3-мавзу: жахон тажрибасида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти режа



Download 57,01 Kb.
bet1/3
Sana31.03.2022
Hajmi57,01 Kb.
#520468
  1   2   3
Bog'liq
3-MAVZU ZAHON TAZRIBASIDA FUKAROLIK(1)


3-МАВЗУ: ЖАХОН ТАЖРИБАСИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ФАОЛИЯТИ
Режа:

  1. Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби.

  2. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.

  3. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг мухим шарти.

  4. Ўзбекистонда сиёсий партиялар тадрижий ривожи ва хуқуқий асослари.

  5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг конституциявий негизлари.




  1. Демократик институтлар ривожи - фуқаролик жамияти талаби.

Демократик тамойилларга амал қилиб, фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилган жамиятда фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг жалб этиш, фаол иштирокини таъминлаш асосий сиёсий мақсадга айланади. Бу, демократик институтларнинг ривожини характерловчи мухим мезондир. Шу маънода, "Демократия, - деб ёзади Биринчи Президентимиз Ислом Каримов, — инсон, жамият, давлат деган уч субоект ўзаро бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини бойитиб, керак бўлса, назорат қилиб турадиган тизим демакдир. Бу хар қайси инсоннинг жамият билан, жамиятнинг еса давлат билан муносабатини, улар ўртасидаги мувозанатни англатади»1.
Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда халқни давлат Хокимиятини бошқаришда иштирок этишини таъминлашнинг сиёсий-хуқуқий асосларини яратилишига алохида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда янги демократик жамият асосларига ўтиш, тоталитаризмдан мерос бўлиб қолган давлат ва фуқаро муносабатларига бархам бериш сиёсатнинг устувор йўналишига айланди. Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу - сиёсий жихатдан кенг ва атрофлича тахлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг мохияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, енг мухими, фуқаро манфаати билан давлат Хокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлаштирилади. Бу жамиятда, инсоннинг барча хуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; еътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиёсий воқеликка айланади. "Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараёнларига бархам берилиб, уларни давлат Хокимиятини бошқаришга бўлган масъуллиги хамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди. Жумладан, бош Қомусимизнинг 32-моддасида белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита хамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш хуқуқига эгадирлар2 деб, белгилаб қўйилади. Бундай имконият жамиятда демократик институтларнинг ривожи билан таъминланади.
Демократик институтлар жамият хаётида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. Тарихий жихатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ) хамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон хуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин3.
Демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришда мухим ахамият касб етади. Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос жихатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари билан хамкорлик қилади.
Бугунги кунда,Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности хужжатлари қабул қилинди. Булар жумласига асосий хужжатлар сифатида, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида” (1991й.), “Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (1992й.), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” (1999 й.), “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (1999 й.), “Сиёсий партиялар тўғрисида” (1996 й.), “Жамоат фондлари тўғрисида” (2003 й.), “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида” (2004 й.), “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (1991 й), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (2007 й), “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” (1997 й), “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” (2014 й) Ўзбекистон Республикаси қонунларини эътироф этиш мумкин.

  1. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.

Демократиянинг мезонлари кўп қиррали бўлиб, унда сиёсий эркинлик, фуқаролик хуқуқлари, давлат ва жамият қурилишида, бошқарув жараёнларида иштирок этишга интилган, ижтимоий баъсларга қатнашган, ўз ъатти-харакатлари, масъуллик фаолияти бўйича сайловчилар олдида хисобот берувчи вакилларни танлашда қатнашган ва инсонлар орасида сабр-тоқат ва муроса лозимлигини тушунган фуқаролар томонидан қадрланган тақдирда у доимо ривожланиб, такомиллашиб боради. Шу жихатдан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик жамиятни характерловчи мухим мезон мавжуддир. Булар "Жамиятда, - деб ёзади Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А.Каримов, - демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар - халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлигидир. Хукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат етилиши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир. Ана шу уч сохада ъақиқий силжишлар бўлмас экан, демократия хақидаги хамма гап сўзлар ё халққа хушомад қилиш, ёки оддий сиёсий ўйин бўлиб қолаверади."4 Республикада жамиятнинг барча жабъаларида амалга ошаётган ўзгаришларни, ана шу уч мезон бўйича демократик жамият фарқни қиёсий тахлил етиладиган бўлса, қуйидаги мухим фарқни англаш қийин емас.
Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу сиёсий жихатдан кенг ва атрофлича тахлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг мохияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, енг мухими фуқаро манфаати билан давлат Хокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлашади. Бу жамиятда, инсоннинг барча хуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; еътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиёсий воқейликка айланади. о"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараёнларига бархам берилиб, уларни давлат Хокимиятини бошқаришга бўлган маосуллигини хамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди.
Фуқароларнинг давлат Хокимиятини бошқаришга иштирок этишда "хақиқий" ва "хақиқий бўлмаган демократияни" бир-биридан фарқлаш зарур. Хозирги даврда "демократия" тушунчаси кенг маънода ишлатилади.Демократия давлат Хокимиятини бошқарув шаклида, кўпчиликнинг идора этиш шакли сифатида; иккинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда фуқаролар ўз хуқуқларини шахсан емас, балки ўзларининг вакиллари орқали амалга оширади. Бу вакиллик демократияси шароитида намоён бўлади; учинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда конституцион нормалар асосида айрим индивид ёки гурух хуқуқлари таъминланади.
Бундан ташқари, "демократия" қанчалик тарихий-сиёсий мазмунга эга бўлмасин, унинг ўзига хос масъулият юки мавжуд. Жамиятни демократиялаштириш хар қандай демократияга "яшил йўл" очиб беришни мақсад қилиб қўймайди. Ъақиқий демократия инсон шахсига енг олий қадрият сифатида қарайди ва уларни Хокимиятини бошқариш ишларида фаол иштирок этишлари учун зарур бўлган тизимни яратади. Унда сайлов тизими асосий ўрин тутади.
Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоъ етилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиёсий эркинликларини, хуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият хаётини ислоъ этишга, шаклланган ески тизим ўрнида тамомила янги сиёсий қадриятларни қарор топишга шарт-шароитни вужудга келтирди.
Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиёсий хаётига қарашда янгича ёндошувга, "тоталитар онг ва тафаккурни" бархам топиб боришига мухим туртки бўлди. Фуқароларнинг давлат Хокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда давлат Хокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари ўзгараётганлигини кузатамиз.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, "Янги шароитда давлатнинг, давлат Хокимияти ва бошқарув органларининг ғоят мухим вазифаси сиёсий партиялар, нодавлат, ижтимоий структуралар, фуқаролик жамиятининг ендигина пайдо бўлиб келаётган хилма-хил институтлари билан ишлаш ва хамкорлик қилишнинг янгидан-янги шаклларини излаб топишдан иборатдир".5
Фуқароларнинг давлат Хокимиятини бошқаришда иштироки, демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ёки сайланиш хуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ёки тайинланган расмий вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараён ташкилий жихатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ хисобга олишни тақазо етади. Бугунги сиёсий воқейликда уни хаётга тадбиқ этиш ўзининг мухим амалий жихатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб чиқишда, мамлакат олдида турган енг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда, мурожаат етилади. Халқ ўзининг хохиш-иродасини ифодалайди.
Шу нуқтаи-назардан ёндошганда халқнинг давлат Хокимияти ва жамиятни бошқаришда иштирокининг туб мохияти, халқ томонидан уни идора этиш бўлиб, олий Хокимияти халқ қўлига топширилади ва халқ уни бевосита ёки эркин сайловлар орқали амалга оширади. Демократик жамият қуриш вазифалари давлат Хокимияти фаолиятини, мансабдор шахслар билан фуқаро ўртасидаги муносабатларни, уларни бир-бирларига нисбатан масъулиятини боғлаган холда амалга оширишни тақоза етади. Шунинг учун хам, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 моддасида "Давлат халқ иродасини ифода етиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида маосулдирлар"6 деб ёзиб қўйилган.
Демократик жамиятда фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришда иштироки, бевосита жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий тузулмаларни ислоъ етиб боришни талаб қилади. Носиёсий институтлар хам сиёсий хаётга ўзининг амалий таклифлари билан таъсирини ўтказиб боради.

Download 57,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish