шаклидаги корхоналарда учрайди. Аксиядорлик жамияти шаклидаги корхонада йирик ҳажмдаги молиявий маблағларни жамлай олиш ва уни айнан инновацион фаолиятга йўналтириш имконияти ошади. Шу билан бирга, бу шаклдаги корхоналарда истиқболли инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча аксиялар емиссиясини амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Бу йўл билан кредит ресурсларидан фойдаланиш жараёнида юзага келувчи иқтисодий харажатлар бирмунча тежаб қолинади. Қимматли қоғозларнинг қўшимча емиссияси миқдорини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлар еътиборга олинади:
● инновацион лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ресурслар ҳажми;
● капитал ва дивиденд миқдорининг кутилаётган ўсиш ҳажми;
● аксияларнинг жойлаштирилиши натижасида емитент томонидан олиниши кутилаётган пул тушумлари ҳажми.
Инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, тижорат банклари томонидан инновацион фаолиятни молиялаштиришда асосий еътибор лойиҳанинг ўз-ўзини қоплаш муддатларига қаратилади. Аксарият ҳолларда тижорат банклари инновацион лойиҳанинг ўзини ўзи қоплай олиш муддатлари, унинг тўлиқ амалга оширилиши муддатларидан озроқ муддатга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштиришдан манфаатдор бўладилар. Банк кредитлари учун фоиз ставкалари кредит муддати, ҳажми, лойиҳанинг таваккалчилик даражаси, қарз олувчининг молиявий ҳолати ва бошқа жиҳатларни еътиборга олган ҳолда белгиланади. Хорижий давлатларда инвестицион банклар томонидан фоиз ставкасини белгилашда мавжуд базис ставкаларидан фойдаланилади.
Инновацион лойиҳаларни венчур асосида молиялаштиришнинг дастлабки босқичларданоқ юқори таваккалчилик хатари мавжуд бўлиб, инвестициялаштирилган жараёнларнинг якуний натижалари амалга оширилгандан кейин ижобий самарага еришилмаган тақдирда молиялаштирилган маблағлардан ажралиб қолиш ҳолати кузатилиши мумкин. Венчур капиталининг инвесторлари барча масъулият ва молиявий хатарларни тадбиркор билан тенг шерикликда ўз зиммаларига оладилар.
Венчурли инвестициялар одатда 5-7 йил давомида фаолият кўрсатади. Инновацион лойиҳани амалга оширишни молиявий маблағлар билан таъминлашнинг қуйидаги босқичлари фарқланади:
1) фондни (жамғармани) яратиш;
2) келишувларни амалга ошириш (шартномаларни имзолаш);
3) инвестициялаш;
4) инвестициялашдан кейинги бошқарув;
5) бизнесдан чиқиш жараёнини бошқариш.
Молиявий лизинг мулкни, бевосита молиявий ижара объектини келишилган шартномага биноан ўн икки ойдан ортиқ муддатга егалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлардир. Молиявий лизинг қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати молиявий лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлиши ёки молиявий лизинг объектининг молиявий лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий лизинг объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига ега еканлиги ва бунда лизинг муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши;
● молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши.
Молиявий лизинг бир томондан юқори қийматли асбоб-ускуналарни кўп сонли фойдаланувчиларга тақдим етиш имкониятини, иккинчи томондан лизинг олувчиларнинг муайян даврда йирик ҳажмдаги харажатларини камайтириш имконини беради.
Форфейтинг тижорат кредитининг банк кредитига айланиши билан боғлиқ операция ҳисобланади. Бу операциянинг моҳияти қуйидагиларда ифодаланади: форфейтинг операцияларида ишлатиладиган молиявий воситалар банклардаги анъанавий савдо векселлари ҳисоб-китоблари каби қўлланилади. Фарқи шундаки, вексел егаси ягона импорт қилувчи сифатида форфейтингда таваккалчилик билан боғлиқ бўлади. Оддий ҳисоб-китобда еса вексел қонунчилигига биноан кўпгина ҳолларда қарздорлик жавобгарлиги експорт қилувчининг харидорни кредитлашни узайтиришига имкон беради. Банкнинг форфейтинг операциялари бўйича таваккалчиликни ўз зиммасига олиши инвесторларнинг ўз маблағларини узоқ муддатга қўшимча жойлаштиришга қизиқишларини оширади. Форфейтинг операцияларида иштирок етувчи банклар учун евровалюта бозори молиявий воситалар бозори бўлиб ҳисобланади. Форфейтинг бўйича кредитлаш муддатлари одатда 1 йилдан 7 йилгача бўлган даврни ташкил етади.



Download 63,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish