19-маъруза
Мавзу:
ХРОМАТОГРАФИК ГАЗ АНАЛИЗАТОРЛАРИ
Газ анализаторларининг кўриб ўтилган ҳамма типлари газ аралашмасидаги фақат битта компонентнинг концентрациясини аниқлашга имкон беради. Хроматографик газ анализаторлари (хроматографлар) улардан фарқли равишда газ аралашмасини тўла анализ қилишга, яъни бу аралашмани ташкил этувчи ҳамма газларнинг концентрациясини аниқлашга имкон беради.
Хроматографик ажратиш йўли билан кўп компонентли газ аралашмаларини анализ қилиш учун мўлжалланган асбоблар хроматографлар деб аталади.
Уларнинг принципиал схемаси 18.1-расмда келтирилган. Ўлчаш процесси хроматографда икки босқичда ўтади: олдин аралашма алоҳида компонентларга ажратилади, сўнгра аралашмадаги ҳар қайси компонентнинг микдори ўлчанади.
18.1-расм. Хромотографик газ анализаторининг схемаси
Газ аралашмасини ажратиш ажратиш колонкаси 2 да содир бўлади. Бу колонка юпқа найчадан ибораг бўлиб, ўз сиртида газларни ушлаб олиш ва тутиб туриш хусусиятига эга бўлган модда – сорбент билан тўлдирилган бўлади. Анализ қилинаётган газнинг дозатор 1 да ўлчаб олинган порцияси даврий равишда элтувчи газ деб аталадиган ёрдамчи газнинг узлуксиз оқимига бериб турилади.
Колонка оркали аралашма порцияси ҳайдалганида тегишли компонентларга ажрайди. Ажралиш газларнинг турлича абсорбцияланиши туфайли юз беради. Абсорбцияланиш қанча юқори бўлса, элтувчи газ газ молекулаларини сорбент сиртидан шунча қийинлик билан ажратиб олади. Шунинг учун элтувчи газ колонкага тўхтовсиз кириб туриб, ундан компонентларни навбати билан сиқиб чиқаради: олдин аралашманинг кучсиз абсорбцияланадиган компоненти, сўнгра қолганларини. Шундай қилиб, колонкадан ҳақиқаган олганда бинар аралашма чиқади, унинг компонентларидан бири элтувчи газ бўлиб, бошқаси анализ қилинаёгган аралашма бўлади.
Бинар аралашмалар детектор 3 ёрдамида анализ қилинади. Детекторларнинг энг кўп тарқалган типларидан бири термокондуктометрик газ анализаторидир. Детекторнинг чикиш сигналы қайд этувчи асбоб 4 га берилади.
Газларни анализ қилиш учун газ адсорбцион ва газ тақсимлаш хроматография усуллари энг кўп тарқалган. Буларнинг биринчисида ҳаракатчан фаза – газ ва кўзғалмас фаза – майдаланган қаттиқ модда бўлади. Иккинчи хил асбобларда ҳаракатчан фаза – газ ва қўзғалмас фаза – ғовак асосга суркалган суюқлик бўлади. Газ-адсорбцион хроматографларда компонентларнинг ажралишига уларнинг қўзғалмас қаттиқ фаза сиртига турлича адсорбцияланиши, газ тақсимлаш хроматографларида эса қўзғалмас суюқ фазада турлича эриши сабаб бўлади.
18.2-расмда газлар аралашмасининг компонентларга газ – абсорбцион усулда хроматографик ажралишининг принципиал схемаси кўрсатилган. Газ аралашмасининг учта А, Б ва В компонентларидан таркиб топган намунаси (18.2-расм, а) элтувчи газ ёрдамида узун юпқа найча – ажратиш колонкаси орқали сиқиб чиқарилади, найча спираль тарзида букилган ва адсорбент билан тўлдирилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |