Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва операциялари хўжалик
операциялари содир бўлган санага Марказий банк курси бўйича сўм эквивалентида
акс эттирилади. Жумладан қуйидагилар бўйича:
а) кассадаги валюта маблағлари, банкдаги депозит ва ссуда счётлари,
аккредитивлар, валюта ссуда қарзлари;
б) хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар;
в) тузилган шартномалар бўйича
божхона юк декларациясини
расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-материал қийматликлар ва
бошқа активларнинг кирими;
г) божхона тўловларининг амалга оширилиши;
д) хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар;
е) хорижий валютадаги қимматли қоғозлар.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида операция содир
бўлган санага бўлган Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.
Хорижий валютани сотиш (сотиб олиш)да содир бўладиган курсдаги фарқ
(ижобий ёки салбий) ижобий бўлса – 9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар»
счётида, салбий бўлса – 9620-«Курс фарқларидан зарарлар» счётида ҳисобга
олинади.
Хорижий валютани сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги
тартибда акс
эттирилади:
а) валюта счётидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича
ўтказилиши:
Дт 5530-«Бошқа махсус счётлар» счётининг «Транзит» счёти,
Кт -5020-«Валюта счёти».
б) Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчёт» дан
чиқарилиши:
Дт 9220-«Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 5530-«Бошқа махсус счётлар» счётининг «Транзит» счёти.
в) валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижиий валютанинг
сўм эквивалентини ҳисоб-китоб счётига ўтказилиши:
Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»,
Кт 9220-«Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счёти.
г) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий
банк курсидан ортиғини акс эттирилиши:
Дт 9220-«Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар» счёти.
д) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган салбий курс фарқини (Марказий
банк курсидан кам) акс эттирилиши:
Дт 9620-«Курс фарқларидан зарарлар»,
Кт 9220-«Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счёти.
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар бир ҳисобот
ойининг охирги санасига
баланснинг валюта – моддаларини Марказий банк курси бўйича қайтадан баҳолайди
ва содир бўлган курс фарқлари ижобий бўлса 9540-«Курс фарқларидан олинган
даромадлар» счётига, салбий бўлса – 9620-«Курс фарқларидан зарарлар» счётига
ўтказилади.
Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а)
кассадаги, банкнинг депозит, ссуда счётларидаги, шу
жумладан
аккредитивлардаги валюта маблағлари;
б) хорижий валютадаги пулли ҳужжатлар;
в) хорижий валюта кўринишидаги қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
г) хорижий валюта кўринишидаги дебитор ва кредитор қарзлар, кредитлар ва
қарзлар
Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага
валюта счётидан кўчирма бериш йўли билан хабар беради. 5210-«Мамлакат
ичидаги валюта счётлар»ни кредит обороти 2/1 – журнал-ордерида акс эттирилади.
Бу счётнинг дебет обороти 2/1 қайдномаини юритиш билан назорат қилинади.
Валюта счёти бўйича аналитик ҳисоб карточкаларда валюталарнинг номлари бўйича
юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: