2-маъруза оқсиллар режа



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana19.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#457333
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
оқсил



2-МАЪРУЗА 
 
 Оқсиллар 
 
РЕЖА 
1.
Аминокислоталар-оқсилларнинг структура мономерлари. 
2.
Аминокислоталарнинг тузилиши ва классификацияси. 
3.
Аминокислоталарнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 
4.
Оқсиллар тузилиши ва структура даражалари. 
5.
Оқсиллар классификацияси. Оқсилларнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 
6.
Оқсилларнинг биологик функциялари. 
Оқсиллар 
Оқсиллар-азот 
тутувчи 
макромолекулалардан 
ташкил 
топган 
биополимерлардир. 
Улар 
пептид 
боғлари 
орқали 
боғланган 
аминокислоталардан ҳосил бўлиб, протеинлар деб аталади (protos–юнонча 
бирламчи, муҳим демакдир). 
Тирик организмларнинг асосий қисмларини оқсиллар эгаллаб, нам 
вазнига нисбатан 25 % ни, қуруқ оғирлигини 45–50 % ини ташкил қилади. 
Таркибида 50– 59 % углерод, 6,5 – 7,3 % водород, 15 – 18 % азот, 21 – 24 % 
кислород ва 2,5 % гача олтингугурт тутади. Улар таркибида баъзан фосфор 
ҳам учрайди. 
Оқсиллар таркибидаги азот миқдори доимий бўлиб, ўрта ҳисобда 16% 
ни ташкил этади. Шунинг учун илмий–тадқиқот изланишларида 
маҳсулотлардаги оқсил таркибидаги азот миқдорига қараб аниқланади. 
Бунинг учун оқсил таркибидаги азот микдорини 6,25 га кўпайтирилади.100% 
оқсил таркибидаги азот 16 % га тенг, демак, 100 : 16 

6,25. 
Айрим оқсиллар таркибида темир, мис, йод, марганец ва бошқа 
элементлар учрайди.
Оқсиллар организмнинг таркибий қисми бўлиб, ҳаѐтий фаолиятларда 
биринчи ўринда турганликлари учун жонзотларнинг «қора ишчилари» деб 
номланади. Улар тирик организмда қуйидаги вазифаларни бажарадилар: 

Каталитик фаол оқсиллар ферментлар деб аталади. Ҳужайрада содир 
бўладиган кимѐвий жараѐнлар айнан шу ферментлар иштирокида 
амалга ошади. Организмдаги барча ферментлар оқсиллардир. Лекин, 
ҳамма оқсил ҳам фермент бўла олмайди. 

Ҳужайра ва умуман, бутун организмда содир бўладиган модда 
алмашинувининг бошқарилиши ва интеграцияси оқсил табиатли 
гормонлар орқали амалга ошади. 

Ҳужайра мембранасида жойлашиб ҳар хил модда ва ионларни бир-
бирларидан ажрата оладиган рецепторлар ҳам оқсиллардир.

Оқсиллар ҳужайра ва тўқима мембраналари орқали транспорт 
вазифасини бажаради. Жумладан, гемоглобин кислородни, қон 
зардобидаги альбумин ѐғларни, айрим оқсиллар эса мис, темир 


атомларини, цитохром эса электронларни керакли жойларга етказишда 
хизмат қилади.

Оқсиллар организм структурасини шакллантиришда иштирок этади. 
Ҳужайра структурасини ташкил қилувчи органиодларнинг асосий 
қисми оқсиллар бўлиб, улар янгиланишида ҳам оқсиллар қурилиш 
материали сифатида иштирок этади. Структурали оқсилларга 
ҳужайраларни бирлаштирувчи матрикс сифатида хизмат қилувчи 
коллоген ва ретикулинлар киради. Соч, тирноқ таркибидаги мустахкам 
керотин ҳам оқсилдан иборат. 

Ферментларнинг ингибиторлари эндоген оқсиллар бўлиб, улар 
фермент фаоллигини бошқарадилар.

Айрим ҳужайра ва организмларнинг қисқариши ва ҳаракатланиши 
улардаги қисқарувчанлик хусусиятига эга бўлган оқсилларга боғлиқ. 
Мисол тариқасида, мушак тўқималарининг қисқаришида, мимоза 
ўсимлигининг ўзгаришида актин ва миозин оқсиллари иштирок этади. 
Айрим ҳужайраларнинг ҳаракат қилишига тубулин оқсили сабабчи 
бўлади. Баъзи ҳужайралардаги хивчинлар, киприкларнинг ҳаракати 
ҳам оқсилларга боғлиқ бўлиб, улар кимѐвий энергияни механик 
энергияга айлантириб, шу сабабдан ҳужайра, мушаклар қисқариб 
ҳаракат қиладилар. 

Оқсилларнинг айримлари токсик ва заҳарли хусусиятга эга. Айрим 
ҳашарот, илон ва микроорганизмлар бошқа организмлар учун заҳар 
сифатида таъсир қилувчи оқсилларни синтезлайди.

Антитела ѐки иммуноглобулин оқсиллари организмда ҳимоя 
вазифасини бажарадилар. Улар суяклардаги иликда синтезланади. 
Ташқаридан ҳайвон организмига вируслар ва микроорганизмлар 
томонидан касал тарқатувчи антиген юборилса, улар антителалар 
билан боғланиб, антиген фаоллигини йўқ қилиб, организмни ҳар доим 
ҳимоя қилади. 

Генларнинг фаолият кўрсатишида, яъни экспрессиясида ҳам оқсиллар 
бевосита иштирок этадилар.

Озиқ–овқат ва уларнинг заҳиралари сифатида оқсиллар хизмат қилади. 
Жумладан, ғалла ўсимликларининг таркибидаги проламин ва 
глютиленлар, парранда тухумлари таркибида мавжуд бўлган 
овальбуминлар заҳира оқсилларидир. 
Оқсиллар юқоридаги вазифалари билангина чегараланмайдилар уларнинг 
вазифалари кенг қамровлидир. Оқсилларнинг ниҳоятда хилма–хил вазифа 
бажариши, улар кимѐвий тузилишининг мураккаб эканлигидан дарак беради.
Ўсимликларнинг барча аъзоларида ҳам оқсиллар бўлади. У дуккакли 
ўсимликлар уруғида кўп бўлиб, вегетатив аъзоларида 5-15 % гача бўлади. 
Оқсиллар 
юқори 
молекулали 
коллоид 
бирикма 
бўлиб, 
аминокислоталардан ташкил топган. Протеногенли аминокислоталар 
оқсилларнинг структурали блоклари ѐки мономерлари сифатида L - қаторига 
мансуб 


аминокислоталар ҳисобланади. Аминокислота карбон 


кислоталари бўлиб, ундаги битта углерод атоми амина ва карбоксил 
гуруҳларини тутувчи бирикмалардир. 
NH

гуруҳи ҳамма вақт 

углерод атомидан ўрин олиб, умумий формуласи 
қуйидагича: 
Бу формуладаги радикал ўрнида ҳар хил функционал гуруҳлар 
учрайди. Аминокислоталар шу функционал гуруҳларга қараб бир–биридан 
фарқ қилади. Ҳозирги кунда 150 га яқин аминокислоталар аниқланиб, 
оқсиллар таркибида фақат уларнинг 20 хили учрайди. Шунинг учун оқсил 
таркибида учрайдиган аминокислоталарни протеногенлилар дейилади. 
Аминокислоталарни қутбланиши ва радикаллари буйича синфларга ажратиш 
мумкин.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish