2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


VI-VII аср бошларида Арабистон ярим ороли ва араб қабилалари



Download 132,27 Kb.
bet6/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
9.VI-VII аср бошларида Арабистон ярим ороли ва араб қабилалари.
Жаҳон тарихида улкан из қолдирган давлатлардан бири-бу Араб
халифалигидир. Араб халифалиги даври Ўрта Осиѐ, Эрон, Афғонистон, Яқин
ва Ўрта Шарқ, шимолий Ҳиндистон, Пиреней ярим ороли ва шимолий
Африка халқларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиѐтида ўзига
хос юксалиш даврини белгилаб берди. Араб истилочилари хусусида
шубҳасиз энг асосий маълумотларни араб, мусулмон муаллифлари бериб
ўтганлар. Шу хусусда, жумладан, ал-Балазурийнинг ―Футуҳ ал булдон‖
(Мамлакатларнинг фатҳ этилиши), ат-Табарийнинг ―Тарихи расули ва
мулук‖ (Пайғамбарлар ва подшолар тарихи) асарлари алоҳида аҳамият касб
этади.
Ислом динининг ватани Арабистон ярим оролидир. Араблар семит
қабилалари гуруҳига мансуб бўлиб, асосан кўчманчи чорвачилик билан ҳаѐт
кечирганлар. Кўчманчилар бадавийлар деб юритилган. Воҳалардаги аҳоли
деҳқончилик билан шуғулланган. Денгиз бўйлари, воҳаларда шаҳарлар қад
ростлаган бўлиб, уларда асосан савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан кун
кўрадиган аҳоли яшар эди.
VI асрнинг иккинчи ярми, VII асрнинг биринчи ярмидаги араб
ижтимоий ҳаѐти жуда мураккаб ва ранг-баранг эди. Унда уруғ-аймоқчилик
муносабатлари эндигина куртак очиб келаѐтган феодал муносабатлар билан
чатишиб кетган эди. Асосий савдо йўлларининг бу ҳудуддан ўтишидан араб
зодагон-савдо аҳли жуда манфаатдор эди. Лекин мамлакатда бу пайтда
сиѐсий парокандалик ҳукм сурар эди. Ўзаро қабилавий урушлар натижасида
деҳқончилик ва савдо-сотиқ ишларига катта зарар етказилар, хонавайронлик авж олган эди.
Бу ҳолат араб аслзода гуруҳлари, зодагонлари манфаатига зид
бўлиб, мамлакат иқтисодий йўналишида юқоридаги салбий ҳолатлар катта
зарар етказар эди. Юқоридаги вазият ҳам турли табақа, тоифа кишиларининг
ўзаро ҳамжиҳатликка ягона, кучли давлат атрофига бирлашишга чақирар эди.
Аҳоли ичида кўп худолик-бутпарастлик урф эди (хусусан Каъбада 360 та бут
бўлиб, уларнинг энг йириклари Ҳубал ва Лут бўлган).
Шундай вазиятда Ислом тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи дин сифатида
юзага келди. Ислом-бу Аллоҳ ягона деб эътироф этиб, унга бўйсунмоқлик ва
бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик ҳамда Аллоҳ буюрган диний
эътиқодга иймон келтирмоқлик демакдир. Ислом ―итоат‖, ―бўйсуниш‖
маъноларини билдиради. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)
(570-632) маккалик Абдуллоҳнинг ўғли бўлган. Унинг бобоси Абумуталлиб
қурайш қабиласининг бошлиғи бўлган.
Муҳаммад пайғамбарнинг таълимотига эргашганларни ―муслим‖
(«мусулмон»), яъни ―итоаткорлар‖ деб юритганлар. Ўз пайғамбарлик
фаолиятини Муҳаммад Маккада бошлаган. Макка Арабистон ярим
оролининг ғарбий қисмидаги Ҳижоз вилоятида жойлашган шаҳар бўлиб, бу
ерда Каъба жойлашган эди. Диний таълимотга кўра Каъбани Одам Ато барпо
қилган бўлиб, уни Иброҳим пайғамбар ўз ўғли Исмоил билан бирга қайта
қурган ва биринчи Ҳаж сафарини уюштирган. Каъбанинг ичида муқаддас
тош ―Ҳажар-ул-асвод‖ ўрнатилган. Ҳар йили бу муқаддас жойга миллионлаб
мусулмонлар зиѐратга келадилар.
Муҳаммад пайғамбар муслим (мусулмон)ларнинг ягона Аллоҳ олдида
тенг эканликларини, Яратганнинг ўзи ризқ-рўз улашишини, жамиятдаги
адолатсизликка қарши жазо муқаррар ва ҳар бир киши бу дунѐдаги ишларига
кўра тақдирланиши, инсон Яратганга, ѐлғиз Аллоҳгагина эътиқод қилишини
тарғиб қилади. Бу таълимот аҳолининг барча қатламлари манфаатларига мос
бўлиб, тез орада биринчи навбатда шаҳар аҳли ичида тарқала бошлайди.
Лекин янги дин тарафдорларининг аҳволи уларнинг эътиқодларига кўра
оғирлашиб боргандан сўнг бир қисм мусулмон аҳоли Ҳабашистонга,
баъзилари шимолга қараб кетишга мажбур бўлдилар. Муҳаммад ҳам ўзига
қарши турган қурайш қабиласи аъзоларининг таъқиби кучайиб кетган 622
йил 16 июлда (баъзи адабиѐтларда 15 июл дейилади) ўзининг энг яқин дўсти
ва сафдоши Абу Бакр билан Маккадан Мадинага кўчишга мажбур бўлади. Бу араб тилида
―ҳижрат‖ деб аталиб, шу кундан бошлаб мусулмон оламида
қабул қилинган ҳижрий йил бошланади. (Ҳижрий йил ҳисоби 2 хил бўлади:
ҳижрий-қамарий, яъни ой ҳисоби бўйича ва ҳижрий-шамсий, қуѐш ҳисоби
бўйича).
Мадинада Муҳаммад ўз таълимотини давом эттиради. Мадинада
шуҳрат қозонган маккаликлар бутпарастлик ғояларига қарши ҳам ҳарбий,
ҳам сиѐсий зарба бера бошлайдилар. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар вафот
этгач (632 й), кетма-кет ―Хулофоий рашоддин‖ (ҳақ йўлдан борган саҳиҳ
халифалар) номларини олган Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар (661
йилгача) пайғамбар сиѐсатини давом эттириб, Арабистон ярим оролида
марказлашган-Араб халифалиги давлатига асос соладилар. Ўзаро қабилалар бирлашуви, дини
исломнинг ѐйилишида илоҳий муқаддас китоб Қуръоннинг
ўрни ниҳоятда катта бўлди.
VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Халифалик кенгая бориб ўз
чегараларини ғарб ва шарқ томон кенгайтиришга ҳаракат қилди. Яқин ва
Ўрта Шарқнинг бой вилоятлари қўлга олиниб, ниҳоятда уюшган ва жанговар
араб қўшини шиддат билан ҳаракатларини бошлаб юборган эди. Бир
вақтнинг ўзида араблар ўз юришларини Византия ва Эронга қарши олиб
бордилар. Сосонийларнинг сўнгги вакили Эрон шоҳи ЁздигардIII (632-651)
арабларга қарши туришга ҳаракат қилди. Лекин Кадисия (636 й.) ва Наҳаванд
(642 й.)даги жангларда араблар қўшини форсларга қақшатқич зарба бериб
Сосонийлар сулоласига барҳам бердилар. Византияга қарши қилинган
ҳарбий ҳаракатлар натижасида Фаластин, Миср, Сурия, Ироқ эгалланди.
Халифа Умар ибн ал-Хаттоб (634-644) даврида илк бора араб истилочилари
Хуросон чегараларида пайдо бўлган эдилар

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish