4-мавзу Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви



Download 14,9 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi14,9 Kb.
#572506
Bog'liq
4-мавзу


(4-мавзу) Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви

Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тартибини белгилайди;
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
2. Махсус ваколатли органнинг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ергеодезкадастр) давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваколатларига қуйдагилар киради:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиҳлаштиради;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат кадастрини юритиш соҳасида вазифалари:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган тармоқ кадастр ахборотларини йиғиш, таҳлил қилиш, туркумлаш, сақлаш ва янгилашни амалга оширади;
давлат ер кадастрини юритади;
бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритади;
давлат картография-геодезия кадастрини юритади;
илмий-тадқиқот ва тажриба-технология ишларини бажаради, норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
вилоятлар, туманлар ва аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаш) ишларини ташкил қилади ва амалга оширади;
фойдаланувчиларни кадастр ахборотлари билан таъминлайди;
кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва кўчмас мулкка доир битишувларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
кўчмас мулкка ҳуқуқлар, уларнинг бир ҳуқуқ эгасидан иккинчисига ўтиши тўғрисидаги, кўчмас мулкка ҳуқуқларни чегаралаш ва кўчмас мулкка доир бошқа битишувлар тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил қилади.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари:
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;
давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;
тегишли ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этадилар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
Download 14,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish