4.Қанча вақтдан кейин муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик ҳисобланади?



Download 141 Kb.
bet1/2
Sana28.06.2022
Hajmi141 Kb.
#716829
TuriКодекс
  1   2
Bog'liq
Суухбат савол жавоб улугбек ака Молияники


1.Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси қачон, нечанчи сонли Қонун билан тасдиқланган ва қачондан бошлаб амалга киритилган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2013 йилдаги ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва 01.01.2014 йилдан амалга киритилган.

2.Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси нечта қисм, нечта бўлим, нечта боб ва нечта моддадан иборат?


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси 2 та қисм (Умумий қисм ва маҳсус қисм), 9 та бўлим, 28 та боб ва 192 та моддадан иборат.

3.Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини юритиш тартиби қайси қонун ҳужжатида белгилаб берилади?


Жавоб: Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Хусусан, Бюджет Кодекси, ЎзР 13.04.2016 йилдаги “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги ЎРҚ-404-сонли Қонуни, Адлия вазирлигидан 21.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Йўриқнома.

4.Қанча вақтдан кейин муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик ҳисобланади?


Жавоб: Тўқсон кун (3 ой) дан ошган дебитор ва кредитор қарздорликлар муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик деб ҳисобланади.

5.Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида Қонун қачон қабул қилинди?


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

6.Давлат бюджети даромадларини шакллантирилишини айтиб беринг
Жавоб:
Давлат бюджети даромадлари:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.


7.Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларини шакллантирилишини айтиб беринг
Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари:
1) умумдавлат солиқлари, шу жумладан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
ягона солиқ тўлови;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
2) божхона божлари;
3) қўшимча фойда солиғи;
4) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадларини шакллантириш манбалари ҳақида гапириб беринг.
Жавоб:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари:
1) белгиланган нормативларга мувофиқ умумдавлат солиқлари, шу жумладан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
ягона солиқ тўлови;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
2) маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

9 Бюджет жараѐнига тушунча беринг.


Жавоб: Бюджет жараѐни - бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайѐрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараѐни.

10. Бюджет жараѐни иштирокчиларини айтиб беринг.


Жавоб: Бюджет жараѐни – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар.

11. Бюджет маблағларини тақсимловчиларни айтиб беринг.


Жавоб: Ўз тасарруфида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотларга эга бўлган юридик шахс, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ѐки бюджет маблағлари олувчи.
12. Бюджет ссудаси деганда нимани тушунасиз.
Жавоб: Бюджет ссудаси – қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари.
13. Бюджет сўрови деганда нимани тушунасиз.
Жавоб: Бюджет сўрови – келгуси давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиѐжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат.
14. Вақтинчалик касса узилишига тушунча беринг.
Жавоб:Вақтинчалик касса узилиши – жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши.
15. Вақтинчалик харажатлар сметасига тушунча беринг.
Жавоб: Вақтинчалик харажатлар сметаси – бюджет ташкилотининг ѐки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади.

16. Дотация ҳақида гапириб беринг.


Жавоб: Дотация – бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
17. Жамланма харажатлар сметаси деганда нимани тушунасиз.
Жавоб: Жамланма харажатлар сметаси – бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси.
18. Молия йилига тушунча беринг.
Жавоб:Молия йили – биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр.

19. Молиявий мажбурият деганда нимани тушунасиз.


Жавоб: Молиявий мажбурият – бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар.
20. Субвенцияга таъриф беринг.
Жавоб: Субвенция – муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.

21. Субсидия деганда нимани тушунасиз.


Жавоб: Субсидия – товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ѐки биргаликда молиялаштириш ѐхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари.
22. Харажатлар моддаси деганда нимани тушунасиз.
Жавоб: Харажатлар моддаси – бюджет тизими бюджетлари харажатларини иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми.

23. Харажатлар сметасига таъриф беринг.


Жавоб: Харажатлар сметаси – бюджет ташкилоти ѐки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат.
24. Штат жадвали деганда нимани тушунасиз.
Жавоб: Штат жадвали – доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат.
25. Шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳақида гапириб беринг.
Жавоб: – Шахсий ғазна ҳисобварақлари -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очиладиган, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган таҳлилий ҳисоб регистрлари.

26. Ҳудудий молия органларини санаб ўтинг.


Жавоб: Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари.

27. Бюджет ташкилоти деганда нимани тушунасиз.


Жавоб: Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир.
Бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

28. Бюджет маблағлари олувчилар ҳақида гапириб ўтинг.


Жавоб: Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ѐки жисмоний шахс бюджет маблағлари олувчидир.
Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.
Бюджет маблағлари олувчини Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шартлари бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

29. Давлат бюджети тузилмаси нимадан иборат.


Жавоб: Давлат бюджети қуйидаги даражадаги бюджетлардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари.
30. Давлат бюджети харажатларининг таркибини санаб ўтинг.
Жавоб: Давлат бюджетининг харажат қисми қуйидагилардан иборат:
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
иқтисодиѐт харажатлари;
марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаб туриш харажатлари;
судларни, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;
бошқа харажатлар.
Давлат бюджетининг харажат қисми таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобга олинади.

31. Бюджет сўрови ҳақида тушунча беринг.


Жавоб:Бюджет сўрови:
бюджет ташкилотининг, бюджет маблағлари олувчининг ва бюджет маблағларини тақсимловчининг бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўз ичига олувчи, ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаѐтган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботни;
харажат мажбуриятларининг уларни киритиш (ижро этиш) учун асос бўладиган ҳамда молиялаштириш манбалари ва амал қилиш муддатларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар ва (ѐки) уларнинг алоҳида қоидалари кўрсатилган реестрини;
бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастурини;
бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури билан узвий боғлиқ ҳолда тузилган келгуси давр учун бюджет буюртмасини ўз ичига олади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар бюджет сўрови билан бир вақтда тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг келгуси давр учун прогнозларини тақдим этади.
Бюджет сўровини тузиш тартиби:
Давлат бюджети бўйича – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
давлат мақсадли жамғармалари бўйича – уларнинг тақсимловчи органлари томонидан белгиланади.

32. «Бюджет ташкилоти» билан бюджет маблағлари олувчилар ўртасидаги асосий фарқ нимада ифодаланади?


Жавоб: Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.

33. «Корпоратив қарзлар» кимнинг қарзи?


Жавоб:Юридик шахсларнинг қарзи.
34. Биринчи имзо ҳуқуқи бош бухгалтерга ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларга берилиши мумкинми ?
Жавоб:Мумкин эмас.

35. Бюджет жараёни иштирокчилари қайсилар?


Жавоб: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар.

36. Бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси неча нусхада тузилади?


Жавоб: 3нусхада.

37. Бюджет ташкилотига таъриф беринг.


Жавоб:Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот.

38. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметасини қанча муддатда тузади ва тасдиқлайди?


Жавоб: Жорий йилнинг 10 мартига қадар.

39. Бюджет ташкилотларида якуний назоратни ким олиб боради?


Жавоб: Давлат молиявий назорати бошқармаси.

40. Фуқароларнинг мурожаатлари шаклларини санаб ўтинг.


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-378-сонли Қонунига кўра, мурожаат шакллари оғзаки; ёзма; електрон.

41. Бухгалтерия баланси, унинг актив ва пассив томонларида нималар акс эттирилади?


Жавоб: Бухгалтерия баланси бухгалтерия ҳисоб-китоблари ҳақидаги хужжат бўлиб у хужалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини умумлаштирилган пул кийматидаги кўрсаткичларини маълум бир муддатдаги ахволини акс эттиради. Ўз тузилмасига кура баланс икки қисмга булинади:
-актив - хўжалик маблағларини турига караб жойланиши (корхона мулки, пул маблағлари, хақдорлик ва бошқалар);
-пассив - хўжалик маблағларини ташкил этиш манбалари ва унинг белгиланган максадини акс эттиради.
Баланс тузишда унинг иккала кисмини тенглиги таъминланиши шарт. Баланс хисобларидаги қолдиқлар билан бош китобдаги қолдиқлар бир бирига тўғри келиши лозим. Бундан ташқари баланс хисоблари қолдиқларига йил давомидаги дебет, кредит айланмалар хисобланганда йил охиридаги қолдиқларни бериши шарт.

42. Янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қачон, нечанчи сон билан қабул қилинган?


Жавоб: 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон.
43. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари нималардан иборат?
Жавоб: Узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий принципларидир.

44. 1-мемориал ордерни айтиб беринг?


Жавоб: Касса операциялари бўйича жамланма қайднома.
45. 5-мемориал ордерни айтиб беринг?
Жавоб:Иш ҳақи ва стипендиялар бўйича ҳисоб-китоб варақалари йиғиндиси.
46. “Асосий воситалар” счёти қандай субсчётларга бўлинади?
Жавоб:
010 “Тураржой иморатлар”;
011 “Нотурар жой иморатлар”;
012 “Иншоотлар”;
013 “Машина ва жиҳозлар”;
015 “Транспорт воситалари”;
018 “Кутубхона фонди”;
019 “Бошқа асосий воситалар”.

47. Асосий воситалар қандай ҳолатларда ташкилот балансидан чиқарилади?


Жавоб:
тугатиш;
сотиш;
беғараз бериш;
камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.

48. Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари қандай харажатлар гуруҳларини ўз ичига олади?


Жавоб:
биринчи гуруҳ — иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, компенсация тўловлари ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
иккинчи гуруҳ — ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;
учинчи гуруҳ — капитал қўйилмалар (ривожланиш давлат дастурларида назарда тутилган аниқ йўналтирилган рўйхатларга мувофиқ);
тўртинчи гуруҳ — бошқа харажатлар.

49. Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар таркибига қандай ҳисобот шакллари киради?


Жавоб:
Баланс (1-сон шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот;
Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.

50. Кредит тўғрисида тушунча беринг.


Жавоб:
Қайтариб бериш шарти билан , кўп ҳолда қарздор қарздан фойдаланганлик учун фоиз тўлайдиган, кредитловчи томонидан қарздорга тақдим этиладиган пул ёки товар шаклидаги қарз.
51.Солиқ декларацияси тўғрисида тушунча беринг.
Жавоб:
Солиқ тўловчининг муайян давр давомида олинган ва солиққа тортилиши лозим бўлган даромадлари тўғрисидаги ва уларга тегишли солиқ сийлови (скидкаси) ва имтиёзлар тўғрисидаги расмий хужжатли аризаси.
52. Ялпи даромад тўғрисида тушунча беринг
Жавоб: Корхона, фирманинг товар, маҳсулот, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотув натижасида пул кўринишида ҳисобланган йиллик йиғинди даромад.

53. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Давлат герби қачон қабул қилинган, уларга таъриф беринг.


Жавоб: Байроқ-1991 йил 18 ноябрда, герб-1991 йил 2 июлда қабул қилинган.

54. Олий Мажлис қабул қилган хужжатларни ким бекор қила олади?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.

55.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига кимлар сайланади?


Жавоб: 25 ёшга тўлган ва камида 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

56. Ўзбекистон Республикасида пул кредит сиёсати қайси ваколатли орган томонидан амалга оширилади?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки

57.Ўзбекистон Республикаси Парламенти неча палатадан иборат?


Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Парламенти 2 палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат бўлиб, Парламент – олий давлат вакиллик органи ҳисобланади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ваколат муддати - 5 йил.
Сенат – ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланиб, 100 нафар сенатор.
Қонунчилик палатаси – 150 нафар депутат, қонунларни ишлаб чиқади, муҳокама қилади ва Сенатга тақдим қилади.
58. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қачон қабул қилинган ва у нечта бўлим, боб ва моддадан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ 11-сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат.
Конституция асосида Давлатимизнинг қуйидаги қоидалари мустаҳкамланиб қўйилди:
- ижтимоий ва иқтисодий тузум асослари;
- бошқарув қурилиш шакллари;
- шахснинг ҳуқуқий мавқеи;
- ҳокимият ва бошқарув органларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг ваколатлари;
- одил судлов ва сайлов тизимини ташкил этиш.
Давлат ҳуқуқий тизимини ташкил этувчи бошқа барча норматив ҳужжатларга нисбатан Конституция юридик кучга эгадир.

59. Ўзбекистон Республикасининг конституциясида Давлатимиз молия-банк тизими бўйича қандай таъриф берилган?


Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга. Ўзбекистоннинг давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади, солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини Республика Марказий банки бошқаради.
60. Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боришлари мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга хақли эмасдир.
Олий Мажлис – олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Президент – давлат бошлиғи ҳисобланиб, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

61. Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини ислоҳ этишнинг асосий тамойилларини санаб беринг?


Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан 5 та тамойил белгилаб берилган:

  • Давлат бош ислоҳотчи тамойили;

  • Иқтисодиётни сиёсатдан устунлик тамойили;

  • Қонун устиворлиги тамойили;

  • Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш тамойили;

  • Кучли ижтимоий ҳимоя тамойили.

62. Бозор инфраструктураси деганда нимани тушунасиз.


Жавоб:Бозор иқтисодиёти учун хизмат кўрсатувчи ҳар хил соҳалар тушунилади.
63. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотига қачон аъзо бўлган?
Жавоб: 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

64. Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боришлари мумкин?


Жавоб:Республика Олий Мажлиси ва Президент.

65.Эмиссия нима, уни таърифини ёритиб беринг?


Жавоб:Эмиссия – пул ва пул белгиларини ҳамда қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва дастлабки жойлаштириш жараёни ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқариш Марказий банк томонидан амалга оширилади.

66. Инфляция ва дефляция нима, уни таърифини ёритиб беринг?


Жавоб:Инфляция – пулнинг қадрсизланиши, пулни меъёрдан кўп ишлаб чиқарилиши оқибатида пул ҳаракати каналларида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, у асосан товар ва хизматлар баҳосини ўсиши, талабга жавоб бермайдиган молларни кўпайиши, ортиқча пул бирликларини муомалага чиқариш оқибатида вужудга келадиган ҳолатдир.
Дефляция- Нарх-навонинг пасайишини, пул қадрининг ортишини билдиради.
67.Ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий маҳсулот тушунчаларини таърифлаб беринг?
Жавоб: ЯИМ – маълум давр мобайнида мамлакат ичидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда бажарилган иш ва хизматларнинг бозор баҳосидаги қийматлари йиғиндиси ҳисобланиб, ЯИМда мамлакат ичидаги барча хўжаликлар, шу жумладан; хорижий компанияларнинг фаолият натижаси ҳисобга олинади.
ЯММ – қандайдир мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг (чет эл корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотдан ташқари) бозор баҳосидаги қиймати.
ЯИМдан ЯММнинг фарқи, ЯММ таркибига мамлакат ичида фаолият юритаётган хорижий компанияларнинг маҳсулоти киритилмайди.

68.Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш маъносини тарифлаб беринг?


Жавоб: Диверсификация – бир-бири билан алоқада бўлмаган турли ишлаб чиқаришларни бир даврда ривожлантириш, алоҳида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш (меҳнат тақсимоти, рақобат ва ишлаб чиқариш самарадорлигига жиддий таъсир этувчи омил).
69.Таннарх нима ва унинг таркибига нималар киради?
Жавоб: Махсулот таннархи – махсулотни ишлаб чиқариш учун тўғридан тўғри қилинган харажатлар йиғиндиси. (иш хақи, хом ашё, ёқилғи, техника хизмати. Солиқлар ва бошқарув харажатлари).
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади.

70. Рентабеллик тушунчасига тариф беринг, у қандай кўринишларда ва қандай йўллар билан аниқланади?


Жавоб:Рентабеллик – бу корхонанинг халқ хўжалигидаги маълум муддатга белгиланган асосий иқтисодий кўрсаткичи бўлиб, у фоизларда ифодаланади.
Ишлаб чиқариш рентабеллиги – балансдаги фойданинг сотилган маҳсулот таннархига нисбати билан топилади.
Корхона барча активлари рентабиллиги – йил давомида олинган соф фойдани корхона барча активларига нисбати билан топилади.
Махсулот реализация қилиш рентабеллиги – соф фойдани маҳсулотни реализация қилишдан тушган ялпи даромад нисбати билан топилади.
Рентабеллик – тармоқ ёки корхоналарнинг фойда олиб ишлаши, фойда олиш даражасини кўрсатади ва фоиз ҳисобида ифодаланади. Ишлаб чикариш рентабеллиги маълум даврида қўлга киритилган фойда миқдорининг шу вақтда фойдаланилган йиллик асосий ишлаб чикариш фондлари ва оборот воситалари қиймати йиғиндисига ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш харажатларининг таннархга нисбати сифатида ҳисобланади.

71. Қимматли қоғозлар тўғрисида тушунча беринг?


Жавоб:Қимматли қоғоз - маълум реквизитлар ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ёки уни берган шахс билан олган шахс ўртасидаги заём муносабатларини кўрсатувчи ҳужжатдир.
Қимматли қоғозда албатта бўлиши керак бўлган реквизит сифатида унда кўйилган нарх, яъни қимматли қоғознинг номинал баҳоси ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бу специфик товар. У бошқа товарлар сингари нархига ва истеъмол қийматига эга, қимматли қоғозларнинг истеъмол қиймати деганда унинг девиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтириш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига биноан қимматли қоғозлар улардаги ҳуқуқий нормаларга асосланиб фарқланади.
Қимматли қоғозлар эгаларига берилган ҳуқуқларга асосан улар оддий ва имтиёзли акция, омонат сетификатлари ва депозит сертификатлари, облигациялар, векселлар ва бошқаларга бўлинади.

72. Маҳаллий бюджет деганда нимани тушунасиз?


Жавоб: Маҳаллий бюджет бу - Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.

73.Лизинг нима?


Жавоб: Лизинг – бу молиявий операция. Лизинг ўз асосида мақсадли кредитдир.
Ўзбекистонда лизинг операциялар асосида ҳозирги пайтда бир қанча масалаларни ечиш мумкин, улардан:
• ишлаб чиқариш воситаларни янгилаш;
•асосий воситаларни сотиб олиш учун мақсадли кредитлаш;
• инвестиция қилинган маблағлар ва ташкилотнинг самарали ишлашини назорат қилиш;
• лизинг системаси орқали энг самарали ишлаб чиқаришни ривожлантириш ;
74. Инвестиция нима?
Жавоб: Инвестиция (лот. инвестио — ўраш) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоий-иқтисодий дастурларга,инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш (қўйиш). Инвестиция келажакда наф олиш мақсадида маблағлар қўйишдир.

75. Инвестициянинг кандай турлари мавжуд?


Жавоб: Инвестициянинг қуйидаги турлари мавжуд: 
давлат Инвестицияси — давлат бюджети ва молия манбалари ҳисобидан киритилади;
чет эл Инвестицияси — хорижий давлатлар, банклар, компаниялар, тадбиркорлар томонидан киритилади;
хусусий Инвестиция — хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фукаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади.

76. Иқтисодий фаол ва иқтисодий нофаол аҳоли кўрсаткичиларини тушунтириб беринг?


Жавоб:
Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish