2. Билиш жараёни хусусиятлари



Download 56,57 Kb.
bet8/17
Sana24.02.2022
Hajmi56,57 Kb.
#185367
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5426932379564379392

9. Телеграф. «Телеграф» сўзи юнонча теле узоқ ва графо ёзаман маъноларини англатади.
Демак, инсонларда узоқ масофаларга ёзма ҳабарлар юбориш фикри пайдо бўлган. Уни ҳал қилиш 1832 йилдан бошланди. Шу йили электр телеграф алоқаси учун амалда қўллаш мумкин бўлган биринчи телеграф қурилмасини Россияда П.Л.Шиллинг ишлаб чиқди. Уларни такомиллаштириш натижасида телеграф аппаратларининг бир нечта конструкциясини Б.СЯкоби яратган. Дастлабки электр телеграф аппаратларидан бирини 1837 йилда америкалик олим Сэмюэл Морзе яратган. Уларнинг бугунги кундаги истиқболи ҳеч кимга сир эмас.

  1. Электр. Эътибор беринг чақмоқ ва унинг осмондаги бир зумлик изи, мамақалдироқнинг чақнаши ва ҳ.к. буларнинг сирлари билақ ким қизиқмайди, дейсиз. Одамларда уларни ўрганиш фикри доимо бўлган ва бу йўлдаги уринишлар баъзан фожеа билан ҳам тугаган (Т753 йилда тажриба вактида рус физиги Г.В.Рихман чакмоқ уриб ҳалок бўлган). Фақат 100 йилдан кўпроқ вакт илгари одамлар табиатнинг электр. кучларидан фойдаланишни ўрганДшгар, яъни электрни ўзларига бўйсундирдилар ва электр токини ҳосил килиниши, электронлар оқими қонуниятлари амалий фаолиятда фойдаланилиши, электромагнит майдонининг ҳосил бўлиши, радио, телефон, телеграфларда электрдан фойдаланишларининг юзага келиши, ЭҲМларнинг турли авлодлари пайдо бўлиши фикрлар эволюцияси натижаларидир.

  2. Электрон ҳисоблаш машинаси. Сизга 2 та 18 хоналик сонни кўшиб чиқиш топшириғи берилди, дейлик. Тасаввур қилинг бунга қанча вакт кетади.

Одамларда ҳисоблашларни такомиллаштириш мумкин эмасмикан, деган фикр пайдо бўлди.
Одамлар қадим замонларданоқ бу муаммолар устида «бош қотириб» келди. Натижада, лойдон ясалган предметлар, чўплар, аркон тугунлари, симга ўтказилган данаклар ва шу каби ҳисоблаш воситаларидан фойдалана бошладилар.
Биринчи кўшиш ва айириш амалини бажара оладиган механик ҳисоблаш машинасини 1623 йилда инглиз олими Вильгелм Шиккард яратди.
Биринчи айириш, кўпайтириш ва бўлиш амалиетини бажара оладиган арифмометрни 1673 йилда немис олими Готфрит Лейбниц яратган.
Биринчи калкуляторни 1820 йилда Шарл де Калмар кашф этган.
Биринчи аналитик - ҳисоблаш машиналари 1888 йилда АҚШ да Г.Коллерит томонидан яратилди.
Биринчи ҳисоблаш машинаси 1945 йилда АҚШлик олимлар Ж.Моугли ва Р.Эккертлар томонидан яратилди. Оғирлиги 30 тонна, 18 минг лампага эга бўлган бу машина ЭНИАК деб аталди.
Биринчи дастурлаш тили-Планкалкюль 1946 йилда К.Цузе томонидан яратилган.
Биринчи транзисторни 1947 йилда Бельгия лабораториям ходимлари УЛЛокли, Ж.Бардин ва В.Бертейнлар яратишди. Бу хизматлари учун улар 1956 йилда Нобель мукофотини олдилар. Биринчи электрон рельели ҳисоблаш машинасини КЭҲМни 1951 йилда Украина Фанлар Академиясининг электроника, (ҳозирги Кибернетика) институтида рус олими С.А.Лебедев яратди.
Биринчи марта ЭҲМда график шакллар чиқариш учун ҳаракат 1960 йилдан бошланди. Бу ҳозирда мультимедиалар дейилади.
Биринчи шахсий компьютерни 1973 йилда француз олими Нроухг Ти яратган. Лекин ишлаб чиқаришни 1977 йилда АҚШда Стив Жобс ўзининг «Apple Computer» фирмасида йўлга қўйган.
Биринчи интернет тармоғи 1975 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги буюртмасига биноан унинг компьютерларини бирлаштириш мақсадида вужудга келди. Тармоқнинг номи ARPAnet (Advansed Research Project Agency net - Илғор лойиҳалар агентлиги тармоғи) деб аталган.
Биринчи CD-ROM технологиялари такдимномаси 1987 йил Сиэтль шаҳрида бўлган Second Microsoft CD-ROM Conference конференциясида бўлиб ўтган.
Биринчи интернет гиперматнлари интерфайси - WWWhhht технологияси ва асосий тамойилари Тим Бернерс Ли томонидан 1989 йил Женевадаги Европа заррачалар физикаси лабораториясида ишлаб чиқилган.
Демак, фикрнинг илмий фикрга айланиши ва унинг ҳам истеъмолда фойдаланишга ўтиши билан навбатдаги илмий фикрга жой бериши эволюцион тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган экан, деган хулосани келтиришимиз мумкин, чунки бу борадаги исботу-далилларни хоҳлаганча келтириш мумкин. Бу ўз навбатида илм-фан тарақкиёт мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Машҳур олимлар илм-фаннинг ривожланишида илмий фикрнинг (гипотезанинг) аҳамияти катта эканлигини доимо таъкидлаган.
Ҳар қандай англашилмаган ҳодиса ёки сирли воқеани тушунтириш учун инсон ўз шахсий фикрини айтиш мумкин. Фақат у тахмин илмий асосланган бўлиши лозим. Унинг тасдиғини эса тажрибалар орқали аниқланади.
Демак, ИТИ давомида янги илмий фикрлар вужудга келади ва уларнинг ҳакиқийлигини аниклаш учун илм-фанда кенг имкониятлар мавжуддир.
Ушбу мавзуни тадқиқот долзарблиги ва ишчи фараз номли параграфда янада тўликроқ баён этилади.


Умумилмий тушунчалар ва уларнинг билишдаги роли

Маълумки, кишиларнинг билимлари жамият тараққиёти босқичларига мувофиқ равишда ривожланиб, такомиллашиб, оммалашиб боради ва натижада улар амалий фаолиятнинг турли жараенларвда истеъмолда фойдаланилади. Шу сабабли ҳам билимларни тараққиёт босқичларига нисбатан нисбий деб қараймиз, чунки улар кундалик тадкиқот, тажриба ва кузатишлар асосида шаклланиб, сайқал топиб боради ҳамда йиғилади.


Билимларни тадқиқ этувчи таълимот - эпистимология билимларни куйидаги шаклларда пайдо бўлиши ҳақида таълимот беради:
- перцептив бу ҳиссий билим шакли;
-ҳаётий-бу кундалик кузатишлар ва тажрибалар асосида ҳосил бўладиган билим шакли;
-илмий-бу кишилар ижодий фаолияти маҳсули бўлиб, у илмий билим шаклидир.
Гносиология, эпистимология - булар фалсафа фани бўлимлари бўлиб, улар билиш қонуниятлари ва имкониятлари, билимнинг объектив реалликка муносабатини ўрганади, билиш жараёнининг босқичлари ва шаклларини, билишнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини тадқиқ қилади.
Фалсафа оламдаги умумий алокалар ва қонуниятларни ўрганиш билан бошқа барча фанларга методологик асос бўлувчи фандир. Фалсафа эндиликда барча моддий, табиий ва руҳий буюмлар орасидаги алоқадорликнинг умумий конуниятларини яъни оламнинг мазмун-моҳияти ва уни билиш қонунлари тўғрисидаги таълимотга айланди.
Бугунги алоқадорлик қонуниятларини яратиш оламнинг мазмун-моҳиятини илмий асосда очиб бериш ва уларни билиш жараёнини таъминлашдаги ижодий фаолиятни билимлар (хусусийдан умумийликка борувчи перцептив, ҳаётий ва илмий), илмлар (хусусий илмлардан умумий илмларга ривожланувчи) ва таълимлар (узлуксиз таълим тизимидан тортиб илмий тадқиқот муассасаларидаги фундаментал муаммолар билан шуғулланишгача) тизимларисиз ҳал этиб бўлмайди.
Юқоридаги кишилик жамияти олдига қўйилган муаммолар ечимини топишда умумилмий тушунчаларнинг аҳамияти катта, чунки мазкур дарсликнинг олдинги қисмларида қайд этилганидек фикр, ғоя, билим, илм ва шу каби ижодий жараён омиллари тарақкиёт босқичлари даражасига караб, ўзидан кейин келадиган истиқболли, самарали, янги, устун бўлган шаклларига ўз ўрнини бўшатиб берадилар. Ана шундай тушунчаларнинг вақти-соати билан ўз ўрнини янгисига (мукаммалига) бўшатиб бериш жараёнининг ўзи ҳам илмийликка хос хусусиятдир.
Энди умумилмий тушунчаларга келадиган бўлсак, улар ҳам юқоридаги ижодиёт омиллари каби ўз ўрнини ўзининг мукаммаллашган вариантига бўшатиб беради. Аммо улар ҳар қандай ИТИ қатнашадилар.
Умумилмий тушунчалар анализ (таҳлил), синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, индукция, дедукция, ва ҳ.к. ларни умумлаш-тириш оркали билишнинг фалсафий методологик асослари яратилади.
Умумилмий тушунчалар умумбашарийдир, чунки улардан турли мамлакатларда яшовчи кишилар (ирқи, дини, миллати, элати ва ҳ.к. лар бўйича ким бўлишидан қатьий назар) ўз ҳаётий эҳтиёжларида фойдала-надилар.
Булардан ташкари бу умумилмий тушунчаларнинг пайдо бўлишида, шаклланишида турли мамлакатлардаги олиму фозиллар меҳнати ётибди.
Табиат ва жамият конунларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишда умумилмий тушунчаларнинг аҳамияти катта бўлиб, унинг ёрдамида инсоннинг жамиятга таъсири, табиат ҳодисаларининг ўзгартирилиши, янги нарсаларнинг яратилиши, жамиятнинг тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратилишини амалиётда ҳам кенг маънода ўрганилишида ҳам жорий этилишига илмий-амалий тасдиқлар тайёрланади.
Бу эса кишиларнинг табиат ва жамият қонунлари ҳақидаги билимларига асосланган амалий фаолиятлари билан ривожланишни, илм-фан ва техника-технологиянинг тараккиётини белгилайди. Бунинг натижасида илм-фаннинг турли йўналишлари пайдо бўлади.


Тадқиқотчининг шахсий фаолияти босқичлари


Маълумки, тадқиқотчининг шахсий ижодий фаолияти муайян бир таъсирлар (ташки ва ички, бевосита ва билвосита) ёрдамида ривожланади, такомиллашади ва шулар асосида унинг интеллектуал салоҳияти ҳам ривожланиб, такомиллашиб боради. Тадқиқотчига ташқи таъсирлар асосан илмий назарий, илмий - услубий ва тадқиқотчилик (ижодкор ўкитувчилик) маҳоратини юксалтиришга йўналтирилган услубий тавсиялар ва тадбирлардан иборат. Улар ривожланган мамлакатлардаги нуфузли олий ўкув юртлари, илмий марказларда ўз илмий салоҳиятини ошириш, илмий муаммоли семинарларда илмий маърузалар билан қатнашиш, муаммоли семинарлар ташкил қилиш, конференция, баҳс-мунозарали давра суҳбатларини уюштириш, инновацион таълим технологияларни яратиш методологиясига мунтазам равишда эътибор бериб юриш, вилоят ва республика миқёсидаги илмий - педагогик семинарлар ташкил килиш ва шу кабилардан иборат бўлади. Ички таъсир эса бевосита тадқиқотчи томонидан амалга оширилиб, у бошқарув фаолиятга тегишлидир.
Бу муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, илмий адабиётлар ва тадқиқотларда охирги вақтларгача тадқиқотчи ўз ижодий фаолиятини оширишда ташқи таъсир воситалари, усуллари ва шаклларидан фойдаланишга интилади.
Тадқиқотчининг ижодий фаолияти унинг ўз илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориши муаммолари билан боглиқ бўлган илмий-тадқиқотдир. Ўз касбининг устаси - ижодкор педагоглар (тадқиқотчи) ларнинг амалий фаолиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш натижалари ва бу борада ҳосил бўлган хулосаларга асосланадиган бўлсак, шахсий ижодий фаолиятни куйидаги кетма-кетликда ифодалаш мумкин:

  • илмий-назарий, илмий-услубий адабиётлар билан танишганлик даражаси, педагогик маҳорати, имкониятлари, янги ахборот технологиялар, янги педагогик технологиялар, инновацион таълим кабилар билан танишлик даражаси ва ўз шахсий ижодий хислатларини ташхис қила билиш;

  • ўз ижодий фаолиятида қийинчилик ва муаммолар келганда уларни енгиб ўтиш билим, кўникма ва малакаларга эгалиги ҳамда ўз ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналиш ва услубларни топа билиш;

- ўз интеллектуал салоҳиятини ўстиришнинг замонавий усул ва воситаларини эгаллаганлиги, киши интеллектуал салоҳияти алифболари билан танишлиги;
- ўз шахсий ижодий фаолият режаси ва дастурини ўзи мустақил туза олиши ҳамда булар асосида ўз умумпедагогик маҳоратини такомиллаштира олиши;

  • ўз ижодий фаолиятини назорат қила билиш ва керакли тузатишлар кирита олиш қобилияти шаклланганлиги;

  • мустакил ижодий фаолият натижаларини умумлаштириш, уларни ижодий фаолиятнинг мақсад ва вазифалари билан тақкослаш, истиқболли йўналишларни белгилаш ҳамда шу асосда илмий тадқиқот ишининг истиқболли режасини тузиш.

Бу кайд этилган кетма-кетлик тадқикотчидан тадқиқотларнинг долзарб муаммоларини, шу соҳадаги янгиликларни, ислоҳий тадбирларни ва булар асосида пайдо бўладиган янги вазифаларни кўндаланг кўяди ва ундан мунтазам равишда изланиш, ижодкорликни талаб этади. Бу эса тадқиқотчидан ўз-ўзини мунтазам равишда ижодий фаолиятини назорат килиб боришни ва шу асосда умумпедагогик қобилиятлар, кўникма ва малакалар ҳамда уларнинг намоёнлик даражасини ўзида мавжудлигини аниқлашни талаб этади. Умумпедагогик қобилиятларни мавжудлигини текширишда қуйидаги кобилият кирраларига аҳамият бериш лозим: дидактик қобилият; академик қобилият; нуткий малакалар; ташкилотчилик қобилиятлари; бошқа тадқикотчилар фаолиятини таҳлил қила билиш қобилияти; истиқболни кўра билиш қобилияти (педагогик тасаввур, прогноз); диққатни таксимлай олиш қобилияти; ўз ижоди натижаларини педагогик фаолиятда жорий қилишдаги педагогик самарадорликларни аникдаш мезонларидан самарали фойдаланиш қобилияти ва шу кабилар.
Тадқиқотчидаги умумпедагогик қобилиятлар, уларнинг шахсий ижодий фаолиятини ривожлантиришдаги асосий пойдевордир. Тадқиқотчи шахсий ижодий фаолияти бевосита унинг шахсий ижодий режаси билан боғлиқ бўлиб, у қуйидаги манбаларга таянади:

  • илмий-назарий, илмий-услубий, педагогик, психологик, бошқа услубий манба ва адабиётларга;

  • илғор педагогик тажрибалар, айниқса, инновацион таълим натижаларига;

  • мавзуга тааллуқли илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва уларнинг таълимни ривожлантириш, такомиллаштиришдаги педагогик самараларига;

  • ахборот ва ахборот технологиялари, шунингдек, «Интернет» хизматидан фойдаланиб, таълимни технологиялаштиришга;

- мавзуга мое халқаро ва республика миқёсидаги илмий - амалий
конференцияларда кўтарилаётган долзарб муаммолар ечимларига;
- мавзуга мое давра суҳбати, илмий - услубий семинарлар фаолиятларига ва шу кабилар.
Демак, бу кайд этилганлар бўйича хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳар қандай ўқитувчи аввало ижодкор бўлиш керак, айниқса, унинг шахсий ижодий фаолияти бу соҳада олиб бориладиган тадқиқотлар сифат даражасини янада юқори кўтаришга муҳим асос бўлади.
Маълумки, ижод ёки ижодкорлик мураккаб руҳий жараён бўлиб, бу тадкиқотчи ижодий қобилиятларининг асосий категориялари бўлиб ҳисобланади, чунки булар тадқиқотчининг фикрлаши, дунёқараши, мустакил ва эркин фаолият кўрсатиши, хотираси, диққат, илмий тафаккури ва иродаси билан чамбарчас боғлангандир.
Шахсий ижодий фаолият ҳам инсон камолотида, айниқса, унинг интеллектуал салоҳиятини белгилашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлади, чунки инсоннинг етуклиги унинг ўзига, бошқа инсонларга ва манбаларга бўлган оқилона ижодий муносабатларида намоён бўлади.
Тадкиқотчи интеллектуал салоҳияти ривожланишида, унинг шахсий ижодий фаолият асосий кўрсаткичлардан бири эканлигига ҳакидаги хулосани чиқаришга изланишларимиз натижалари асос бўлди. Маълумки, интеллектуал салоҳият илм-фаннинг дастлабки кўрсаткичларидан бошланиб, то ҳозиргача бўлган даврда шаклланиб, такомиллашиб ва ривожланиб келади. Шу маънода бугунги кундаги замонавий тадқикотчиларимизга шартли равишда тадкикотчининг шахсий ижодий фаолияти билан узвий боғланган интеллектуал салоҳият босқичларини тавсия этеак фойдадан холи бўлмайди. Энди куйида улар тўғрисидаги қисқача маълумотларни келтирамиз:
Ёзув - муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқотга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими.
Ёзув - кишилик жамияти маданий тараққиётининг том маънодаги ибтидоси, башариятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан биридир.
Китоб - ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни саклащ ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий эстетик қарашларни шакллантириш воситаси; билимларни тарғиботи ва тарбия куроли; бадиий ва илмий асар ҳамда ижтимоий адабиёт.
Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсиясига кўра, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоклаб тикилган нодавлат нашрни, шартли равишда, китоб дейиш қабул қилинган.

Download 56,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish