2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


С.И.Хамраев Ф.И.Ширинова



Download 0,66 Mb.
bet79/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

С.И.Хамраев
Ф.И.Ширинова
НавДПИ катта ўқитувчилари
Аннотация: Ушбу мақолада олий таълим тизимида тайёрланаётган бўлажак тарих фани ўқитувчиларига ўз дарсини таҳлил қилиш усулларини ўргатиш ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар: илм - фан, таълим - тарбия, тафаккур, мустақил фикрлаш, замонавий дарс.
Бугунги кунда инсон шахсини тарбиялашда, ёш авлодда умуминсоний миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва меҳр - муҳаббат туйғуларини сингдиришда таълим - тарбиянинг ўрни беқиёсдир. Таълим - тарбияни эса илм - фан ва тафаккур белгилайди. Демак, ёш авлодни мустақил фикрлайдиган, бугунги кун талабини ҳис қиладиган инсон- лар қилиб тарбиялаш таълим соҳасининг долзарб вазифаси ҳисобланади. Шу боис ҳам замонавий ўқитувчидан ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этишни, ўқувчи шахсига нисбатан муносабатни тубдан ўзгартиришни ва таълим муассасаларида ўтказилаётган дарс жараёнларини замонавийлаштириш талаб этилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг зарур бўлганда маълум хулосалар чиқариш имкониятини ва мустақил фикрлаш қобилиятини оширади. Чунончи, “мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир”11.
Шу ўринда, замонавий дарс ўзи қандай бўлиши, қандай ташкил этилиши лозим, деган саволга жавоб топиш лозим. Педагог олимларнинг, методистларнинг фикрича, замонавий дарсда ўқитувчи ўқувчининг мавжуд имкониятларидан моҳирлик билан самарали фойда- ланиб, унинг ақлий фаоллигини ошишини ҳамда ривожланишини таъминлайди.
Ҳар бир дарс ўқувчига йўналтирилиши лозим. Бу жараённинг олиб борувчиси, унинг асосий ташкилотчиси, таҳлил этувчиси эса ўқитувчи. Шундай экан, бугунги таълим соҳаси олдига юксак вазифалар қўйилган бир жараёнда замонавий дарсларни ташкил этувчи за- монавий ўқитувчиларни тарбиялаш, уларни етук ўқитувчи бўлиб етишишларида нималар- га эътибор қаратиш лозим?
Жумладан, педагогика олий ўқув юртлари Тарих факультетида таҳсил олаётган талаба- ларга “Тарих ўқитиш методикаси” курсини ўқитиш орқали билимлар янгиланиши жараёни тез суръатларда кечаётган бугунги кунда ўқитувчи дарс ўтишнинг энг замонавий усул ва услубларидан максимал даражада фойдаланиши зарурлиги, шунингдек, бирорта дарслик ҳам, бирор - бир ўқув қўлланмаси ҳам дарснинг турли шаклларини ўтказиш бўйича тўлиқ тавсиялар бера олмаслигини маъруза дарсларида тушунтирилади. Бу ҳар бир ўқитувчининг ижодкорлигига, истеъдоди ва қобилятига боғлиқ эканлиги уқтирилади. Маъруза дарслари жараёнида талабаларда ҳам замонавий дарс қандай талабларга жавоб бериши лозим, деган савол туғилиши табиий. Энг аввало, талабаларга “Тарих ўқитиш методикаси” курсининг бугунги кундаги долзарб масаласи сифатида замонавий дасрнинг тамойиллари бирма - бир изоҳлаб берилади.
Замонавий дарснинг тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: “Ахборотлар ян- гилиги, ҳар бир дарс мантиқий жиҳатдан якунланганлиги ва муайян даражада режага асос- ланганлиги, ҳар бир дарсда унинг режаси ўқувчиларга билдирилиши, охирида эса якуний хулоса чиқарилиши, дарсда ишлаш суръатининг жадаллаштирилиши, ўқувчиларда аниқ мақсадга қаратилган диққат - эътибор шакллантирилиши, ўқувчиларнинг фаоллаштирил- ган фикрлаш фаолиятининг зарурлиги”5 61.
Замонавий дарснинг юқорида келтирилган тамойиллари “Тарих ўқитиш методикаси” курсидан маъруза дарсларида талабаларга тушунтирилиб, шу ўринда ўқитувчининг ўзи юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган дарс ўтиши учун ўз дарсини мустақил равиш- да таҳлил қила олиши лозимлиги ҳам айтилади.
Ўқитувчи томонидан ўз дарсини ўзи таҳлил қилишни ўрганишни эса “Тарих ўқитиш методикаси” курсининг амалий, лаборатория ва семинар машғулоти дарсларида талаба- ларга мустақил топшириқ сифатида берамиз. Ҳар бир талаба ўқитувчининг ўзини назорат қилиши юзасидан ҳар хил вариантлардаги саволларни тузади. Талабалар тузган савол ва- риантлари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Ушбу дарс ўтган дарс (яъни мавзулар) билан боғландими?

  • Дарсга тўғри мақсад қўйилганми?

  • Кўрсатмали қуроллар тўғри танлаб олинганми?

  • Ахборот технологияларидан самарали фойдаланилдими?

  • Техника воситаларидан фойдаланилдими?

  • Инноватцион технологиялардан фойдаланилдими?

  • Замонавий дарс талабларини бажариш учун қандай ишлар амалга оширилган? Синф ўқувчилари хусусиятлари ҳисобга олинганми?

  • Дарсда қисқа давом этадиган ўйинлардан фойдаланилдими?

  • Ўқувчиларнинг уйда бажарган вазифаларини текшириш учун вақт ажратилдими?

-Ўқувчилар билимини баҳолашда қандай усуллардан фойдаланилди?

  • Натижа қониқарлими?

  • Фойдаланилган харита, кўргазмали қуроллар мавзуга мосми?

  • Дарснинг ютуқлари бўлдими?

  • Дарснинг камчиликлари нималардан иборат?

  • Яна қандай ишларни бажарса бўларди?

-Бир соатлик дарс учун ажратилган вақтдан тўлиқ фойдланилдими?

  • Дарсда йўл қўйилган камчиликлардан ва ютуқлардан тўғри хулоса чиқарилдими ва ҳоказо.

Бундай саволнома вариантларини жуда кўплаб тузиш мумкин. Ўқитувчининг ўзини - ўзи назорат қилиши учун тузилган саволномаларнинг талабалар томнидан мустақил ра- вишда тузилиши ва лаборатория, семинар, амалий машғулот дарслари жараёнида муҳокама қилиниши талабаларга замонавий дарснинг олдига қўйилган талабларни чуқур билиб олишларига замин яратади, чунки бугунги биз таълим бераётган бўлажак ўқитувчилвр келажакда ёш авлод тарбиячиларидирлар. Улар таълим муассасаларида бугунги кунда таълим соҳасининг асосий вазифасига айланган инновацион технологияларни қўллаш орқали маънавий жиҳатдан етук тарбияланган, мустақил фикрлай оладиган, зарур хулоса чиқара олиш имкониятигага эга бўлган Ватанимизнинг асл фарзандлари бўлувчи ўғил - қизларимизга тарбия берадилар. Миллат, Ватан, халқ, унинг истиқболи деган муқаддас тушунчаларни уларнинг мурғак қалбига сингдирадилар.
Хуллас, Ватанимизнинг равнақи ёшлар қўлида экан, фарзандларимизга ўзгалар ҳавас қиладиган озод ва обод Ватан қолдирайлик.
МУСТАҲКАМ ТАРБИЯ, ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ - ИНСОН КАМОЛОТИНИНГ
АСОСИЙ МЕЗОНИ


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish