4-мавзу: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ Режа: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси Ташкилотлардаги ўзгартиришларни бошқариш


Ташкилотдаги ўзгартиришларни бошқариш



Download 150,17 Kb.
bet2/5
Sana23.06.2022
Hajmi150,17 Kb.
#696856
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5251412845886707592

4.2. Ташкилотдаги ўзгартиришларни бошқариш
Ташкилотда ташкилий, инновацион ва бошқа ўзгартиришларни муваффақиятли амалга ошириш учун ундаги ўзгартиришларни бошқаришнинг самарали ишловчи тизимини яратиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим бўлади.
Ўзгартиришларни бошқариш муаммосининг бир неча жиҳатлари бор, мазкур муаммонинг феъл-атвор томонлари уларнинг энг муҳимидир.
Ҳозирда ташкилий ўзгартиришларни амалга оширишнинг муайян моделлари ишлаб чиқилган.
Ўзгартиришларнинг уч одимли модели. Уни америкалик тадқиқотчи К.Левин ишлаб чиққан. У ўзгартиришларни мавжуд ҳолатни қўллаб-қувватловчи кучларнинг янгиланган шакли, деб билади. Шу сабабли, унинг фикрича, ўзгартиришларга тарафдор ва қарши бўлган кучларнинг нисбатини чамалаб, тарафдорларни кўпайтириш керак, ўзгартиришларни мустаҳкамлаш учун эса кучлар нисбатини янги ҳолатга келтириш зарур.
Ушбу моделни рўёбга чиқариш йўлидаги биринчи чора “музни эритиш”дан иборат бўлади. Бу иш ўзгартиришларга эҳтиёж яратишни, ўзгартиришларга қаршиликни камайтиришни ўз ичига олади. Ўзгартиришларни амалга ошириш учун мавжуд аҳвол ҳақида одат тусига кириб қолган эски тасаввурлар ва қарашларга барҳам бериш, умри тугаган эскиликлардан воз кечиш ҳамда янги тамойиллар ва феъл-атворларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарур.
Иккинчи чора – “ўзгартириш”. У гуруҳ ва якка феъл-атворни, вазифаларни, технологияларни ва ташкилий тузилмани ўзгартиришни ўз ичига олади. Ташкилотдаги ташкилий маданиятни ўзгартириш одамларда мазкур ташкилот ишларига янгича тасаввур ва муносабатни тарбиялашни талаб қилади. Айни вақтда ходимларнинг кўз ўнгида ташкилотдаги янги вазиятга мойиллик уйғотадиган янги урф-одат ва анъаналарни жорий қилиш мумкин.
Учинчи чора – “мустаҳкамлаш”. Бу чора натижаларни жамлаш ва баҳолашни ҳамда зарур ҳаракатлар қилишни ўз ичига олади. Гап шундаки, ходимлар ташкилотдаги ишларга янги тасаввур ва муносабатни эгаллаб олганларидан кейин уларнинг аввалги ҳолатга қайтиш истагига йўл қўймаслик воситаларини ишга солиш керак. Жумладан, одамларнинг янгича феъл-атворини қўллаб-қувватлаш, меҳнатни рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий қилиш ва шу каби тадбирларни амалга ошириш керак.
Ушбу модель ташкилотдаги ўзгартиришлар жараёни манфаатли эканини бутун жамоа англаб олишини таъминлайди.
Режалаштириладиган ўзгартиришлар модели. Уни ишлаб чиқувчилар – Р. Липпит, Ж. Уатсон ва Б. Уэтсли. Бу модель менежерлар билан ташқи маслаҳатчиларнинг яқин ҳамкорлигини назарда тутади. Бунда улар ташкилот ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни бемалол таҳлил қилишлари керак бўлади.
Мазкур моделда режалаштирилган ўзгартиришларни кетма-кет ўтказишнинг асосий босқичлари белгиланади.
Биринчи босқич – муаммони излаш. Бунда маслаҳатчилар мавжуд муаммони кўрсатиб берадилар ва компания раҳбариятига ўзгартиришлар зарурлигини равшан баён этадилар. Раҳбарият маслаҳатчиларни бўлажак харидор билан, масалан, муайян бўлинмаларнинг раҳбарлари билан учраштиради, ўзгартиришлар қилиш ва шу ишда маслаҳатчиларнинг ёрдами зарурлигига ишонч ҳосил қилади.
Иккинчи босқич – жараённи бошлаш. Бунда мижозлар билан экспертлар ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади. Экспертларнинг холислиги текшириб кўрилади.
Учинчи босқич – муаммони аниқлаш. Тўпланган маълумотлар асосида муаммога аниқлик киритилади ва учраши мумкин бўлган қийинчиликлар қайд этилади.
Тўртинчи босқич – режалаш. Ўзгартиришлардан кузатилган мақсадлар, қилинадиган зарур ҳаракатлар, шунингдек, ҳаракатларга тайёрлик аниқланади.
Бешинчи босқич – ҳаракат бошлаш. Ниятларни амалий фаолиятга айлантириш, янги феъл-атворни жорий қилиш.
Олтинчи босқич – натижаларни жамлаб, баҳолаш. Бу иш ўзгартиришларни бутун ташкилотга ёйишни, ўзгартиришларни барқарор тус олдириш воситаларини яратишни ўз ичига олади. Бугина эмас, эришилган натижаларни баҳолаш ва бундан буён қандай ҳаракат қилиш маъқуллигини аниқлаб олиш ҳам керак бўлади.
Еттинчи босқич – лойиҳани якунлаш. “Экспертлар – ташкилот” муносабатларини охирига етказиш, экспертларнинг мижозларга кучли таъсирини ниҳоялаш, ўзгартириш маҳоратини экспертлардан мижозларга ўтказиш.

Download 150,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish