4 мавзу. Статистик маълумотларни жамлаш ва гуруҳлаш статистик кузатиш маълумотларини жамлаш


Статистик гуруҳлашнинг моҳияти, вазифалари ва турлари



Download 20,32 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi20,32 Kb.
#95867
1   2   3   4
Bog'liq
4 мавзу

2. Статистик гуруҳлашнинг моҳияти, вазифалари ва турлари

Статистик кузатишдан олинган тарқоқ маълумотлар ҳар бир ҳодиса ва жараёнларни ифодалайди. Кузатиш тўпламдаги ҳодиса ва жараёнларнинг муҳим тамонларини, ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун уларни мухим белгиларига қараб гуруҳларга ажратиш лозим.


Демак, статистик гуруҳлаш деб ҳодиса ва жараёнларни ҳар тамонлама, чуқур ўрганиш учун кузатиш тўплами маълумотларини мухим белгиларига қараб гуруҳларга ажратишдир.
Масалан корхоналарни мулкчилик асосига кўра давлат, жамоа, акциядорлик, қўшма, хусусий; корхоналар гуруҳларга катталигига қараб (кичик, ўрта ва йирик); самарадорлик даражасига қараб (яхши, ўрта ва қолоқ) гуруҳларга ажратиш мумкин.
Маълумотларни гуруҳлашда энг аввало гуруҳлаш белгиси ва оралиғи аниқлаб олинади. Гуруҳлаш белгиси дейилганда гуруҳлаш учун асос қилиб олинган белги тушинилади. Гуруҳлаш учун асос қилиб кузатиш олдига мақсад ва вазифа қилиб қўйилган ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятини тўлиқ ифодалаб берувчи, замонавий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар мазмунини ёритиб бераоладиган белгилар олинади.
Гуруҳлаш белгилари ифодаланишига қараб, миқдорий ва сифат (атрибутив) белгилар бўлиши мумкин.
Миқдорий белгилар - бу сон билан ифодаланувчи белгилардир. Сифат белгиси - ўрганилаётган ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар сон жиҳатдан ифодалаш мумкин бўлмаган фақат мазмун ёки сифат жиҳатдан фарқ қилувчи белгиларга айтилади. Масалан аҳолининг миллати, жинси, касбини ифодаловчи белгилар - сифат белгиларидир.
Альтернатив белги - икки қарама-қарши, бири-бирини тақозо қилмайдиган белгилардир.
Ҳодиса ва жараёнларнинг ўзаро боғланишини аниқлашда омил белги ва натижавий белгини фарқлаш лозим. Омил белги ҳодиса ва жараёнлар ўзгаришига таъсир этувчи белгидир. Натижавий белги - ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгарган ҳолатини ифодалайди. Омилли белги асосида тузилган гуруҳлашда ҳодиса ва жараёнлар бу омил билан натижа қандай боғлиқликда эканликларини аниқлайдилар. Агарда омил белги кўрсаткичи ортиши билан натижавий белги миқдори (кўрсаткичи) ортиб борса, улар ўртасидаги боғланиш тўғри, агарда омил белги ортиши билан натижавий белги миқдори камайиб борса - белгилар ўртасидаги боғлиқлик тескари боғланиш ҳисобланади. масалан, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот таннархи ўртасидаги боғланиш - тескари боғланишга мисолдир. Чунки меҳнат унумдорлиги (омил белги) ўсиши билан маҳсулот таннархи (натижавий белги) пасайиб боради.
Статистик маълумотлар бир белги ёки мақсадга мувофиқ бир нечта белгилар асосида гуруҳланиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ белгилари бўйича гуруҳлашлар комбинацион (аралаш) гуруҳлашлар дейилади.
Статистик маълумотларни гуруҳлашда дастлаб гуруҳлаш оралиғини аниқлаб олиш лозим. Гуруҳлаш тенг оралиқли ва тенгсиз оралиқли бўлиши мумкин. Бу кузатилган ҳодиса ва жараёнлар моҳиятидан, гуруҳ сони ва белги хусусиятларига боғлиқ.
Тенг оралиқ дейилганда барча гуруҳлар учун бир хил оралиқ миқдори тушинилади ва у қуйидагича аниқланади.

Xmax - Xmin


i = --------------------- ; бу ерда: i – оралиқ катталиги (миқдори)
n

Xmax - гуруҳлаш белгисининг энг катта миқдори (варианти);


Xmin - гуруҳлаш белгисининг энг кичик миқдори (варианти);
n - гуруҳлар сони.
Кўпинча гуруҳлар сони аниқ бўлади. Бу кузатиш мақсади ва вазифасидан келиб чиқиб, уларни тўлиқ амалга ошириш учун керакли сонда бўлиши лозим. Агарда гуруҳларнинг оптимал сонини аниқлаш лозим бўлса, унда Стерджесс формуласидан фойдаланамиз.

n = 1 + 3,322 lg N: бу ерда N–тўпламдаги бирликлар сони


Тенг ёки тенг бўлмаган оралиқлар ёпиқ ва очиқ кўринишда бўлиши мумкин. Агар оралиқлар миқдори “дан - гача” аниқ бўлса, бундай гуруҳлар ёпиқ оралиқ кўринишидаги; агарда “гача” дан бошланиб, “ундан юқори” билан тугаса, очиқ оралиқ кўринишидаги гуруҳлаш бўлади.


Статистик тўплам кўрсатичларини ҳисоблаш учун оралиқларини “ёпиқ” ҳолатга ўтказиш лозим. Бунинг учун очиқ оралиқ миқдорига ёнидаги ёпиқ оралиқ фарқи асос қилиб олинади ёки гуруҳ белгиси мазмунидан келиб чиққан ҳолда ёпилади. Статистик гуруҳлашлар замон (вақт), макон (худудий) ва қандай вазифаларни ҳал қилишига қараб турларга бўлиниши мумкин.
Режалаштирилган мақсад ва вазифани ҳал қилиш нуқтаи назаридан гуруҳлаш: типологик, тузулмавий (таркибий) ва аналитик бўлиши мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий ҳодиса воқеаларнинг бир хил типдаги ўзгариши бўйича гуруҳланиши типологик гуруҳлашга киради.
Кузатилган тўплам таркибини ўрганишда, бир хил типдаги ҳодисаларни бирор белгиси бўйича ҳиссаларини аниқлашда тузилмавий (таркибий) гуруҳлашдан фойдаланилади. Масалан: Шаҳар ва қишлоқ жойларида яшайдиган аҳолилар ҳиссасини аниқлаш.
Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар доимо бир-бири билан боғлиқликда бўлади. Ҳодиса ва жараёнлар белгиларини ўзаро боғлиқлиги, қанчалик алоқадорлиги аналитик гуруҳлашлардан фойдаланиб аниқланади. Бунда натижавий белгига бир ёки бир нечта омилли белгининг таъсирини аниқлаш мумкин.
Гуруҳлашда тақсимот қаторлари тузилади. Тақсимот қаторлари деб ҳодиса ва жараёнларнинг бирор белги бўйича маълум бир тартибда тақсимланишига айтилади. Ҳар қандай тақсимот қатори 2 элементдан: белгилар ва белглар сонидан иборат бўлади. Атрибутив белгилари бўйича тузилган қатор атрибутив тақсимот қатори дейилади. Миқдор белгилари бўйича тузилган тақсимот қаторлари вариацион қаторлар дейилади. Миқдор белгиларнинг вариациялари дискрет (узлукли) ва узлуксиз бўлиши мумкин.
Гуруҳлашда белги фақат бутун сонлар билан ифодаланадиган бўлса бундай гурҳлашда дискрет (узлукли) қаторлар тузилади. Масалан, оилаларни болалар сонига қараб гуруҳлаш.
Статистик амалиётида маълумотларни иккиламчи гуруҳлаш ҳам мавжуд. Олдинги гуруҳланган маълумотлар асосида янги гуруҳларни тузиш иккиламчи гуруҳлаш дейилади. Иккиламчи гуруҳлаш дастлабки гуруҳлаш оралиқларини йириклаштириш ва умумий йиғиндига нисбатан айрим гуруҳларнинг салмоғини аниқлаш йўллари билан амалга оширилади.
Умуман, кузатиш маълумотларини гуруҳлаш статистиканинг мухим усулларидан бўлиб, оммавий ҳодисаларнинг хусусиятларини очиб беришда катта аҳамиятга эга. Айниқса ҳозирги пайтда кузатиш маълумотларини қайта ишлашда ҳозирги замон микро ЭХМларидан фойдаланиб, тўпламни кўп белгилари билан гуруҳлашни қўллаш яхши натижалар беради.



Download 20,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish