6 Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши ва китобатчилик иши



Download 28,22 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi28,22 Kb.
#701368
Bog'liq
6 китоб тарихи


(6) Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши ва китобатчилик иши.
Мусулмонларнинг ҳарбий юришлари натижасида Арабистон ярим ороли, Ироқ, Эрон, Закавказенинг катта қисми, Каспийбўйи ҳудудлари, жумладан Доғистон, ҳозирги Грузиянинг баьзи ҳудудлари, Марказий Осиё, Сурия, Фаластин, Вавилония, Месопотамия, Миср, Шимолий Африка ( Хоразм Тунисгача), Пиреней ярим оролининг катта қисми, Покистоннинг Синд вилоятини ўз ичига олган улкан давлат барпо этилди.
Қадимги дунёнинг Александрия ( Миср), Форе, Византия сингари мамлакатларидаги кутубхоналарнинг улкан бойликлари, кейинроқ Ўрта, Яқин ва Узоқ Шарқ, Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари кутубхоналарининг фонди ҳам мусулмонлар қўлига ўтди.
Марказий Осиёнинг араблар томонидан истило қилиниши дастлабки даврларда маҳаллий моддий ва китобатчилик маданиятига катта зарар етказиш билан бирга, туб аҳоли турмушининг кўпгина соҳаларида тарихий ўзгаришларга асос солди. Араб халифалиги VIII-XI асрларда иқтисод ва маданиятнинг жадал ривожланишига туртки берган янги ижтимоий иқтисодий тузумнинг қарор топиш жараёнини бошдан кечирар эди. Ривожланиб бораётган деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо сотиқ алоқаларининг ривожланиб бориши натижасида пайдо бўлган янгича ижтимоий муносабатлар инсоннинг турли билим соҳаларини ҳам ривожлантиришини шарт қилиб қўя бошлади. Араб халифалигининг пойтахти бўлган Бпғдод бу даврда Яқин ва Ўрта Шарқнинг йирик сиёсий, маданий ва илмий марказига айланди. Бағдод турли мамлакатларнинг энг яхши ақлий, маьнавий кучларини ўзига йиғиб олди.
Араблар фаннинг аҳамиятини яхши тушунганликлари учун қадимги грек адабиётидан математика, астрономия, китобатга оид адабиётларни саралаб тўплаганлар, ўрганганлар ва таржима қилганлар. Таржимачилик фаолияти айниқса халифа Абу Жаьфар аль-Мансур (754 -775) даврида кенг авж олди. Таржима ишининг яхши йўлга қўйилиши натижасида қадимги юнон ва эллада фани ва фалсафанинг машҳур асарлари араб тилида гаплашадиган олимлар учун тушунарли бўлиб борди. Шунингдек, Эрон ва Хинд маданиятининг ютуқлари ҳам ўзлаштирила бошланди.
Юнон ва рим муаллифларининг асарлари араб тилига таржима қилинганлиги туфайли бизгача етиб келди. Араб олимлари юнонлар (греклар), форслар, ҳиндлар меросини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан ўзлари ҳам кўпгина жаҳоншумул ихтироларни амалга оширдилар.
Кўпчилик халифалар маданият авлодларига ҳомийлик қилганлар, олимлар, шоирлар, мусиқачилар, китобчиларни ўз атрофларига тўплаганлар. Масалан, халифа Маьмун шоир Жоҳизга муршидлик қилган. Жоҳиз китобсевар бўлишидан ташқари табобатни ўрганишга бағишланган дастлабки китоблардан ҳисобланувчи “Ҳайвонот ҳақида китоб”нинг, ўша давр урф-одатлари, ахлоқ одоби ҳақида фикр юритилган “Хасислар ҳақида китоб” нинг муаллифидир.
Бир пайтлар халифа аль-Мансур томонидан ташкил этилган шахсий кутубхона негизидаги унинг невараси бўлган халифа Ҳорун ар Рашид ўзига хос Фанлар Академиясини бажарган “Донишмандлик уйи” (“Байт ул-ҳикма”)ни ташкил этган. Унда расадхона ҳамда дунё халқларининг турли тилларидаги қадимий қўлёзмалар мажмуига эга бўлган, янги- янги қўлёзмалар билан узлуксиз тўлдириб турилган бой кутубхона қаолият кўрсатган. Бағдодда қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши энг қимматли қўлёзма китобларни қайта қўчириш ва қўпайтириш ишини янада жадаллаштириш ва такомиллаштириш имкониятини махсус ҳаттотлар гуруҳи шуғулланган. Халифа Хорун ар-Рашид замонида яшаган тарихчи ал Воҳидийнинг шахсий кутубхонасида 60 сандиқ китоби бўлган. IX аср бошларида халифа ал-Маьмун даврида “Донишмандлик уйи”да катта миқёсда илмий ва таржимонлик фаолияти йўлга қўйилди. Олимлар ва таржимонлар оригинал китоблар яратиш, қадимги давр олимларининг асарларини юнон, сурия, санскрит, нобатий, ўрта форс тилларидан араб тилига таржима қилиш, қадимги трактатларга шарҳлар ёзиш билан шуғулландилар.
Х асрнинг иккинчи ярмида яшаган Вазир ибн Аббос ҳам китобни севган давлат арбобларидан эди. Унинг кутубхонасининг каталоги 10 томдан иборат бўлиб, динга оид китобларнинг ўзигина 400 туяга юк бўлган. Шу билан бирга Аббос техника, табобат, астрономия, мусиқа, мантиқ ва математика билан шуғулланган. Унинг кутубхонасида ҳаммаси бўлиб 117 мингта китоб бўлган ва сафар пайтларида китобларни ўзи билан бирга олиб юрган. Китоб юкланган карвон ўзига хос каталог вазиқасини бажарар эди. Яьни туялар алфавит тартибида юрарди ва кутубхоначи карвончилар исталган китобни дарҳол топиб бериш имкониятига эга бўлган.
Ўша пайтларда кутубхоналар асосан мадрасаларда жойлашган. Ўзининг шахсий кутубхонасини мадрасага мерос қилиб қолдириш ҳам расм бўлган. Тарихчи Ёқутнинг ёзишича фақат Марқ шахрининг ўзидагина мадрасалар қошидаги кутубхоналарнинг сони 12 та бўлиб, улардан ҳар бирида камида 10 мингтадан ортиқ китоб сақланган.
Бу кутубхоналарда асосан қандай китоблар сақланганлигини аниқлаш учун ўша пайтда Бағдодда катта китоб дўконининг эгаси бўлган кутубхоначи ва китоб сотувчи ан-Нодимнинг фаолиятини ўрганиб чиқиш зарур бўлади.
988 йилда ан-Нодим харидорларга керакли китобларни тезроқ топиб бериш мақсадида махсус каталог (фихрист) ьузиб чиқди. У ўз каталогида китобларни рўйхатга олибгина қолмай, уларнинг муаллифлари ҳақида маьлумот ҳам бериб, фанларни тавсифлайди. Дастлаб у мусулмонларнинг олти фани “Қурьон”, грамматика, тарих, поэзия, ақийда ва ҳуқуқ ҳақида фикр юритади. Кейин эса фалсафа, дин тарихи, адабиёт, алхимия ҳақида фикр юритади.
Каталог ўша даврнинг адабиёти ҳақида кўп нарсаларни тасаввкр қилишга имкон беради. Яьни китоблар орасида ҳарбий юришлар, умумий тарих, география, астрономия ва ҳатто шахматга оид адабиётлар, жумладан, ар-Розийнинг “Шахматда назокат”, Жобир ибн Ҳайёмнинг “Заҳарлар ҳақида китоб”, Ал-Хоразмийнинг “Алгебра” асари, Птолемей “География”сининг таржимаси, араб муаллифи ал Ёқубийнинг “Мамлакатлар китоби” кабилар мавжуд эди. Бундан ташқари Ибн Фадлонинг Волга булғорлари ҳузурига саёҳати ҳақидаги китоблари, араб денгизчиларининг Хитой, Ҳиндистон,Цейлон, Ява ороллари ҳақидаги асарлари ҳам мавжуд бўлган.
Араблар томонидан яратилган маданий бойликлар халифалик шахарлари бўйлаб кенг тарқалди. Масалан, Ал Табарийнинг Х аср бошларида ёзилган тарихий китоби ўша асрдаёқ чекка Ғарб ва чекка Шарққача тарқалиб, Кордова ва Бухорогача етган.
Араб халифалигининг ғарбий чегарасидаги Испания ўша пайтда Андалузия деб аталаб, араблар ҳукмронлиги пайтида Европадаги энг бой ва маданиятли мамлакатлардан ҳисобланган ва унинг пойтахти Кордова шаҳри эди.
Кордова Х аср ўрталарида 500 минг аҳоли яшаган. Бу ерда уч минг мактаб ва дунёда элминлар Искандарияси гуллаган даврдаги каби китобларга бой булган йирик кутубхоналар мавжуд эди.Кордова халифалигининг олий мактабларида мусулмон дини ва ҳуқуқ билан бирга фалсафа, математика, астрономия, физика, табобат фанлари ўқитиларди. Х асрда Кордовага 27 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда Ғарбий Европадан, Осиё мамлакатларидан келиб ўқишарди.
Халифа Раҳмон III Кордовага минглаб ҳаттотлар, китобфуруфларнинг пешвоси бўлиб, китобсеварлар, муқовачилар, рассомлар саройнинг азиз меҳмонлари бўлишган. Айниқса, 4 та тилни араб, грек, қадимий яҳудий, лотин тилини биладиган таржимон олимларнинг нуфузи жуда катта бўлган. Кордовада илмий китоблар қадимий грек тилидан арабчага, арабчадан лотин тилига таржима қилинган.
Кўпгина ҳаттотлар, муқовалар ва безакчилар энг нуфузли мухтасиб қўл остида сарой кутубхонасини бойитиш устида иш олиб боришарди.
Айниқса Раҳмон III нинг ўғли Ҳаким II ҳар бирида 400 мингтадан китоб бўлган 3 та кутубхонани бирлаштирганидан сўнг умумий китоб фонди 1 миллион 200 минг китобдан иборат бўлган кутубхона ташкил этилди. Бу кутубхонада ҳаттотлар ва китоб безовчи мутахассислар ҳам бор эди. Кутубхонада сақланаётган китобларнинг каталогининг ўзигина 44 томдан иборат эди. ( Таққослаш учун айтиб ўтиш керакли, ўша пайтда Европа мамлакатлари ибодатхоналарининг барчасига сақланаётган китобларнинг умумий миқдори юзтадан ошмаган.) кутубхона вакиллари турли мусулмон мамлакатларида пайдо бўлаётган ва ноёб китоблардан доимо хабардор бўлиб туришган. Қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлгп қўйилиши китоб хазинасининг янада тезлик билан кўпайтиришга олиб келди. Фақат Кордованинг ўзига ҳар йили 16 -18 мингта қўлёзма кўчирилар эди. Лекин жуда кўп қадимий кутубхоналарнинг тақдири фожиали бўлганлиги сингари, бу даврдаги жуда кўп кутубхоналарнинг хам тақдири шундай бўлди. Бағдод шаҳри 1258 йилда мўғуллар томонидан забт этилганидан, кутубхонадаги китоблар Дажла дарёсига ташланди, дарё суви сиёҳдан қорайиб оқди. Христианлар билан курашда Кордова кутубхоналари ҳам йўқ қилинди.
Юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики исломий эьтиқод ёйилган жуда катта ҳудудда кўпгина ҳалқларнинг фан ва маданияти аньаналари, тупли фанлар соҳасидаги балиш методларини ижодий ўзлаштириш ва янада ривожлантириш Яқин ва Ўрта Шарқда араб тили етакчи бўлган ижтимоий-фалсафий, табиий-илмий тафаккур ва прогрессив маданиятнинг илмий негизини ташкил қилди. Уни шакллантириш ва ривожлантиришда араблар ва ажамликлар, яьни араблар томонидан истило қилинган Турон, Эрон, Кавказорти, Шимолий Ҳиндистон, Шимолий Африка, Испаниядан турли халқланинг ақлий кучлари бевосита қатнашдилар. Улар томонидан яратилган асарлар араб ёзуви қўлланган мамлакатларда кенг тарқалди. Ушбу халқларнинг буюк тафаккур эгалари мусулмон дунёсида қабул қилинган дин ва илм тили бўлган араб тилида ижод қилганлар. Натижада кўплаб халқларнинг маданиятининг синтези асосида маданиятларнинг бир- бирини бойитиш жараёни ҳам юз берди.
Ҳатто араб халифалиги емирилиб, парчаланиб кетган пайтда ҳам мустақил давлатларда фан ва маданиятнинг ривожланишига ушбу жараён кўп йиллар давомида ўзининг таьсирини ўтказиб келди. Маданиятларнинг бир-бирига таьсир кўрсатишининг асоси – ягона диний дунёқарашни шакллантирган Ислом таьлимоти ва унинг муқаддас китоби Қурьони Каримдир.
Қурьони Карим 23 йил давомида Муҳаммад пайғамбарга оятма-оят, сура тарзида нозил қилинган илоҳий китобдир. Қурьон 114 сурадан иборат. Сура Қурьоннинг бир бўлаги бўлиб, энг ками учта ёки ундан ортиқ оятларни ўз ичига олади. Оятлар сони “Қурьон” матнларини тақсимлашнинг турли йўлларига кўра 6204 та, 6232та, ҳатто, 6666 тагача ҳисобланган. Бу турли хиллик оятларнинг турли қироат мактабларининг аньаналари бўйича турлича таҳсимланганидан келиб чиқади. Сураларнинг ҳажми ҳар хил: энг катта ҳажмли сура “Фотиҳа” сураси бўлиб, 7 оятдан иборатдир.
“Қурьон” сураларининг 86 таси Макка суралари, 28 таси Мадина суралари ҳисобланади.
Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин Қурьон кишиларнинг хотираси ва турли ашёларга ёзилган манбаларда сақланиб қолган. Пайғамбар вафотидан сўнг халифа сифатида сайланган Абу Бакр даврида (632-634 йиллар) мўминлар ва муртадлар (диндан қайтганлар) ўртасида жуда кўп тўқнашувлар бўлиб ўтиши натижасида Қурьоннинг бир бутунлигига хавф туғила бошлади. Абу Бакр топшириғи билан Зайд ибн Собит исмли саҳоба бир неча ёрдамчилари билан кўп машаққатлардан сўнг Қурьонни кийик терисидан бўлган саҳифаларга ёзиб чиқиб, тартиб билан тахлаб, ўрам ҳолида Абу Бакрнинг уйида сақлаб қўйдилар.
Абу Бакр оламдан ўтгандан сўнг, “Абу Бакр саҳифалари” деб ном олган жамланма Умар ибн Хаттот уйида, у вафот этгандан сўнг эса унинг қизи ва Муҳаммад пайғамбарнинг аёли бўлган Ҳафсада сақлана бошлаган.
Халифа Усмон ибн Аффон даврида (644-656 йиллар) турли сиёсий гуруҳлар ўртасидаги зиддиятлар янада кескинлашди. Ҳар бир гурух ўз сиёсий даьволарини Қурьон орқали асослашга уринар, уни ўқишдаги турли ихтилофлар бунга асос яратар эди. Ушбу ихтилофларнинг олдини олиш мақсадида Халифа Усмон Қурьоннинг янги таҳрирда кўчирилишига бўйруқ берди. Қурьонни аввал тартибга келтирган Зайд ибн Собит Қурьоннинг барча қисмларини йиғиб, таққослаб, қайтадан матнларини жамлади. Қурьоннинг биринчи расмий асл нусхаси 651 йилда кўчирилиб, халифа Усмонга тақдим этилди. Ушбу асл нусха асосида бир нечта нусхада кўчиртирилиб Макка, Бағдод, Басра, Дамашқ, Куфа сингари йирик шаҳарларга жўнатилди. Асл нусха Мадинада халифа Усмонда сақланиб қолди. Кўчирилган нусхалар “Мусҳафа Усмон” деб аталди. Илк нусхалар ҳижозий ва куфий хатларида кўчирилган.
Ислом тарихчиларининг ёзишича халифа Усмон “Қурьон”ни мутолаа қилиб ўтирганида ёлланган қотил томонидан ўлдирилган. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлар идорасида сақланаётган нусхада қон излари мавжуд бўлганлиги учун айнан ушбу нусха халифа Усмонга тегишли деб ҳисобланади.
Ушбу “Қурьон” нусхаси 353 варақдан иборат бўлиб, варақлар ўлчами 68Х53 см, матн ёзилган қисми ҳажми эса 50Х44 см. Саҳифалар кийик терисидан нафис ишланган бўлиб, ҳар бирига куфий хатида матн битилган. Кўп варақлари йўқолган ва кейинчалик қоғоз саҳифалар билан тўлатилган.
Усмон Қурьони Россия Ўрта Осиёни босиб олгунга қадар Самарқандда Хўжа Аҳрор мадрасасида сақланган. Қурьоннинг Самарқандга келтирилиши ҳақида мутахассислар ўртасида ҳар хил тахминлар мавжуд. Айримлари Хўжа Ахрорнинг ўтмиш аждодларидан Абу Бакр ал-Қаффол аш-Шоший томонидан Бағдоддан олиб келинган дейдилар. Замонлар оша унинг меросхўрларидан Хўжа Аҳрор қўлига ўтган бўлиши мумкин.
Баьзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Қурьоннинг ушбу нусхаси Амир Темур томонидан Басрадан кўплаб қўлёзма китоблар ва бошқа ўлжалар билан бирга Самарқандга келтирилган.
Бунга халифа Усмоннинг қони тўкилган қўлёзма Қурьон каби ҳукмдорнинг қўлида бўлса, жангу-жадалларда ғалабага эришади, қайси мамлакат ҳудудида бўлса файзу-барака ва осойишталик бўлади, деган ривоят сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Халифа Усмон Қурьони 1698 йилда лотин тилига 1828 йили француз тилига, 1826 йили ангму, 1946 йили немис, 1816-1986 йилларда беш бор рус тилига таржима қилиниб, бир неча бор қайти нашрдан чиқарилган. 1868 йилда Россия аскарлари Самарқандга кириши билан Усмон мусҳабига эьтибор кучайди. Мусулмонлар Қурьонни яширинча Бухорога жўнатмоқчи бўладилар. Лекин бундан хабардор бўлиб қолган Зарафшон ўлкаси бошлиғи генерал Абрамов фан учун бебаҳо аҳамиятга эга бўлган бундай қадимий ёдгорликни қўлдан чиқармасликнинг ҳамма чорасини кўриш тўғрисида полковник Серовга буйруқ беради. Серов Қурьонни Абрамовга етказади, у эса ўз навбатида Туркистон генерал губернатори Фон Кауфманга, фон Кауфман 1869 йил, 24 октябрда Усмон Қурьонини Санкт Петербургга – император кутубхонасига алоҳида кузатувчилар назоратида жўнатилди.
Бу муқаддас китоб устида илмий тадқиқот ишлари бошлаб юборилди. Китобдан нусҳалар кўчирилиб Эрон ва Афғонистон ҳукмдорларига ҳадя этилди. Бундан ташқари факсимиле услубида 50 нусха чоп этилиб, 25 нусхаси ўша давр пул бирлигида 500 рубл баҳоси сотувга чиқарилди. Факсимиле асл нусхадан фарқ қилмаслиги учун ҳажми ҳам ўзлаштирилмаган. Бугунги кунда бу факсимиле нусхаларидан бири Ўзбекистон мусулмонларининг диний идораси кутубхонасида, иккинчиси Ўзбекистон тарихи музейида сақланмоқда.
1917 йилдаги Октябр тўнтарилишидан сўнг мусулмонлар янги ҳукумат номига мурожаатнома ёзиб, Усмон Қурьонини ўз эгаларига, яьни мусулмонларга қайтаришни сўраганлар. Мусулмонларнинг талаби қондирилиб, 1917 йил, 29 декабрда Петербургдаги императ Усмон Тўқумбоев жавобгарлиги остида Уфа шаҳрига жунатилади. “Қурьон” 1922 йилгача Уфада сақланган. 1922 йил бошларида Туркистон мусулмонлари ҳукуматга яна мурожаат қилишиб, Уфадаги халифа Усмон Қурьонини Туркистонга қайтаришни талаб қилдилар. 1923 йил, 23 июлда Бутуниттифоқ Марказий Ижроқўми Усмон Қурьонини Туркистонга қайтаришга қарор қилади. Усмон Қурьони махсус вагонда ва махсус комиссия кузатувида Тошкентга олиб келинган.
Ушбу комиссия таркибида Султонхўжа Қосимхўжаев, профессор А.Э.Шмидт ва дин пешволаридан уч вакил бор эди.
Ислом таьлимоти ва қонунлари учун Қурьондан кейинги иккинчи манба ҳадислардир. Ҳадислар ўз таркибига кўра айнан хабар берувчи матн ва уни ривоят қилган ровийлар занжири исноддан иборат бўлган икки қисмдан ташкил топади.
Ҳадислар берилган маьлумотнинг мазмунига кўра
- ал-ҳадис ал- Қудсий (Маьно Аллоҳдан, лафз Пайғамбардан);
- ал-ҳадис ан-Набавий ( Маьно ҳам, лафз ҳам Пайгамбардан) ҳадислардан иборатдир.
Дастлабки пайтларда ҳадисларни ёзиб олмаслик ҳақидаги кўрсатмалар уларнинг Қурьон оятларига аралашиб кетишининг олдини олишга қаратилган эди.
Кейинчалик сони жуда кўпайиб борган ҳадислар алоҳида тўпламларда махсус текшириш орқали танлаб олиниб йиғила бошланди.
Айниқса, IX асрдан ҳадис тўпламлари қайта ишланган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш кучайиб борди. Мусаннафлар тузилиши мобайнида ҳадислар, асосан уларнинг иснодлари танқидий ўрганилиб, саҳиҳ(ишончли)лари Ҳасан (ўртача ишончли) ва заиф (ишончсиз) ларидан ажратиб олинди. Ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси XII- XIII асрлардан бошлаб алоҳида эьтиборга молик, деб санала бошланди. Улар орасида катта эьтиборга эга бўлган Имом ал-Бухорий ва Имом Муслимнинг “Ал Жомиь ас-саҳиҳ” тўпламлари; Абу Довуд, ат-Термизий, ан-Насоий, ибн Можжанинг “ас-Сунан” асарларидир. “Ал-Жомиь ас-саҳиҳ” китоблари ўз ичига биографик маьлумотлар, Қурьон оятларига тафсирлар, диний қонун-қоидалар, ижтимоий ва шахсий ахлоқ мезонларини қамраб олувчи ҳадисларни жамлаган. “Ал-Жомиь ас-саҳиҳ” суннийлар орасида ишончлилик даражасига кўра бошқа тўпламлардан юқори туради.
Саҳиҳ ҳадислар даражалари бўйича етти хилга ажратилади:
1) Имом Бухорий ва Имом Муслим келтирган;
2) Фақат имом Бухорий келтирган;
3) Фақат имом Муслим келтирган;
4) Иккала муҳаддис ҳам келтирмаган, лекин уларнинг шартлари бўйича ривоят қилинган;
5) Имом Бухорий шартлари бўйича ривоят қилинган;
6) Имом Муслим шартлари бўйича ривоят қилинган;
7) Бошқа уламолар томонидан тасдиқланган ҳадислар.
Ҳадисларни ўрганиш фани улум ал ҳадис (хадис илмлари) деб аталади.
Умуман олганда Ислом дини исломий дунё таркибига кирувчи халқлар ҳаётидагина эмас, Европа давлатлари учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Ушбу жараённинг моҳиятини англаб етиш учун жадидчилик ҳаракатининг отаси деб ҳисобланган Исмоил Гаспиринскийнинг “Оврупо маданиятига бетарафона бир назф”рисоласига мурожаат қилиш жоиздир. 1885 йилда ушбу рисола Истанбулда нашр қилинди. Унда Европа ўз тараққиётининг юқори даражасида турган, унинг турмуш тарзи дунёнинг барча мамлакатларига ўрнак қилиб кўрсатилаётган бир пайтда Россиядек қолоқ бир мамлакатнинг қайси бир бурчагидаги бир мусулмон дунёнинг тараққийпарвар аҳли орасидаги ҳукмрон нуқтаи назарига эьтироз билдирилади. Фан ва техникаси билан дунёни ҳайратга солган капиталистик Европани ҳам, жаннат ваьда этувчи социалистик Европани ҳам рад этди. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам ахлоқийлик мавжуд эди. Бугунги Европа маданияти қадимги Рим йивилизатцияси асосида майдонга келган. Лекин, қадимги Рим салтанати маьрифий, ахлоқий жиҳатдан чириганлиги учун барбод бўлди. Муаллифларнинг фикрига кўра, янги XIX аср Европа маданияти билан қадимги Рим маданияти моҳиятан бир хил бўлиб, қуроллар ва усуллар ўзгарганлигига кўрагина фарқланадилар.
Исмоил Гаспиринскийнинг таькидлашига кўра барча инсонларнинг ўзаро муносабатлари бир асосга – фойда асосига қурилган, лекин ишлаб чиқариш воситаларини кишилар фаолиятини назорат қилувчи ушр ( ўндан бир миқдордаги йиллик жон солиғи), закот (қирқдан бир миқдордаги йиллик мулк солиғи) кабиларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги фавқулодда назоратчилик ролини бажаради. Шулар Европанинг ҳуқуқ ва ахлоқига асос қилиб олинганида социалистик фикрларга имкон қолмаслигини айтиб, Европа илм-фан билан ислом аҳлоқининг ҳамкорлигида майдонга келадиган янги умуминсоний маданият масаласини кўтаради. Шундан сўнг муаллиф мусулмон оламининг инсониятга нима берганлигига кенг тўхталиб ўтади.
Унингча инсониятнинг энг қадим маданияти, шубҳасиз, Миср ва Юнон маданиятидир. Ҳозирги пайтда энг ривожланган маданият Европа маданияти бўлиб турибди. Хўш, Ислом маданиятининг ўрни қаерда? Европа олимларининг кўпчилиги бугунги Европа маданияти қадимги Миср-Юнон маданиятининг бевосита давомчиси дейдилар. “Лекин, уларнинг бу иддаолари янглиш ва хатодир, чунки, юнон маданиятининг охири билан Оврупа маданияти бошига қадар кечмиш минг йил олам маданиятсиз қолдими?” деб ёзади Ислом Гаспиринский.
Унинг фикрига кўра, Юнон маданияти Европадан олдин ислом дунёсига ёйилган ва мусулмонлар уларни тараққий қилдириб, нуқсонларини озайтириб, Европага топширдилар. Аристотел, Платон каби ўнлаб машҳур юнон олимлари асарларини Европага танитганлар мусулмонлар бўлади. Буни Ғарб олимлари орасида эьтироф этувчилар ҳам йўқ эмас. Америкалик олим Драбер “Оврупо ақлий тараққиёти тарихи” китобида “Оврупонинг бугунги улуғ зиёси мусулмонлар ёққан шаьм ва чироқларнинг ёғдусидан майдонга келганлар” деб ёзган. Дарҳақиқат, мутахассисларнинг таькидлашича “Қурьони Карим”да “Илм” сўзи 751 марта такрорланган экан...
Ислом оламидан йироқ Юнон маданияти мусулмонлар ҳаётига қандай кириб келди? деган саволга муаллиф шундай жавоб беради: Бу VIII асрдан Аббосий ҳукмдор Абу Жаьфар Абдуллоҳ ал-Мансур замонидан бошланган. Илм – фанни севган Абу Жаьфар ҳинд олимларидан илми нужум ва ҳайьатни ўрганган, юнонларга бу фанларнинг тараққий топганлигини англаб, таржима қилишни йўлга қўйган эди. Бунга қуйидаги ҳолат сабаб бўлган эди: Аббосийлар замонида насронийлар орасида “несторий”лар деган гуруҳ пайдо бўлади. Булар 431 йилда Эфес ибодатхонасига дунёвий қарашлари учун сазойи қилиниб, ўз юртидан бадарға қилинган патриарх Несторнинг издошлари эдилар. Улар Эрон, Ўрта Осиё, Арабистон шаҳарларида дарбадар юрар эдилар. Абу Жаьфар уларни тўплаб, ўз ҳимоясига олиб, таржима ишларини топширади. Қисқа муддатда Бағдод, Шом илму ҳикмат хазиналарига айланади. Бу борада Ҳорун ар-Рашид Маьмун каби ҳукмдорлар катта ҳикмат ва жасорат кўрсатдилар. Булар тезликда ўзининг самарасини берди.
Исмоил Гаспиринский ўз фикрини далиллаш учун кўплаб мисоллар келтиради. Чунончи, механика илми даражасини кўрсатувчи шундай бир мисолни келтиради: Ҳорун ар-Рашид (763-809)нинг Франция қироли Буюк Карл (742-814) га юборган совғалари орасида занг чаладиган соат бўлиб, барча Европаликларни ҳайратга солган.
Абу Жаьфар Юнон ҳукмдори билан иноқ бўлганлиги учун Афинадан жуда кўп миқдорда китоблар олиб келинишига эришди. Маьмун даврида Птоломейнинг “Мажистий” китоби таржима қилинди. Санад бин Али ва Холид бин Абдумалик Марварудий томонидан сайёрамиз ҳаракатига доир 3та зиж тартиб қилинди. Европа ҳандаси (геометрия) илмини хуросонли Абулвафонинг ҳижрий V аср бошида тузган “Аз-зижи Шомил”и ва “Мажистий”дан ўрганди.
Ислом маданиятининг ўчоқлари ислом оламининг деярли барча нуқталарида мавжуд бўлиб, барчасида илм-фан ривожланган эди. Биргина Испания ва Африкада етишган ислом уламосининг кашфиётлари ва ёзган асарлари номларининг ўзи Гаспиринскийнинг гувоҳлик беришича, “йигирма жилд” бўлади.
Муаллиф ислом маданиятининг мазмун ва кўлами ҳақида умумий маьлумот бергач, “Умуми табиия”, “Қонун ва низом”, “Тарих”, “Ҳикмат”, “Тиб”, “Адабиёт”, “Умуми риёзиёт”, “Фани жуғрофия” каби бобларида ушбу соҳаларнинг намоёндаларини тилга олади, асарларидан намуна келтиради, баҳолайди. Тасниф ва баҳо асосан Европа илм-фани билан қиёсий тарзда олиб борилади.
Гаспиринский асарнинг “Тиб” бобида Ҳорун ар-Рашиднинг табиби Яҳё бин Мискавайз тиббиётга доир 30 жилд китоб ёзгани ва уларнинг арабий, иброний тилдаги нусҳалари Европаликлар қўлига тушгани, аббосийлар даврида етишган Абу Бакр ар-Розий илк бор чечак ва қизамиқни эмлагани, икки юздан ортиқ китоб ёзгани, асарлари XVI асрда италян тилига таржима қилингани ундан 50 йил сўнг Эронда яшаган Али бин Аббос юнонларнинг тиббиётдаги кўплаб хатоларини кўрсатиб, 20 жилд китоб ёзгани, буюк ибн Синонинг асарлари асрлар давомида Ғарбга ўрганиб келинаётганлигини кўрсатиб ўтади.
Китобнинг “Тарих” бобида Гаспиринский машҳур тарихчилар Абулфараж, Бурҳониддин, Ибн Халдун, Масьудий кабилар ҳақида маьлумот беради. Табиий фанлардан “Ҳисоб”, “Ҳандаса”, “Жабр”ни қайта яратганликлари, машинасозлик, ортиканинг ривожланишида буюк хизматлар қилганликларини далиллар билан асослайди. Шунингдек, Муҳаммад Бағдодийнинг ер сатҳини ўлчаш ва харитасини тузиш борасида махсус китоб ёзганлигини баён қилади. Бугунги соатлардаги “соат”, “дақиқа” тақсимоти мусулмонлар ҳунори бўлиб, ўрта асрларда Абул Ҳасан Мағрибийнинг китобида муфассал баён қилинганлигини таькидлайди.
Умар Ҳайём ва Абдураҳмон ал-Харожийнинг “Санайи Жалолия” деб номланган ҳисоби Европа Рум (Григориан) кансларидан бир неча аср аввал ва аниқроқ тузилган.
Денгиз хариталари ҳам мусулмонларнинг ихтиросидир. 1497 йилдаги денгиз сафарида Васкога Гама арабча ёзилган денгиз харитасидан фойдаланган.
Исмоил Гаспиринский Европа халқлари маданиятини ривожланиши ислом маданиятига бориб тақалишини илм-фан, шаҳар маданияти, деҳқончилик, боғдорчилик, экология кабилар мисолида асослаб беради.
Бундан ташқари, Гаспиринскийнинг “Туркистон уламоси” асари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, китобхонларни Туркистоннинг юздан ортиқ уламоси билан таништиради.
Китобга Баҳоуддин Нақшбандий (1318-1389) тасаввуфга оид “Далилул-ошиқин”, “Ҳаётнома” асарларини, Нажмиддин Кубронинг кўплаб асарларини шарҳлайди.
Ушбу асарида “Жоруллоҳ” Замаҳшарийни, қонуншунос, илоҳиёт олими Абуллайс Самарқандийни ( 1075-1144), “Ахлоқи Муҳсиний”нинг муаллифи Ҳусайн Воиз Кошифийни улуғ тафсирчилар қаторида алоҳида таькидлайди.
Исмоил Гаспиринский Замаҳшарийни тафсир, ҳадис, фирқ, луғат, баён, наҳв ишларидаги ўз замонасининг биринчи кишиларидан санаб, унинг 20дан ортиқ китобини, фақиқ Абуллайснинг 7 та, Кошифийнинг 4 та, Имом Бухорийнинг 19 та, Исо Термизийнинг 6та асари ҳақида муфассал тўхталиб ўтади.
Ушбу асарда фороблик Абунаср Исмоил ибн Аҳмад Жавҳарийнинг “Тожул-луғати ва саҳифул-арабияти” номли луғати келтирилган бўлиб ўз даврида жуда машҳур бўлганлиги таькидланади. Ҳатто Жавҳарийнинг замондошларидан бири ушбу китобни араб олимларига кўрсатиб “Тилингизни ажнабий бир одамдан ўрганингиз!” деганлиги кўрсатиб ўтилган.
Унинг ушбу асарила алжабр асосчиси Ал Хоразмий, Нилнинг сувини ўлчайдиган “миқёсул-жадид” асбобини яратган. Аҳмад Фарғоний (вафоти 861 йил), Беруний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Ғиёсиддин Жамшид жами 12мутафаккирнинг фаолияти алоҳида таькидлаб ўтилади.
Демак, Марказий Осиёлик мутафаккирлар ўзларининг буюк кашфиётлари билан фақат Шарқдагина тан олиниб қолмасдан, бутунжаҳон илм фанининг ривожланишига ҳам салиоқли ҳисса қўшдилар.
Download 28,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish