3(16- маъруза). Гиперматн ва мультимедиадан фойдаланиш Гиперматн



Download 423,7 Kb.
bet7/8
Sana16.03.2022
Hajmi423,7 Kb.
#497816
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
316 маъруза Гипер матн ва мультимедиадан фойдаланиш

Ечимларни қабул қилишни қувватлайдиган тизимлари (ЕҚҚҚТ) – янги ахборот технологияларининг компьютер тизими - фойдаланувчиларга кучсиз тузилишга эга бўлган предмет соҳаларида ёрдам қилиш учун мўлжалланган. Бундай тизимлар, одамнинг қобилиятини кенгайтириш имкониятини беради, лекин унинг фикрини ёки ўрғу бериш тизимини алмаштирмай, ёрдамчи ролида чиқади. Улар субъектив фикрни ҳисобга олиш зарурати билан қарор қабул қилиш жараёни компьютер ёрдамида тўла расмийлаштирилмаган ва амалга оширилмаган вазиятларда фойдаланишга мўлжалланган.
Қарор қабул қилишни мультимедиалик қўллаб-қувватлайдиган тизимларини амалиётда энг кенг қўлланиш соҳаси, турли кўринишдаги бошқариш фаолиятлари учун режалаштириш ва прогнозлаштиришдан иборат. Одатда, ЕҚҚҚТ таркибига: маълумотлар омбори, турли турдаги ахборотларни қайта ишлаш ва тақдим этиш воситалари, фойдаланувчи билан мулоқот қилиш воситалари ва математик дастурлаштириш, статистик таҳлил, ўйин назарияси, қарор қабул қилиш назарияси, шунингдек тизим ва ўқитишнинг адаптив8)лигини таъминлайдиган эвристик9) услубларнинг усул ва моделларининг кенг тўплами киради.
Эксперт ўқитиш тизимларини пайдо бўлиши дастурий педагогик мультимедиа воситаларини ўқув жараёнида фойдаланиш йўналишларини яхшилаб ўйлаб кўришни таққоза этади.
Ўқув маълумотлар омбори ва билимлар омбори берилган масалалар синфи учун мультимедиа-маълумотлар тўпламини ифодалаш ва бу тўпламларда турли ахборотларни танлаш, саралаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашни амлга оширишга имконият беради. Билимлар омборида предмет соҳасининг асосий тушунчалар тавсифи, масалаларни ечиш стратегияси ва тактика10)си, машқлар ва мисолларнинг мажмуи, ўқувчиларнинг мумкин бўлган хатолари ва уларни йўқ қилиш ахборотларини ўзига олади.
Таълимда мультимедиани фойдаланишнинг асосий устунлиги.
Мультимедиа воситаларини ўқитишда қўллаш:

  • таълимни гуманизация қилиш масаласини ечиш;

  • ўқув жараёнини самарадорлигини кўтариш;

  • ўқувчиларнинг шахсий сифатларини (уққанлиги, ўқий олиши, мустақил ўқий олиш қобилияти, ўзини ривожлантира олиш, ижодий қобилияти, олган билимларини амалиётда қўллай олиш, билимга қизиқиш, меҳнатга муносабат) ривожлантириш;

  • ўқувчиларнинг коммуникатив ва ижтимоий қобилиятларини ривожлантииш;

  • ҳар ўқувчига ролини компьютер бажарадиган персонал педагог бериш йўли билан очиқ ва масофали ўқитишни яккама-яккалаштириш ва табақалаштириш имкониятларини кенгайтириш;

  • ўқувчини фаол билиш субъекти сифатида аниқлаш, унинг ўз қимматини тан олиш;

  • ўқувчининг субъектив тажрибасини, унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш;

  • ўқувчи ўзи ўқийдиган ва ўзини ривожлантирадиган мустақил ўқув фаолиятини амалга ошириш;

  • ўқувчида ўзининг касбий масалаларини муваффақиятли амалга ошириш учун тез ўзгараётган ижтимоий шароитларда мослашишга имконият берадиган замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш имкониятини беради.

Интерфаоллик тақдим этиш рақамли мультимедианинг бошқа ахборот тақдим этиш воситаларига қараганда энг кескин устунлигидир. Интерфаоллик ахборот тақдим этиш жараёни фойдаланувчининг сўровларга жавоб беришни кўзда тутади. Интерфаоллик аниқ бир чегараларда ахборот тақдим этишни бошқаришга имкон беради: ўқувчилар шахсан натижаларни ўрганиши, дастур сўровларига қайта-қайта жавоб бериши мумкин.
Лекин, мультимедиа таълимда фойдаланишда кўп йўналишлар ҳисобга олиниши зарур. Мультимедиа воситаларини бутун дунёда кенг тарқалганига қарамай, талабалар учун ўқув материални ва аппарат таъминотини кириш мумкинлиги жуда кенг чегараларда ҳаракат қилади.
Мультимедиа технологияларининг академик салоҳиятини тўла тўкис амалга ошириш учун, талабаларга компетент ўқитувчилар талаб этилади. Барча вазифаларидан ташқари, ўқитувчи талабани ўқитиш жараёнига раҳбарлик қилишни билиш ва унга ўқишнинг самарали стратегиясини кўрсатиши керак
Дарсликларни фойдаланишга ўхшаш, ўқитишнинг мультимедиа воситаларини фойдаланиш, агар ўқитувчи фақат ахборот узатувчи бўлмай, балки талабага ўқув жараёнида раҳбарлик қилса, уни қўллаб-қувватласа ва ёрдам берса, у ҳолда ўқитиш стратегиясини бойитади. Одатда, чиройли тасвир ёки анимациялар орқали қилинаётган такдимотлар, статик матнларга нисбатан визуал ўзига жалб қилувчи, ва улар тўлдирувчи материалларни хис-туйғулигини қўллаб туриши зарур.
Мультимедиа воситалари турли ўқитиш стилларида қўлланилиши ва қабул қилиш ва ўқишнинг турли психологик ва ёш ҳусусиятли: баъзи талабалар ўқиш орқали, бошқалари - эшитиш орқали, учинчилари- видеофильмлар кўриш орқали ўқишни маъқул кўрадиган одамлар томонидан қабул қилиниши мумкин.
Мультимедиа воситаларни фойдаланиш кўпроқ очиқ таълимда, шу жумладан масофали ўқитишда самара беради. Унда талаба материални қандай ўрганиш, интерфаол мультимедиа иловаларнинг имкониятларини қандай қўллаш ва ишларни бажаришда курсдошлари билан ҳамкорликни қандай жорий этиш имкониятларига эга бўлади. Шундай қилиб, талаба таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади.
Сифатли мультимедиа воситаларни фойдаланиш очиқ таълимни талабала орасидаги ижтимоий ва маданий фарқларга, уларнинг индивидуал ўқиш стили ва темпига, уларнинг қизиқишига нисбатан эгилувчан қилиш имкониятини беради. Индивидуал ўқиш талабалар ўзлари қандай саволларга жавоб бериши, қандай темпда ўрганишни ўзлари танлайдиган фаол ва мустақил ўқишининг тамойилини жорий қилинишидир.
Мультимедиа технологиясининг интерфаоллиги алоҳида академик талабдаги талабалар учун анчагина фойдали қилади. Хусусан, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган одамларда мультимедиани фойдаланган вақтларида фонологик ўқиш кўникма ва малакаларини яхшиланиши кузатилади, ахборотни визуал тақдим этиш карларнинг академик мотивациясини етарлича кучайтиради. Нутқида нуқсонли ва жисмоний имкониятлари чегараланганлар одамлар анча ютадилар, чунки бу воситалар уларнинг индивидуал эҳтиёжига мослаштириш имкониятига эгадирлар.
Мультимедиа воситалари ўқитувчиларга ахборотнинг анъанвий манбаларига қараганда ахборотлар массивини катта ҳажмда тақдим этиш; кўргазмали интеграллашган кўринишда нафақат матн, график, схемаларни, балки овоз, анимация, видео ва ш.к.ларни қўшиш; ахборот кўриншиларини ўқувчиларнинг аниқ контенгент11)ига танлаш ва билиш мантиғи ҳамда қабул қилиш даражасига мос кетма-кетликда тақдим этиш имкониятини берадиган келажаги порлоқ ва юқори самарали ўқитиш воситасидан иборат.

1

Download 423,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish