5-Мавзу: Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари


Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархини баҳолаш



Download 213,43 Kb.
bet15/28
Sana24.02.2022
Hajmi213,43 Kb.
#196064
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
5 Mavzu

Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархини баҳолаш. 4-сон БҲМСда ТМЗларнинг маҳсулот, ишлар ва хизматлар сингари турлари таннархини аниқлаш учун қуйидаги усуллар таклиф этилади:
Оддий усули– бир турдаги маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқарадиган ва ярим тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлмаган ташкилотларда қўлланилади. Маҳсулот (ишва хизмат)лар бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (иш ва хизмат)лар бирликларининг умумий миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Меъёрий усули – хом ашё, материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари бўйича харажатларни ҳисобга олишга асосланган, у амалиётда кўпроқ қўлланилади.
Буюртма усули – якка тартибдаги ва майда туркумли ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотларда қўлланади. Барча харажатлар буюртманинг якунланишига қадар тўлалигича тугалланмаган ишлаб чиқариш деб ҳисобланади. Агар ушбу буюртма бир хилдаги маҳсулот (иш ва хизмат)лар туркумидан иборат бўлса, маҳсулот (иш ва хизмат)лар бирлигининг таннархи мазкур буюртма бўйича харажатлар суммасини маҳсулот бирликлари миқдорига бўлиш орқали аниқланади.
Босқичли усули – бошланғич хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор босқич, фаза, поғоналардан ўтадиган ишлаб чиқаришда қўлланади. Ушбу усулда аввал барча маҳсулотлар (иш ва хизмат)ларнинг таннархи, сўнгра унинг бирлиги таннархи аниқланади. Бунда босқичли усул ташкилотнинг тармоққа мансублигига боғлиқ ҳолда икки вариантда амалга оширилиши мумкин: ярим тайёр маҳсулотли ва ярим тайёр маҳсулотсиз вариантларда.
Харажатларни инвентар баҳолаш усули (савдода). Усул танлови ТМЗлар номенклатурасига ва уларнинг тури, ишлаб чиқариш тури, унинг мураккаблиги, тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжудлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг қанча давом этишига боғлиқ бўлади. Ҳисоб сиёсатида танланган усул очиқ кўрсатилади.
ТМЗларни қайта баҳолаш.Корхона ҳисоб сиёсатида ТМЗлар қийматини аниқлаштириш даврийлиги ҳам очиқ кўрсатилади, бу аниқлаштириш ТМЗларни жорий қийматига сотишнинг соф қийматига мувофиқлаштириш (агар сотишнинг соф қиймати таннархдан паст бўлса, қийматни арзонлаштириш) мақсадида амалга оширилади.
ТМЗларни ҳисобдан чиқаришда баҳолаш.Корхона ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариладиган товар-моддий захираларни баҳолаш усулини мустақил равишда белгилайди:
Харид қилинган материаллар бирлиги таннархи бўйича. Бу усул махсус лойиҳалар учун мўлжалланган буюмларга, улар сотиб олинган ёки ишлаб чиқилганлигидан қатъий назар қўлланилади.
Ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO). Товар-моддий захиралар ҳар бир бирлигининг қиймати давр бошида айнан бир хил бирликларнинг ўртача тортилган қиймати ва давр мобайнида харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган айнан бир хил бирликларнинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади. ТМЗлар ҳар бир бирлиги қийматини AVECO усули бўйича аниқлаш давр бошидаги товар-моддий захиралар қолдиғининг таннархи ва миқдори ҳамда ушбу давр мобайнида келиб тушган товар-моддий захираларнинг таннархи ва миқдоридан шаклланадиган, айнан бир хил бирликларнинг умумий таннархини уларнинг умумий миқдорига бўлиш йўли билан амалга оширилади. Ўртача қиймат ташкилот томонидан танланган усулга қараб даврий ёки ТМЗларнинг ҳар бир янги туркуми келиб тушишига кўра ҳисоблаб чиқарилиши мумкин.
Вақт бўйича биринчи харидлар пайтида ТМЗлар таннархи бўйича (FIFО). ТМЗларнинг чиқиб кетаётган бирликлари таннархига биринчи навбатда харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захираларнинг қиймати киради, давр охиридаги товар-моддий захиралар қиймати эса охирги бўлиб харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захиралар бирликларининг умумий қийматидан ташкил топади.
Товар-моддий захираларнинг ҳар бир гуруҳи (тури) бўйича ҳисобот даври мобайнида қийматни аниқлашнинг биттагина усули қўлланилади. Қўлланадиган усул ҳисоб сиёсатида ҳам акс эттирилиши лозим.

Download 213,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish