2-маъруза. Маълумотлар базасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва механизмлари



Download 200,92 Kb.
bet2/8
Sana18.07.2022
Hajmi200,92 Kb.
#823082
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-маъруза

Маълумотлар модели маълумотларни ташкил қилиш усули, яхлитликнинг чекланишлари ва маълумотларни ташкил қилиш объектлари устида жоиз амаллар тўплами орқали аниқланади. Маълумотлар модели учта таркибий қисмга - структурали, яхлитли ва манипуляцион қисмларга ажратилади.
Маълумотларни ташкил этишнинг қуйидаги учта асосий моделлари мавжуд:

  • иерархик;

  • тармоқли;

  • реляцион.

Маълумотларни ташкил этиш модели, аслида,автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга оширувчи автоматлаштирилган маълумотлар банкининг ички ахборот тилини белгилайди. МББТ орқали мададланувчи маълумотлар модели МББТни таснифлашда кўпинча мезон сифатида ишлатилади. Унга биноан иерархик МББТ, тармоқ МББТ ва реляцион МББТ фарқланади.
МББТнинг бошқа муҳим функцияси – ташқи хотирадаги маълумотларнинг физик структурасини ташкил этиш ва мададлаш. Ушбу функция, баъзида маълумотлар базасининг файллар формати деб аталувчи маълумотлар базаси файлларининг ички структурасини ташкил этади ва мададлайди, ҳамда мсаълумотлардан самарали ва тартибли фойдаланиш учун махсус структураларни (индексларни, сахифаларни) яратади ва мададлайди. Ушбу жиҳатдан бу функция МББТнинг учинчи функцияси –маълумотлар базасидан фойдаланишни тишкил этиш билан узвий боғланган.
Ташқи хотирадаги маълумотларнинг физик структурасини ташкил этиш ва мададлаш файллар тизимининг штатга оид воситалари асосида ҳамда ташқи хотира қурилмаларининг МББТни бевосита бошқариш сатҳида амалга оширилиши мумкин.
Маълумотлардан фойдаланишни ва уларни асосий ва ташқи хотирада ишлашни ташкил этиш транзакция деб аталувчи жараёнларни амалга ошириш орқали бажарилади. Транзакция – маълумотлар базасининг жорий холатига нисбатан алоҳида маъноли қийматга эга амалларнинг кетма-кет мажмуи. Масалан, маълумотлар базасидаги алоҳида ёзувни олиб ташлаш транзакцияси қуйидагиларни ўз ичига олади: кўрсатилган ёзув бўлган маълумотлар файли сахифасини аниқлаш; мос сахифани ўқиш ва асосий хотира буферига узатиш; асосий хотира буферидаги ёзувни олиб ташлаш; олиб ташлангандан сўнг боғланишлар ва бошқа параметрлар бўйича яхлитликни текшириш; маълумотларнинг мос сахифасининг янги холатини маълумотлар базаси файлида қайдлаш.
Транзакциянинг икки хилини ажратиш қабул қилинган – транзакция тугалланганидан сўнг маълумотлар базаси холатини ўзгартирувчи ва маълумотлар базаси холатини вақтинча ўзгартирувчи (транзакция тугалланганидан сўнг дастлабки холат тикланади). МББТнинг транзакцияларни ташкил этиш ва бошқариш бўйича функцияларининг мажмуи транзакция монитори деб аталади.

2.1-расм. МББТ компонентларининг ўзаро боғланиш схемаси

2.1-расмда МББТ компонентларининг ўзаро боғланиш схемаси келтирилган.


Маълумотлар базасига нисбатан транзакциялар маълумотлар банки фойдаланувчилари харакатларига тенглаштирилувчи ташқи жараёнлар билан иштирок этади. Бунда транзакцияларнинг манбаи, бошлаб берувчиси битта ёки бирданига бир нечта фойдаланувчи бўлиши мумкин. Ушбу мезон бўйича битта одам фойдаланувчи МББТ ва кўпчилик фойдаланувчи МББТ фарқланади. Одатда, битта одам фойдаланувчи МББТларида транзакциялар монитори МББТнинг алохида функциональ элементи сифатида амалга оширилмайди. Кўпчилик фойдаланувчи МББТларда транзакцияларни мониторлашнинг асосий вазифаси – бирданига бир нечта фойдаланувчиларнинг умумий маълумотлар устида транзакцияларнинг биргаликда самарали бажаришларини таъминлаш.
Аксарият МББТларда маълумотлардан фойдаланиш ва уларни ишлаш асосий хотирада операцион тизимнинг штатга оид воситалари ёки тизимнинг воситалари ёрдамида асосий хотира буферларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Маълумотлардан фойдаланиш ва уларни ишлаш вақтида маълумотлар базаси файлининг алоҳида ташкил этувчилари асосий хотира буферларида жойлаштирилади. Шу сабабли, МББТнинг маълумотлардан фойдаланиш ва уларни ишлашини ташкил этиш бўйича функциясининг бошқа бир таркибий қисми асосий хотира буферларини бошқариш ҳисобланади.
МББТнинг маълумотлардан фойдаланиш ва уларни ишлашни ташкил этиш бўйича функциясининг яна бир муҳим таркибий қисми маълумотлар базасининг барча жорий ўзгаришларини журналлаштириш ҳисобланади. Журналлаштириш маълумотларнинг бўлиши мумкин бўлган янглишишлар ва бузилишларда бут сақланишини таъминловчи асосий восита ҳисобланади. Аксарият МББТларда бундай тахдидларни нейтраллаш учун сақлаш ва жойлаштиришнинг ўзгача режимли маълумотлар базасининг ўзгаришлари журнали ташкил этилади.
Маълумотлар базасининг ўзгаришлар журналининг захирали нусхаси, одатда, маълумотлар базасининг асосий файлидан алоҳида элтувчиларда жойлаштирилади.

Download 200,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish